Мухаммад пайғамбар алайҳис-с-салом қиссаси



Download 103,1 Kb.
bet2/19
Sana26.02.2022
Hajmi103,1 Kb.
#467827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
“Мухаммад пайғамбар алайҳис–с–салом қиссаси” (Балкиз Аладдин)

Муҳаммаднинг туғилиши
Муҳаммад милодий 570 йилда Маккада туғилади.
Араблар ўзларини икки пайғамбар –– Нуҳ ва Исмоил уруғидан деб билишар, Исмоил авлодлари ўзларини Қурайшлар деб аташарди. Улар катта обрў ва нуфузга эга бўлиб, одатда Макканинг ҳокими ва Каъбанинг нозири ўшалардан сайланарди.
Муҳаммаднинг бобоси Абдул Мутталиб қурайш қабиласининг бошлиғи, бинобарин, Каъбанинг нозири эди. Қурайшлар яна бир неча уруғларга бўлинар ва ўзаро тўхтовсиз жанг–жадал қилишарди.
Абдул Мутталибнинг ўн икки ўғли бор эди. Улар орасида Абдулла ўзининг меҳрибонлиги ва тантилиги билан ажралиб турар эди. Бунинг устига у ғоят келишган йигит эди. Кўпчилик қабиладошлари уни ўзларига куёв қилишни орзу этишарди. Абдулла ўз қабиласидан бўлмиш Амина исмли қизга уйланади. Орадан бир мунча вақт ўтиб, Амина қошига фаришта учиб келади. «Сен ўғил кўрасан, уни Муҳаммад деб атагил» деб тайинлайди у. Ўшанда Абдулла бир иш билан Шом (Сурия)га жўнаган эди. Қайтаркан, йўлда касалга чалиниб, Мадинада вафот этади. Гўдак ўғлини кўриш унга насиб этмайди.
Чақалоқ дунёга келаркан, фаришталар қанотлари билан унинг бошига соя солиб, ҳамду сано ўқийдилар. Тангри таоло барча буюк пайғамбарларнинг энг олий сифатлари унга бўлсин деб амр этади. Шундай қилиб, Одам Атонинг яхши хулқ–атвори, Сифнинг илму дониши, Нуҳнинг жасорати, Иброҳимнинг шафқати, Исмоилнинг фасоҳати, Исоқнинг камтаринлиги, Лутнинг фаросати, Ёқубнинг топқирлиги, Юсуфнинг ҳусни–жамоли, Мусонинг сабот–матонати, Юнуснинг ҳалимлиги, Жошуанинг устуворлиги, Довуднинг хайрихоҳлиги, Дониёлнинг меҳрли юраги, Илёснинг олижаноблиги, Яҳъёнинг мусаффолиги, Исонинг тақводорлиги унга муяссар бўлади…
Чопар хушхабарни етказиш учун Абдул Муталлибнинг олдига югуради. Абдул Муталлиб чақалоқни кўтариб, Каъбага боради. Тангрига шукрона айтиб, болага «М у ҳ а м м а д» деб от қўяди. Бу –– «Мақтовли» ёки «Мақтовга лойиқ» демак эди. Ўшангача хеч кимсага Муҳаммад номи берилмаган эди.
Амина бошқа аслзода араб аёллари каби болани энагага топширади. Уни Ҳалима деб аташарди. Ҳалима бола тоза ҳаволарда яйраб ўсиши учун уни ўз қишлоғига олиб жўнайди. Улар фақир ҳаёт кечиришади. Аммо Муҳаммад бу хонадонга келиши билан аҳвол ўзгара бошлайди. Ем–озуқа аввалгидек бўлишига қарамай, эчкилар семириб, сути кўпаяди. «Боланинг қадами қутлуғ келди», дейди Ҳалима суюниб эрига.
Ҳалиманинг уч ўғли бор эди. Улар ҳар куни Муҳаммад билан ўйнашади. Кунлардан бир куни болалар ўйнаб юришаркан, қордек оппоқ қанотли мавжудотлар пайдо бўлиб, Муҳаммадни кўтариб олишади. Болалар қўрқиб кетиб, бўлган воқеани айтиш учун Ҳалима ҳузурига югуришади.
«Улар кимлар эди? –– сўрайди Ҳалима. ––Сенга бирор зиён етказишмадими?»
«Йўқ, йўқ, –– жавоб беради Муҳаммад, ––улар фаришталар эди. Улар менинг юрагимни нурга тўлдиргани келишди».
Ҳалима, бу воқеа тўғрисида ҳеч кимсага оғиз очманглар, деб болаларига тайинлайди. «Битта–яримтаси болага зиён етказмасин», деб ўйлайди у.
«Муҳаммад бошқа болаларга ўхшамайди, ––дейди у эрига. –– Биз уни тарбиялашимиз даргумон. Уни онасига қайтарайлик».
Шундай қилиб, бола беш ёшга тўлганда энага уни онасига қайтаради. Лекин Муҳаммад онаси билан узоқ яшамайди. Амина эрининг ўлими туфайли юрак хасталигига учраб, жуда заифлашиб қолган эди. У эрининг қабрини зиёрат қилгали Мадинага бориб, ўша ерда вафот этади. Муҳаммад энди буткул етим бўлиб қолади. Ўшанда у етти ёшда эди.
Амина вафотидан сўнг болага бобоси суянчиқ бўлади. Абдул Мутталиб Каъба олдига оқсоқоллар билан муҳим масалаларни кенгашаркан, ёш Муҳаммад унинг ёнида ўлтириб, кексаларнинг гап–сўзларига қулоқ солади. Бобоси уни «Аҳмад» деб эркалайди.
Бир йилдан сўнг Абдул Муталлиб ҳам қазо қилади. Муҳаммад энди амакиси Абу Толибга суяниб қолади. Абу Толиб уни ўз боласидек севиб, ғамхурлик қилади. Абдул Мутталиб Макканинг ҳокими, Каъбанинг нозири эди. Унинг ўрнини энди Абу Толиб эгаллайди.
Ёш Муҳаммад ювош ва ўйчан бола эди. Баъзан қўй боқиш учун далага чиқар, шунда очиқ осмон остида ўлтириб, кўкка термулар ва беихтиёр худони ўйлар эди.

Download 103,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish