- Лирикада асосий образ битта бўлади, бу — лирик қаҳрамон. Кўп ҳолларда лирик
қаҳрамон бу шоирнинг ўз деб қаралади. Бундай қараш ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди.
Чунки, шоир шеърда ўз кечинмаларини тасвирлаши ҳам, ўзга кишининг руҳиятига кириб,
ўзга руҳий кечинмаларни тасвирлаши ҳам мумкин.
- Лирик қаҳрамон, эпик асар қаҳрамонларидан фарқли ўлароқ, руҳий образ саналади.
Шунинг учун ҳам у ўқувчи тасаввурида ташқи кўриниши билан гавдаланмайди,
мавҳумлигича қолади. Бунинг яхши тарафи ўқувчи ўзини лирик қаҳрамоннинг ўрнида
кўриш, унинг кечинмаларига туртки берган ҳолатни ҳис қилиш, лирик қаҳрамон кўнглидан
кечган кечинмаларни ўз кўнглидан кечириш имкониятига эга бўлади.
- Лирик асар одатда шеърий шаклида ёзилши ва ҳажмининг кичиклиги билан ўзига
хослик касб этади. Сабаби у одатда лирик қаҳрамон кўнглида лаҳзалик жараёнда кечган
ҳистуйғу, ўйфикрни ифодалайди. Бироқ, бадиий адабиётда йирик эпик достонлар, шеърий
романлар ҳам мавжудки, улар шеърий йўлда ёзилган бўлсада, лирик асар ҳисобланмайди.
Демак, "шеърий асар" ва "лирик асар" тушунчалари бирбиридан фарқланади.
Лирик турдаги асарлар бошқа турдаги асарларга хос хусусиятлар - эпик асарга хос
воқеабандлик, драматик асарга хос диалогик ҳолатларни қисман бўлсада ўзлаштиргани
билан ҳам характерланади. Масалан, эпик асарларга хос воқелик лирик асарларда ҳам
учрайди. Фақат улар жуда кам бўлиб, воқеликдан хабардор қилишга эмас, шеърдаги ҳис,
туйғу ва кечинмани пайдо бўлиши асосини кўрсатиш учун етарли миқдордагина олинади.
- Лирик асарлар одатда монологик нутқ шаклига эга бўлиб, ҳис-туйғу, кечинмалар
лирик қаҳрамон тилидан монолог тарзида ифода этилади.
Бироқ диалогик нутқ лирик асарларда ҳам (усул) учрайди.
Лирик турга мансуб асарлар жанр хусусиятлари
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
347
Жанр маълум бир мазмунни шакллантириш ва ифодалашга хизмат қилувчи шакл
ҳодисасидир. Адабиётшуносликда лирик асарларни жанрларга ажратишда турлича
принциплар мавжуд, улардан иккитаси кенгроқ тарқалган.
Адабиёт
Мактабларда лирик асарларни ўтаётганда ўқитувчи тур ҳамда жанр хусусиятларга
эътибор қаратиши, ҳар бир жанрнинг хос хусусиятларини ўқувчига етказиши шарт ва лозим.
Зеро, шеърни шеърдан фарқлаш, шеърнинг мазмунмоҳиятига етиб бориш, тушиниш, ҳис
қилиш жанр хусусиятини билишдан бошланади. Мумтоз адабиёт мисолида олганда ғазал,
мустазод, туюқ, рубоий, таржибанд, таркиббанд, мусамматларни бир биридан қандай
фарқлаш мумкин. Бу жанрлар шаклига кўра бир биридан фарқланиб боради. Яъни, ғазалдан
байт, байт мисраларига мисранинг ярмига тенг мисранинг қўйилиши мустаҳзод, байтга
тўлиқ мисраларнинг қўшилиб бориши таржибанд, таркиббанд, мусамматларни юзага
келтиради. Бир қарашда бир хил бўлиб кўринадиган замонавий шеъриятда ҳам шеърлар
қуйидаги жанрий ва шунга яраша мантиқий хусусиятларига кўра фарқ қиланади:
Ҳозирги шеъриятда яратилаётган лирик асарлар
Медитатив
лирика
шоир кўнглидан кечаётган оний кечинмалар, мантиқий идрок етиш ва
тушунтириш мушкул туйғулар ифодаланади, шу боис ҳам ҳозирда буни
"кўнгил шеърияти" деб атайдилар.
Интеллектуал
лирика
мавжудликнинг конкрет масаласи — ҳаёт ва ўлим, инсон тақдири ёки
феълатвори, жамият ва ҳакозо масалалар ҳақидаги шоирнинг
мушоҳадаси асосига қурилган шеърлар интеллэктуал лирика намунаси
саналади. А.Ориповнинг "Умр ўтиб борар мисоли ертак...", "Она
сайёра", "Нисбийлик" каби қатор шеърлари
Ижровий
лирика
шоир ўзга шахс руҳиятига кириб, ўзганинг тилидан мушоҳада
юритади, натижада ўша ўзга шахс шеърнинг лирик қаҳрамонига
айланади. Масалан, Х.Даврон "Абулҳай сўзи“ Рауф Парфининг
"Муктибдоҳ", "Туркистон ёди", У.Азимнинг "Брут" шеърларида
тарихий шахслар руҳиятига кўчиш ҳолати кузатилади.
Жанрларга
хос
хусусиятлар
Шакл
хусусиятларига
кўра:
(банднинг
таркибланиши,
қофияланиш
тартиби
ва
ҳ.)
ажралувчи жанрлар: ғазал, мустазод, туюқ, рубоий,
таржибанд, таркиббанд, мусамматлар;
Анжуманга мўлжалланган жанрлар: назира,
бадиҳа, муаммо, чистон (луғз);
Хорижий адабиётлардан ўзлашган жанрлар: сонет,
хокку, танка, октава, оқ шеър, епиграмма ва ҳ.;
Ҳозирги шеърият жанрлари: автопсихологик лирика
(унинг кўринишлари сифатида медитатив лирика ва
интеллэктуал лирика), ижровий лирика, тавсифий
лирика, воқеабанд лирика.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
348
Тавсифий
лирика
тавсифланаётган ёки тасвирланаётган нарсаҳодисалар, табиат
манзараларида
шоир
ўз
кечинмаларини,
ўйфикрларини
суратлантиради
Хулоса ўрнида айтганда шеъриятни тушиниш, лирик қаҳрамон ва унинг ички дунёсига
яқин бориш ҳамда шеърнинг шеър эканлигини ҳис қилиш учун ҳам жанрий хусусиятларни
билиш зурурдир. Қуйида намуна сифатида тасвирий ва интеллектуал лирикадан намуна
сифатида келтирамиз:
Тавсифий лирика
Интеллектуал лирика
Ўрмонлар жим, йиғламас шамол,
сой сайрамас, бақалар жимдир,
ингроқларга тўлиб кетган тун
ғамгин қўшиқ айтади кимдир.
Отим ўлган, қиличим синган,
мажақланган совут қалқоним,
ким ташлади мени бу чоҳга,
қайда қолди ёруғ осмоним!
Қаерданман, қайга борарман,
қора зиндон нақадар чуқур,
фақат тоқнинг буржидаги ой
туйнукчадан тушар хира нур.
Барча азоб камлик қилгандай
сой сайрамас, бақалар жимдир,
гўё мазах қилгандай гоҳгоҳ
ёпиб турар туйнукни кимдир...
Ш. Раҳмон
Баҳор кунларида кузнинг ҳавоси,
Танимни жунжитар оқшомги шамол.
Нега мунча ғамгин найнинг навоси,
Нега қалбим тўла ўкинч ва малол?
Барглар орасига тинмасдан сира,
Ошно юлдузлардан тўкилади нур.
Билмайман қийнайди қайси хотира,
Титроқ юлдуз каби музлаган шуур.
Мағлуб баҳодирнинг найзаси мисол,
Маъюс эгилади терак учлари,
Барглар соясида ўйнайди беҳол
Уйқудаги қизнинг бедор тушлари.
Атрофимда ётар ғариб бир виқор,
Билмам, нега ўчди қалбим сафоси.
Нима ҳам қилардим, на иложим бор,
Баҳор кунларида кузнинг ҳавоси.
А. Орипов
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ЎҚУВ-ТАРБИЯВИЙ ЖАРАЁНДАГИ
ФАОЛИЯТИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
ДОНИЕВ Б., п.ф.н., Самарқанд ВХТХҚТМОҲМ
Маълумки, таълимтарбия жараёнини ташкил этишда, уни самарали бўлишига
эришишда ўқитувчи етакчи ўринни эгаллайди. Ёшларни халқ хўжалигининг турли
соҳаларида унумли меҳнат қилишга тайёрлашда, уларни турли касбҳунарга йўналтиришда
технология фани таълими ўқитувчисининг фаолияти беқиёсдир. Чунки технология фани
ўқитувчилари умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат ва касбга йўналтириш таълими
машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул шахс ҳисобланади. Шу боис
технология фани бўйича дарсда, синфдан ва мактабдан ташқари машғулот ва тадбирлар
жараёнида ўқувчиларга берилган билимларни ўзлаштириш ҳамда амалий ва ишлаб чиқариш
машғулотларида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари ҳамда компетенциясини
узлуксиз кенгайтириб, чуқурлаштириб бориш кўлами ва суръатини белгилаш муҳим
масалалардан ҳисобланади.
Ўзўзидан равшанки, технология фани ўқитувчилари олдида турган вазифа улардан
ўзларининг касбий билим, кўникма ва малакаларини юксак даражада шакллантиришни,
касбий маҳоратини такомиллаштиришни, уни тез суръатлар билан ўсиб бораётган педагогик
жараён талаблари даражасида бўлишига эришиш ўз навбатида уларнинг педагогик
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
349
фаолиятини назорат қилишни, унинг натижалари асосида зарурият туғилганда мазкур
фаолиятга тегишли тузатишлар киритишни кўзда тутади. Бунда технология фани
ўқитувчисининг билим, кўникма ва малакалари кўлами ва сифати, таълимтарбия жараёнини
ташкил этиш ва ўтказиш сифати ва самарадорлиги, касбий маҳорати, ижодий
ёндашганлигини кузатиш, текшириш, ҳисобга олиш ва баҳолашнинг мақсади педагогик
назоратнинг мақсади ва вазифалари билан уйғунлашуви зарур.
Педагогик назорат жараёнининг дидактик шартшароитларини яратиш, унинг
мақсадига мувофиқ шакл, тур, усул ва воситаларини самарали танлаш асосида уни самарали
ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш, мазмунини бойитиш борасида кейинги вақтда
умумдавлат миқиёсида жиддий ишлар амалга оширилмоқда.
Мутахассиспедагог кадрларни олий касбий таълим тизимида тайёрлаш, қайта
тайёрлаш, малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш ҳамда педагогик маҳоратини
такомиллаштириш учун унинг фаолиятини ўрганиш, назорат қилиш ва баҳолаш жараёни
муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Бунинг учун педагогик назоратнинг асосий дидактик
воситаларидан ҳисобланган тестлардан узлуксиз таълим тизимида ҳамда умуман,
мутахассислар касбий маҳоратини баҳолашдаги ўрни, аҳамияти ортиб бормоқда.
Технология фанининг ўзига хослиги, таълимтарбия жараёнида ўқувчилар амалиёти ва
ишлаб чиқариш меҳнати ўқитувчидан нафақат турлитуман педагогик вазиятларни таҳлил
қилишни, балки, ундан бевосита маҳсулот етиштириш билан боғлиқ муаммоларни ҳамда
ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз, бир меъёрда боришини таъминлаётган кўпданкўп
техника, жиҳозлар билан ишлаш пайтида кутилмаганда содир бўлиши мумкин бўлган нохуш
ҳолат (ўқувчиларнинг янги техника, технологиялар бўйича билим ва кўникмаларининг
саёзлиги ёки уларнинг янги шароитларда ишлашга мослашмаганлиги ёки баъзи бир ишлаб
чиқариш операцияларнинг бир хил (монотон) равишда такрорланиши туфайли диққатни
сусайиши, уйқуга кетиши, саросимага тушиши, ўзини йўқотиб қўйиши, қўрқиши натижасида
жароҳатланиш)ларни ўз вақтида, қисқа муддатларда ҳал қилишни талаб этиш билан бевосита
боғлиқлигида ҳам намоён бўлади.
Мустақил республикамиз саноати, қишлоқ хўжалигини жаҳон иқтисодиёти билан
интеграциялашуви тобора кенгайиб, чуқурлашиб бораётган ҳозирги вақтда ўқувчиларни
бозор муносабатлари шароитида ишлашга тайёрлаш учун уларни таълимтарбия тизимининг
дастлабки босқичлариданоқ кўниктириб бориш зарур. Бу вазифа мактабда, асосан.
технология фани ўқитувчилари зиммасига юклатилганлигини таъкидлаш жоиздир.
Технология фани ўқитувчиси педагогик фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилишда
қуйидаги жиҳатларга: а) таълимтарбия ишининг аниқ мақсадга йўналтирилганлигини,
илмий жиҳатдан асосланганлигини ҳамда унинг мазмунини тўғри танланганлигини аниқлаш;
б) меҳнат ва касбий фаолиятнинг натижаси сифатини аниқлаш, ривожланиш босқичлари,
тараққиёт даражасини белгилаш ҳамда истиқболдаги йўналишларини ёритиш; в) таълим ва
тарбиянинг муқобил самарали услубларини ишлаб чиқиш, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг
дунёқарашларини шакллантиришга, педагогик жамоанинг барча аъзолари орасида ўзаро
ишончга, дўстликка, ҳамкорликка асосланган муносабатларни ўрнатишга қаратилган ягона
мақсад сари интилиш каби вазифаларни аниқлашга эътибор бериш зарур.
Технология фани ўқитувчиси фаолиятини таҳлил қилиш мактаб, халқ таълими
органлари, жамоатчилик олдида турган кўп қиррали фаолият бўлиб, у технология фани
ўқитувчиларининг фан услубий бирлашмаси, мактаб раҳбарлари ва махсус назоратчи
ходимлар томонидан ҳамда ўзўзини кузатиш орқали амалга оширилади. Уларнинг вазифаси
ва иш мазмуни ҳам бирбирлари билан мустаҳкам боғланган ва умумий функцияни
бажаришга мўлжалланган тизимлар сифатида қаралиши лозим.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
350
ТАРИХ ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА ИННОВАЦИОН
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Do'stlaringiz bilan baham: |