Мундарижа кириш


IV. Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналари ҳамда кабел электр тармоқларида фармойиш бўйича иш бажариш



Download 0,83 Mb.
bet21/46
Sana22.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#117185
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46
Bog'liq
Элек хавф асос мажмуа крилл 2015 2-кисм

IV. Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналари ҳамда кабел электр тармоқларида фармойиш бўйича иш бажариш.
Вақтинчалик тўсиқ қўйиш ва кучланишни олиб ташлаш талаб қилинмайдиган электр ускуналарнинг ток ўтказувчи қисмида бажариладиган ишлар фармойиш билан бажарилиши мумкин.
1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарида фармойиш билан қуйидаги ишларни бажаришга ижозат берилади:
- кабели олиниб, учлари қисқа туташтирилиб ва ерга улаб қўйилган электр моторларда;
- шина ва кабеллари ток чиқадиган еридан олиб ташланган генераторларда;
- тақсимловчи электр ускуналари хоналари ичидаги темир пардалари ёпилиб қулфланган бўлса, судралиб олинган аравачаларда.
Умумий шиналарга кучланиш бериб юбориш эҳтимоли бўлган тақсимловчи электр ускуналарининг умумий шиналарида, шчитлари ва уларни тармоқларида бажариладиган ишлардан ташқари, 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналаридаги ишларни фармойиш билан бажаришга ижозат берилади.
Одамларнинг электр токидан шикастланишларига нисбатан хавфи унча юқори бўлмаган хоналарда жойлашган 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида ишбоши бўлиш ҳуқуқига эга бўлган III группали ишчи якка ўзи ишлаши мумкин.
Кучланиш бор-йўқлигидан қатъий назар иккиламчи занжирлар, ўлчов асбоблари, релели ҳимоя ускуналари, автоматика, телемеханика, алоқа воситалари ва уларни агрегат шкафлари ва узатмалари билан биргаликда монтаж, таъмирлаш ҳамда уларга хизмат қилиш билан боғлиқ ишларни бажаришда қуйидагиларга ижозат берилади:
- ишларни фармойиш билан бажаришга, наряд билан бажарганда иш раҳбари тайинланмасликка;
- 1000 В кучланишдан юқори бўлган ток ўтказувчи қисмлари бўлмаган, улар тўла тўсилган ёки улар шундай баландликда жойлашганки, уларни тўсиш талаб қилинмайдиган бўлса хоналардаги иккиламчи занжир ва ускуналарда IV группали ишбошининг якка ўзи ишлашига;
- юқоридаги ускуналарда хизмат қилувчи IV груп­пали ишбоши ишлашга ижозат берувчи ходим вазифасини бажаришига. Бунда иш жойини етарлича тайёрлашда кўриладиган хавфсизлик чораларини ўзи аниқлайди;
- иш жойини тайёрлаш учун 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр занжирларини ўчириш, ерга улаш ҳамда вақтинчалик тўсиқлар қўйиш талаб қилинмаса, бундай ўриндошлик вазифасини бажаришга юқорида кўрсатилган ускуналарни ишбоши томонидан ўчириши ёки ёқишига ҳамда иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат бер­ган ходимнинг рухсати билан ўчиргични ўчириши ёки ёқишига тегишли релели ҳимоя ва автоматика ускуналарини синаб кўришга рухсат этилади.
Электростанция ва подстанциялардаги электр ускуналарида электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган якка ишчига куйидаги ишларни фармойиш билан амалга оширишга ижозат берилади:
- очиқ тақсимловчи электр ускуналари ҳудудини ободонлаштириш, ўт-ўланлардан тозалаш, йўллар ва йўлакчалардаги қорни тозалаш;
- 2,5 метрдан паст баландликда тақсимловчи электр ускуналари хонасидан ташқарида жойлашган радио ва алоқа тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
- тақсимловчи электр ускуналари хонасидан ташқарида жойлашган тўсиқларда ва ускуна устига ёпилган қопламалардаги доимий ёзувларни қайта тиклаш;
- трансформаторлар, генераторлар ва бошқа ускуналарни қуритилишини назорат қилиб туриш;
- мойларни қуритиш ва тозалашда мой тозалагич ҳамда ёрдамчи аппаратларга хизмат кўрсатиш;
- компрессорлар, трансформаторнинг мой насослари, вентиляторлар-нинг механик қисмлари ва электр моторларида бажариладиган ишлар;
- ҳаво тозалагич фильтрларини текшириш ва унинг ичидаги сорбентларни алмаштириш;
Тақсимловчи электр ускуналари ташқарисида, 2,5 метрдан паст баландликда жойлашган ёритгичларни тозалашга улардаги лампаларни алмаштиришни электр хавфсизлиги бўйича II группага эга бўлган бир ишчи фармойиш билан бажариш мумкин. 2,5 метргача баландликдаги тақсимловчи электр ускуналар ичида унинг хоналаридан ташқарида ўрнатилган ёритгич аппаратларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган якка ишчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
Ток ўтказувчи қисмлари тўсилган 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналари жойлашган хоналарни, ҳамда бошқарув ва релели ҳимоя воситалари жойлашган хоналарни тозалаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича II группага эга бўлган бир ишчи томонидан бажарилиши мумкин. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари майдонини тозалаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган якка ишчи томонидан бажарилиши мумкин.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish