Кириш Мавзусининг долзарблиги. Давлат иқтисодий тараққиётининг муҳим шартларидан бири товар ва хизматларнинг жаҳон бозорига изчиллик билан кириб боришидан иборатдир. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, транспорт алоқалари жаҳон бозорига кириб боришни жадаллаштиришнинг муҳим омилидир. Ўзбекистон минтақасида ишлаб чиқариш миқёсининг жаҳон хўжалик юритиш тизимига интеграциялашуви жараёни бевосита транспорт алоқалари билан чамбарчас боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракат стратегияси лойиҳасини кенг муҳокама қилиш давомида келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда, 2017 йил учун мўлжалланган иқтисодий ва ижтимоий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини белгилаш таклифи берилди. Давлат раҳбари томонидан “Айнан ана шу энг муҳим вазифалар иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ва устувор вазифаларига жиддий ўзгартиришлар киритиш учун пойдевор бўлиши керак.”-деб таъкидлаб ўтилди1.
Пойдевор сифатида эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевтомонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди2. Ушбу Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари алоҳида муҳим ўрин эгаллайди. Республикамизда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки кичик бизнес иқтисодиётнинг тез ўзгариб турадиган бозор талабларига жавоб беришини таъминлайдиган замонавий тузилмаларни шакллантиришда, янги иш ўринларини ташкил қилишда ва аҳоли пул даромадларини юксалтиришда муҳим ўрин эгаллайди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг янада чуқурлаштириш ва изчил ҳамда барқарор ривожланишда ўрта синф ижтимоий қатлами муҳим рол ўйнайди. Сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётида транспорт тизимининг ўрни сезиларли даражада ошди ва у ялпи ички маҳсулот яратилишида салмоқли ўринга эга бўлмоқда.
Мамлакатимизда ўтказилаётган бозор иктисодиёти ислохотларининг муваффакияти, кўп жиҳатдан, муомала соҳасининг самарали фаолияти, ишлаб чиқариш воситалари билан улгуржи савдонинг кенг ривожланиши, умуман олганда иқтисодиётдаги барча операциялар транспорт тармоқлари ва коммуникациянинг сифати билан кўпроқ боғлиқ бўлади. Мулътимодал ташувларни такомиллаштириш иқтисодиётдаги мавжуд глобал муаммони ечиш билан тенглаштирилади. Ушбу фикрлардан келиб чиққан ҳолда, диссертация мавзусининг долзарблигини таъкидлаб, уни магистрлик диссертацияси мавзуси сифатида танлаб олинишига асос бўлганлигини айтиш жоиз.
Тайёр маҳсулот экспорти ва уни чет эл бозорларига кириб бориши жараёнида, дунё бўйлаб ёйилган глобал мулътимодал ташувлар ва тармоқларни ташкил этишга бўлган эҳтиёж яққол сезилиб қолди. Ўз навбатида йирик компаниялар ҳам, хом-ашё манбалари ва ўз товарларини сотиш учун потенциал бозорларда маркетинг текширишлари олиб бориш ҳудудини, географик жиҳатдан, кенгайтирдилар. Улар ишлаб чиқариш, самарадорлик ва дифферинцацияни ошириш воситаси сифатида, рақобатдаги устуворликни таъминлаш мақсадида, мулътимодал ташувларнинг заманавий усулларини жорий этишга интиладилар. Бу масалани амалий жиҳатдан кўриб чиққанда логистик менежерлар, глобал миқёсда самарали бўлган асосий концепцияни ишлаб чиқиш логистик ташабусларни режалаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ бўлган катта ҳажмдаги ишларни бажариш заруриятига юзма-юз келадилар. Бундан ташқари муайян компания мисолида глобал логистик ёндашувни қўллаш, харидлар, маркетинг ва логистика бўлимларидан юқори даражадаги мувофиқлаштиришни таъминлашни талаб этади.