Мухаммад пайғамбар алайҳис-с-салом қиссаси



Download 103,1 Kb.
bet3/19
Sana26.02.2022
Hajmi103,1 Kb.
#467827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
“Мухаммад пайғамбар алайҳис–с–салом қиссаси” (Балкиз Аладдин)

Дамашққа саёҳат
Ўша йилларда одамлар карвонларга уюшиб, саёҳатга чиқишарди. Баъзан егулик ва сувга етиш учун узоқ–узоқ йўл босишарди. Сайёҳлар топган–тутганларини туяларга ортишарди. Туя –– кучли ва чидамли ҳайвон: овқатни ўркачида, сувни ошқозонида асраб, неча кунлар сабр–тоқат билан юра олади. Кейин олис масофаларга йўл босишда туяга тенг келадигани йўқ. Саҳрода қум бўрони кўтарилганда у панада мук тушиб, кўзларини чирт юмиб, қимирламай ётаверади. Шунинг учун туяни «саҳро кемаси» дейишади.
Муҳаммад ўн икки ёшида умрида илк бор карвонга қўшилиб, амакиси билан Дамашққа саёҳат қилади. Абу Толиб ва унинг ҳамроҳлари Бостра деган жойга етиб, насроний роҳиблари ибодатхонаси яқинида қўнишади. Шунда Боҳейра исмли бир роҳиб бир парча булут Муҳаммаднинг боши устида сузиб, уни қуёш нурларидан эҳтиёт қилаётганини пайқаб қолади. Сал туриб, у дарахт остида ўлтирган Муҳаммадга яқинлашади. Тағин кўрадики, дарахт ҳам гўё иззат–эҳтиром этгандай боланинг устига эгилиб, оҳиста чайқалмоқда… Боҳейра боланинг қошига келиб, унинг юзига термулади ва турли аломатларини синчиклаб кўздан кечиради. Унинг икки елкаси ўртасида каптар тухумидек келадиган холи бор эди. Роҳибнинг кўзи ана шу холга тушади. «Бу –– араблар кўпдан орзиқиб кутаётган пайғамбар», –– дейди у ўзича. Сўнг:
«Бу кимнинг боласи?» –– деб сўрайди Абу Толибдан.
«Менинг болам», –– жавоб беради Абу Толиб.
«Йўқ, бу бўлиши мумкин эмас», –– дейди Боҳейра.
«Бу –– менинг жияним. Отаси вафот этган», –– дейди Абу Толиб.
«Бу бошқа гап, –– дейди Боҳейра. –– Бу –– Исо Масеҳ, «келади», деб башорат этган пайғамбар. Пайғамбарлик белгиси бўлмиш мана бу холни кўрмаяпсизми? Болани асраб– авайланглар…»
Ал–Амин
Муҳаммад ўн турт ёки ўн беш ёшида экан, икки қабила ўртасида уруш чиқади. Бу уруш дам тўхтаб, дам қўзғалиб, узоқ давом этади. Ўшанда арабларда тўрт ой муқаддас саналарди. Бу –– Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари. Ҳатто ана шу қутлуғ айёмларда ҳам одамлар ўзаро жанг–жадал қилиб, қон тўкишлари Муҳаммадни истиробга солади. Оқсоқоллар билан кенгашиб, ўз қабиласи аъзолари билан келишиб, амакиваччаси Зубайр (Абу Толибнинг ўғли) бошчилигида қабилалар аро иттифоқ тузади. Иттифоқ аъзолари:
1) мамлакатда ҳукм сураётган бошбошдоқликка чек қўйишга;
2) карвонларни ўғри ва қароқчилардан ҳимоя этишга;
3) камбағалларга ёрдамлашишга;
4) безориларни жазолашга;
5) жиноятчиларни Маккага қўймасликка қасамёд қиладилар.
Муҳаммад шу қадар ҳалол, тўғрисўз, жасур, аслзода ва танти эдиким, одамлар уни «Ал–Амин» деб аташарди. Ал–Амин ишончли маъносида. У ҳеч қачон ёлғон гапирмасди. Шу туфайли уни «Содиқ», яъни, садоқатли ҳам дейишарди. У Абу Толибнинг қўл остида вояга етиб, кўп нарсалардан хабардор бўлган эди. У қинғир йўллар билан пул топишга интилган кимсалардан жирканар, ҳамма ишда ҳалолликка суянарди. Одамлар унинг яхши хулқ–атвори, жасорати, ўз ишига садоқатини ҳамиша мақтаб гапиришарди. Бутун Макка унга ҳамду сано ўқирди. Ўшанда Муҳаммад йигирма уч ёшда эди.
Бир куни Муҳаммад биров билан кўча муюлишида учрашмоқчи бўлади. Муҳаммад айтилган жойга бориб, кутиб туради. Аммо ҳалиги одам ваъдасини унутади. Уч кундан сўнг қараса, Муҳаммад ҳамон кўча муюлишида кутиб турганмиш. «Мени уч кундан бери кутяпсизми?» –– сўрайди у Муҳаммаддан.
«Ҳа», –– деб жавоб беради Муҳаммад.
«Шунча кутмай, кетаверсангиз ҳам бўларди–ку», –– дейди ҳалиги киши.
«Кутаман, деб сўз берганман. Бас, сўзимда туришим керак», –– деб жавоб беради Муҳаммад.
Хадича
Карвонлар олис–олис йўл босиб, манзилдан манзилга юраркан, қароқчилар уларга ҳужум қилишар, молларни талон–тарож этишар, одамларни ўлдириб ёки аср қилиб, ҳайдаб кетишарди. Кўпинча ёш йигитлар ва болаларни бозорларга элтиб, қул қилиб сотишарди. Шу боис аёл киши учун узоқ сафарларга чиқиш хатарли эди.
Ўшанда Маккада Хадича бону деган бадавлат, бева аёл яшар эди.
У ҳам қурайш қабиласидан бўлиб, савдогарчилик қилар, карвонлари сурия шаҳарларига доимий қатнаб турар эди.
Кунлардан бир кун Муҳаммаднинг таърифи Хадичага етади ва у ёш йигитни ҳузурига чақириб, ўзининг савдо ишлари билан шуғулланишни унга таклиф этади. Муҳаммад амакиси Абу Толиб розилиги билан Хадичанинг карвонларига бош бўлиб, Бостра ва Яманга қатнай бошлайди ва молларини яхши баҳоларда пуллайди. Бир гал карвон аста илгарилар экан, Хадичанинг чўриси бўлмиш Майсара бир парча булут Муҳаммаднинг бошига соя солиб бораётганини кўриб қолади. Чўри ҳайратга тушади ва уйга келиб, кўрганларини оқизмай–томизмай бекасига айтиб беради. Ўшанда Хадича болохонада ўлтирган эди. Шу маҳал ҳовлига кирган Муҳаммаднинг келишган, кўркам юзига бир парча булут соя солиб келаётганини ўз кўзи билан кўриб, ҳанг–манг бўлиб қолади. У Муҳаммадни чақириб, ўзи билан оила қуришни таклиф этади. «Менинг пулим йўқ, –– деб жавоб беради Муҳаммад. –– Мен бир фақир одамман». «Бунинг зарари йўқ, –– дейди Хадича, –– менда пул етарли. Сиздек ҳалол, содиқ ва самимий одамни қайдан топаман?»
Муҳаммад амакиси Абу Толиб билан маслаҳатлашади. «Хадича –– ажойиб хотин, –– дейди Абу Толиб. –– У покдомон аёл, халқ уни бекорга «Тоҳира» демайди». Шундай қилиб, Муҳаммад Хадичага уйланади. Ўшанда у роппа–роса йигирма бешда, Хадича эса қирқ ёшда эди.
Тангри таоло, одамларга яшашни ўргатишсин, деб ер юзига пайғамбарлар, авлиё ва анбиёларни юборади. Худо Муҳаммадни ҳам шу мақсадда юборади. Лекин, парвардигор унга тарки дунё этиб, бирор ғор ёки ўрмонда зоҳидқаландар бўлиб яшашни буюрмайди. Одамларга аралашмай, турли васвасаларга учмай, дунё ташвишларидан йироқ бўлиб, шу йўсинда пок–мусаффо ҳаёт кечириш албатта қулай эди. Аммо, Аллоҳ Муҳаммадга инсонлар орасида инсондек ҳаёт кечиришни, оила қуриш, тирикчилик ғамини еб, ташвиш, қувонч ва қайғу чекишни буюради. У бутун одамзодга ўрнак бўлиб яшаши лозим эди.

Download 103,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish