85 www.journal.bfa.uz
фойдаланиладиган бухгалтерия фойдаси дивидендлар ҳисоблаш ва меҳнатга тўловлар
даражасини белгилашда ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини таъкидлайдилар.
Гусеева ва Порицкийлар (2014), молиявий натижаларни бошқаришни пул
оқимлари, молиявий ҳолат диагностикаси кўрсатчилари билан ўзаро боғлиқлигини
асослашга ҳаракат қилишган Улар, пул оқимлари таҳлили тизимига
молиявий
натижаларни бошқариш воситаси сифатида қараб, пул оқимларини самарали бошқариш
молиявий
мустақилликни
сезиларни
ошириш
имкониятларига
эгалигини
таъкидлайдилар. Моннери (1998) эса, корхоналар фаолиятини баҳолаш учун бизнес
даромадлилигининг ички қиймати кўрсаткичидан фойдаланишни тавсия этади. Ушбу
фикрдаги бизнес даромадлилигининг ички қийматини ҳисоблаш шакллантириладиган
молиявий натижалар негизида амалга оширилади. Демак, “Молиявий натижалар” ва
“фойда”
категорияларининг
мазмун-моҳияти,
уларнинг
молиявий
менежмент
тизимидаги функционал вазифалари бўйича ягона фикрлар амал қилмайди.
Вагазова ва Лукяноваларнинг
(2015)
фикрича, молиявий
натижалар корхоналар
ишлаб чиқариш, молиявий ва инвестицион фаолиятининг самарадорлигини ифодаловчи
кўрсаткичлардир.
Козлова ва Парашутинлар (2015) корхона фаолиятининг молиявий натижаларини
ифодаловчи пировард кўрсаткич баланс (ялпи) фойда ёки зарар ҳисобланишини
эътироф этиб ўтадилар. Бланк (2007) эса, баланс (ялпи) фойдаси корхона
фаолиятининг муҳим молиявий натижаларидан бири эканлигини эътироф этиб ўтади.
Фойда - операцион, мулкни реализация қилишдан ва реализациядан ташқари
операциялардан ҳосил бўладиган фойда ҳисобига шаклланишини этироф этиб
ўтадилар.
Савицкая (2002) эса корхона фаолиятининг молиявий натижаси олинган фойда ва
рентабеллик билан тавсифланишини таъкидлайди. Унинг фикрича, молиявий
натижаларга аниқлик киритишда соф молиявий натижа сифатида нафақат фойда балки
рентабеллик ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлайди.
Тулаев, молиявий натижаларга корхона молия-хўжалик фаолиятининг кенгайиб
борувчи маълум бир масштаблари бўйича даромад ва харажатлар ўртасидаги тафовут
сифатида аниқланадиган натижавий кўрсаткич эканлигини эътироф этади.
Юқоридаги иқтисодчилар томонидан молиявий натижаларга оид илмий
қарашларнинг хусусиятли жиҳати биринчидан молиявий натижаларнинг хўжалик
фаолияти самарадорлигини баҳолашдаги сифат жиҳатларини (рентабеллик) акс
эттириши билан изоҳланади; қолаверса, асосий урғуни соф молиявий натижалар
қаратишади. Фикримизча, молиявий натижаларни самарали бошқариш натижасида соф
молиявий натижалар шаклланади. Лекин молиявий
натижалар соф молиявий
натижаларнинг манбаларини ўзида мужассамлаштириб, фикримизча нисбатан кенг
тушунча ҳисобланади. Фикримизни тасдиғи сифатида иқтисодчи Великаянинг (2014)
қуйидаги фикрларини келтириб ўтиш мумкин, “рентабеллик корхона фаолиятининг
самарадорлиги сифат жиҳатларини ифодаловчи нисбий кўрсаткич ҳисобланиб,
харажатлар қайтими ва такрор ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат воситалалари ва
меҳнат предметларидан оқилона фойдаланиш даражасини тавсифлайди”. Демак,
молиявий натижа хўжалик фаолиятининг самарадорлик қайтими сифатида мутлақ
молиявий кўрсаткичларни
ифодаласа, рентабеллик молиявий натижаларнинг сифат
тавсифини ифодаловчи нисбий кўрсаткич ҳисобланади.
Бреславцеванинг (2012) фикрича, амалиёт молиявий натижаларга нисбатан
кенгроқ умумлашган кўрсаткични шакллантириш зарурлигини тақозо қилади. Бундай
кўрсаткич институтционал бирликларнинг мулкий ҳолатини акс эттириши ва молиявий
барқарорликка оид тўлиқ картинани ифодаловчи кўрсаткичга эҳтиёж
мавжудлигини
эътироф этиб ўтади. Бундай кўрсаткични глобал молиявий натижавийлик кўрсаткичи
деб атайди.
Глобал молиявий натижавийлик молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини
ифодаловчи соф молиявий натижа - фойда негизида ҳисобланувчи рентабелликка
нисбатан кенг ва бизнес қийматини реал баҳоловчи модел ҳисобланади. Ушбу
кўрсаткичнинг глобал натижавийлик деб аталиши, унинг универсал тавсифга эгалиги
ва ушбу кўрсаткич тизими декомпозицияси молиявий-хўжалик
фаолиятининг турли
жиҳатларини ифодаловчи кенг кўрсаткичлар арсеналини ўзида мужассамлаштирилиши
билан изоҳланади.
86 www.journal.bfa.uz
Модомики, глобал молиявий натижавийлик кўрсаткичи тизими корхона бозор
қийматини максималлашувининг интеграл кўрсаткичи ҳисобланар экан, унда молиявий
натижалар ва уни шаклланиш самарадорлиги бош ва ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Чунки, молиявий натижалар ҳисобига шаклланадиган соф молиявий натижа бизнесдан
манфаатдорларнинг кенг жамоятчилиги учун муҳим молиявий кўрсакткич ҳисобланади.
Крылов ва Власоваларнинг (2016) фикрича, яхши (барқарор) молиявий натижалар
корхоналар томонидан тўланадиган солиқ тўловлари молиявий имкониятларининг асоси
сифатида давлат бюджети даромадларини барқарор тушумини шакллантиришни ҳам
мувофиқлаштиради, шу билан бирга уларнинг инвестицион жалб қилувчанлигининг
бош детерминанти сифатида истиқболдаги тараққиётининг асосий иқтисодий омили
ҳисобланади. Ушбу фикрни Хайруллин (2006) ҳам тасдиқлаб, “фойда - бу бир томондан
ташкилот фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбаи, бошқа
томондан - турли
даражадаги бюджетлар даромад манбаидир” - деб эътироф этади.
Шу нуқтаи-назардан ҳам “молиявий натижалар” тушунчасининг ижтимоий-
иқтисодий мазмунини аниқлаш ва молиявий натижаларни бошқариш тизимининг
услубиётини умумлаштириш молиявий менежмент тизимида муҳим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: