88 www.journal.bfa.uz
1-жадвал
Бухгалтерия ҳисобининг классик назарияларида молиявий
натижаларга нисбатан ёндашувлар
2
№
Бухгалтерия
ҳисоби
назариялари
Молявий натижаларга
нисбатан ёндашув
Молиявий натижаларни
аниқлашда
фойдаланиладиган
молиявий ҳисоботлар
1.
Статик назария
Капитални сақланиши
билан узвий алоқада
кўрилади
Бухгалтерия баланси.
Форма №1
2.
Динамик баланс
назарияси
Аниқ кўрсаткичлар
(активлар, қарз
мажбуриятлари)
солиштирилиши асосида
ҳисобланади
Молиявий натижалар
тўғрисидаги ҳисобот.
Форма №2
Динамик баланс назариясига мувофиқ эса маълум даврга даромадлар ва унга
мувофиқ
харажатларни
аниқлаш
ташкилотлар
молиявий
натижаларини
шакллантиришнинг негизини ташкил қилади. Ушбу концепцияга мувофиқ молиявий
натижани ҳисоблашнинг энг примитив шакли қуйидагичадир:
М
н
=Д-Х(1)
Демак, молиявий натижа фаолият натижасида олинган даромад ва уни олиш
билан боғлиқ харажатлари ўртасидаги тафовутга боғлиқдир. Даромад тадбиркорлик
фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланса, харажатларга ушбу мақсадни реализация
қилишнинг воситаси сифатида қаралади. Динамик концепция мулклар ва
мажбуриятларни қайта баҳолаш тизимини назарда тутмайди ва хўжалик юритувчи
субъектларда ташкил этилган молиявий менежмент сифатини ўзида мужассамлаштириб,
реал олинган фойдани ифодалайди. Ушбу кўрсаткич мулкдорлар, солиқ органлари ва
потенциал инвесторлар манфаатларини ифодалайди.
Статик баланс назарияси ёндашуви бўйича молиявий натижаларни аниқлашда
бухгалтерия баланси маълумотларидан фойдаланилади. Амалиётда эса динамик баланс
назарияси ёндашувига кўра молиявий натижаларни аниқлаш кенг тарқалган. Бунда
молиявий натижаларни аниқлашда даромад ва харажатларнинг тафовути ҳисобига
аниқланадиган соф молиявий натижаларнинг ички фаолият тузилмасини ўзида
мужассамлаштирувчи
молиявий
натижалар
тўғрисидаги
2-шаклдан
кенг
фойдаланилади.
Демак, молиявий натижаларга оид ушбу икки назария концепциясини
солиштириш орқали хулоса қилиш мумкинки молиявий натижаларни ҳисоблашнинг
мақсади, фойдаланувчилар манфаатлари, ҳисоб-китоб элементлари, баҳолаш элементи
ва ҳисоблаш шартлари бўйича бир бирига бевосита мос келмайди. Улар турли
ёндашувда молиявий натижаларни аниқлайдилар. Статик концепцияга мувофиқ
мулкдорлар қўйилмаларидан ташқари хусусий капиталнинг ҳар қандай ўсиши молиявий
натижа ҳисобланади. Динамик баланс назарияси концепцияси бўйича эса молиявий
натижа даромад ва харажатлар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: