Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
МИРСАИДОВА Н.С., ТВХТХҚТМОХМ доценти, ф.ф.номзоди 
Таълимда миллий ва халқаро рейтинглар, PISA, PIRLS, TIMSS, TALIS каби таълим 
сифатини баҳолаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш мавжуд тизимни қиёсий ва ҳар 
томонлама таҳлил қилиш, таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро лойиҳаларни амалга 
ошириш, замон талабларига жавоб бера оладиган муносиб миллий баҳолаш тизимини 
такомиллаштириш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади. Халқ таълими тизимида таълим 
сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат 
инспекцияси қошида таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга 
ошириш миллий маркази ташкил қилинди.
Халқаро 
баҳолаш 
дастурлари 
бўйича 
халқаро 
тадқиқотларда 
Ўзбекистон 
Республикасининг иштирок этишига тайёргарлик кўриши бўйича ҳуқуқий­ меъёрий 
ҳужжатлар қабул қилинмоқда. 
Таълим сифатини янги босқичга кўтариш масаласида бир аҳамиятли ҳужжатга эътибор 
берсак, бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимида 
таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора­тадбирлари 
тўғрисида”ги
1
қарори билан белгилаб берилган.
Республика 
халқ 
таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил 
этиш, халқаро алоқаларни ўрнатиш, ўқувчи­ёшларнинг илмий­тадқиқот ва инновация 
фаолиятини, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ижодкорлигини ҳар томонлама 
қўллаб­қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан қабул қилинган мазкур қарорга кўра халқаро тадқиқотлар 
дастурларининг мазмун­моҳиятидан келиб чиқиб, давлат илмий­техника дастурлари 
доирасида лойиҳалар тайёрлаш ва амалга ошириш каби бир қатор долзарб вазифалар 
белгилаб берилди.
PISA ­ (The Programme for International Student Assessment) ўқувчиларни таълимий 
ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур.
PISA 
­ 
ўқувчиларни 
таълим 
соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур бўлиб, ундаги тест жаҳон 
давлатларидаги мактаб ўқувчиларининг билими ва уларнинг амалиётда қўллай олиш 
маҳоратини баҳолайди. Ушбу дастурнинг асосий мақсади ­ 15 ёшли ўқувчилар таълим 
даргоҳида олаётган билим ва тажрибаларини ижтимоий муносабатларда ва инсон 
фаолиятида учрайдиган турли ҳил ҳаётий вазифаларни ечишда қанчалик фойдалана олиш 
қобилиятини баҳолашдир. Ушбу синов ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилади.Ушбу тестда 
фақат 15 ёшдаги ўсмирлар иштирок этадилар. Мактабдаги таълим сифатини мониторинг 
қилишга қаратилган PISA дастури асосий уч йўналишда: ўқиш, математика ва ижтимоий 
фанлар саводхонлиги бўйича олиб борилади.
PIRLS ­ матнни ўқиш ва тушуниш даражасини аниқловчи халқаро тадқиқот. 
PIRLS (Progress in International Reading Literacy Study ­ халқаро ўқиш саводхонлигини 
ўрганишдаги юксалиш) бу турли мамлакатларда бошланғич синфда таҳсил олувчи ўқувчи 
1
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш 
соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора­тадбирлари тўғрисида”ги 997­сонли Қарори


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
361 
ёшларнинг матнни ўқиш ва тушуниш даражалари сифатини баҳолаб берувчи халқаро 
баҳолаш тизимидир. Ушбу синов тури ҳар 5 йилда бир марта ўтказишга мўлжалланган 
бўлиб, унинг охирги 2016 йилги тадқиқотлари натижаларига кўра Россия Федерацияси 
етакчилик қилмоқда. PIRLS ­ халқаро тадқиқотида мақсади турли хил таълим тизимидан 
иборат бўлган давлатлардаги бошланғич мактаб ўқувчиларининг ҳар хил ютуқларга 
эришишга сабаб бўлувчи таълим тизимидаги ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва 
баҳолашдан иборатдир. Албатта бундай тадқиқот халқ таълими соҳаси ходимлари, олимлар, 
методистлар, ўқитувчилар, ота­оналар ва жамоат вакиллари учун катта аҳамиятга эгадир.
Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро асоциацияси бутун дунё бўйлаб таълимни 
баҳолаш, тушуниш ва яхшилаш бўйича иш олиб борадиган миллий тадқиқот институтлари, 
тадқиқот агентликлари, олимлар ва таҳлилчиларнинг халқаро ҳамкоридир. Мазкур 
нотижорат ва мустақил ташкилот тармоғида 60 дан зиёд мамлакатлар ҳамда 100 дан ортиқ 
таълим муассасалари иштирок этмоқда. 1958­йилдан буён йилдан буён IEA ўқувчиларнинг 
математика, табиий фанлар ҳамда ўқиш саводхонлиги бўйича саводхонликларини баҳолаш 
жараёнида таълим тизимидаги камчиликларини бартараф этиш бўйича чора­тадбирлар ҳамда 
мақбул тавсиялар яратиши билан бошқа халқаро ташкилотлардан ажралиб туради. 
PIRLS дастурининг 2021 йил учун мўлжалланган тадқиқотларида Ўзбекистоннинг 
иштирок этиши ташаббуси IEA ташкилоти томонидан катта олқишлар билан қарши олинди 
ва ташкилот томонидан барча керакли ёрдам ва тавсиялар берилиши таъкидланди. 
Шунингдек, йиғилишда PIRLS­2021 тадқиқотларида иштирок этиш шартлари, 
тадқиқотларни амалга ошириш босқичлари, тадқиқотларнинг самарали ташкил этишига 
қаратилган йўриқномалар ва бошқа кўплаб вазифалар белгиланган.
TIMSS – (Trends in International Mathematics and Science Study) мактабда математика, 
аниқ ва табиий фанлар сифатини тадқиқ қилувчи халқаро тадқиқот бўлиб, жаҳон 
мамлакатлари таълим тизимида кенг тадбиқ этилмоқда. TIMSS дастури таълим соҳасидаги 
ютуқларни баҳолаш халқаро асосиацияси IEA (International Association for theжаҳон 
Evaluation of Educational Achievements) томонидан ташкил этилган бўлиб, ушбу тадқиқот 4 
ва 8 синф ўқувчилари орасида математика, аниқ ва табиий фанлар бўйича таълимнинг 
сифати, даражаси, фанга бўлган муносабати ва қизиқишини аниқлайди. Ҳар тўрт йилда бир 
маротаба олиб борилади. Ушбу тадқиқот PIRLS тадқиқотига ўхшаб, ўқувчилар, мактаб 
маъмурияти ва ўқувчилари орасида қўшимча сўровномалар ўтказади ва фан соҳасида 
тўсқинлик қилаётган асосий омилларни аниқлайди. Бу эса ўша мамлакатда ишлаб 
чиқарилган таълим стандартларини ва таълим самарадорлигини бошқа давлатлар билан 
солиштириб кўриш имконини беради. 2015 йил TMSS тадқиқотлари натижаларига кўра 
АҚШ, Сингапур, Гонконг, Корея Республикаси, Япония, Россия, Буюк Британия каби 
давлатларнинг таълим тизими энг юқори кўрсаткичларни эгаллаган. Шуни эътироф этиш 
лозимки, 
айни 
пайтда 
шу 
давлатларда 
юқори 
технологияларни 
ўзлаштириш, 
саноатлаштириш ва юксак даражадаги тараққиётга эришиш мақсадида аниқ фанларни юқори 
даражада ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, унда ўқувчилар туғма истеъдод ва 
қобилиятларига кўра ўз устида доимий ишлаш ҳамда аниқ фанларни ўқитишда гуруҳ ёки 
синфдаги ўқувчилар сонининг 16 нафардан ошмаслиги белгиланган. Бундай тажриба АҚШда 
ҳам мавжуд бўлиб, 1999 йилдан бошлаб битта ўқитувчи 40 минутлик дарс машғулоти 
давомидa 16 та болага билим ва тарбия бера олиш имкониятига эга эканлигини инобатга 
олган ҳолда президент қарори билан таълим муассасаларидаги гуруҳларда ўқувчилар сони 16 
нафар этиб белгиланган. 
TALIS ­ (The Teaching and Learning International Survey 
(TALIS)) ­ раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва 
таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш учун. 
Бугунги кунда TALIS тадқиқотида иштирок этаётган давлатлар сони 46 тага етди. 
Австралия, Австрия, Белгия, Бразилия, Болгария, Дания, Венгрия, Исландия, Ирландия, 
Италия, Корея, Латвия, Малайзия, Малта, Мексика, Норвегия, Польша, Португалия, 
Словакия, Словения, Туркия, Эстония ва бошқаларда ўтказилади. ТALIS иқтисодий 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
362 
ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти томонидан олиб бориладиган ўқитувчиларнинг 
иш фаолиятлари ва мактабларда қандай шароитлар мавжудлигига қаратилган биринчи 
халқаро таққослаш ишидир. ТALIS 2008 йилдан бошлаб ҳар беш йилда бир марта
ўтказилади. Ушбу тадқиқот мактаб самарадорлигини таъминлашда етакчилик ролининг 
аҳамиятига қараб, мактаб раҳбариятининг ролини таҳлил қилиш ва ўқитувчиларга ёрдам 
беришни ўз ичига олади. 
TALIS лойиҳаси ўқитувчиларни идрок қилиш, баҳолаш ва 
мукофотлашни ўрганиш, шунингдек, уларнинг касбий талабларини ва касбий ривожланиш 
эҳтиёжларини қондириш даражасини таҳлил қилишга қаратилган. 
– Тадқиқотнинг яна бир манбаи – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг 
ўқитувчилар масалалари бўйича хулосаси: (ИҲТТ, 2005), бу эса миллий ва халқаро 
даражадаги ўқитувчилар ҳақида яхшироқ маълумот олиш зарурлигини кўрсатади. 
Тадқиқотнинг мақсади: сиёсий қарорлар қабул қилиш учун фойдали маълумотлар бериш ва 
мактаб фаолиятининг қуйидаги асосий жиҳатларини таҳлил қилишдир:

мактаб бошқарувининг роли ва фаолияти;

ўқитувчилар ишини баҳолаш ва қайта қабул қилиш;

ўқитувчиларни касбий ривожланиши ва малакасини ошириш;

ўқитиш ва педагогик амалиётлар ҳақида ўқитувчиларнинг нуқтаи назари ва 
муносабатини ўрганиш.
TALISнинг умумий вазифаси: 

Халқаро таълим сиёсатини ўз вақтида ва самарали ишлаши учун шароит яратади.

Ўқитувчилар ва уларнинг иш фаолияти бўйича халқаро ва сиёсий техник­
иқтисодий таҳлил кўрсаткичларини беради.

Давлатлараро таҳлиллар, муаммоларни ҳал қилишда тажриба алмашиш, турли 
муваффақиятли стратегияларни ва мактабларнинг таълим муҳитига таъсири 
ва 
ўқитувчиларнинг самарали ишлашини ўрганишга имкон беради. 
Бугунги кун раҳбари энг аввало таълим муассасининг ҳар бир иштирокчисининг ўз 
фаолиятини амалга ошириши учун керакли бўлган шарт ­шароитларни амалга ошириши 
керак. Ўқитувчиларнинг фаолиятлари эса шахсни тарбиялаш жараёнида таълим­тарбия 
олиш шароитларини яратиш, уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва қобилиятларини очиш 
ҳамда ривожлантиришга йўналтирилган бўлмоғи лозим. 
Бугунги давр ва муҳит PISA, TIMSS, PIRLS, STEAM, TALIS ва бошқа халқаро 
дастурларнинг топшириқларига ўхшаш миллий тестларни ҳам ишлаб чиқишимиз, улар 
асосида синовларни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг компетенцияларини 
ривожлантириб боришни тақазо қилади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун юқори 
малакали мутахассислар ва тестологларни тайёрлаш мақсадида янги ўқув курслари ташкил 
этилиши мақсадга мувофиқдир. 
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ – ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ 
ЙЎНАЛИШЛАРИДАН БИРИ СИФАТИДА 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish