Муаммолари республика илмий-амалий конференцияси материаллари



Download 41,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet343/438
Sana02.07.2022
Hajmi41,23 Mb.
#733202
1   ...   339   340   341   342   343   344   345   346   ...   438
Bog'liq
Ганиев Парпиев тўплам 1 ҚИСМ 25 05 2022

Литература 
1.
Вишнякова Т. П., Голубева И. Α., Глебова Е. В. Замещенные мочевины, методы 
синтеза и области применения // Успехи химии. - 1985. - Вып. 3. - С. 429-449. 
2.
Bis- and Tris-Urea H-Bond Donors 
for Ring-Opening Polymerization: 
Unprecedented Activity and Control from an Organocatalyst / K. V. Fastnacht [et al.] // ACS Macro 
Letters. -2016. - Vol. 5 (8). - Р. 982- 986. 
3.
Ni B. Design and synthesis of pyridinium chiral ionic liquids tethered to a urea 
functionality / B. Ni, Q. Zhang, A. D. Headley // Journal of Organic Chemistry. - 2006. - Vol. 71. - 
P. 9857-9860. 
4.
Юсупова М.Ў., Дўсқулов В., Ғафуров А. Тейлериоз крупного-рогатого скота и 
новый способ лечения. Зооветеринария. 2010, №6, С.21-22. 
5.
Юсупова М.Ў., Ахмедов Қ.Н. Бис-карбанилид ҳосилалаларини олиш ва 
тузилишини хромато-масс-спектрометрия усули билан аниқлаш. Узбекский химический 
журнал, Тошкент, 2013. -№1. -С.26-30. 
МИКРОЭЛЕМЕНТЛИ МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИ ҚЎЛЛАШ 
Хайталиева М.Р., Зоиров С.С., Хужамкулов С.З. 
Термиз муҳандислик-технология институти, Термиз шаҳри 
Тел:99891 576 97 87. e-mail. saxomiddin@mail.ru 
 
Дунё бўйича дехқончиликка яроқли ерларнинг камаяётгани ва сайёра 
аҳолисининг тобора кўпаяётганлиги туфайли озиқ-овқат махсулотлари 
таъминоти биринчи даражали вазифа бўлиб бормокда. Бунда қишлоқ хўжалиги 
ишлатиладиган янги технологияларни татбиқ этиш ва қишлоқ хўжалиги 
махсулотлари сифатини яхшилаш ҳосилдорликни оширишнинг асосий 
йўналиши бири ҳисобланади. Минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш 
воситалари, ўсимликларнинг ўсиши стимуляторлари, микроэлементлар билан 
таъминлаш ҳам шулар қаторига киради. Қишлоқ хўжалиги экинлари 
ҳосилдорлигини янада оширишни нафақат азот, фосфор ва калий минерал 
ўғитларини қўллаш орқали, балки бир қатор микроэлементли ўғитларни 
қўллаш билан ҳам таъминланади. 
Дунёдаги деярли барча ривожланган мамлакатларда микроэлементли 
ўғитлар ишлаб чиқаришни тобора ошириш ва микроэлементлар турлари 
ассортиментини 
кенгайтириш 
кузатилмоқда. 
Қишлоқ 
хўжалигини 
микроэлементли ўғитлар билан таъминлаш борасида бир қатор илмий ишлар 
олиб борилмоқда. Микроэлементли оддий фосфорли ва мураккаб ўғитлар 
олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқишни микроэлемент тузлари, 
ишлатилган катализаторлар, рангли металлургиянинг оралиқ махсулотлари ва 
чиқиндиларини ўғитлар ишлаб чиқариш шароитида кузатилган холатларини 
ҳамда 
уларни 
тайёр 
махсулотнинг 
физик-кимёвий 
хусусиятларига 
яхшилайдиган турларини яратиш орқали эришиш мумкин. 
Микроэлементли минерал ўғитлар олиш бўйича жахондаги етакчи илмий 
марказларда олиб борилган тадкикотлар натижасида бир катор илмий 


416 
натижалар олинган: минерал ўғитлар таркибидаги микроэлементлар 
микдорининг меъёри аниқланган, уларни ишлаб чиқариш асосий ўғитлар тайёр 
доначаларини микроэлемент манбалари билан аралаштиришни, микроэлемент 
тузлари эритмасини доначаларга чанглатиш, уларни суюқ комплекс ўғитларда 
эритиш орқали амалга оширилади. Масалан, АКШда TVA (Tennessee Valley 
Authority) и American Cyanamid Co фирмалари томонидан ишлаб чиқилган 
схема бўйича борли NPK-ўғитлар ишлаб чиқаришда бор бирикмалари (натрий 
боратлар, борат кислотаси) донадорлаш босқичида қўшилади. Бошқа ишлаб 
чиқаришларда эса бор бирикмалари аммоний полифосфатлари, карбамид, ёғлар 
ва бошқа боғловчи компонентлар эритмалари ёрдамида доначалар юзасига 
(жами вазннинг 2% миқдорида) сепилади. Рухли ўғитлар, асосан, донадорлаш 
босқичида рухни суспензия ёки эритма билан киритиш орқали олинади. Мисли 
микроэлемент сифатида мис купороси ишлатилади, таркибида мис тутган 
эритмалар билан илдиздан ташқари озиқлантириш амалга оширилади. Мис, 
рух, марганец, борат кислотасининг тоза тузлари ўрнига таркибида 
микроэлементлар бўлган турли хил шлаклардан фойдаланиш тавсия этилган 
(«ФосАгро-Череновец» АЖ хузуридаги «Ўғитлар ва инсектофунгицидлар 
бўйича илмий-тадкикот института» АЖ, Россия), Германияда таркибига металл 
кукуни холатидаги мис, латунь ёки бодроқсимон мис (98% Cu) киритилган 
мураккаб NPK-ўғитлар олинади. 
Дунёда эрийдиган хелатлар кўринишидаги турли хил микроэлементлар 
аралашмасини олиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмокда. Бунга NPK-ўғитларни 
хелат тарзидаги микроэлементлар комплекси билан бойитиш усулларини 
яратиш бўйича, ўсимликларни илдизидан ташқари озиқлантириш учун, 
уруғларга экиш олдидан ишлов бериш учун, сувда эрийдиган ва секин таъсир 
кўрсатадиган шаклдаги зичланган таблетка тарзидаги сувда эрувчан шаклдаги 
турли хил микроэлементлар аралашмасини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар 
киради. Уларнинг асосий максади - ўсимлик ривожланишининг турли 
даврларида оптимал минерал озиқланиш эхтиёжларини максимал қондириш 
ҳисобланади. 

Download 41,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   339   340   341   342   343   344   345   346   ...   438




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish