Россия Марказий
банки томонидан овернайт, овердрафт, ломбард ва муддатли кредитлар бериш қўлланилмоқда.
Қайд этиш жоизки, Россия Марказий банки томонидан берилаётган
ломбардли кредитлар, республикамиз амалиётидан фарқли ўлароқ, нафақат юқори ликвидли ҳукумат қимматли қоғозлари билан, балки репутацияси юқори бўлган Россия компанияларининг қарз қимматли қоғозлари билан ҳам таъминланмоқда. Бу эса, Россия Федерацияси Марказий банкининг ломбард кредитлари ҳажмини оширишга имкон бермоқда.
Россия Марказий банки очиқ бозор операцияларидан пул-кредит сиёсатининг асосий инструменти сифатида фойдаланади. Шуниси характерлики, Россия Марказий банки очиқ бозор операцияларини амалга оширишда Россия ҳукуматининг қимматли қоғозларидан ташқари, йирки компаниялар ва банкларнинг қимматли қоғозларидан фойдаланади. Газпром, Роснефт, Роснано каби йирик компанияларнинг қимматли қоғозлари ва Сбербанк, Внешторгбанк, Газпромбанк каби йирик банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар Россия Марказий банки очиқ бозор операцияларининг объэктлари бўлиб ҳисобланади.
Хитой Халқ Республикаси 1949 йилда ташкил топди ва шу муносабат билан мамлакатда икки поғонали банк тизими ташкил топди.
Биринчи поғонада Хитой Халқ банки туради ва у 1948 йилда ташкил этилган. Хитой Халқ банки Марказий банк ҳисобланади. У дастлаб тижорат банклари функцияларини ҳам бажарган.
Ушбу банк эмиссион, депозит, ҳисоб-китоб ва касса маркази вазифасини бажарар эди.
1949 йилда Хитой банк тизимининг икккинчи поғонасида қишлоқ хўжалик кредит кооперативлари турар эди. Чунки, Хитой коммунистик давлат бўлганлиги сабабли 1949 йилда тижорат банклари ташкил этишга умуман рухсат йўқ эди.
1954 йилда Хитой банки, Хитой Халқ қурилиш банки ташкил этилди, 1955 йилда Хитой Қишлоқ хўжалик банки ташкил этилди. Ушбу банклар фаолиятининг мазмунига кўра Хитой Халқ банкининг бўлинмалари ҳисобланар эди.
Ҳозирги даврда Хитой банк тизими 2 поғонали ҳисобланади.
Хитой Халқ банкининг 9 та ҳудудий бўлинмаси мавжуд:
Улар Шанхай, нанкин, Тянзин, Тсзин, Шенян, Ухан, Гуанчжоу, Ченду ва Сиан вилоятларидан жойлашган.
Хитой Халқ банки фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Хитой Халқ банки миллий валюта – юанни эмиссия қилади ва унинг муомаласини ташкил қилади.
Пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқади.
Давлат бюджетининг касса ижросини амалга оширади.
Мамлакатдаги тижорат банклари ва нобанк кредит институтлари фаолиятини назорат қилади.
Мамлакатнинг олтин-валюта захираларини шакллантиради ва бошқаради.
Тўлов тизимининг ҳолати учун жавоб беради.
Хитой Халқ банки ҳозирги даврда пул-кредит сиёсатининг қуйидаги инструментларидан фойдаланмоқда:
мажбурий захира сиёсати;
қайта молиялаш сиёсати;
очиқ бозор сиёсати;
валюта сиёсати.
Хитойда ташқи савдонинг йирик миқдорда ижобий салдога эга эканлиги тўлов балансиннинг ҳолатига ижобий таъсир этгани ҳолда, миллий валютанинг номинал алмашув курсини кўтарилиш хавфини юзага келтиради. Бу эса, Хитой Халқ банкини миллий валютанинг номинал алмашув курсини назорат қилишга мажбур қилади.
Хитойда пул массасининг ўсиш суръатининг барқарорлигини таъминланганлиги ва нақд пулларга бўлган талабнинг юқори эмаслиги Хитой Халқ банки томонидан олиб борилаётган пул-кредит сиёсатининг ижобйи жиҳатларидан бири ҳисобланади.
Халқаро валюта фонди экспертларининг фикрига кўра, инфляциянинг мақсадли кўрсаткичидан пул-кредит сиёсатининг индикатори сифатида фойдаланиш учун иш ҳақининг ўсиши, аҳоли бандлиги даражаси ва алмашув курси бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланмаслиги лозим. Бунинг сабаби шундаки, миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан курсининг
белгиланиши Марказий банкни, ўзининг пул- кредит сиёсатини, ана шу кўрсаткични бажариш учун мослаштиришга мажбур қилади. Бу эса, ўз навбатида, Марказий банкка инфляциянинг мақсадли кўрсаткичини таъминлаш учун монетар инструментлардан эркин ва тўлиқ фойдаланиш имконини бермайди. Натижада, пул-кредит сиёсатининг тактик мақсадларининг мазмунида икки ёқламалик, қарама-қаршилик юзага келади.