Мультимодал юк ташишни ташкил этишнинг тазимли таҳлили мундарижа


-жадвал Инкотермснинг структуравий тузилиши



Download 8,43 Mb.
bet8/17
Sana24.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#226266
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
2 5273726811602161081

1-жадвал
Инкотермснинг структуравий тузилиши

А


Сотувчининг мажбуриятлари

В


Сотиб олувчининг мажбуриятлари

А.1

Товарни нархига мувофиқ жўнатиш

В.1

Товарни нархини тулаш

А.2

Лицензиялар, мақуллаш ва расмиятчилик

В.2

Лицензиялар, мақуллаш ва расмиятчилик

А.3

Юкни ташиш ва суғурталаш тўғрисида шартнома

В.3

Юкни ташиш тўғрисида шартнома

А.4

Юкни, товарни етказиш

В.4

Юкни (товарни) кабул қилиш

А.5

Рискларни бир-бирига ўтиши

В.5

Рискларни бир-бирига утиши

А.6

Харажатларни ўзаро бўлиш

В.6

Харажатларни ўзаро бўлиш

А.7

Сотиб олувчига хабар бериш

В.7

Сотувчига хабар бериш

А.8

Юкни етказганлик тўғрисида исбот, транспорт хужжати ёки электрон хабар

В.8

Юкни етказганлик тўғрисида исбот, транспорт хужжати, электрон хабар

А.9

Текширув-Упаковка-Белгилаш

В.9

Товарни текшириш

А.10

Бошқа мажбуриятлар

В.10

Бошқа мажбуриятлар

Масалан денгиз орқали контейнерларни ташиш доналао та-шиладиган юклар учун FOB шарти мос келади. Бу шартнинг камчмлиги сифатида шуни кўрсатиш мумкин; бунда харажат ва рискларни сотиб олувчи утиши кўзда тутилган, бу эса уз навба-тида транспорт турига боғлиқдир. Шунинг учун уни куллаш унчалик осон эмас.
Борт ёнида бемалол (FAC). FAC шарти кемаларда одатдаги ташиш ишларини амалга оширишда фойдаланилади. Бу шарт кўп миқдордаги юкларни ва донабай юклар туғридан-туғри кемага ортилса қўл келади.
Кемада бемалол (FOB). FOB одатдаги юкларни денгизда жўнатишга мослашган. Кема маъмурияти харажатлар ва рисклар буйича юк жўнатилаётган портда асосий жавобгарликни олади. FOB автомобил, темир йўл, ҳаво транспортида ва контейнерлар ташишда қўлланилмайди.
Мультимодаль транспорт: «эгаси ёзилган коносамент» ёки муомалавий ҳужжат (юкни олувчининг исми-шарифи кўрсатилган ҳолда) кўринишида берилган мультимодал транспортировка ҳужжати (МТ ҳужжати).
Фрахт контрактлари фақат контракт имзоланганлиги ва унинг шартларининг исботи бўлиб хизмат қилади; транспорт накладнойлари ва коносаментлар юк ташувчи томонидан юклар олинадиган квитанция ва имзоланган контрактнинг исботидир; коносаментлар ва мультимодаль транспортировкалар ҳам товар тақсимлагич ҳужжатлар саналади.
Коносаментлар ва транспорт накладнойлари айтиб ўтилганлардан ташқари ташилаётган юкка дахлдор маълумотларга ҳам эга бўлиши керак (умумий тавсифлар, товардаги ёзувлар ва ўрамаларнинг рақамлари, юк ташувчига етказилган пайтдаги оғирлиги ёки миқдори ва визуал ҳолати). Агар юк ташувчи унга етказилган юк кўнгилдагидек аҳволда эмаслигини, рақамланиши, оғирлиги ёки миқдори юк жўнатувчи томонидан тақдим этилган маълумотларга мос мос келмаслигини аниқласа, у бу қўшимча шартларнинг барчасини ҳужжатга киритиши лозим. Агар шундай қилмаса, юк транспортировка пайтида қисман йўқотилган ёки шикастланган деган тахмин пайдо бўлиши мумкин (бундай қўшимча шартлар бўлган коносамент соф коносамент деб аталади). Гаага-Вмсбу қоидалари бўлмаган тақдирда, юкларнинг денгизда юк ташувчи томонидан ташилишида коносамент мундарижасидагидан қисман фойдаланган ҳолда иш юритган бўлса, коносамент учинчи томонга исбот эканлиги фактини таъминлайди.
Юкларни транспортировка қилиш жараёнида юк ташувчининг жавобгарлиги катта рол ўйнайди. Юк ташувчи юкнинг сақланиши ва вақтида аниқ белгиланган нуқтага етказилиши учун жавобгардир. Тегишли транспорт Конвенциялари ва кўплаб миллий қонунлар жавобгарликнинг мажбурий ва номажбурий тизимини таъминлайди: уларнинг транспортировка контракти шартларидан, Конвенциялар ёки қонунлар қоидаларидан четга оғишларига йўл қўймайди ёки юк жўнатувчи-юкни олувчи зиёнига контракт қўшимча шартларини киритишга йўл бермайди.
Даъвогар талофат, шикастланиш ёки етказиб беришдаги кечикишни ҳамда шикастланиш, талофат ва кечиктириш юк ташувчи томонидан васийлик қилинган пайтда содир бўлганлигини исботлаб бериши мумкин. Бордию даъвогар бундай исботни тақдим этгудек бўлса, юк ташувчи Халқаро конвенциялар ёки миллий қонунлар фойдаланишга рухсат берилган жавобгарликни бекор қилишга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлмаса, шикастланишни қоплаши лозим. Даъвогар томонидан ғайриқонуний ҳатти-ҳаракат ёки эътиборсизлик реалибитация учун умумий асослар саналади; юк ташувчига берилган кўрсатмалар аслида бундай эмас, юкнинг табиий нуқсонлари ёки тугунли вазият (юк ташувчи олдиндан кўра билмаган ва оқибатларини бартараф эта олмаган вазият). Булардан ташқари, баъзи конвенциялар ва миллий қонунлар реабилитациянинг қуйидаги махсус қоидаларини ҳам таъминлайдилар: етишмаслик ёки юкнинг нуқсонли ўрмаланиши: юк жўнатувчи, юкни олувчи ёки далолатнома бўйича иш кўраётган исталган шахс томонидан юкка беқайд муомала қилиниши, товарларни юклаш, омборга жойлаштириш ёки тушириб юклаш пайтида юкка лоқайд муносабатда бўлиш; юкнинг сифатсиз хоссалари; ўрамалардаги маркировка ёки рақамий ифодаларнинг етишмаслиги ёки мос келмаслиги.
Юк ташувчи ўз хизматчиларининг ҳатти-ҳаракатлари ва ўзи ёки унинг субпудрат юк ташувчилари томонидан ишлатилаётган транспорт воситасининг исталган нуқсони учун жавобгардир. Бироқ, Гаага қоидалари ва Гаага-Вмсбу қоидаларига мувофиқ юк ташувчи экипаж, учувчи ёки бошқа хизматчиларнинг денгиздаги хатолари учун ёки рейс бошлангунига қадар ва бошланган пайтда кема сузишга тайёр эканлиги кўнгилдагидек таъминлаш учун, кемани қайтариш ва юкни қабул қилиб олиш, транспортировка қилиш ва сақлашга тайёрлашда керакли одамни танлаш учун жавобгар бўлмайди.
Юк ташувчининг жавобгарлиги юк унга транспортировка учун етказилган пайтдан бошланади ва бу юк белгиланган нуқтада юкни олувчига етказилган пайтда нихоясига етади. Шундай бўлсада, Гаага қоидалари ва Гаага-Висбу қоидалари юк транспортировкаси юкни кема бортига юклаш пайтидан то юкни кемадан тушириш пайтига қадар ўтган вақтни қамраб олишини кафолатлайди («олишолиш» қоидаси). Бу қоидалар асосида иш кўраётган денгизда ташувчи транспорт накладнойига уни юклаш пайтигача ва туширишдан кейинги вақтнинг барча даврларидаги талофат ёки шикастланиш учун бутун жавобгарликдан озод этадиган исталган қўшимча шартларни транспорт накладнойига киритишда эркиндир.
Гаага-Висбу қоидалари ва CMR Конвенцияси эвазига товон талаб этиладиган ва товарларнинг қийматини ҳақиқий бозор баҳоси ёки бошқа объектив нормативлар билан белгилайдиган шикастларнинг турларини чекловчи қоидаларга эгадир. Бу Конвенциялар фақат маълум шартлар муносабати билан (масалан, қайта ўрамалаш ёки ҳолатини ўзгартириш) содир бўлган товар талофати ва харажатдан ортиқчасини тўлашга, иқтисодий зиён учун (масалан, ўтказиш бозоридан ажраб қолиш) ҳеч қандай товон тўланмаслигига имкон беради.
Жавобгарликнинг чекланиши транспорт қонунчилигининг анча машҳур ва анъанавий жиҳати саналади. Аксарият Конвенциялар юк ташувчига товон суммасининг унинг томонидан ташилаётган юклар оғирлигининг маълум килограммигача қисқартириш имконини беради. Халқаро Транспорт Конвенцияларида суммаларнинг чекланиши SDRs (Special Drawing Rigts Халқаро Валюта Фондиники)да ва ёки Олтин Франкларда ифодаланади. Бу каби Халқаро бирликларда ҳисоб-китоб қилинган суммалар фойдаланилаётган миллий валютага конвертирланиши шарт. Юк ташувчига, анар талофат, шикастланиш ёки туриб қолиш унинг қасддан ёки ўйламасдан ҳатти-ҳаракатлари ёки унинг хизматчилари ёҳуд агентлари томонидан худди шундай ҳатти-ҳаракатлар содир этилиши натижасида вужудга келган бўлса, унинг жавобгарлигини чеклашга мурожаат этиш хуқуқи берилмайди.



Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish