Мужизакор бола


ЎЗБЕК БОЛАСИ ЧАНҒИ МУСОБАҚАСИДА



Download 0,63 Mb.
bet18/31
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#29582
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31
Bog'liq
муъжизакор бола 1

ЎЗБЕК БОЛАСИ ЧАНҒИ МУСОБАҚАСИДА
БИРИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

Биз ўзбек халқи ҳам жуда иқтидорлимиз. Ҳеч кимдан кам эмасмиз. Телевидениеда кўрдим. Санъаткорлар ҳам, ҳаваскор қўшиқчилар ҳам инглиз тилида жуда ўхшатиб қўшиқ куйлаяпти. Шунчалик ўхшатганки, ҳайрон қоласан киши. Қайси миллат ўзбек тилида қўшиқ куйлай олади ўхшатиб. Халқим жуда меҳнаткаш. Фақат қўлни эмас, ақлни ҳам кўпроқ ишлатсак борми, Ўзбекистон дунёда биринчи ўринга чиқиб олади.


Яна хотираларга бериламан. Катта қизим 2-синфда ўқир эди. Бир куни қишда чанғи мусобақаси бўлди. Қизим бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган чанғи мусобақасида 1-ўринни эгаллабди денг. Ажабландим. Ота-оналарни таклиф қилишди. Бордим. Тадбир бўлди. Унда, 2-синф ўқувчиси Гулноза Бойдавлатова мусобақада 1-ўринни эгаллади, деб эълон қилинди. Қарсаклар чалинди. Қизим фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини қабул қилиб олди, бирам қувондим. Тадбир сўнгида қизимнинг синф раҳбари келиб, фарзандим тўғрисида илиқ фикрлар билдирди.

  • Гуля дарсларда жуда яхши қатнашади. Бу унинг учун иккинчи тил бўлса ҳам ўз фикрини бемалол тушунтиради. Фарзанд тарбиясига бўлган эътиборингиз учун раҳмат. Ҳа, айтмоқчи, чанғида қаерда шуғулланган, устози ким? - деб сўраб қолди.

Мен нима дейишимни билмадим. Биз яшаётган ҳудудда қиш пайтида деярли қор ёғмайди ҳам. Чанғига йўл бўлсин. Бахтимга кимдир ўқитувчини чақириб қолди. Биз хайр-лашдик.
Бу билан мен фарзандим ёки ўзимни мақтамоқчи эмас-ман. Айтмоқчи бўлганим, бизнинг фарзандларимиз ҳам ри-вожланган давлатларда яшаётган болалардан асло кам эмас. Сизнинг болангиз ҳам иқтидорли. Фақат эътибор берсангиз бас. Вақтингиз бўлмаса мутахассисларга мурожаат қилинг.
БОЛАНИ МУСТАҚИЛЛИККА ЎРГАТИШ

Болаларга дўстона муносабатда бўлиш ва уларни ёш-лигидан мустақилликка ўргатиб бориш лозим. Кўпчилик оилаларда ота-оналар фарзандларнинг барча муаммоларини ўзлари ҳал қиладилар. Ҳатто, 15-20 ёш фарзандлари билан биргаликда уларга ҳамроҳ бўлиб иш битиришади. Бу ҳол болалар улғайиб, 20-30 ёш бўлишганда ҳам давом этаверади. Ахир бола ҳам ўзи мустақил ўйлаши, ақлини ишлатиши керак эмасми. Фарзандни ҳам ҳаётга тайёрлаб бориш лозим. Болаларга мустақил ҳаракат қилишларига имкон берайлик. Мустақил ҳаётга тайёрлайлик. Мисол учун: «Бугун бувижоннингникига борамиз, кийиниб чиқ, болам», - дейсиз. Бу билан уни кийимларини мослаб танлашга мажбур қиласиз. Шунда болангиз бир-бирига мос бўлмаган кийимларни кийиб чиқса, унга ширинсўзлик билан тушунтириш керак. «Йўқ, болам, мана бу кийим бунисига мос тушмайди. Мана буниси спорт кийими. Уни фақат спорт билан шуғулланганда киясан. Бувингникига бориш учун мана буларни кийганинг маъқул».


Бола қаерга қандай кийим кийишни шу тариқа ўрганиб боради. Болангиздан ҳам ҳар соҳада фикрини сўранг. Шунда у ўзининг катта бўлганини, ўз фикрини билдира олишини тушунади.

  • Ўғлим, мана бу печни ошхонанинг қаерига жойла-сам экан?

Аслида ўзингиз буни жуда яхши биласиз. Лекин яхши томони, ўғлингиз маслаҳат сўраганингиздан хурсанд бўлади ва ўз фикрини айтади.

  • Наргиза, мана бу кўйлак менга ярашдими? Қизим, мана бу суратларни қаерга қўйсак экан. Укангнинг туғилган кунига нима совға оламиз, ўйлашвор.

Бундай таклифларни 4-5 ёшли болангиздан бошла-шингиз мумкин. Менинг тавсияларим 20 ёшли болалар учун эмас. 10-12 ёшгача бўлган болалар учун ўсмирлик, ўспиринлик даври бу алоҳида масала. Ота-она фарзандини 12 ёшгача хоҳлагандек тарбиялаши, унинг феъл-атворини ўзгартириши мумкин. Ундан кейин эмас. Кейин бола улғайиб, қачон ўзлигини англаса, ўзини ўзи тарбиялаши, хулқини ўзгартириши мумкин. Ҳа, феъл-атворни ўзгар-тириш мумкин. Ҳатто, 50-60 ёшга кириб қолган бўлсангиз ҳам. Мен мактабда дарс бераётган вақтимда ҳар бир мавзу бўйича ақлий ҳужум уюштираман. Аввал уларнинг фикрини ўрганаман. Тўғри бўлса, мақтайман. Нотўғри бўл-са, асло уришмайман. Тўғри фикр аслида мана бундай эди, деб тушунтираман. Ўз фикрини баён эта олган ўқувчиларга раҳмат, дейман. Хоҳ тўғри бўлсин, хоҳ нотўғри бўлсин. Шунда ўқувчилардаги қўрқув, хижолатпазлик йўқолади. Қайтанга, фикр билдиролмаган ўқувчилар уялади. Кейинги дарсларда улар ҳам мустақил фикр билдиришга ҳаракат килишади. Болаларни гапиришга, қўрқмай фикрини айта олишига имкон беринг. Зеро, улар ҳам инсон. Дўстингизга гапиргандек гапираверинг. Маслаҳат сўранг, фикрини эшитинг. Шуниям билмайсанми, аҳмоқ, қачон одам бўла-сан, дея кўрманг. Юқорида айтганимдек, сен аҳмоқсан, ландавурсан, овсарсан, дейишингиз болангизни сиз ата-гандек бўлишига ёрдам беради. Сўз илоҳий кучга эга.
Қарғишларингиз-чи – қирилиб кетгур, ер етгур, ярамас ва ҳоказо. Бу сўзларнинг оқибатини ўйлаб, юрагим орқага тортиб кетяпти. Худо сақласин. Агар оғзингиздан шундай сўзлар чиқадиган бўлса сизни она дейиш мумкин эмас. Сиз аёл эмассиз. Биргина шу сўзлар фарзандингизнинг наслига қандай таъсир кўрсатишини билганингизда эди, бу суяксиз тилни тийиб олган бўлар эдингиз. Наслингизда содир бўладиган бола ташлаш, фарзандсизлик, эрта вафот этиш шу қарғишларингизнинг натижасидир.
Фарзандларингизга ўқув қуроли, кийим танлашда ҳам ўзларига ёққан ёки ёқмаганлигини сўранг. Олинаётган либослар, буюмлар, албатта, ўзларига ёқсин. Яхши кўриб, хурсанд бўлиб кийишсин. Агар пулингиз етмайдиган, қиммат кийимларни танлаб олишса, очиғини айтаверинг. «Бу кийимни бошқа сафар оламиз, ҳозирча пулимизга яра-ша олганимиз маъқул. Ҳали бошқа нарсалар ҳам олишимиз керак», деган маънода гапиринг. Улар либосни ўзлари танлаётганда ақл-идрокини ишлатади: «Қайси либос чирой-ли? Менга ярашяптими? Рангимга мосми? Қулайми?» Танланётган либослар, имкон қадар, табиий матодан тайёр-ланган бўлиши лозим. Синтетик матолар танада турли хил тошмалар, қичишишлар, турли ёқимсиз ҳидланишлар бўли-шига сабаб бўлади.
Болаларга мантиқий саволлар бериб, уларни ўйлашга мажбур қилинг. Саволлар уларнинг ёшига мос бўлсин. Масалан, мана бундай.
Сен йўлда кетаётсанг, бир олма дарахти чиқиб қолди. Мевалари қип-қизил пишган экан. Лекин дарахт баланд, бўйинг етмайди, мевасини узгани. Дарахтга чиқишнинг ҳам иложи йўқ. Лекин дарахт тепасида бир маймун ўтирган экан. Топ-чи, олмани қандай олиш мумкин?

  • Дарахтни силкитаман.

  • Дарахт йўғон, кучинг етмайди.

  • Нарвонда чиқаман.

  • Нарвон йўқ у ерда.

  • Маймундан битта олма узиб беришини сўрайман.

  • У гапингни тушунмайди.

  • Нима қилай унда?

  • Ўйла, болам, сен ақллисан. Албатта, топасан.

Дарров топа олмаса кечгача рухсат беринг. Ўйнаса ҳам, барибир, вақт топиб, ўйланади. Жавобини катталардан би-либ келиб, сизга айтса ҳам мақтаб қўйинг. Чунки у из-ланяпти. Жавобини топишга ҳаракат қиляпти.

Ҳар нарсада меъёр бор. Кечгача ўтириб олиб, унинг бошини қотираверманг. Бола тез зерикиб қолади. Ўйнагиси келса, ўйнайверсин. Муҳими, вақтни тўғри тақсимланг. «Сенда 12 та гугурт чўпи ёки саноқ чўпи бор. Шундан нечта учбурчак ясаш мумкин?» «Мен ва даданг ишда ушланиб қолдик, дейлик. Сен уйдасан. Қорнинг жуда оч. Нима қиласан? Йиғлаб ўтирасанми?» Шу каби саволлар беринг.

  • Ўзимдаги пулга нон олиб чиқаман.

  • Қўшнимизга вазиятни тушунтираман.

Қайси фикр сизга маъқул бўлса, шуни маъқулланг. Агар шундай вазият бўлиб қолса, болангиз шундай қилади.
- Мактабдан келсанг, уйимиз қулф. Сен нима киласан?

  • Қўшнимизнинг уйига чиқиб ўтираман.

  • Бирор қариндошимизникига бораман.

  • Уйимиз олдида сизларни кутиб утираман.

  • Қаердалигимни қоғозга ёзиб, эшикка қистириб, ўртоғим билан ўйнайман.

Сизга қайси бири маъқул бўлса, ўша вариантни болага етказинг. Бу билан болангизни ҳаётга ҳам тайёрлайсиз.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish