Қисқача хулосалар Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида фермер хўжалиги олдига қўйилган асосий мақсад – табиат омиллари ва моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб молиявий барқорарликка эришиш ҳисобланади, Айни пайтда бу жараён фермер хўжалигида ишловчиларнинг ойлик дармадаларини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш ва муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш билан бирга олиб борилиши лозим. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиганлиги ва ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўллар, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича президент фармони, қарорлар ва қонун ости ҳужжатлари ҳамда уни ривожланиш стратегиясининг аҳамияти кўрсатиб берилган. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш тамойиллари, тизими ва оператив ривожлантириш ҳамда бошқариш йўлларини белгилаб берилган. Бундан ташқари Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш фаолиятини бошқаришнинг ташқи ва ички тизимларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг йўллари кўрсатиб берилган. Юқоридаги мақсадга эришиш фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали ҳал этилиши қийин бўлганмасала ҳисобланади. Чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ўзининг хусусиятларига боғлиқ равишда одатда ишлаб чиқарувчига нисбатан кам даромад келтиради. Шунинг учун ҳам фермер хўжаликлари ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва самарали сотиш масаласини ҳал этмасдан туриб кўзланган даромадга эришилмайди. Бундай фаолият билан шуғулланаётган фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликлари деб атамоқда.Бунда кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш - қандай мақсад ва вазифани кўзлаган ҳолда амалга оширилиши кўрсатиб берилган.
Назорат ва муҳокама учун саволлар Фермер ҳаракатини ривожлантиришнинг босқичлари ўз ичига нималарни олади?
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти нимадан иборат.?
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш стратегиясининг аҳамиятини ёритиб беринг?
Кўп тармоқли фермер хўжаликлариш тамойилларнинг мазмунини тушунтиринг?
Фермер хўжалигини ривожлантириштизими ва оператив ривожлантириш йўлларини белгилаб бериш вазифаси нималардан иборат?
Фермер хўжалиги фаолиятини бошқариш тизимини яхшилаш йўллариниайтиб беринг?
Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш фаолиятини бошқаришнинг ташқи ва ички тизимларига нималар киради?