IV. Синов саволлари.
1. ҲЭУТларида иш бажаришда иш раҳбари тайинлаш.
2. ҲЭУТларида фармойиш бўйича иш бажариш.
3. Наряд бўйича кўпзанжирли ҲЭУТда, ҲЭУТларининг кесишган жойларида, ҲЭУТларининг турли участкаларида бажариладиган ишлар.
8-маъруза. Электр ускуналарни ўчириш бўйича техник тадбирлар.
Режа:
|
I.
|
Электр ускуналарни ўчириш бўйича техник тадбирлар.
|
II.
|
Электр ускуналарни ўчириш вақтида хавфсизлик шиорларини осиш, иш жойини тўсиш.
|
III.
|
Электр ускуналарни ўчириш пайтида кучланиш йўқлигини текшириш.
|
IV.
|
Синов саволлари.
|
I. Электр ускуналарни ўчириш бўйича техник тадбирлар.
Иш бажариш учун иш жойини тайёрлашда кучланишни олиб ташлаш талаб қилинса, қуйида кўрсатилган тартибда техник тадбирлар бажарилиши керак:
- барча ўчирилиши керак бўлган ускуналар ўчирилиши, уларнинг ўз-ўзидан ёки янглишиш оқибатида ёқилишига тўсқинлик қилувчи чораларни кўриш;
- узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратларнинг калитларига, қўл билан бошқариладиган юритмаларга тақиқловчи шиорлар осиш;
- одамларни электр токи билан жароҳатланишдан сақлаш мақсадида ерга улаш зарур бўлган ток ўтказувчи қисмларни ерга улашдан олдин уларда кучланиш йўқлигини текшириш;
- ерга улагични ўрнатиш (ерга улагич пичоқларини улаш, кўчма ерга улагични ўрнатиш);
- зарур бўлган тақдирда иш жойларини ёки кучланиш остида қолган бошқа ток ўтказувчи қисмларни тўсиш ва тўсиқларга хавфсизлик шиорлари осиш;
- маҳаллий шароитга қараб ўчирилган ток ўтказувчи қисмлар ерга улашдан олдин ёки кейин, тўсиқлар билан ажратилади;
Ток ўтказувчи қисмларда ишлашда, кучланишни олиб ташлаш талаб қилинса қуйидагилар ўчирилиши зарур:
- иш бажарилиши керак бўлган ток ўтказувчи қисмлар;
- одамлар, юк кўтариш машиналари ва механизмларни электр ускуналарининг кучланиш остидаги тўсиқ қўйилмаган ток ўтказувчи қисмларига 1-жадвалда қайд қилингандан кам масофага яқинлашишлари мумкин бўлган ток ўтказувчи қисмлар;
Электр узатиш тармоқларини ўчириб ишлаш мобайнида, ушбу узатиш тармоғини айрим қисмлари, кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғига 1-жадвалнинг учинчи устунида қайд қилинган масофадан кам масофагача яқинлашишлари мумкин бўлса, бу узатиш тармоғи ҳам ўчирилиши зарур. Таъмирланаётган электр узатиш тармоғи устунига осилган ҳаво алоқа тармоғи ҳам албатта ўчирилиши зарур.
1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарда иш жойига ҳар томондан кучланиш бериш мумкин бўлган коммутацион аппаратларни ўчириш йўли билан кўринадиган оралиқлар ҳосил қилиниши керак. Кўринадиган оралиқлар сақлагични олиб қўйиш, ҳамда узгич ва қувват ўчиргичлари орқали бажарилади (аппарат ичига жойлаштирилган пружина таъсирида автоматик тарзда уланадиган коммутацион аппаратлар бундан истиснодир).
Куч трансформаторлари ва кучланиш трансформаторларининг ажратилган қисмларида ишланган тақдирда, улардаги кучланиш қайта трансформациясини йўқотиш учун ушбу трансформаторлар 1000 В кучланишгача бўлган томонидан ҳам ўчирилиши зарур.
Иш жойини тайёлашда қўл билан бошқариладиган ажратгич (узгич) ва қувват ўчиргичлари ўчирилгандан сўнг уларнинг тўла ўчганликларини синчиклаб кўриб, уларда шунтловчи уламалар йўқлиги тўғрисида тўла ишонч ҳосил қилиши керак.
1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида коммутацион аппаратларни адаштириб улаб юбориш ёки ўз-ўзидан ёқилиб қолиши орқали иш жойига кучланиш бериб юбормасликни олдини олиш учун, қуйидаги чоралар кўрилиши керак:
- ажратгич, узгич, қувват ўчиргичларнинг қўл юритмалари ўчирилган ҳолатида осма қулф билан қулфланиши;
- изоляцион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларнинг доимий тўсиқлари осма қулф билан қулфланиши;
- юритмалар узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратларда, кучланиш берувчи ва бошқарув занжирлари ўчирилиши, ҳаво босими таъсирида ишлайдиган юритмаларда эса, бундан ташқари аппаратга келаётган ҳаво йўли беркитилиши ва задвижкалар осма қулф билан қулфланиши, сиқилган ҳаво чиқариб юборилиши ҳамда бунда ҳаво чиқарадиган бўшатгич клапанлари очиқ ҳолда қолдирилиши шарт;
- юк оғирлиги ва пружина таъсирида бажариладиган юритмаларда ёқишга таъсир қиладиган юклари ёки пружиналари ишламайдиган ҳолатга ўтказилиши керак;
Комплект тақсимловчи электр ускуналари хоналаридаги тортиб чиқариладиган аравачаларнинг коммутацион аппаратларини адаштириб улаб юборишини олдини олиш чоралари 10.9 ва 10.10-бандларда кўрсатилганига мувофиқ бажарилиши керак.
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарининг иш бажариладиган ток ўтказувчи қисмларида иш бажарилганда кучланиш берилиши мумкин бўлган ҳамма томондан қўл юритмаси билан жиҳозланган коммутацион аппаратлар ўчирилади, схемаларида сақлагич бўлса, сақлагич олиб қўйилади. Схемада сақлагич бўлмаган коммутацион аппаратларни адаштириб улаб юборишни олдини олиш, шкаф эшиклари ва тутқичларини қулфлаш, кнопкани ёпиб қўйиш, коммутацион аппаратларнинг контактлари орасига изоляцион накладка (қоплагич) қўйиш каби чоралар орқали амалга оширилади.
Узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратлардан кучланишни олиб ташлашда уни ўловчи электр ғалтаги ўчириб қўйилиши зарур.
Аппаратларнинг конструктив тузилиши ва хусусияти йўл қўядиган бўлса, юқорида кўрсатилган чоралар иш бажариладиган жиҳозларга ёки коммутацион аппаратларга уланган шиналарни бўшатиб ажратиш ёки симларни бўшатиб олиб ташлаш билан алмаштирилиши мумкин.
6-10 кВ кучланишли электр ускуналаридаги бир қутбли ажратгичларни адаштириб улаб юборишни олдини олиш учун ажратгич пичоқларига махсус диэлектрик қалпоқлар кийгизиб қўйиш лозим.
Иш жойини тайёрлашда шиналарни бўшатиб ажратишни, кабеллар ва симларни бўшатиб олиб ташлашни, навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимлари назоратида электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган таъмирлаш ходими бажариши мумкин.
Иш жойига яқин ва унга тегиб кетиш эҳтимоли бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олиб ташланиши ёки улар тўсиқлар билан тўсиб қуйилиши зарур.
1000 В кучланишгача бўлган, кўз билан кўриб бўлмайдиган контактлари ёпиқ коммутацион аппаратларни (тортиб чиқарилмайдиган турдаги автоматлар, пакетли ўчиргичлар, ёпиқ 0,4 кВ рубилниклар ва ҳоказолар) ўчирилган ҳолатини аппаратлардан чиққан қисқичларида ёки ускунага чиқиб борадиган шиналар, симларда ёки ушбу аппаратлар орқали уланадиган ускунанинг қисқичларида кучланишни бор-йўқлигини текшириш йўли билан аниқлаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |