Мультимодал юк ташишни ташкил этишнинг тазимли таҳлили мундарижа


-расм. Моддий оқимларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналардан омбор тизими орқали истеъмолчиларга етиб бориш ҳаракати



Download 8,43 Mb.
bet5/17
Sana24.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#226266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5273726811602161081

1-расм. Моддий оқимларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналардан омбор тизими орқали истеъмолчиларга етиб бориш ҳаракати.


Эгилувчанлик тамойили – логистик тизимни фаолият кўрсатиш шароитларига ва истеъмолчиларнинг ўзига хос талабларига юқори даражада мослашувчанликни назарда тутади. Эгилувчанлик тамойилини амалга оширишда ташқи иқтисодий муҳитнинг ўзгариш тенденция (йўналиш)ларини башоратлаш ва уларга қарши хатти - ҳаракатларни ишлаб чиқариш бўйича амалларни олиб бориш талаб этилади.
Келиб тушишининг ҳавфсизлигини таъминлаш тамойили – логистиканинг тамойили сифатида шундай ташкилий - иқтисодий шароитларни яратишни кўзда тутадики, унда корхонани зарур моддий ресурслар билан узлуксиз таъминланиш ва тайёр маҳсулотни етказиб бериш муддатларини сўзсиз бажарилиши таъминлаб берилиши зарур. Келиб тушишининг ҳавфсизлигини таъминлаш тамойили товар ҳаракатининг барча босқичларини синхронлаштириш, келиб тушиш ва юк ташишни бошқариш бўйича фаолиятларни бир-бирига мослаштириш, ишлаб чиқариш ва захира захираларини ташкил этиш зарурлигини кўзда тутади.
Компьютерлаштириш тамойили – логистик функциялар ва умуман товар ҳаракати жараёнларини автоматлаштириш максимал даражада бажарилиши лозимлигидан иборат. Автоматлаштирилган тизим материаллар ҳаракатини назорат қилиш ва ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши, ишлаб чиқариш захираларининг ҳолати, келиб тушишнинг ҳажми, буюртмаларнинг бажарилиш даражаси ва бошқалар ҳақида маълумот тўплаш учун хизмат қилади. Вақтни зичлаштиришнинг энг катта самараси ва истеъмолчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилиш гаровини ахборот - бошқарув тизимлари беради. Бу тизимлар хом ашё харид қилинишидан то тайёр маҳсулотни истеъмолчига етиб боргунича товар ҳаракати устидан назоратни амалга оширади.
Хом ашё ва материлларга бўлган эҳтиёж деб мавжуд буюртмани ёки белгиланган ишлаб чиқариш дастури бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган уларнинг миқдорини маълум муддатга етказилиши тушунилади.
Маълум давр давомида вужудга келадиган материалларга эҳтиёж даврий эҳтиёж деб аталади. У бирламчи, иккиламчи ва учламчи эҳтиёжлардан иборат.
Бирламчи эҳтиёж деб сотишга мўлжалланган тайёр маҳсулотларга, боғловчиларга ва деталларга ҳамда харид қилинадиган эҳтиёт қисмларига бўлган эҳтиёж тушунилади. Бирламчи эҳтиёж ҳисоби математик статистика ва башорат қилиш услублари ёрдамида амалга оширилади, бу услублар кутилаётган эҳтиёжни аниқлаш имконини беради. Эҳтиёжларни нотўғри баҳолаш ёки ноаниқ башорат қилиш ҳавфи суғурта захирасини ошириш йўли билан қопланади.
Бирламчи эҳтиёж савдо – сотиқ соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналарда моддий оқимларни бошқаришнинг асоси ҳисобланади. Саноат корхоналари учун бирламчи эҳтиёжни иккиламчи ташкил этувчиларга ажратиш лозим.
Иккиламчи эҳтиёж деб тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларга, деталлар ва хом ашёга бўлган эҳтиёж тушунилади.
Иккиламчи эҳтиёж ҳисобида қуйидагилар берилиши кўзда тутилади: ҳажм ва муддатлар тўғрисида маълумотларни ўз ичига олган бирламчи эҳтиёжлар; ўзига хослиги ёки қўлланилиши ҳақида маълумотлар; қўшимча етказиб бериш имконининг мавжудлиги; корхонанинг қўл остида бўлган материаллар миқдори. Шунинг учун иккиламчи эҳтиёжларни аниқлаш учун ҳисобнинг детерминант услублари қўлланилади. Агар ўзига хос жиҳатларнинг йўқлиги ёки материалларга бўлган эҳтиёжнинг камлиги натижасида бу услубни қўллаб бўлмаса, у ҳолда хом ашё ва материаллар ҳаракати ҳақида маълумот асосида эҳтиёжлар башорат қилинади. Учламчи эҳтиёж деб ишлаб чиқаришни ёрдамчи материалларга ва эскирувчи мосламаларга бўлган эҳтиёжи тушунилади. У иккиламчи эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда материалларни ишлатиш кўрсаткичлари асосида аниқланади (эҳтиёжларни детермирнантлар орқали аниқлаш), бунда мавжуд материаллар ҳаракати асосида статистик ҳисоблар олиб борилади ёки экспертли йўналишлар ишлатилади.
Мавжуд харажатлар ҳисобидан келиб чиққан ҳолда материалларга брутто ва нетто эҳтиёжлар ажратилади.
Брутто эҳтиёж деб режали давр мобайнида материалларга бўлган эҳтиёж тушунилади, бунда омборда ёки ишлаб чиқаришда мавжуд захиралар ҳисобга олинмайди. Нетто эҳтиёж деб режали давр давомида материалларга бўлган эҳтиёж тушунилади, бунда аксинча мавжуд захиралар ҳисобга олинади. У маълум муддат мобайнида омборда мавжуд захиралар билан брутто эҳтиёж ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Амалиётда материалларга бўлган умумий эҳтиёж қўшимча эҳтиёжнинг брутто кўрсаткичига нисбатан ўсиб боради, бу эҳтиёж ишлаб чиқаришдаги брак ва мосламаларни созлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш бўйича ишлатилиб борилиши билан асосланади. Омборда мавжуд захиралар билан таққослангандан кейин қолдиқ эҳтиёж келиб тушиши зарур бўлган захиралар миқдорига мослаштирилади.
Моддий оқимларни самарали бошқаришнинг муҳим шарти бўлиб, эҳтиёжларни олдиндан кўра билиш ҳисобланади. Уларни аниқлаш учун қуйидаги услублар қўлланилади:
- ишлаб чиқариш режаси ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ўзига хос хусусиятлари билан мос ҳолда олиб бориладиган ҳисобнинг детерминант услублари;
- ҳисобнинг статистик услублари;
- мутахассисларнинг хулосаларига таянган ҳолда субъектив баҳолаш.
Ҳисобнинг детерминант услублари материалларга бўлган иккиламчи эҳтиёжларни ҳисоби учун хизмат қилади, бунда бирламчи эҳтиёжлар аниқ бўлиши керак. Аналитик услубда ҳисоб маҳсулотдан (унинг хусусиятларидан) иерархик поғона бўйича тепадан пастга олиб борилади. Синтетик услубда деталларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича ҳисоблар олиб борилади, бунда уларни иерархиянинг алоҳида поғоналарида қўлланилиши келиб чиқади.
Ҳисобнинг статистик услублари кутилаётган эҳтиёжни сонлар асосида аниқлаш имконини беради, бунда маълум вақт оралиғи давомида эҳтиёжнинг ўзгариши характерланади. Бунинг учун ўртача миқдорларни аппроксимациялаштириш, экспоненциал текислаш ва регрессион таҳлиллардан фойдаланилади.
Ўртача миқдорларни аппроксимациялаштиришда материалларга эҳтиёжнинг битта ўртача миқдори ойлар бўйича ўзгариб тўрган шароитларда қўлланилади. Бу услуб башорат қилиш, материалларга бўлган эҳтиёжнинг маълум миқдорини ўртача кўрсаткич кўринишига келтириш жараёнидан иборат.
Экспоненциал текислаш услуби, моддий ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг ўзгариш жараёнини башорат қилиш динамикасининг бар қатор даражалари асосида амалга оширилганда қўлланилади, бунда моддий ресурсларнинг ҳажми башорат вақтига берилган даражадан узоқлашиши давомида камайиб боради. Бунинг учун ҳисоботларга ўзгармас текисловчи коэффициент киритилади, у башорат хатоси минимумга етадиган қилиб танланади.
Экспоненциал текислашни ҳисобга оладиган башорат тенгламаси қуйидаги кўринишга эга:
Yt+1=ayt + a(1-a)yt-1 + a(1-a)2yt-2 + … + a(1-a)kyt-k + … + (1-a)ty0
Буерда, y0 - баъзи бошланғич шартларни характерловчи катталик.
Регрессион таҳлил моддий ресурсларни ишлатилиш тенденцияларини математик функциялар ёрдамида яқинлаштиришни кўзда тутади, бунда улар кейинги даврга экстраполирлаштирилади. Боғлиқлик характеридан келиб чиққан ҳолда чизиқли ва чизиқли бўлмаган регрессион таҳлиллар ажратилади. Чизиқли регрессия услубини эҳтиёж тахмини пропорционал бўлганда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар эҳтиёж чизиғи тўғри чизиқ ёрдамида аппроксимациялаштирилмаса, чизиқли бўлмаган регрессион таҳлил қўлланилади.
3.Моддий оқимларни самарали бошқаришнинг муҳим шарти бўлиб, эҳтиёжларни олдиндан кўра билиш ҳисобланади.
Логистик сервис, тақсимот жараёни билан узлуксиз боғлиқ ва товарларни истеъмолчигача етказиб бериш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар комплексини ташкил этади. Логистик сервиснинг объекти бўлиб ишлаб чиқарувчи ва ноишлаб чиқарувчи корхоналар, аҳоли ҳисобланади.
Логистик сервис етказиб берувчи томонидан ёки сотувдан кейинги хизмат кўрсатишга ихтисослашган экспедитор фирмалар орқали амалга оширилади.
Логистик сервис соҳасида амалга ошириладиган ҳамма ишларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:

  • сотувдан олдинги, яъни логистик хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш ва хизмат кўрсатиш соҳасида корхонанинг сиёсатини аниқлаш бўйича ишлар;

  • товарларни сотиш жараёнида амалга ошириладиган логистик хизматлар, масалан, юкларнинг ўтиши ҳақида маълумотлар бериш; ассортиментни танлаш, қадоқлаш; юк бирликларини шакллантириш ва ҳоказо.

  • Сотувдан кейинги логистик сервис ўзининг таркибига кафолатлар бўйича хизмат кўрсатишни, истеъмолчилар талабини кўриб чиқиш бўйича мажбуриятларни ва ҳоказоларни олади.

Логистик сервис тизими

  • Логистик сервис тизимининг шаклланиши.

  • Логистик хизмат даражаси.

  • Логистик хизмат кўрсатишнинг сифат мезонлари.

  • Сотувдан кейинги логистик сервис.

Логистик сервис тизимининг шаклланиши. Хизмат кўрсатиш соҳасида корхонанинг сиёсатини аниқлаш логистик сервис тизимининг шаклланиши билан боғлиқ ва ўзаро боғлиқ ишлар комплексини олиб борилишини назарда тутади.
Логистик хизматлар тизимини шакллантириш бўйича амаллар қуйидаги кетма – кетликда бажарилади:

  1. Истеъмол бозорини сегментларга ажратиш, яъни уни аниқ истеъмолчилар гуруҳига бўлиш, бу гуруҳларнинг ҳар бирига, истеъмол хусусиятларига қараб маълум хизматлар талаб этилиши мумкин.

  2. Истеъмолчилар учун энг муҳим бўлган хизматларни аниқлаш.

  3. Аниқланган хизматларни саралаш, истеъмолчилар учун энг муҳим бўлган хизматларга эътиборни кучайтириш.

  4. Бозорнинг алоҳида сегментлари келишувида хизматлар стандартларини аниқлаш.

  5. Кўрсатилаётган хизматни баҳолаш, сервис даражаси ва кўрсатилаётган хизматлар нархи ўртасида ўзаро боғлиқликни ўрнатиш, компаниянинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун зарур бўлган сервис даражасини аниқлаш.

  6. Истеъмолчилар эҳтиёжларига хизматларнинг мос келишини таъминлаш учунулар билан алоқалар ўрнатиш.

Бунда истеъмол бозорининг сегментларга ажратилиши географикомил бўйича, кўрсатилаётган хизматлар хусусиятлари бўйича ёки бошқа кўрсаткичлар бўйича амалга оширилиши мумкин. Истеъмолчилар учун муҳим хизматларни аниқлаш, уларни солиштириш ва логистик хизмат стандартларини аниқлаш истеъмолчилар ўртасида сўровлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Логистик хизматларни етказиб бериш жараёнида кўрсатиладиган хизматларни бажаришга кетадиган вақтни, худди шу етказиб бериш жараёнида кўрсатилиши мумкин бўлган хизматларнинг умумий комплексига кетадиган вақт билан таққослаш йўли билан ҳам баҳолаш мумкин.
Логистик хизмат кўрсатиш даражасини баҳолаш учун хизматларнинг энг муҳим турлари танланади, уларни кўрсатиш катта харажатларни талаб этади, кўрсатмаслик эса – катта йўқотишларга олиб келади.
Логистик хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш учун қуйидаги мезонлардан фойдаланилади:
- етказиб беришнинг эгилувчанлиги;
- буюртма бажарилиш давомийлиги;
Етказиб беришнинг эгилувчанлиги буюртма бажарилишининг келишилган муддати бузилмаган ҳолда, мижозни етказиб беришнинг бирламчи шартларини ўзгартириш ҳақидаги хоҳишлар қондирилиш даражасини характерлайди. Бунга буюртмани ўтказиш шакли ёки усулини ўзгартириш ва бошқалар киради.
Етказиб беришнинг ишончлилиги етказиб берувчининг шартномада кўрсатилган буюртма бажарилиш муддатларига риоя қилиш имкониятларини аниқлайди. Етказиб беришнинг ишончлилигига таъсир этувчи муҳим омил бўлибшартномада кўрсатилган мажбурият (кафолат)ларнинг мавжудлиги ҳисобланади, бу мажбуриятларга асосан етказиб берувчи буюртма бажарилиш муддатлари бузилганлиги учун жавобгар бўлади.
Буюртма бажарилиш давомийлиги буюртма олиниш вақтидан товарлар партиясини истеъмолчига етказиб беришгача бўлган календарь даврини характерлайди. Буюртма бажарилиш давомийлиги ўзининг таркибига қуйидагиларни олади: буюртмани ҳужжатлаштириш, ишлаб чиқариш, қадоқлаш, тушириш ва истеъмолчига етказиб бериш.
Сотувдан кейинги логистик сервис. Товарлар эксплуатациясининнг бутун муддати давомида техник хизмат кўрсатиш, истеъмолчиларни ўқитиш ва ахборот билан таъминлаш бўйича хизматлар комплексини ташкил этади.
Сотувдан кейинги давр ичида логистик хизмат кўрсатиш қуйидаги асосий тадбирларни ўз ичига олади:

  • товар сотилгандан кейин харидорга кўрсатиладиган хизматларни аниқлаш;

  • етказиб бериш шартларини келишиш жараёнида сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш кетма – кетлигини ўрнатиш;

  • зарур бўлган техник ҳужжатларни тайёрлаш ва чиқариш товар истеъмолчиларини ўқитиш;

  • эҳтиёт қисмларҳамда етказиб берилаётган товарлар устидан назоратни амалга ошириш имконини берувчи инструментлар ва текширув ускуналари билан таъминлаш;

  • логистик хизмат кўрсатиш жараёнини, уни тўғридан - тўғри амалга ошириш йўли билан ёки субподрядчиклар (пудратчилар), дистрибьютор-лар (тарқатувчилар), мижозлар томонидан олиб борилаётган хизмат кўрсатиш сифати устидан назорат ўрнатиш орқали бошқариш;

  • эҳтиёт қисмларини сақлаш ва созлаш ишларини олиб бориш учун жой ва инфратузилмани аниқлаш ва тайёрлаш;

  • эҳтиёт қисмларҳаракати жараёнида қадоқлаш ва вақтинчалик омборга жойлаштириш, юклаш-тушириш ишлари, транспорт воситалариҳамда хизмат кўрсатиш персоналининг ҳаракатини бошқариш.

Транспорт омборхона моддий оқимларини ташкил қилиш мажмуалари комплекс - механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган турларга бўлинади. Комплекс-механизациялаштирилган мажмуа таркибига қабул қилиш - фойдаланиш тизимчаси, механизациялаштирилган тартибда юкни қайта ишлаш учун машиналар ва ускуналар мажмуи билан жовон модули, юкни узатиш учун омборхона терминали киради.
Автоматлаштирилган транспорт омборхона моддий оқимларини ташкил қилиш мажмуасига қуйидагилар киради:
Кўтариш - транспорт воситалари мажмуаси ва автоматлаштирилган бошқарувнинг жойлаштирилган тизими билан автоматлаштирилган жовон модули;
- автоматлаштирилган тарзда фаолият кўрсатувчи кўтариш транспорт ускуналари мажмуаси билан автоматлаштирилган жовон модули.
Автоматик омборхона агрегат-транспорт мажмуаларига қуйидагилар киради:
- Ортиш-тушириш ва транспорт воситалар билан автоматик бошқарилувчи омборхона мажмуалари;
- автоматик бошқарилувчи омборхона мажмуалари, омборлар-автоматлар.
Энг кўп фойдаланувчи омборхона ускуналарига кирувчи асосий жовонлар:
- Бир жойда турувчи;
- айланувчи;
- элеваторли;
- контейнерли;
- ҳаракатланувчи;
- гравитацион.
Омборхона ускуналарига кирувчи, сочилувчи, суюқ ва бошқа юкларни сақлаш воситалари қуйидагиларга бўлинади:
- Ясси ва қутичалардан иборат бўлган бункерлар;
- ер усти идишлари;
- ер ости идишлари.
Омборларнинг ўлчови ва дозаларга ажратувчи ускуналар логистик тизимда техник таъминотнинг алоҳида гуруҳини ташкил қилади. Ҳозирги вақтда тарозилар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- Платформалар учун;
- автомобиллар учун;
- вагонлар учун;
- юк кранлари учун;
- конвейерлар учун.
Барча кўтариш-транспорт воситалари вазифаларини бажаришга мувофиқ беш гуруҳга бўлиниши мумкин:
- Юк кранлари;
- кўтаргичлар;
- транспорт воситалари;
- юкни ушлаб турувчи мосламалар;
- трансманипуляторлар.
Юк кранларига кўприкли, эчкисимон, ўзи юрар, порт, миноралилар ва копсолли кранлар киради.
Кўприкли кранлар бир балкали тираб туриладиган, бир балкали осма, икки балкали умумий, икки балкали махсус бўлиши мумкин; эчкисимон кранлар эса каналли ва каналсиз бўлиши мумкин. Кўприкли ва эчкисимон кранлар енгил, ўртача, оғир режимли, бир илгакли ва икки илгаклиларга бўлинади.
Ўзи юрар кранлар автомобил, темир йўл ва сиқилган ҳаво билан юрадиганларга бўлинади.
Копсолли кранлар айланувчи ва ҳаракат қилувчи бўлиши мумкин. Трансманипуляторлар пол устидаги, таянчли ва осма транспорт ва осма механизмларга бўлинади. Бундан ташқари пол устидаги трансманипуляторлар гуруҳига қуйидагилар киради:
- Портлашдан ҳимояланган электр ортгичлар;
- оддий қилиб бажарилган электр ортгичлар;
- электр штабеллар.
Транспорт воситалари ўз ичига транспорт - тақсимот восита пол устидаги воситаларни олади. Транспорт - тақсимот воситаларига контейнерлар ва тақсимот воситалари киради. Конструктив белгиларга мувофиқ конвейерлар қуйидагиларга ажраладилар: бурама, лентасимон, гординсимон, эчкисимон, осма, маҳкамланган, ғилдиракчали, пластик.
Юкни ушлаб турувчи мосламалар кўтариш - транспорт воситаларининг алоҳида тури сифатида уларнинг вазифаси ва турига мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади: донали юкларни кўтариш учун; сочиладиган юклар учун; узун металл прокати учун; контейнерлар учун; қурилиш ва ёғоч юклари учун; кўп навли маҳсулотлар учун. Мавжуд туркумлашга мувофиқ логистик тизим техник таъминланилиши воситаларнинг кўп сонли гуруҳлари ёрдамчи, кўпинча омборхона ва кўтариш-транспорт ускуналари юқори даражада фаолият кўрсатадиган ускуналардан ташкил топади.
Турли хил корхоналарни моддий бойлик манбалари билан таъминлаш стратегияси моддий бойлик манбаларини тақсимлаш, ушбу жараённи техник, технологик, ташкилий таъминлаш ва маҳсулотлар муаммолари жараёнини ташкил қилувчи элементлар уч йўналишга аниқ тақсимланган.
1. Бозор тадқиқоти, истеъмолчилар заҳираларини аниқлаш, рақиблар таклифлари ва истеъмолчилар талабларини ўрганиш ва бозор иқтисодиётини бошқаришнинг бошқа услубларидан фойдаланиш асосида сотиш бозори, уларни қўлга киритиш, кенгайтириш, сақлаб қолиш асосида амалга ошириладиган рақобат курси.
2. Маҳсулотларни сотиш бозорларини аниқлаш ва моддий бойлик манбалари муомаласи жараёнининг барча босқичларида уларнинг барча жисмоний ҳаракатлари бўйича ҳамма операциялар аниқ ва мукаммал ўйлаб чиқилган, режалаштирилган ва ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишга мўлжалланган истеъмолчилар буюртмалари бўйича ташкил қилинган.
3. Маҳсулотлар муаммоси ва ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида товар ҳаракатини тартибга солиш.
Турли хил корхоналарни моддий бойлик манбалари билан таъминлаш стратегияси моддий-техника таъминотини ташкил қилиш жараёнида логистика таъминотларини танлаш, хомашё ва материалларни етказиб бериш масалаларини кўриб чиқади.
Моддий бойлик манбаларни етказиб бериш уч асосий вариантда бўлиши мумкин:
- Шахсий ишлаб чиқариш ҳисобига;
- мавжуд таъминотчилар ҳисобига;
- янги таъминотчиларни жалб қилиш ҳисобига.
Бозор иқтисодиёти ривожланиши шароитида ривожланиш ва асосан кичиклари ҳисобига янги таъминотларни жалб қилиш анъанаси кузатилади, бу материалларнинг катта бўлмаган бир тўпини олиш имконини беради. Ишлаб чиқаришнинг мослашувчанлигини таъминлайди ва керак бўлган ҳолда бозор талабларига мувофиқ янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтишни тезлатишга имкон беради. Шунинг билан бу босқичда логистиканинг мақсади асосий ишлаб чиқаришни белгиланган вақт тартибида, энг кам харажатлар билан керакли моддий бойлик манбалари билан таъминлашни режалаштириш, тартибга солиш ва назорат қилишдан иборат.
Айниқса, заҳираларни бошқаришда логистиканинг аҳамияти катта. Заҳиралар транспорт, ишлаб чиқариш ва сотиш ўртасидаги буфер вазифасини бажаради. Ҳозирги шароитда заҳиралар миқдори тез ўзгараётган талаб ва корхона ишининг бир маромдалигини таъминлаш учун мувофиқ бўлиши керак.
АҚШда ривожланган ОПТ (ишлаб чиқариш технологиясини мувофиқлаштириш) тизими киради. тизимнинг асосий тамойили ишлаб чиқаришда “тор” жойлари ёки камёб ресурсларни аниқлаш. Мисол учун хомашё ва материаллар, машиналар, ускуналар, технологик жараёнлар ва ходимларнинг айрим турлари камёб бойлик манбаларидан бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш тизимининг ривожланиш суръати камёб ресурслардан самарали фойдаланишга боғлиқ. ОПТ тизимида ишлаб чиқаришнинг бир кунга, хафтага ва ҳ.к. жадвалини шакллантириш амалга оширилади, истеъмолчилар томонидан буюрилган маҳсулотларни ортиб жўнатишнинг назорати муқобил ресурсларни қидириб топиш, керакли материаллар йўқ бўлганда уларни тўлиқ ҳолда алмаштириш бўйича тавсиялар бериш масалалари ҳал қилинади.
Энг маъқул жадвални шакллантиришда қуйидагилар ҳисобга олинади:
- Ишлаб чиқаришнинг бойлик манбаларга бўлган эҳтиёжини қондириш даражаси;
- бойлик манбаларидан фойдаланиш самарадорлиги;
- тугалланмаган ишлаб чиқаришга жалб қилинган воситалар;
- ускуналарни авария туфайли тўхтаб қолганда ва моддий бойлик манбалар тўлиқ етказиб берилмаганда уни амалга ошириш имконияти.




    1. Download 8,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish