79 www.journal.bfa.uz
иқтисодий атамаларга тўхталиб ўтсак. Иқтисодий адабиётларда “Лизинг” тушунчаси
турлича таъриф келтирилган.
Васильев ва Катырин (2009) фикрига кўра, “Лизинг” – Банк
хизматларининг бир
тури бўлиб, вактинча фойдаланилмаётган рерурсларни инвестиция килиш оркали
юридик ёки жисмоний шахсга кучар ва кучмас мулк
сифатида муайян бир даврга
тадбиркорлик мақсадида, шартнома асосида фойдаланишга бериш тушунилади.
Таҳлилий нуктаи - назардан ёндашадиган бўлсак, лизинг ривожланаётган хар қандай
давлат иқтисодиётида турлича кўринишда, турли хил шартларда ўз аксини топиб,
ишлаб чиқаришда унумли қўлланилса, бозор иқтисодиётининг қолаверса
тижорат
банкларининг яна бир самарали инструментига айланиб боради. Бунинг учун албатта,
молиявий ресурслар манбаи мавжуд бўлиши зарур.
Халқаро амалиётда, Банкларда лизинг муносабатларининг хусусиятлари ва бир
нечта асосий принциплари мавжуд. Ушбу принциплардан кўриниб
турибдики, лизинг
операциялари ижара механизми билан уйгунлашиб кетган. Аммо улар ўртасида фарк
мавжуд бўлиб, лизинг операцияларининг қамрови кенгрок ва мураккаб иқтисодий
учликни ташкил қилиб, кредит битимларининг хусусиятларини ўзида акс эттиради.
1-расм. Банкларда лизинг муносабатларининг хусусиятлари ва бир нечта
асосий принциплари
Малявина ва Попов (2002) илмий ишларида Лизинг операциялари – тадбиркорлик
фаолиятининг тизими бўлиб, у ўзига учта ташкилий – иктисодий муносабатларни яъни,
ижара, савдо ва инвестицион хамда молиявий лизинг операцияларни қамраб олган.
Ибрагимов ва Ризаев (2016) адабиётларида лизинг
операцияси лизинг объекти
лизинг олувчи томонидан бевосита тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш
мақсадида ишлатилиши кўзда тутилган ҳолларда амалга оширилади. Лизинг берувчи ва
лизинг олувчи ўзаро келишилган ҳолда қонун хужжатларига мувофиқ лизинг
оъектининг жадал амортизация қилиш ҳуқуқига эга. Томонларнинг келишувига кўра
лизинг шартномаси уч томонлама(сотувчи-лизинг берувчи-лизинг олувчи) ёки икки
томонлама (лизинг берувчи ва лизинг олувчи) тузилиши мумкин.
Газман (2012) фикрига кўра, лизинг иштирокчиларини бевосита ва билвосита
гуруҳларга бўлади. Яъни бевосита қатнашчиларга
лизинг берувчи, лизинг олувчи,
маҳсулот сотувчилар бўлса, билвосита иштирокчилари эса, тижорат банклари, суғурта
компаниялари,лизинг брокерлари ҳисобланади.
Усатова, Сероситан (2007) ўзларининг ўқув қўлланмаларида тижорат банкларида
лизинг
операциялари
бухгалтерия
ҳисобининг
мақсади
ҳисоб
тизими
ва
фойдаланувчилар учун банкнинг лизинг операциялари тўғрисидаги маълумотларни тан
олиш, ўлчаш,уларни жамлаш ва аниқ етказиб беришдан иборатдир.
Абдульмянов 2016) иқтисодий адабиётларида Лизинг операциялари жараёнида
кўрилиши мумкин бўлган зарар ва йўкотишларнинг риск даражасини баҳолаб бориш
зарурлигини таъкидлаб ўтган. Сабаби ишлаб чикариш бўйича тузилган ҳар қандай
Do'stlaringiz bilan baham: