Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

педагогик технологиялар ишлаб чиқилади. 
Педагогик технологиялар таърифларига бўлган турли ёндашувлар шуни кўрсатадики, 
ҳақиқатдан ҳам ўқитиш технологиялари фан ва ишлаб чиқариш ҳамда ўқув­педагогик 
жараён оралиғидан ўрин олади. Бу касбий дидактик тайёргарлик тизимидаги билимларнинг 
мустақил соҳаси бўлиб, у ўқитишнинг дидактика назарияси ва амалиёти билан чамбарчас 
боғланган. У ўқув фаолиятини бошқариш жараёнини лойиҳалаш ва конструкциялаш 
функцияларини ўзида қамраб олади. 
Ўқитиш технологияси таркибига ўкув жараёнини бошқаришнинг аниқ усуллари, 
бошқариш ва ўқитишнинг айни истиқболли тадбирлари ҳақидаги ҳам назарий, ҳам амалий 
билимлар киритилади. Ўқув жараёнининг бориши шароитларига мос равишда уларнинг 
изчиллиги ва тизимлилиги белгиланади. 
Педагогик 
технологиялар 
ўқув 
фаолиятини 
бошқариш 
жараёнини 
тизимли 
моделлаштириш ҳамда ҳозирги замон адабиётларида масалага ёндошиш, модел, услублар, 
алгоритмлар ва ҳисоблаш жараёнлари деган тушунчаларга кенг аҳамият берилмоқда. 
Моделлар олдига қўйиладиган талаблар: жараёнга мослиги, адекватлиги, аниқлиги, жорий 
этила олиниши керак. 
Модел ва объектни мослигини баҳолашда тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган мослик 
тушунчасини киритамиз. Бунда тўлиқ мослик амалиётда деярли бўлмаслигини таъкидлаб 
ўтиш зарур. Тўлиқ бўлмаган мослик эса функционал ўхшашлик билан аниқланади. Модел ва 
объектни мослиги масаласига адекватликка қўйилган талаб қўшиб кетилади. Адекватлик бу 
қаралаётган жараённи моделга мослик даражасини билдиради. 
Моделни 
аниқлиги 
бу 
адекватликнинг 
хусусий 
кўрсаткичи. 
Аниқлик, 
моделлаштирилаётган жараённи характерига, қўлланилаётган усулларга, модел қурувчининг 
квалификациясига боғлиқ. Ҳар қандай модел ўзининг аниқлиги билан характерланади. Баъзи 
ҳолларда, агар жараёнда ноаниқликлар кўп бўлса, модел ишонч кўрсаткичи орқали ёки 
таваккал қилиб қурилади.
Модел қуришда муаммога турли ёндашувлардан фойдаланилади. Булар тизимли, 
операцияли, номаълум­стахостик, субъект­вазиятли ёндашувлар. Қисқача ушбу 
ёндашувлар билан танишиб ўтамиз. 
Тизимли ёндашув. Ушбу ёндашув, олдиндан қўйилган мақсадга эришиш учун 
қаралаётган объектни бир бутун тизим деб қарашдан иборат. Бундай мақсадга эришиш учун, 
тизимни характерловчи асосий ва зарурий компонентлари етарли бўлиши лозим. Тизимли 
ёндашувнинг асосий тушунчаси «тизим» сўзидан иборат бўлиб, у объектни ёки жараённи у 
ёки бу томонидаги хоссаларини ифодалайди. Шундай қилиб, малака ошириш ва қайта 
тайёрлов курсларида мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги мураккаб ва доимий 
ҳаракатдаги тизимни ташкил этади. Бу тизимда ўқитувчиларнинг технологик тайёргарлиги 
алоҳида ўрин тутади.
Педагогларнинг интеллектуал ривожланиши, фаол ўқиши, ижодий шахснинг ривожла­
ниши, тафаккурнинг касбий йўналганлигани идрок қилиш, ўқув­билиш фаолиятини ташкил 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
342 
этишда тадқиқий (илмий) тамойилларни амалга ошириш билан боғланган. Педагогларнинг 
технологик тайёргарлиги малака ошириш марказларида педагогик технологияларни амалга 
оширишни талаб қилади.
ТЕХНОЛОГИЯ ТАЪЛИМИНИНГ ДИДАКТИК ТАМОЙИЛЛАРИ 
 
АБДИЕВА Г.Б., т.ф.н., доцент, кафедра мудири. 
УРИНОВА Н.А., Зангиота тумани 42-мактаб ўқитувчиси 
Дидактика - педагогика таълим жараёнининг умумий қонуниятларини ўрганадиган 
қисмидир. Дидактика таълим назарияси демакдир. Ўқувчиларнинг билим фаолиятини, 
хусусиятини белгилайдиган асосий қоидалар, тарбия билан чамбарчас боғланган таълим 
жараёнини ташкил этишга асос бўлади. Онглилик ва фаоллик ­технология таълимини 
онгли ўзлаштириш ­ бу амалий­назарий дарсларида зарур бўлган илмий, техникавий 
билимларни ўқувчиларга тушунтириб бериш, иш қуролларидан тўғри фойдаланиш ҳамда 
буюм тайёрлашда иш амалиётларини тўғри танлай олишдир. 
Ўқув машғулотларини ўтказишда фаолликни ошириш йўлларидан фойдаланишни 
режалаштириш керак. 
Таълимда онглилик ва фаоллик узвий боғлиқдир. Ўқувчиларнинг активлигини 
оширишда технологиянинг натижасини фойдали эканлигини онгли англаш демакдир.
Масалан, ўқувчи бажараётган ишини мактаб кўргазма залида фойдаланиш учун ёки 
боғчаларга топширишни англаса, уни тезроқ битказишга ҳаракат қилади. 
Ўқувчиларнинг юқори фаолиятига эришиш учун:
­машғулотнинг мазмуни, мақсад, вазифаларини аниқ баён қилиш;
­ўқувчиларга ижодий характердаги технология топшириқларини бериш; 
­таълимнинг энг самарали усулларидан фойдаланиш зарур.
Онглилик ва фаоллик тамойиллари ўқувчиларда мустақил ижодий фикрлашни ўстириш 
заруриятини пайдо қилади. 
Илмийлик тамойили - бу тамойилни амалга ошириш ўқувчиларга илмий асосланган, 
тажрибада синалган, фаннинг энг янги ютуқларини ҳисобга олган техникавий 
маълумотларни етказишдир. Технология таълими ўқитувчиси ўқув устахоналаридаги 
машғулотларда соф илмий терминлардан фойдаланиши, фанда қабул қилинган рамзий 
белгилар, формулалар, ўлчамларни қўллаши лозим. Технология таълими жараёнида 
ўқувчилар ҳар хил материалларга ишлов бериш, андоза тайёрлаш, моделлаштириш 
ишларини бажарадилар. Бундан ўқувчиларда фақат кўникма ва малака ҳосил бўлиб қолмай, 
балки уларда ўрганаётган технология жараёнларининг илмий асослари ҳақида тушунчалар 
ҳосил бўлади. Масалан, бирор буюмни моделлаштириш учун ўқувчилар энг аввал моделлаш 
элементлари бўйича илмий маълумотга эга бўлиши керак.
Назария билан амалиёт бирлиги ­ назарияни амалиёт билан боғлаб олиб бориш энг 
асосий етакчи тамойилдир. Технология таълими жараёнида кўпинча назарияни амалда 
қўллаш учун шароит яратилади. Ўқувчиларни амалий фаолиятга тайёрлаш, назарий 
билимларни эгаллаш жараёнида бошланади. Назарий билимга эга бўлгандан сўнг, 
билимларни мустаҳкамлаш лаборатория иши ва амалий машғулот ўтказишда давом 
эттирилади. Назарияни амалиёт билан боғлашнинг ҳар хил формаларидан фойдаланиш 
орқали биз ўқувчилардаги билим сифатини оширишга эришамиз. 
Таълим-тарбия бирлиги -таълим жараёнида ўқувчиларни тарбиялаш амалга ошади. 
Масалан, бирор буюмни тайёрлашни ўргатишда, уни тайёрлаш бўйича билимлар, 
кўникмалар ва малакалар ҳосил қилиш билан бирга тежамкорликни ўргатиш орқали 
иқтисодий тарбия шаклланади. Ёки буюмга мослаб безаклар танлаб, сифатли тайёрлашни 
ўргатиш билан ўқувчиларда бадиий тарбия, асбоб­ускуналарга қараш, созланган асбоб билан 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
343 
ишлаш, иш кийимига қараш, иш жойини тартибли бўлишига эътибор бериш орқали аҳлоқий 
тарбия шаклланади. Технология таълими жараёнида ўтилаётган катта ва кичик 
мавзуларнинг мазмунидан келиб чиқадиган тарбиявий томонларини тўғри белгилаш ҳамда 
уни таълим билан бирга бир бутунликда амалга оширишни таъминлаш жуда муҳим ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга. 
Кўрсатмалилик - бу тамойил ўқувчиларнинг технологияга оид ўқув материалларини 
ўрганилаётган предметлар ва ҳодисаларни жонли идрок этиш, ўзлаштиришни назарда 
тутади. Технология дарсларида ишлаб чиқариш корхоналарига уюштирилган саёҳатлар, 
кўргазмалар, схемалар, жадваллар, буюм намуналарини кўрсатишдан, мультимедиалар, 
слайдлар ва видеороликли тасмалардан фойдаланиш мумкин.
Мустаҳкам ва пухта ўзлаштириш ­ўқувчилар фақатгина ўтилаётган дарсни 
ўзлаштириб қолмай, олдинги ўтилган дарслар юзасидан малака ва кўникмаларни 
такомиллаштирадилар. Ҳозирги замон ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш 
жараёнини шундай ташкил этиш керакки, ўқувчи мактабда олаётган билимлари пухта 
бўлиши керак. Билим ва малакаларнинг пухталигини таъминлашда машқларни йўлга қўйиш 
ва таълим беришда техника воситаларини қўллаш катта аҳамиятга эга. 
Ёш ва индувидуал хусусиятларини ҳисобга олиш технология таълими бўйича ўқув
материалининг мазмуни, фан ва техника тараққиётининг ҳозирги даражасига мос равишда 
ўқувчиларга тушунарли бўлиши керак. Бундан ташқари ўқувчиларнинг жисмоний 
тайёргарлигини ҳам назарда тутиш лозим.
Изчиллик ­ ўқитувчи технология таълими жараёнида ўқув материалини ихтиёрий 
равишда эмас, балки маълум қоидаларга асосан бир тизимда олиб борилади. Қуйи синфларда 
ўқувчилар технология таълими жараёнида ишлов бериш нисбатан осонроқ ва турмушда тез­
тез учраб турадиган материалларга ишлов бериш усуллари билан таништириладилар. 
Ўқувчилар юқори синфга ўтгани сари мураккаб иш қуролларини ишлатиш, жисмонан кўп 
куч сарфлаш керак бўлган буюмларни тайёрлашни ўрганадилар.
Ўқувчи ўз технологиянинг пировард якунини кўргандагина унда технологияга 
қизиқиш ҳурмати ортиб боради. Шунинг учун ҳам технология таълими дарслари унумли 
технология асосида олиб борилади. 
Технология таълимининг ҳар бир методи бир қатор методик усулларни, уларнинг 
таркибий қисмларини ўз ичига олади. Технология таълими методларининг бутун тизимини 5 
та гуруҳга бўлиш мумкин: 
1. оғзаки методлар; 
2. кўргазмали методлар; 
3. амалий методлар; 
4. муаммоли ўқитиш методлари; 
5. билимлар, технология кўникмалари ва малакаларини текшириш ва баҳолаш 
методлари, ҳамда тадқиқот методлари. 
Технология таълими методлари ўқувчиларнинг техник ­ технологик билимлари, 
технология, кўникма ва малакаларни эгаллашга, билимларни мустақил эгаллаш ва улардан 
амалда ижобий фойдаланиш қобилиятини ўстиришга қаратилган.
Тавсия ва хулосалар: 
Умумтаълим мактабларида технология таълими дарсларини ўқув режасидаги ўрни 
технология таълимининг вазифалари ва уларга қўйиладиган ДТС талаблари ёритилган.
Технология таълими жараёнида ўтилаётган мавзуларнинг мазмунидан келиб 
чиқадиган тарбиявий томонларни тўғри белгилаш ва уни таълим билан бирга амалга ошириш 
муҳим аҳамиятга эга. 
Технология таълимини ўқитишда дарслар синфда ва синфдан ташқари ишларда олиб 
бориладиган 
ишлар 
мазмуни 
ўқувчиларга 
бериладиган 
назарий 
билимлар 
шакллантириладиган кўникма ва малакалардан иборат. Ўқувчиларни ишлаб чиқариш 
корхоналарига, малакали ишчиларга бириктиб қўйиш йўли билан уларнинг амалий билим 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
344 
савиясини ошириш мақсадга мувофиқ. Назарий билимларни мустаҳкамлаш учун 
экскурсиялар уюштириш жуда ҳам зарур.
МУСИҚА ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАР БИЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА 
КОМПЕТЕНТЛИК ЁНДАШУВИГА АСОСЛАНГАН ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ 
УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ 
АҲМЕДОВ М.Э., Андижон вилоят ХТҲҚТМОҲТМ кафедра мудири 
Тарбияланаётган ёш авлод жисмоний жихатдангина эмас, балки маънан ва руҳан ҳам 
баркамол бўлиб вояга етиши лозимлиги бу ҳаракатнинг энг асосий мақсадидир. Эртаси 
кунимизнинг эгаси бўлмиш бугунги ёш авлоднинг маънавий камоли кўп жиҳатдан унинг қай 
даражада бадиий, эстетик ҳамда мусиқий тарбия олишига боғлиқ. Бу вазифа мусиқа 
ўқитувчилари зиммасига катта масъулият юклайди. Мактабда мусиқа дарслари учун
ажратилган соатлар билан чекланиб қолмай, синфдан ташқари машғулотларга ҳам кўпроқ 
эътибор қаратиш керак бўлади.
Мусиқа таълимини таққослаштириб бориш, самарадорлигини ошириш, ўқувчи 
ёшларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда машғулотларни тўғри ташкил 
этиш давр талабидир. Ёшларга эстетик тарбия бериш ҳамма вақт ҳам долзарб масалалардан 
бири бўлиб келган. Маълумки, бундай вазифаларни оқилона ҳал этиш, тўғри йўлга қўйиш ўз­
ўзидан бўлмайди. Бу қатор тадбирларни ишлаб чиқиш билан биргаликда, ўқитувчидан 
таълим воситаларидан ўринли фойдаланиш зарурлигини, замонавий услубларни қўллаш, 
ўзига хос ижодий изланиш, талабчанлик, тинимсиз меҳнат, ғайрат ва шижоат кўрсатишни 
тақозо этади. Ўқитувчининг ана шу йўсинда олиб борган таълим­тарбия ишлари албатта, ўз 
самарасини беради. Бунда ўқувчи ёшларнинг тушуниш қобилиятлари ўсиб, билим ва 
малакалари камол топади. 
Мусиқа машғулоти жараёнини назарий жиҳатдан тахлил қилиш, илғор педагогик 
тажрибаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, машғулотни турли босқичларга бўлиб ўтиш 
ўзининг ижобий натижаларини беради. Гўзаллик туйғусини ривожлантириш, соғлом бадиий 
дид, фаросатни шакллантириш, санъат асарларини, жонажон она табиат гўзаллигини, 
биологияни тўғри тушуниш ва қадрлаш каби маҳоратларини ривожлантириш зарур. 
Санъаткор зиёлилар уюшмалари, барча маданият муассасалари бу ишда ёрдам 
беришлари лозим. Мактабларда бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ишини йўлга қўйиш, 
мунтазам системали равишда машғулотлар ўтказиш ҳозирги вақтда энг асосий масалалардан 
бири бўлиб турибди. Барча ўқувчи ёшларни дарсдан ташқари вақтда тарбиявий ишларининг 
хилма­хил оммавий ва якка шаклларига жалб этиш муҳимдир. Ҳозирда янги жамият 
кишисини тарбиялаш мактаб олдига янги юксак талаб қўймоқда. Ёш авлодни ҳар 
томонлама гармоник ўсиши учун бадиий ва эстетик тарбия бериш ҳозирги замон 
педагогикаси ва психологиясининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолади. Юқорида 
айтиб ўтганимиздек, илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, ҳар бир 
машғулотларни тўгарак раҳбарлари томонидан турли босқичларга бўлиб ўтиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Қуйида ана шу босқичлардан муҳимлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Биринчи 
босқич ўқувчи ёшларни дарсга ёки машғулотга мослашдан иборат бўлиб, ўзаро хайриҳоҳлик 
муносабатларни ҳосил қилишни, бажариладиган, яъни қилинадиган ишлар билан 
таништиришни, икки тартибда ва жамоа вазифаларни белгилашни таъминлайди. Иккинчи 
босқич – билим ва малакаларни мустахкамлаш билан боғлиқдир. Бунда ўқувчи ёшларнинг 
мустақил фикрлай олишлари учун билимлар доирасини кенгайтиришга, мавзуга ижодий 
ёндашиш кўникмаларини ўстиришга, ғайрат ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштиришга 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
345 
эришилади. Учинчи босқич орқали билимлар даражаси аниқланади. Шу жараёнда ўқувчи 
ёшларнинг идрок этиш қобилиятлари ­ ўзлаштиришлари текшириб кўрилади.
Биринчи босқич ташкилий масалаларни ўз ичига олади, мавзуни ҳамда мақсадга кўра 
ўқувчилар фикрини бир нуқтага жамлаб, бутун эътиборни дарсга, яъни машғулотга жалб 
этади. Шу билан бирга бажарилиши керак бўлган муҳим вазифаларни ҳал этиш йўллари ҳам 
белгиланади. Мавзунинг асосий мазмунини ёритиш машғулотнинг иккинчи босқичида 
амалга оширилади. Шунинг учун ҳам бу босқич мураккаб бўлиб, тўгарак рахбаридан мусиқа 
асари ҳақида атрофлича тушунча ҳосил қилиб, созда чиройли ва таъсир кўрсата оладиган 
даражада ижро этишни, аниқ ва сифатли куйлашни, айни бир вақтда асарнинг бадиий 
хусусиятларини таҳлил қилиб беришни талаб этади. Мусиқа асарини ўргатиш жараёнида 
тўгарак раҳбари ўқувчи ёшларнинг якка тартибда куйлай олиш ёки чалиш қобилиятларига 
ҳам эътиборини қаратади. Бунинг натижасида хор бўлиб куйлаш, саволларга тўғри жавоб 
бериш, эстетик завқланиш кабиларга эришилади. Тўгарак қатнашчилари ижросида куй ва 
қўшиқларни магнит лентасига ёзиб олиб, қайта эшиттириш яхши самара беради. Бунда 
қандай ютуқ ва камчиликлар мақуллигига яна бир бор ишонч ҳосил қилинади. 
Ўз навбатида, бу жараён кейинги ўтказиладиган машғулотга нисбатан қизиқишни 
орттириб, ҳаваскорликни пухтароқ тайёргарлик кўришга, кўпроқ ўрганиш ва изланишга 
ундайди, уларда куни билан мусиқа тинглаш ва эшитиш қобилиятларини ўстиради. 
Маълумки, уйга берилган топшириқлар ҳам ҳаваскорлар билимини, яъни ижросини 
мустаҳкамлашга ёрдам беради. Хусусан, уларнинг мазмун ва йўналиш жиҳатидан хилма­
хиллиги ҳаваскорларни мустақил ўрганиш, изланиш ҳамда махсус тайёргарлик кўришга 
ундайди. Савол ҳамда топшириқлар ўтилган машғулот юзасидан ёки мусиқа санъатининг 
бирон бир жанрига асосланган бўлиши мумкин. «Қўшиқ куйлаш ёки мусиқа чалиш учун 
ижрочи қандай хусусиятларга эга бўлиши керак?», «Мусиқадаги бадиий образ деганда 
нимани тушунасиз?», «Ўзбек халқ чолғу асбобларининг яратилиши тўғрисида нималарни 
биласиз?», «Қайси бастакор ёки композиторларни биласиз?» ва бошқалар. Шу саволларга 
берилган жавоблар ўқувчиларнинг умумий мусиқавий тушунчасини, фикр юритиш 
қобилиятини ҳамда билим савиясини ўстиришга ёрдам беради. Савол­жавобларга ҳаваскор 
ўқувчиларни якка, гуруҳ ёки коллектив тарзда жалб этиш, суҳбат­ мунозаралардан 
фойдаланиш фойдалидир. Бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида ўзбек халқ чолғу асбобларида 
чалишни ўрганиш мақсадида турли ёшдаги ўқувчилар яъни ислосмандлар қатнашаётганлиги 
маълум. Ҳаваскор биринчи марта қўлига мусиқа асбобини олганда қандай ички кечинмалар, 
орзулар уни қамраб олишини кўз олдимизга келтирайлик. Албатта, унинг фикри зикри 
асбобни ўзлаштириб, тезроқ уни ёқтирган куйларни чалишга кўрсатилган бўлади. Тўгарак 
раҳбари ҳаваскордаги ана шу иштиёқни қўллаб­қуаватлаши, уни қизиқтириши, 
рағбатлантириши жуда муҳимдир. Ўз­ўзидан равшанки, тўгарак раҳбари мусиқа 
асбобларидан биронтасини чалишни истаган ҳаваскорларнинг мусиқавий қобилиятларини 
(интонация, усул яъни ритм, хотира) аниқлаб, улар ижобий натижа кўрсатгандагина ўргатиш 
ва ўрганиш жараёнини самарали олиб бориши лозим. Ҳар бир ишнинг бошланғич даври қай 
тарзда ўтказилганлиги, пировард натижа учун ҳам қилувчи аҳамият касб этади. Шу сабабдан 
тўгарак раҳбари ҳаваскорнинг чолғу асбобни тўғри тутиши, қўл ҳаракатларига доир 
дастлабки кўникмаларини шакллантиришга катта эътибор бермоғи керак. Агар бу ишда 
хатога йўл қўйилса, кейинчалик ҳаваскор чолғунинг ижрочилигида тузатилиши мушкул 
бўлган нуқсонлар ўрнашиб қолиши мумкин. Ҳаваскорнинг ўтириш ёки тик туриш ҳолати
қулай бўлмоғи, ҳаракатларида сиқиқлик сезилмаслиги лозим. Стулнинг суянчиғига 
суянмасдан олдинги ярмисига ўтирилса, ижро учун қулай бўлишлигини тушунтириш тавсия 
этилади. Аввало, тўгарак раҳбари мусиқа асбобларини қандай ушлашни ўнг ва чап қўллар 
қай ҳолда туришини ҳаваскорга амалда кўрсатиб бермоғи лозим. Тиззалар бир биридан 
ортиқча узоқлашмасликларига аҳамият бермоқ керак. 
Ҳаваскорни фақатгина бирон бир асбобни чалишга ўргатиш билан чегараланмасдан, 
балки унинг таълим­тарбия, одоб­аҳлоқи, адабиёт ва санъатга қизиқиши масалалари билан 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
346 
муттасил шуғулланиш даркор. Элга, халқимизга танилган машҳур хонанда ва 
созандаларнинг ибратли ҳаёт йўллари тўғрисидаги қизиқарли суҳбатлар бу борада мақсадга 
мувофиқ тадбир бўлиб хизмат қилади. Шундагина мактабларда бадиий ҳаваскорлик 
тўгараклари олдига қўйилган ҳозирги долзарб вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса 
қўшган бўламиз.
ЛИРИК ТУРДАГИ АСАРЛАРНИ ЎҚИТИШДА ТУР ВА ЖАНР ХУСУСИЯТЛАРНИ 
ҲИСОБГА ОЛИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ 
БЎРИЕВ Т., ТВХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
1. Адабий тур ва жанр тушунчаси.
Мавжуд нарсаларни бир­бирига яқин, ўхшаш ва алоқадор жиҳатлари, белги­
хусусиятларидан келиб чиқиб гуруҳларга ажратишга турлаш, ажратилган ҳар бир бўлакка 
тур дейилади. Бундай ҳолат адабиётга ҳам хос бўлиб, жамики асарларни гуруҳларга 
ажратишдан адабий тур тушунчаси келиб чиққан. Ҳозирги адабиётшуносликда яратилган 
жами адабий асарлар (энг қадимги даврлардан ҳозиргача) лирик, эпик ва драматик деб 
аталувчи учта турга ажратилади. Ҳар бир адабий тур ўзига хос ҳам тур, ҳам жанр 
хусусиятларига эга. Адабиёт – адабий таълим дарсларида бу хусусиятлар албатта ҳисобга 
олиниши лозим. Бундан мақсад токи ўқувчи насрдан шеърни, шеърдан драматик асарларни 
фарқлай олсин. 
Лирик турдаги асарлар қуйидаги тур ва жанр хусусиятларига эга: 
­ Эпик турдаги сингари ҳаётий воқеаликни эмас, балки воқелик таъсирида инсоннинг 
қалбида пайдо бўлган руҳий кечинмалар, фикр ва туйғуларни эмоционал тарзда бадиий акс 
эттириш лирик турдаги асарларнинг бош хусусияти ҳисобланади.

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish