Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Муқобил машина-трактор парки тизими



Download 2,2 Mb.
bet54/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

Муқобил машина-трактор парки тизими - фермер хўжаликларига техник хизмат кўрсатади. Паркнинг таркиби ер ҳайдаш, экиш, экинлар қатор ораларига ишлов бериш, ҳосилни йиғиштириб олиш каби агротехник тадбирларни бажаришга қодир бўлган техник воситалардан иборат бўлади. Мазкур тизим билан фермер хўжаликлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар шартнома тузиш орқали олиб борилади. Техник хизмат кўрсатиш бўйича рақобат муҳитини яратиш ушбу тизим фаолиятини янада жонлантириш, сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради.
Фермер хўжалиги тизим сифатида мураккаб таркибга эгадир. Унинг кўп миқдордаги бошқарув функциялари ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турига қараб бўлинган бўлимлар ва ҳар хил хизматлардан ташкил топган бўлади. Шунингдек, фермер хўжалиги ўзининг таркиби ёки хилма-хил элементларга эга бўлиши билан биргаликда мураккаб тизимнинг бир белгисини ўзида акс эттирган бўлади.
Фермер хўжалигидаги иқтисодий-техник элементлар мажмуи маълум алоқа ва муносабатларга, шу билан бирга алоқанинг барқарорлигига ва маълум мутаносибликка эгадир. Бу шундан далолат берадики, фермер хўжалиги тизимлар тизими бўлиб, унинг элементлари кичик элементлардан ташкил топган бўлади. Масалан, меҳнат воситалари (трактор, транспорт, қишлоқ хўжалик машиналари, эҳтиёт қисмлар, инструментлар ва бошқалар).
Маълумки, ишлаб чиқаришнинг асосий элементлари ишчи кучи, меҳнат воситалари ва меҳнат предметларидир. Бу элементларининг фазо ва маконда бирлашиши маълум ишлаб чиқариш жараёнини ва моддий неъмат ишлаб чиқаришни ташкил этади.
Фермер хўжалиги бошқарилувчи тизим сифатида ишлаб чиқариш ҳолатининг ўзгарувчанлиги, элементлар таркиби ва алоқадорлигининг ўзгариши билан фарқ қилади. Тажрибада шу нарсани кузатиш мумкинки, масалан, ҳар хил маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни вақт жиҳатдан бир хил эмас. Бу эса ишлаб чиқариш технологияси, маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари ва шу кабиларга боғлиқ бўлади. Лекин ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва унинг мақсад ўзгариши (ишлаб чиқариш ҳажми, ихтисослиги ва бошқалар) тизимнинг ўзгаришига олиб келади.
Бошқаришнинг мураккаблиги шу билан белгиланадики, табиий-иқтисодий шарт-шароитлар ишлаб чиқаришга фаол таъсир кўрсатади, унинг қонуний ривожланиш эҳтимоллигини оширади. Бу ўз навбатида фермер хўжалиги раҳбари ва бошқа аъзоларнинг меҳнатини тўғри ташкил этиш ва такомиллаштиришни, хўжаликни ишнинг кўзини билиб бошқаришни талаб этади. Тизимли ёндашиш илмий бошқариш усулларидан бири сифатида бу мураккаб вазифани бажаришда бозор иқтисоди тизими яратган барча имкониятлардан тўлароқ фойдаланишни назарда тутади.
Фермер хўжалиги олдидаги маълум вазифани бажаришга қаратилган бўлиб, уни амалга оширишда ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар энг асосий ва фаол куч ҳисобланади. Шунинг учун бу ерда техника, иқтисодий, технологик ва шу каби тизимлардан ташқари аниқ маънавий ва моддий омиллар таъсири остида янги кишини тарбиялаш, ташшабусни қўллаб-қувватлаш, янгича фикрлаш ва янгича ишга ёндашишга ўргатиш каби муҳим муаммоларни ҳал этишга тўғри келади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish