Талабалар мустақил таълимининг мазмуни ва ҳажми
№
|
Мустақил таълим мавзулари
|
Берилган топшириқлар
|
Бажар. муддат.
|
Ҳажми
(соатда)
|
Барча
|
Касб
таъл.
|
I семестр
|
1
|
“Илмий тадқиқот методологияси” илмий ишдаги ўрни ва роли.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш.
|
1,2,3 - ҳафталар
|
8
|
|
2
|
Диссертация қўлёзмаси устида ишлаш ва унга қўйиладиган талаблар.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш.
|
4,5,6 - ҳафталар
|
8
|
|
3
|
Тадқиқот жараёнида илмий назариянинг ўрни ва роли.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Мустақил топшириқларни бажариш.
|
7,8 - ҳафталар
|
8
|
|
4
|
Диссертацияни ҳимояга тайёрлаш ва уни ўтказиш
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш.
|
9,10 -
ҳафталар
|
8
|
|
Жами:
|
32
|
|
|
“Илмий ижод методологияси” ФАНИДАН
ТАЙЁРЛАНГАН ГЛОССАРИЙ
Абстрактлаштириш, ёки мавҳумлаштириш (фанда) - фикрлаш жараёни, ўрганилаётган ҳодисаларнинг асосий қонуниятларини акс эттириш имконини берадиган назарий умумлаштириш.
Адаптация, ёки мослаштириш (фанда) - акс эттиришнинг алоҳида шакли, ички ва ташқи муҳит ўртасида динамик мувозанат ўрнатувчи жараён.
Аксиоматика - назария тузишнинг шундай бир усулики, бунда айрим ҳаққоний қарашлар асос қоидалар (аксиомалар) сифатида танлаб олинади.
Архетип - жамоавий онгсиз ҳолатларда мавжуд бўлиб, тасаввурнинг фаоллигини ўстирувчи фантазиялар образларининг туғма психик тузилмалари, бошланғич схемалари.
Асослаш мезони - илмий билимнинг муҳим компоненти; билиш фаолияти жараёнида маълум билимлар, нормалар ва кўрсатмалардан фойдаланишга асосланган фикрлаш жараёни.
Ахборот жамияти - «индустриал жамият» атамасини аста-секин алмаштираётган келажак жамияти. Мавжуд тизимни энг янги оммавий коммуникация воситалари билан бирлаштириш, янги ахборот тартибини ривожлантириш унинг ўзига хос жиҳатларидир.
Ахборотлаштириш - ҳозирги замон жамиятида фан ва техникани ривожлантиришнинг муҳим воситаси сифатида информатиканинг етакчи ўринга чиқиши.
Башорат (илмий) - илмий билимнинг ривожланишини объектив, теран ва ҳар томонлама таҳлилдан ўтказишга асосланган фаннинг келажаги, илмий ёки техникавий кашфиёт ҳақидаги ахборот.
Бир вариантлилик - маълум ифода билан боғлиқ ўзгарувчиларни маълум тарзда ўзгартиришда ифодани ўзгаришсиз қолдирувчи концепция.
Верификация - эмпирик маълумотлар ёки назарий қоидалар асосида илмий гипотезанинг ҳаққонийлигини аниқлаш мантиқий-методологик жараёни.
Генетика - организмларнинг ирсияти ва ўзгарувчанлиги қонунлари ҳақидаги фан.
Гипотеза - шартли-қатъий ақлий хулоса чиқариш схемаси бўйича мантиқан таърифланадиган илмий хулоса бўлиб, бунда маълум фаразни тасдиқлаш ёки инкор этиш талаб этилади.
Гипотетик-дедуктив метод - ўзаро боғланган гипотезалар тузиш асосида янги билимлар олиш усули; бу билимлардан эмпирик фактлар ҳақида янги қарашлар келтириб чиқарилади.
Глобаллашув - умуминсоний принциплар асосида жаҳон мамлакатларининг яқинлашиши тенденциясига берилган фалсафий-социологик таъриф.
Гносеология - фалсафа ва фандаги билиш назарияси.
Диалектика - борлиқдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг умумий алоқадорлиги ривожланиши ва янгиланишини эътироф этишга асосланган ижодий билувчи тафаккур назарияси ва методи.
Зардуштийлик - Марказий Осиё ва Эрондаги (милоддан аввалги VII-VI асрлар) қадимги диний-фалсафий таълимот. Унда икки асос: ёвузлик ва эзгуликнинг кураши ҳақида сўз боради. Асосчиси - пайғамбар Зардушт.
Идеаллаштириш - назарий ва эмпирик билимни тузиш ва унинг фаолият кўрсатиш хусусиятини очиб берувчи илмий метод, фикрий конструкция.
Ижод - янгилик яратиш бўйича конструктив фаолият.
Ижодий фикрлаш - инсон мияси (тафаккури)нинг янгини яратиш борасидаги конструктив фаолияти.
Илмий муаммо - илмий изланиш асосида ҳал қилишни талаб этувчи мураккаб назарий масала.
Инвестиция - бирон-бир корхонага (асосан чет элда) сармояни узоқ муддатга жойлаштириш.
Инсонпарварлаштириш (фанни) - олимларнинг ўз илмий ва техникавий кашфиётлари келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий оқибатлар учун ўз ижтимоий ва фуқаролик масъулиятини англаб етиши.
Интеграция - қандайдир қисмларни бир бутунга бирлаштириш, ниманингдир таркибига кириш (иқтисодий интеграция, илмий интеграция).
Интеллект - шахснинг янги билим ва кўникмаларни тез ва осон ўзлаштириш, ностандарт вазиятдан чиқиш йўлини топиш ва бошқа шунга ўхшаш қобилиятларида ўз аксини топадиган билиш қобилиятлари тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |