III. Электр узатиш тармоғида ерга улагичларни ўрнатиш. 1000 В кучланишдан юқори электр узатиш тармоғини тақсимловчи электр ускуналаридан ўчирилган жойларида ва секцияга ажратадиган коммутацион аппаратлари олдида ерга уланиши шарт.
Электр узатиш тармоғида ерга улагичларни ўрнатиш қкуйидагиларга рухсат этилади:
— 35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр узатиш тармоғида асосий электр тармоғи икки томонидан ерга уланган, шохобчадаги подстанцияларда эса ерга улагич ўчирилган тармоқ ажраткичларидан кейин ўрнатилган бўлса бу электр тармоқ ерга уланмайди;
— 6-20 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини фақат бир тақсимловчи электр ускуналарида ёки бир секцияга ажратадиган асбоб олдида ёхуд тақсимловчи электр ускуналарига ёки секцияга ажратадиган асбобга яқин турган устунда ерга улаш мумкин. Қолган тақсимловчи электр ускуналарида ва секцияга ажратадиган асбоблар олдида электр узатиш тармоғига қўйиладиган ерга улагичлар иш жойи билан ушбу тақсимловчи ускуналар ёки секцияга ажратадиган асбоблар оралиғида ўрнатилиши шарти билан ўша кучланиш олиниб ўчирилган электр узатиш тармоқларини ерга уламаслик мумкин;
- электр узатиш тармоқларида юқорида қайд қилинган ерга улагичлар ерга улаш ускуналари бор устунларга ўнатилиши керак;
1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида ерга улагични фақат иш жойига қўйиш етарли.
Ушбу Қоидани 5.6.1-бандида эслатиб қўйилган ерга улагичларга қўшимча ҳар бир бригадани иш жойида симларни ҳар бир фазаси, керак бўлганда трослар ҳам ерга уланиши шарт.
Сим тортадиган метал роликларда ва ушлаб турувчи қисқичларда (зажимларда) ётган симлар учун роликларнинг (зажимларнинг) ўзидаги қўзғалмас бўлагини ерга улаш кифоя. Метал конструкцияли ҳамда темир қобиғлари ерга уланган темир-бетон устунлар ва ундаги роликлар ҳалқаси (обоймаси) ва қисқичлар орасида табиий туташиш бўлса, ролик ва қисқичларни қўшимча ерга улаш талаб қилинмайди.
Икки мустаҳкам анкер устунлари орасида сим осилаётганда ҳамда анкер устундаги айланиб ўтувчи сим улангандан кейин, осилган симлар (трослар) бошланғич анкер устунда ва охирги симларни ушлаб турувчи охирроқдаги бирон устунда ерга уланиши шарт.
Тайёр участкалардаги симлар (трослар) орқали чақмоқдан ва бошқа ўтакучланишдан кейинги участкаларга осилаётган симларга потенциал ўтиш хавфини йўқ қилиш мақсадида охирги анкер устунида осилган симларни ҳамда қурилиб битган электр узатиш тармоғи симларини ерга улаш ман қилинади.
Ҳар бир фазасида симлар бирнеча бўлимларга қараб ажратилган электр узатиш тармоғида ҳар бир фазадагисининг бир симини ерга улашга рухсат берилади, фазалардаги симлар изоляцион кашак ёрдамида ажратилганда ҳамма симларини ерга улаш талаб қилинади.
Бир занжирли электр тармоғида ерга улагични иш олиб борилаётган устунга ёки қўшни устунга қўйиш керак. Бригада ишлаётган электр узатиш тармоғи участкасига ерга улагичлар орасидаги масофа 2 км дан ошмаслиги шарти билан икки томонидан ерга улагич ўрнатишга рухсат этилади.
Устундан изоляция қилинган чақмоққа қарши осилган тросда ёки ушбу устунга осилгаи троссда ёки устун конструкциясида бу троссга 1 м дан кам масофага яқинлашиб ишлаганда, трос албатта ерга уланиши шарт. Ерга улагич тросни изоляция қилинган томонидан кейинги устунга кетган ерида ёки оралиғида қўйилади.
Агар ушбу тросда муз эритиш мўлжалланган бўлса, иш бошлашдан олдин трос кучланиш келиши мумкин бўлган барча томонларидан ўчирилиб ерга уланиши шарт.
Кўчма ерга улагич метал устунларда, унинг элементларига ерга улагич ўрнатиш учун жиҳозланган темир-бетон ва ёғоч устунларда, ерга улагич ускуналарига уларни бутунлигини текширгандан кейин шу симларга ўрнатилиши керак. Ерга улагич ўрнатиш учун жиҳозланган ускуналари бўлмаган темир-бетон устунларда ерга улагични устуннинг траверсига ва бошқа металл элементига ўрнатиш мумкин.
Нейтрали ерга уланган ва нол сими тармоқда қайта ерга уланган 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида ерга улагични ушбу нулевой симига ўрнатиш мумкин.
Ускуналардаги кўчма ерга улагични ўрнатилиши керак бўлган жойлар бўёқдан тозаланиши шарт.
Иш жойида кўчма ерга улагич ерга ярим метрдан чуқурликка тик қоқилган ерга улаш ускунасига ўрнатилиши мумкин. Ерга улаш ускунасини тупроқ бехос тўкилган уюмга қоқиш ман қилинади.
1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоғида ёки изоляцион звеноси йўқ телескопик минорада туриб ишлаганда, таъмирланаётган тармоқ симларининг барчасига, шу жумладан радио ва телемеханика аппаратлари учун осилган очиқ симларга ҳам ерга улагич қўйилиши шарт.
Таъмирлаш учунўчирилган электр узатиш тармоқларида кўчма ерга улагичларни ўрнатиш ва кейин уни олиш ҳамда устунларга ўрнатилган ерга улагич пичоғини улаш ишларини навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимлари амалга оширишлари керак: бири IV группали (1000 В кучланишдан юқори электр узатиш тармоқларида) ёки III группали (1000 В кучланишдан паст электр узатиш тармоқларида), иккинчиси III группали бўлиши керак. Иккинчи ходим сифатида III группали таъмирлаш бригадаси аъзосини, истеъмолчиларга таъллуқли электр узатиш тармоқларида эса истеъмолчи ходимини ишлатишга рухсат берилади.
Устунлардаги ерга улагич пичоқларини навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларида III группали бир ходим ўчиришига рухсат этилади.
Электр узатиш тармоқларидаги иш жойларида кўчма ерга улагични иш бажарувчи билан биргаликда III группага эга бўлган бригада аъзоси билан биргаликда ўрнатиши мумкин. Ушбу ерга улагични олиш иш бажарувчининг фармойиши билан III группали икки бригада аъзоси бажариши мумкин.
Электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлигини текшириш, ерга улагични ўрнатиш ва олиш пайтида ишчини бири ерда туриши ва бошқа ишчини кузатиб туриши керак.