Мундарижа I. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2018 йилги


-расм  Охирги 10 йил давомида табиий газ ва миснинг жаҳон нархлари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/97
Sana01.06.2022
Hajmi3,73 Mb.
#626451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
byudjetnoma 2020

2-расм 
Охирги 10 йил давомида табиий газ ва миснинг жаҳон нархлари 
ўзгариши тенденцияси 
 
2020-2022 
йилларда 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишнинг 
мақсадлари ва устувор йўналишлари 
2017-2021 йиллар учун қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясидан, шу 
билан бирга амалга оширилаётган давлат дастурлари ва қабул қилинган ҳукумат 
қарорларидан келиб чиққан ҳолда 2020-2022 йилларда қуйидагилар иқтисодий 
сиёсатнинг устувор вазифалари бўлиб қолади: 
а) макроиқтисодий барқарорлик ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш; 
б) халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, кредит 
сиёсатини қайта кўриб чиқиш, бюджет интизомини кучайтириш бўйича 
комплекс чоралар кўриш орқали инфляция даражасини босқичма-босқич 
камайтириш; 
в) реал сектор тармоқларининг жадал ўсишини, янги иш ўринлари 
яратилишини, аҳоли бандлиги ва даромадларининг ўсишини таъминлайдиган 
қулай бизнес муҳитини яратиш; 
г) мамлакат экспорт ҳажмларини оширишга қаратилган кескин чораларни 
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
д) инвестиция муҳитини янада яхшилаш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари 
ва ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни 
фаол жалб қилиш; 
е) давлат мулкини хусусийлаштиришни жадаллаштириш ва унинг тартиб-
таомилларини соддалаштириш; 
ж) аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ижтимоий ҳимоя 
қилиш бўйича фаол сиёсат олиб бориш. 
Устувор вазифаларни амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда, 2020 йилда 
ЯИМ ўсиш суръатини 5,5 фоизга етказиш ва унинг ижобий динамикасини 


10 
кейинги йилларда ҳам сақлаб қолиш прогноз қилинмоқда (2021 йилда 5,8 фоиз, 
2022 йилда 6,2 фоиз). 
2020 йилда ЯИМ ўсишининг асосий омиллари бўлиб қуйидагилар 
ҳисобланади: 
саноат ишлаб чиқариш ҳажмини – 6,5 фоизга, қурилишни – 9,3 фоизга, 
қишлоқ хўжалигини – 4,0 фоизга, хизматларни – 5,7 фоизга ошириш
чакана товар айланмасини – 5,6 фоизга, асосий капиталга қилинган 
инвестицияларни – 10,0 фоизга, товарлар ва хизматлар экспортини – 8,0 фоиз ва 
импортини – 8,0 фоизга ўсиши. 
2020 йилда инфляция даражаси 12,5-13,0 фоизгача пасайтириш 
мўлжалланмоқда. 2022 йилгача босқичма-босқич инфляция даражасини битта 
рақамли даражагача пасайтириш кўзда тутилмоқда. Бу, ўз навбатида, монетар ва 
фискал сиёсатни қатъийлаштиришни тақозо этади. Хусусан, фоиз ставкаларини 
либераллаштириш, кредитлар ҳажмини талабдан келиб чиққан ҳолда кескин 
ўсишининг олдини олиш, умумий фискал тақчиллигини 2022 йилга келиб ялпи 
ички маҳсулотга нисбатан 1,5 фоизгача пасайтириш лозим бўлади. 
2020-2022 йилларда иқтисодий ўсишнинг прогноз кўрсаткичларини ва 
макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда, пул-кредит сиёсати ва банк 
соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар белгиланди: 
инфляцияни таргетлаш, миллий валюта ва тўлов тизими барқарорлигини 
таъминлашга йўналтирилган пул-кредит бошқарувини тартибга солиш 
воситаларининг самарадорлигини таъминлаш
хусусий банкларни янада ривожлантириш, шунингдек банкларнинг 
самарали 
инвестицион 
лойиҳаларини 
бозор 
тамойиллари 
асосида 
молиялаштиришга йўналтириш орқали банк секторида рақобат муҳитини 
яратиш. 
2020-2022 йилларда 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish