Мужизакор бола


ҚИЗИНГИЗ ДАДАСИНИ ЁМОН КЎРСА



Download 0,63 Mb.
bet25/31
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#29582
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31
Bog'liq
муъжизакор бола 1

ҚИЗИНГИЗ ДАДАСИНИ ЁМОН КЎРСА

Оилада қиз фарзанд борми, жуда ҳам яхши. Унга нафосат, гўзаллик, покизалик, саранжом-саришталик, хуш-муомалалик, тикувчилик, пазандачиликдан дарс беришни бошланг. Қиз бола қайси касб-ҳунарни эгалламасин, барибир, у бир оиланинг бекаси бўлади. У келажак авлодни дунёга келтириб, тарбиялайди. Қиз бола отасига, ўғил бола онасига меҳрибон бўлади. Аслида ҳар иккаласини ҳам яхши кўришади. Оилада соғлом муҳитни яратиш, ота-онанинг ўзаро муносабати болалар тарбиясига таъсир қилади. Қуш уясида кўрганини қилади, дейишади-ку. Юқорида ўғил бола отасини ёмон кўрса қандай оқибатларга сабаб бўлиши ҳақида гаплашган эдик. Қиз фарзанд отасини ёмон кўрса ҳам шундай оқибатларга олиб келади. Ҳатто, вояга етганида унга номуносиб турмуш ўртоғи учрашига ҳам сабабчи бўлади. Бунинг ечими эса қуйидагича


Қизчанинг дадаси қандай инсон бўлишидан қатъий назар уни доимо мақтаб туринг. Дадасининг энг яхши дада эканини, сизларни деб ишлаётганини, болаларини жуда яхши кўришини айтинг, гарчи шундай бўлмаса ҳам. Чунки сиз қизчанинг келажаги яхши бўлишини, бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришини хоҳлайсиз. Қизчада отасига меҳр-муҳаб-бат уйғотганингизда унинг ақл-идроки менинг дадам энг яхши инсон деб ёзиб олади. Шундай бўлишига эришинг.


ОНА – БУ БОРЛИҚ, ТЕВАРАК-АТРОФ

Ҳар доим бизнинг атрофимизда кимлар бўлади? Яқин-ларимиз, қўни-қўшнилар, дўсту биродарларимиз, ҳамкасб-ларимиз ва бошқалар. Биз умримиз давомида қанча инсон-лар билан учрашамиз, қанчаси билан мулоқот қиламиз. Она ватан, Она табиат, Она ер – булар бари бизнинг онамиздир. Ўз онасини яхши кўрган фарзандга бутун борлиқ, теварак-атроф меҳрибон бўлади, меҳр кўрсатади.


Бир йигит онасининг ризолигини олиш учун волидасини елкасига опичлаб, Маккаи Мадинага олиб бориб, яна опичлаб олиб келиб, бир донишманддан сўрабди:
- Мен энди онамнинг ҳаққини адо этдимми?
Шунда донишманд бошини сарак-сарак қилиб,
- Сен энди волидаи муҳтарамангнинг бир кечалик ухламай бедор бўлиб, сенинг тепангда алла айтгани ҳақ-қини адо этдинг, - деган экан.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан кимга яхшилик қилиш ҳақида сўраганларида, уч бора ҳам онангга деб жавоб берган эканлар. Ота-онангизга ҳар доим байрам-ларда, туғилган кунларида совға олиб бориб, кўнглини хушнуд қиласиз, албатта. Бунинг иложи бўлмаса ширин сўзингизни беринг. Онани ҳурмат қилиш, онани севиш ҳақида жуда кўп маротаба эшитганмиз. Бу биз учун оддий ҳолдек туюлади. Лекин асл маъносига тушуниб ета-вермаймиз.
Онага муҳаббат – бу у ҳақидаги ижобий фикрларимиз мажмуасидир. Бундан келадиган яхшилик ўзимиз учундир. Баъзи бир сабабларга кўра биринчи никоҳи ўхшамаган аёл боласини ташлаб, бошқа турмуш қуришига тўғри келади. Бундай ҳолларда она меҳрини кўрмай уни қўмсаб яшаётган бола онасини қандай яхши кўриши, у ҳақида қандай ижобий ўйлаши мумкин. Бу ҳолат анчагина мушкул. Бундай болалар онаси ҳақида шундай ўйлайди: «Онам фақат ўзини ўйлаган, у ёмон аёл. Шундай экан, нега мени бу дунёга келтиради? Нега? Мени бахтсиз қилиш учунми? Ҳамманинг онаси бор. Улар болаларига жуда меҳрибон. Қандай бахтли болалар. Менинг онам қаҳри қаттиқ, бағритош, худбин бўлган. Йўқса, мени ташлаб кетмас эди».
Бундай ўй-хаёлларнинг чек-чегараси йўқ. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бу фикрларни ўзгартириш мумкинми? Албатта, мумкин. Агар бола шун-дай фикрлар билан улғаяверса, бу унга зарар. Жуда катта зарар. Она – бу борлиқ, табиат. У бундай фикрларга нисбатан, албатта, салбий энергиясини юборади. Бола умрининг охиригача бу вақти-вақти билан ўз кучини кўрсатиб тураверади. Агар бу болалар тарбияси билан шуғулланаётган инсонлар ёки тарбиячилар тўғри тушунча бера олмасалар, психологларга мурожаат қилишимиз мум-кин. Унинг фикри ўзгаради. Чунки одам қалби худди дарахт япроғига ўхшайди. Япроқ эса қимирламай турмайди. У бир лаҳзада ўзгариши мумкин. Унга шундай дейишимиз мумкин: «Сенинг онанг ажойиб инсон бўлган. Лекин у шундай қилишга мажбур бўлган. Уни тўғри тушунишинг керак. Онанг жуда ажойиб инсон бўлмаганида сендек ақлли болани дунёга келтирмаган бўларди. Онангни тушун ва уни кечир. У қаерда бўлмасин сени соғинади, сени яхши кўради. Сен ҳам уни яхши кўр».
Такрор айтаман, ота-онани яхши ё ёмон кўриш бола-нинг келажагини белгилайди.
Оила нима учун керак? Муҳаббатни ҳис қилиш учун. Мана, сизнинг ёшингиз 20 да, 30 да, 40 да. Сизга она нима учун керак? Сизни едириб-ичириш, ювинтириш, тараш, кийинтириш учун эмас. Сиз мустақил шахссиз, ўз фик-рингиз, ўз пулингиз, ўз уйингиз, ўз машинангиз, турмуш ўртоғингиз ва болаларингиз бор. Хўш, сизга она нима учун керак? Ўйлаб кўринг. Онасини йўқотганлар билан суҳбат-лашиб кўринг. Юраги бўм-бўш бўлиб қолганини, тушкун-ликка тушиб қолганини, тинмай йиғи келишини айтишади. Бу юкни кўтара олмайди. Хўш она нима учун керак? Ўзингизни ўзингиз эплаб турган бўлсангиз. Онамизнинг меҳру муҳаббати керак бизга. Шундай эмасми.
Она меҳри бу қуёш. Агар қуёш бўлмаса, экинлар бўлмас эди. Экинлар бўлмаса, инсонлар ҳам, жониворлар ҳам паррандалар ҳам бўлмас эди. Улар бўлмаса ҳаёт бўлмас эди. Сизни болам дегувчи зот бор экан, сизга таянч бор. Меҳр-муҳаббат ҳамма нарсага қодир.
Сенинг онанг жуда ажойиб, меҳрибон ва гўзал аёл эди. Бу гапларни болаларга такрор ва такрор айтган маъқул. Токи, бу гаплар уларнинг онгига ёзилиб қолсин.
Мен кўп китоб ўқийман. Менга Марҳабо Каримованинг шеърлари жуда ёқади. Халқона, оддий шеърлар. Бўёқдор, жимжимадор сўзларни оддий халқ ўқимаслиги мумкин. Аммо унинг шеърлари ёшу қарига бирдай тушунарли. Халқ ичига кириб борган, халқнинг дардини ёза олган. Мен ҳам тан оламан. Унинг бир шеърида Япониядаги ажрашиш маросими худди тўйдек ўтганини, эр-хотин бир-бирига бахт тилаб, эсдалик учун расмга тушишини, гуллар бериши ёзилган. Бизда-чи, ҳа, бу қийин масала. Ҳар икки томон ўзиникини маъқулллайди. Қуда томонни балчиққа белайди. Ҳа, биз оппоқмиз, биз фариштамиз, улар эса аждарлар, одамхўрлар, илонлар. Тирноқ остидан кир қидирса, топи-лаверади. Икки йил олдин бизга бурнини жийиргани ҳам, уч йил олдин уйимизда пул қолмаганини ҳам титкилай-версак, гап топилаверади. Ўртада кўзларини мўлтиратиб, гўдаклар сарсон: онам ёмонми, отам ёмонми?
Бола она билан қолса, қулоғига қуядилар. «Отанг ёмон, отанг бемеҳр. Сенларни ёмон кўради. Отанг ундай, отанг бундай». Бола ота билан қолса ҳам шу: «Сенинг онанг ёмон аёл. У енгилтак, у сизларни ўйламайди. Онанг палон, онанг пистон...»
Эҳ японлар, бу ҳолатни қандай чиройли ҳал қиласизлар-а. Нега биздан маънавиятда ўсиб кетдингиз. Бизлар ахир кимларнинг авлодимиз. Аждодларимиз қандай буюк инсон-лар бўлган. Авлиёлар, олимлар, табиблар, шоирлар, педа-гоглар, астрономлар, математиклар эҳ-ҳе. Санасак, мақтан-сак арзигулик. Нега шу ҳолга тушиб қолдик? Биз агар ўзимизни оқласак, қўни-қўшни маҳалла-кўй, қариндош-уруғ – ҳамма биз томон бўлади-да, йўриқ-йўсинда улар оппоқлигимизни гапиришади. Аслида биз ўзимизни алда-япмиз. Ўзимизга савол берайлик: мен ўзим қандайман?
Майли, никоҳ омадли чиқмади ҳам дейлик. Аммо эр-хотиннинг юлдузи юлдузига, дунёқараши дунёқарашига тўғри келмади ҳам дейлик. Майли, бир-бирини қийнаб яшамасин ҳам дейлик... «Ажралишни японлардан ўрганиш керакми, а? Анави маразга гул беришим қолувди, аслида куйган ямоқниям бермайман», - дедингизми. Ҳа эшитдим. Мен яқинни эмас, узоқни яхши эшитаман. «Бирга расмга тушиш… Астағфириллоҳ. Агар расмга бирга тушганимизда расмини шундай бежар эдимки, тасқара унинг одида чиройли бўлиб қолар эди».
Ўзингиз биласиз, мен барча айтганларимни болангиз-нинг келажагини ўйлаб айтяпман. Айтганларим энг мукаммал манбалардан олинган. Бу эса сизга номаълум. Болангизда отасига бўлган нафрат пул, даромад, бизнес мансабга эришишга қўйилган тўсиқ. Ҳар куни ўтаверади. Бизга ризқимиз ҳар куни келиб туради. Оч қолиб, ўлиб ҳам қолмайди. Лекин бу тўсиқлар бор экан, даромади кўпайиб, бойликка етиб боролмайди. Мансабдан кўтарилиб, кўзлаган чўққисига етолмайди. Боз устига қиз бола бўлса, яхши турмуш ўртоқ учрамайди. Яхши бўлса ҳам доим ундан кўнгли тўлмайди. Онага нафрат, теварак атрофдагилар-нинг, қариндош-уруғ, қўни-қўшни, маҳалла-кўй, ишхонада-гиларга нисбатан нафратдир. Ўз ўрнида улардан ҳам шундай муносабат кутади. Қиз бола онасини ёмон кўрса, тан олмаса унга яхши қайнона учрамайди. Балки ёмон қайнсингил, ёмон овсин рўбарў бўлади.
Ўғил бола онасини ёмон кўрса, унга ёмон хотин учрай-ди. Хотин эрни тан олмайди.
Шундай экан, қандай ҳолатда бўлмасин, болаларни ота-онасига муҳаббатли қилиб тарбияланг. Майли, сиз айтгандан улар зўр, ақлли, меҳрибон бўлмасалар ҳам дадаси пиёниста бўлиб ичиб келса ҳам: “Даданг яхши, ҳозир унинг иши юришмаяпти, шунинг учун ичяпти. Бу вақтинчалик, ўтиб кетади. Сен ҳам дадамнинг иши юришсин, деб дуо қилиб тур. Сен бегуноҳсан, дуойинг, албатта, ижобат бўлади», - деб айтинг.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish