24
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5
апрелдаги
ПҚ-3651-сонли қарорига мувофиқ мактабгача ёшдаги болалар қамровини
ошириш
мақсадида
мактабгача
таълим
соҳасида
давлат-хусусий
шерикчилигининг шакллари жорий этилди, бу соҳадаги хусусий шерикларга
қатор имтиёзлар ва преференциялар берилди.
Жумладан, давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилаётган
мактабгача таълим муассасаларига имтиёзли (йиллик 1 фоизли)
кредитлар
ажратилмоқда.
Бундан ташқари, давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида ташкил
қилинган муассасалар харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 2019 йилдан
давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчисига
сарфланадиган сумманинг 50 фоизигача бўлган миқдорда
Давлат бюджетидан
субсидиялар ажратиш тартиби амалга киритилди.
Шу билан бир қаторда, давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил
этилган ва хусусий мактабгача таълим муассасаларига улар томонидан истеъмол
қилинган электр энергияси ва табиий газ харажатларининг 50 фоизини Давлат
бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш механизми жорий этилди.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 1 609,6 млрд. сўм миқдоридаги
маблағлар 100 480 ўринга мўлжалланган 1 040 та
нодавлат мактабгача таълим
муассасаларини ташкил этиш учун тадбиркорларни имтиёзли кредитлар билан
таъминлаш мақсадида тегишли тижорат банкларига ресурс маблағлари сифатида
ажратилди.
Бугунги кунга қадар 364 та давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат
мактабгача таълим муассасалари, 2 823 та оилавий нодавлат мактабгача таълим
муассасалари ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, уларга жорий йилнинг 1 сентябрь
ҳолатига 71,9 млрд. сўм миқдоридаги субсидия ва компенсация тўловлари тўлаб
берилди.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги
“Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-
босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 999-сонли қарорига мувофиқ,
Қорақалпоғистон
Республикаси, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳрининг
айрим туманларида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик
тайёрлаш тизими жорий этилди. Бунинг натижасида, 11 103 та тарбияланувчилар
мактабгача таълим билан қамраб олинди ҳамда ушбу мақсадлар
учун Давлат
бюджетидан 7 384,0 млн. сўм сарфланди.
Ҳозирги кунда республикамизнинг барча вилоятларида мазкур тартибни
жорий этиш ишлари давом этмоқда. 2019 йилнинг қолган даврида республика
бўйича 128 940 та тарбияланувчиларни бошланғич
таълимга мажбурий бепул
бир йиллик тайёрлашни жорий этилиши ҳамда мазкур ишларни амалга ошириш
учун 107,6 млрд. сўм ажратилиши кутилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: