22
Жорий йилда Давлат бюджети кутилаётган ижроси таҳлили
Давлат
дастурлари бўйича амалга оширилаётган харажатлар аввалги йилга нисбатан
ошиб, 34,7 трлн. сўмни (2018 йилга нисбатан 38,3 фоизга кўп), Давлат бюджети
умумий харажатларининг 30,0 фоизини ташкил этишини кўрсатмоқда.
Давлат дастурларининг катта қисмини ижтимоий соҳага
оид дастурлар
ташкил этиб, маблағлар асосан таълим, тиббиёт, илм-фан, маданият ва бошқа
ижтимоий соҳа тармоқлари сифатини ошириш ҳамда
моддий-техника базасини
мустаҳкамлашга йўналтирилган.
11-расм
2018-2019 йиллари учун Давлат бюджети харажатлари тузилмаси
(млрд. сўм)
23
12-расм
Таълим харажатлари
2019 йилда таълим муассасаларини
молиялаштириш учун
28,5 трлн. сўм
ёки ўтган йилга нисбатан 45,8 фоизга кўпроқ миқдорда маблағ сарфланиши
кутилмоқда.
13-расм
Мактабгача таълим муассасалари тизимини молиялаштириш
учун
Давлат бюджетидан
5,4 трлн. сўм
ёки 2018 йилга нисбатан 82,8 фоизга кўп
маблағ ажратилади. Ушбу харажатлар тасдиқланган
режага нисбатан
1,3 трлн. сўмга ёки 33,6 фоизга кўп бўлиши кутилмоқда.
*Капитал қўйилмалар инобатга олинмаган.
52,2%
50,3%
47,3%
2018 йил ҳисобот - 41,2 трлн.сўм
2019 йил тасдиқланган - 53,1 трлн.сўм
Do'stlaringiz bilan baham: