АХМЕДОВА С., Тошкент вилояти Оққўрғон тумани 1-сонли МТТ тарбиячиси
Бугунги кунда давлатимиз миқёсида ўтказилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар, ижобий
ўзгаришлар халқимиз ҳаётини яхшилашга, келажак таянчи бўлган ёш авлодни интиллектуал
маънавий ва жисмоний томондан баркамол шахс даражасига етказиш муаммосини ҳал
қилишга қаратилган.
Ўсиб келаётган ёшлар орасида нутқ нуқсонларига кўра имконияти чекланган, ўз
тенгдошларидан ривожланишига кўра орқада қолган болалар ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам
соғлом тенгдошлари каби барча ҳуқуқ ва эркинликларга эгадир. Нутқнинг йўқлиги ёки
камчиликларга эгалиги боланинг мукаммал ривожланиши ва атрофдагилар билан мулоқот
қилишини кескин чеклайди. Бу эса ўз навбатида, онгнинг астасекин ривожланишдан орқада
қолишига олиб келади ва у амалда иккиламчи хусусиятга эга бўлади. Алалия – боланинг она
қорнида ёки дастлабки ривожланиш босқичида нутқ шаклланишига қадар бош мия қобиғи
нутқ доирасининг органик жароҳатланиши оқибатида узлуксиз ривожланмай қолишдир.
Алалиянинг мотор алалия номли тури марказий ҳарактердаги органик бузилишлар натижаси
ҳисобланиб, носоғлом неврологик кўринишли нутқнинг жиддий орқада қолишидир. Мотор
алалияда нутқ бузилишлари тизимли ҳарактерда бўлиб, унинг барча таркибий қисмлари учун
хос бўлган ҳусусият фонетикфонематик ва лексикграмматик мазмунга эгалигидир.
Алалияли болаларда талаффуз тизими ривожланиши сифат ва миқдорий жиҳатдан ўзига
хослиги билан характерланади. Бу болаларда у ёки бу даражада ва нутқий ривожланишнинг
ҳар бир босқичида намоён бўлади. Нейрофизиологик жиҳатдан ёндашилган ишларда
артикуляцион
бузилишлари
бош
миянинг
маълум
бир
пўстлоқ
зоналарининг
шаклланмаганлиги билан боғлиқ кўрсатилади. Алалик болалар олигофрен болалардан фарқ
қилади. Нутқнинг шаклланиш даражасига қараб ва махсус ўқитиш билан таъсир этиш
натижасида ақлий жиҳатдан орқада қолиш астасекин йўқолиб боради. Нутқ бузилиши
сабаблари марказий нерв системасининг органик жароҳатланиши билан боғлиқдир. Уларга
қуйидагилар киради: бош миянинг жарохатланиши (менингоэнсефалит, қизилча,
жарохатланишдан кейинги асоратлар); туғруқнинг оғир кечиши ва тез туғиш оқибатида
мияга қон қуйилиши; боланинг она қорнида ривожланиш босқичида, туғруқ вақтида,
шунингдек, боланинг бир ойликдан бир ёшгача бўлган дастлабки ривожланиш босқичида
моддалар алмашинувининг бузилиши. Бундан ташқари оғир рахит касаллиги, нафас
йўлларининг касалланиши, ҳаётининг дастлабки ойларида уйқуси ва овқатланишнинг
бузилиши, ва б..
Алалик болаларда нутқ бузилишларини мураккаб бўлиши, улардаги эшитиш, кўриш ва
тактил анализаторлари бузилишининг нутқ бойлигини ривожланмаслиги билан бирга
келишидир. Логоритмика, ўзининг ташкилий тизимига қарамасдан, логопедик машғулот
тизимининг фақат тўлдирувчиси ҳисобланади, чунки логоритмик машқлар доимо логопедия
мақсадларига бўйсунади. А.Розентал логоритмика сўзни қўллаган ҳолда мусиқий ритм
уйғунлигига таянувчи нутқ коррекциясининг самарали усулидир.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
387
Нутқнинг фонетик ривожланиши луғат бойлигининг ривожланиш даражасига боғлиқ.
Бир қатор ҳолларда товушлар луғат ривожланиши таъсири остида спонтан ҳосил бўлади,
бироқ уларни сўз таркибида қўллаш маълум миқдордаги қийинчиликлар билан боғлиқ.
Алоҳида товушларни улар томонидан тўғри талаффузи шароитида ҳам бола томонидан
сўзнинг товуш таркибини кўчириб ёзишдаги кўп сонли хатолар бунга гувоҳлик беради.
Айрим ҳолларда луғатнинг кенгайиши янги товушларнинг ҳосил бўлишига олиб келса,
айрим ҳолларда эса аввал алоҳида артикуляциялар вужудга келади, сўнг улар сўзларда
мустаҳкамланади. Нутқнинг алоҳида таркибий қисмларини бир бутун ҳолатга келтириш
имкониятларида қийинчиликлар кузатилади.
Алалияли
болаларда
нутқ
аппаратининг
нозик
ҳаракат
координациялари
шаклланмайди. Нутқ ҳаракат анализаторининг аналитик – синтетик бузилишлари турли
кўринишларга эга: орал апраксия, кетмакетликнинг бузилиши ва ҳоказо. Бунда керакли
артикуляция ҳолатини излаш, маълум бир артикуляция ҳаракатини бажара олмаслик, кетма
кетликни эгаллашда қийинчиликлар кузатилади. Бу ҳолларда нутқий артикуляция
бузилишларини белгиловчи ҳаракат бузилишлари етакчи ўрин эгаллайди. Бундай болаларда
контекст тузиш уқуви шаклланмаганлиги аниқланган. Нутқ поймапой, тушунарсиз, вақт ва
сабабоқибат алоқалари етишмайди.
Алалияли болалар мулоқотнинг диалогик шаклини етарлича эгаллаганларида ҳам
боғланган мустақил контекстли нутқни эгаллашга қийналадилар. Нутқнинг диаологик
шаклига нисбатан монологик нутқ ташаббускор ҳисобланади, у боладан тил воситалари ва
фикрларни тўғри танлаш учун муҳим бўлган ақлий фаолиятнинг маълум даражада
шаклланганлигини талаб қилади. Боғланган нутқни эгаллаш учун боланинг ички нутқи
етарли ривожланган бўлиши сўзларни танлаш, уларни маълум тизимда аниқлаш, нутқий
мулоқот режасини тузиш талаб этади. Контекстли нутқ боладан нафақат ички, балки ташқи
нутқни (баённи шакллантириш мотивациядан бошланади, сўнг мотив фаоллик заҳираси
сифатида фикр билан мустаҳкамланади, ички нутқ орқали ташқи баён амалга оширилади)
ривожланишини ҳам талаб этади.
Нутқнинг йўқлиги ҳисобига паралингвистик воситалардан имоишора, мимика,
пантомимика, интонация фойланилади. Болалар кетмакет келадиган расмлар мазмунини
айтиб беришда қийинчиликларга дуч келадилар. Айримлари расмларни тўғри кетма
кетликда тахлай олмасалар, айримлари расмларни тўғри баён эта олмайдилар. Контекст
нутқнинг шаклланмаганлиги ички режани ташқи нутқда нотўғри амалга оширилиши билан
боғлиқ. Баён қилишнинг майдалашганлиги кузатилади. Бундан ташқари бир текисдаги
кетмакетлик бузилади, вазиятнинг бир ёки бир нечта мантиқий қаторларининг тушиб
қолиши, фикрлар тарқоқлиги кузатилади. Кетмакетлик асосида ҳикоя тузишдаги
қийинчиликларнинг сабаби ҳиссий омилларга ҳам боғлиқдир. Бола биринчи ўринга ўз ўтмиш
амалиётида дуч келган ёрқин ҳолатни қўйиши мумкин. Предметларнинг фазовий
муносабатини ифодаловчи мураккаб мантиқийграмматик конструкцияларни эгаллаш болага
катта
қийинчиликларни
туғдиради.
Ҳикоянинг
тартибсизлиги,
ифодалиликнинг
камбағаллиги, алоқа воситаларининг соддалиги ва бир хиллиги кузатилади. Болалар мавзуни
очиб бериш учун муҳим бўлган далилларни танлашни билмайдилар, керакли сўзларни топа
олмайдилар, иккиламчи тафсилотларда туриб қоладилар, асосий мазмунни унутадилар.
Нутқий имкониятларнинг ривожланиши, монологик баён қилишнинг сабабоқибат
муносабатларини эгаллаш натижасида мустақил нутқ бирмунча ва тўғриланади, луғат ўсади
ва мураккаблашади, сўз ва гапларнинг товушбўғин тузилиши яхшиланади, турли алоқа
кўринишларини қўллаш билан бирмунча мураккаблашган гаплар пайдо бўлади. Алалияли
болаларда нутқнинг ривожланмаганлиги мулоқот мотивациясининг шаклланмаганлиги
билан, фаолиятнинг турли компонентлари фаоллигининг бузилиши билан уйғунлашади.
Нутқий ривожланмаганликнинг турли кўринишлари кузатилади. Боғланган нутқнинг
етишмаслиги болада фикрни қисқа, лўнда ифодалаш ҳолати нутқий кўринишларнинг
камбағаллиги ёки аксинча сернутқлилиги, тафтология билан алмашади.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
388
Юқорида санаб ўтилган тавсифлар алалик болалар билан мактабгача даврда
ишлашнинг методик томонларини белгилаб олишда муҳим саналади. Амалиётда алалик
болалар билан ишлашда қуйидаги иш турлари самарали ҳисобланади:
1.
Расмларни номлаш.
2.
Предметларни таърифлаш. Уларнинг белгиси, вазифасини англаган ҳолда айтиб
бериш.
3.
Ўзига тегишли нарса ва буюмларни топиш ва улар ҳақида сўралган саволларга
жавоб бериш, масалан, тугмаси қани деб сўралса, оғзаки айтмасада, имоишораларда
кўрсатиш ҳам мумкин.
ЭШИТИШИДА МУАММОЛАРИ БЎЛГАН ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТОИФАЛАРИ ВА
УЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ МЕТОДИК ТОМОНЛАРИ
АХМЕДОВА Ш. Р., Низомий номидаги ТДПУ катта ўқитувчиси
Ҳозирги ахборотлашган замоннинг шахс олдига қўяётган ҳар қандай талаблари
меъёрда ривожланаётган болалар каби кар ва заиф эшитувчи ёшларга ҳам тааллуқлидир.
Соғлом болалар мактабда ўқиш давомида турли муносабатларда фаол иштирок этиш
имкониятига эга бўлади.
Эшитиш қобилиятининг сақланиш даражасига кўра баъзи болалар маълум даражада
мустақил равишда нутқни эгаллашлари мумкин. Масалан, енгил даражадаги заиф
эшитувчилар нутқининг нотўкислиги ва фонетик жиҳатдан нуқсонли бўлиши билан кўзга
ташланади. Албатта, бундай болалар нутқини тўғрилаш учун махсус шароит ва махсус
коррекция ишлари талаб қилинади.
Карлик, заиф эшитувчиликнинг вужудга келиш вақти ҳам бола нутқининг
шаклланиши, ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Эшитиш қанчалик эрта бузилса, бола
нутқини шакллантириш имконияти шунчалик кам бўлади. Лекин у қанчалик эрта (3 ёшгача)
аниқланса, болага ёрдам бериш ва коррекциялаш, компенсациялаш ишларини амалга
ошириш имконияти шунча кўп бўлади. 4 ёшдан кейин эшитиши йўқолган болалар кеч кар
бўлган ҳисобланади, чунки уларнинг нутқи маълум даражада шаклланиб бўлган бўлади.
Мунтазам равишда сурдопедагог кўмаги бериб борилса, бу болаларнинг нутқини сақлаб
қолиш мумкин.
Эшитишида нуқсони бўлган болаларни эшитишнинг бузилиш вақтига кўра қуйидаги
гуруҳларга бўлиш мумкин:
Эшитиши бузилган ҳолда туғилганлар (ҳомиладорлик даврида салбий таъсирлар
оқибатида).
Илк ёшида, нутқи шаклланмасдан олдин эшитишини йўқотган ёки эшитиши пасайган(1
ёшгача бўлган давр).
Нутқ шаклланишининг илк даври (23 ёшда).
Нутқи тўлиқ шаклланиб бўлгандан кейин, яъни 35 ёшда эшитишини йўқотган болалар.
Юқорида санаб ўтилган гуруҳларнинг ҳар бирида болаларнинг умумий ва нутқий
ривожланиши ўзига хос кечади. Шу билан боғлиқ равишда улар билан ишлашнинг йўллари
белгиланади. Айрим болаларда эшитиш қолдиғи сақланган бўлиб, улар заиф эшитувчилар
ҳисобланади. Мазкур тоифа болалар тадрижий равишда ҳаёти давомида ўзгалар нутқига
тақлид қилиш асосида ҳамда эшитув идроки орқали мустақил равишда маълум даражада
нутқий кўникмаларни эгаллаб оладилар. Бироқ ушбу нутқий кўникмаларни тўлиқ равишда
камчиликсиз деб бўлмайди, чунки уларда айрим товушларнинг алмаштирилиши, тушиб
қолдирилиши ёки қийналиб талаффуз қилиниши кузатилади.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
389
Эшитишнинг қанчалик пастлигига қараб болалар нутқидаги бузилишларнинг
даражалари ҳамда мураккабликларини аниқлаш мумкин. Эшитиш имкониятининг
юқорилиги ҳамда сифати болаларда нутқнинг шунчалик меъёрга яқин шаклланиши учун
замин ҳисобланади.
Эшитиш даражаси мустақил равишда нутқни эгаллашга имкон бермаса, бундай болалар
карлар гуруҳига мансуб бўладилар. Улар алоҳида мутахассислар ёрдамида ҳамда махсус
ёндашувлар орқали нутқни эгаллай олиши мумкин. Махсус таълим жараёнида нутқни
эгаллаш асосан сақланган соғлом анализаторлар ҳисобига амалга ошади. Шундай қилиб,
эшитиш имконияти қанчалик яхши бўлса, нутқни эгаллаш имконияти шунчалик кўп бўлади.
34 ёшли заиф эшитувчи болалар аппаратсиз қулоқ супраси олдида меъёрдаги овозни эшитиб
фарқласа ҳамда бу бола мактабгача таълим билан қамраб олинган бўлса, уларнинг сўз
захираси сурдопедагогик ёрдам орқали 100150 та сўзни ташкил этиши мумкин. Бироқ
соғлом болаларнинг бу ёшда ўртача 300500 та сўзни фаол нутқда қўллаши мумкинлигини
инобатга олинса, кар бола учун бу кўрсаткич етарли эмас. Яъни ушбу кўрсаткич оламни
англаш, ахборотни тушуниш ва атрофдагилар билан мулоқотга киришиш учун камбағаллик
қилади. Шунинг учун кар ва заиф эшитувчи болаларнинг ижтимоий ҳаётга тайёр
бўлишининг муҳим шарти сўз бойлигига эга бўлишдир. Луғат захираси атрофдагилар билан
қулай ахборот алмашиш имконини бериш даражасида мавжуд бўлсагина, кар болаларнинг
мулоқот майдони кенг бўлади. Қанчалик мулоқот майдони кенг бўлса, кар ва заиф эшитувчи
боланинг жамиятга уйғунлашув жараёни шунчалик самарали кечади.
Эшитиш бузилишларини таснифлаш бўйича бир қанча олимлар тадқиқот олиб
борганлар. Жумладан:
А.В.Нейманнинг аудиологик таснифи.
Б.С.Преображенский таснифи.
Р.М.Боскис таснифи.
Профессор Б.С.Преображенский заиф эшитувчиликни 4 та гуруҳга ажратади
1
.
1-жадвал
Нуқсон даражаси
Нутқни қабул қилиш масофаси
Меъёрдаги овозли нутқни
эшитиш
Шивирлаб айтилган нутқни
эшитиш
1енгил
2ўрта
3оғир
4жуда оғир
6 метр
46 метр
24 метр
2 метрдан кам
36 метр
13 метр
1 метр
0,5 метр
А.В.Нейман эшитмайдиган болаларни аудиологик ташхис қилади ва натижаларга
асосланган ҳолда уларни иккита гуруҳга бўлади: Заиф эшитувчилар. Карлар (нутқи
ривожланмаган). Олим заиф эшитувчиликни қуйидаги даражаларини ажратади:
1даража: 50 децибелгача товушларни эшитади.
2даража: 5070 децибелгача товушларни эшитади.
3даража: 7080 децибелгача товушларни эшитади.
80 ва ундан юқори децибелгача товушларни эшитиш карликка яқин ҳолатҳисобланади.
Кар болалар товуш тўлқинларининг тебранишини суяк орқали ҳис қилишига қараб, 4
гуруҳга бўлинади:
1гуруҳ:125250 герц тебранишдаги товушни эшитиб фарқлайди.
2гуруҳ:125500 герц тебранишдаги товушни эшитиб фарқлайди.
3гуруҳ: 1251000 герц тебранишдаги товушни эшитиб фарқлайди.
4гуруҳ: 1252000 герц тебранишдаги товушни эшитиб фарқлайди.
1
Назарова Л.П. Методика развития слухового восприятия у детей с нарушениями речи. – М.: Владос. 2001. 287
б. 46б.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
390
Кар ва заиф эшитувчи болаларнинг сифатли таълим билан қамраб олинишида тўғри
ташхиснинг аҳамияти катта. Ташхиснинг тўлақонли амалга оширилишида эса муаммонинг
келиб чиқишини ҳар томонлама ўрганиш, унинг оқибатларини аниқлаш муҳим омил
саналади. Карликнинг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлиб, уларни ўрганиш карлик
оқибатларини коррекциялашда жуда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги пайтда эшитиш идрокининг бузилишини бола туғилганининг илк
кунлариданоқ аниқлаш тажрибалари мавжуддир. Махсус сурдологик марказларда уларнинг
қулоқларига овоз кучайтирувчи аппаратлар танланади.
Республикамизда аксарият отаоналар фарзандларини ўзўзидан гапириб кетишларига
34, ҳатто 56 ёшгача умид боғлайдилар. Бу давр ичида болалардаги нутқ аппаратининг
ҳаракатга мойиллиги йўқолади (қотиб қолади), бунинг натижасида уларнинг психик
ривожланиши кечикади, нутқни қабул қилиш имконияти йўқолади, яъни соқов бўлиб қолади.
Бу борада машҳур француз педагоги, шифокори Эдуард Сегеннинг фикрлари эътиборга
лойиқ, яъни у: “Ногирон бола ақлан билмайди, жисмонан бажара олмайди, руҳан
хоҳламайди. Ногирон бола ақлан била оларди ҳам, жисмонан бажара оларди ҳам, агар у
хоҳласа. Барча бало шундаки, дастлаб у хоҳламайди” деб, ногирон бола таълими ва
тарбиясининг ўзига хослигини шарҳлайди. Бу фикр кар болаларни ўқитиш ва тарбиялашнинг
коррекцион йўналганлигини тавсифловчи вазифаларнинг ўта муҳимлиги ва қийинлигини
тавсифлайди. Дефектологияда эшитишдаги ва бошқа нуқсонлар бола шахсининг меъёрий
ривожланишига салбий таъсир этади, деган тушунча мавжуд.
Л.С.Выготскийнинг ногиронлик тушунчасини бир умрлик тамға, азоб ва ишончсизлик
деб тушунадиган инсонларга нисбатан айтган қуйидаги фикри ҳозирги кунда ҳам ўз
аҳамиятини йўқотгани йўқ: “Нуқсонлилик – бу ижтимоий тушунча бўлиб, кўр (кар)ликнинг
устига қурилган нарсадир. Ижтимоий тарбия нуқсонлиликнинг устидан ғалаба қозонади”.
Коррекционпедагогик, ривожлантирувчи иш тизимининг тўғри ва мақсадли ташкил
этилиши кар ва заиф эшитувчи бола руҳиятининг нуқсонга бўйсунмаслигига эришиш
имконини беради. Яъни кар ва заиф эшитувчи бола фақатгина махсус ташкил этилган ва
бевосита
оилаларнинг
ҳамкорлигига
таянилган,
психологик
хизматдан
самарали
фойдаланилган, услубий жиҳатдан кар бола имкониятидан келиб чиққан таълим жараёнида
ўзгаларга муҳтож бўлмаган ҳолда мустақил равишда ўз ҳаётини қура олади. Аксинча бўлса,
яъни кар ва заиф эшитувчи бола қанчалик умумий таълимдан, тартибдан ва жамоа
таъсиридан нари бўлиб, фақатгина оилаларнинг тор доирадаги мулоқоти, мунтазам
равишдаги авайлашуви, турли жараёнлардаги пассив иштирокнинг ўзи билан чекланувчи
муносабат доирасида қолса, бу унинг келажаги учун аянчли оқибатларни юзага келтириши
амалиётда кузатилган. Демак, кар ва заиф эшитувчи болаларда шахс сифатларининг
шаклланганлик даражаси эшитиш нуқсони билан эмас, балки ижтимоий таъсирлар мажмуаси
орқали ўзлаштирилган билим, кўникма, малакалар ва ҳаётий компетенциялар билан боғлиқ
равишда белгиланади.
Кар ва заиф эшитувчи болаларга сўзлашув нутқини ўргатиш товушни эшитиб
фарқлашга мослаштириш билан бошланади. Товуш бу овознинг маълум частоталар билан
қандайдир предметлар тебраниши натижасида ҳосил бўлади. Масалан, кўпгина мусиқий
асбоблар овози – тортилган тор (скрипка, гитара, пианино) ёки тортилган тери (барабан,
чилдирма) тебранишининг натижасидир. Нутқ бизнинг ҳиқилдоғимизда овоз пайчалари
тебранганида ҳосил бўлади. Бундай тебранувчи товушлар ҳавода тарқалиб, бизнинг
қулоғимизга келиб тушади. Товушлар қулоқ орқали қабул қилиниб, эшитиш маркази
ёрдамида идрок этилади.
Эшитишнинг пасайиши оқибатларини бартараф қилишга қаратилган ҳам тиббий, ҳам
педагогик чоратадбирлар қанчалик эрта кўрилса, бола шунча муваффақиятли ривожланади.
Оилада нутқий муҳитнинг шакллантирилиши, эшитишни эрта протезлаш, нутқий идрок ва
нутқни ривожлантириш бўйича махсус ишларни ташкил этиш боланинг муваффақиятли
ривожланиши ва жамиятга самарали уйғунлашувига ижобий таъсир қилади.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
391
SOG‘LOM TURMUSH TARZI VA JISMONIY RIVOJLANISHNING UYG‘UNLIGI -
BARKAMOL SHAXSNI SHAKLLANTIRISHNING MUHIM OMILI SIFATIDA
AXUNOV U., ADU o‘qituvchisi
Barkamol avlodni tarbiyalashda yoshlarni jismoniy rivojlantirish va sog‘lom turmush tarzini
shakllantirish muhim ahamiyat kasb etadi. O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
tomonidan 2000 yil 15 fevralda «Sog‘lom avlod» Davlat dasturi tasdiqlandi.
Dasturda, jumladan, ijtimoiy tafakkurda yetuk ma’naviy boy, jismonan sog‘lom va barkamol
avlodning tug‘ilishi va tarbiyalanishi uchun yuksak ma’suliyat psixologiyasini shakllantirish
masalalari bo‘yicha aholiga yalpi bilim berish tizimini yaratish zarurligi ta’kidlangan.
Shuningdek, Prezidentimiz Sh.M.Mirziyoyev 18 dekabrdagi qarori bilan “20192022
yillarda yuqumli bo‘lmagan kasalliklar profilaktirasi aholining sog‘lom turmush tarzini qo‘llab
quvvatlash va jismoniy faollik darajasini oshirish choratadbirlari” Dasturi tasdiqlandi, qarorga
muvofiq markazlarda hududiy bo‘limlarda ,,salomatlik markazlari’’ tashkil etildi. Bu markazlarda
yuqumli va yuqumli bo‘lmagan kasalliklar, ularning xavf omillariga qarshi kurashishni oldini
olish bo‘yicha dasturlar ishlab chiqish va joriy etish, sog‘lom turmush tarzini targ‘ib etish, zararli
odatlarga qarshi kurashish, aholini tibbiy madaniyatini rivojlantirish, jismoniy tarbiya –
sog‘lomlashtirish va ommaviy sport harakatini tibbiyot profilaktikasi bilan integratsiyalashtirish
bo‘yicha ommaviy tadbirlarni o‘tkazilmoqda.
Sog‘lom turmush tarzini shakllantirish, yuqumli bo‘lmagan kasalliklarning oldini olish va
ularga qarshi kurashish masalalari bo‘yicha xalqaro tashkilot bilan hamkorlik ishlari olib
borilmoqda. Abu Ali ibn Sino o‘zining «Tib qonunlari» va boshqa asarlarida gimnastik mashqlar,
massaj, dieta, suv muolajasi, hammomni, juda ko‘pgina kassaliklarda va kasallikning oldini olish
maqsadida ishlatilishi haqida to‘liq ma’lumot bergan. Salomatlik, bu organizmning tabiiy holati
bo‘lib uning atrofmuhit bilan eng optimal o‘zaro munosabatini ta’minlab turadi. Salomatlikning
asosiy mazmuni jismoniy va ma’naviy kuchlarning uyg‘unligi, nerv tizimining muvozanatda
bo‘lishi, chidamliligi, tashqi va ichki muhitning turli xildagi zararli ta’sirlariga qarshi turish
qobiliyati hisoblanadi. Tevarakatrofdagi o‘zgarib turadigan sharoitlarga moslashib muvaffaqqiyat
bilan mehnat qilish salomatlikning muhim belgisi hisoblanadi, chunki organizm tashqi muhit bilan
muvozanatda turmasa, uning hayot faoliyatini va odamning mehnat qobiliyatining saqlab
bo‘lmaydi.
Odam o‘z hayotini oqilona tashkil etish orqali faqat inson zotiga foyda keltirish bilangina
cheklanib qolmaydi. Shunisi aniqki, «inson o‘z sog‘lig‘ini asragan taqdirda tabiatni, hayot
davomiyligini asragan bo‘ladi». Demak, biz o‘z sog‘ligimizni asrash va oqilona hayot kechirish
bilan tabiatni zararlanishdan va hayotni putur etishdan saqlaymiz. Shu tariqa tiriklik asoslarini
saqlab qolamiz.
Sog‘lom turmush tarzini tashkil etishda odam quyidagilarga katta e’tiborni qaratish kerak:
Biz qanday ovqatlanishimiz, nimalarni iste’mol qilishimiz, nimani ichishimiz, qachon,
qancha ichimlik ichishimiz kerak. Sof havodan qanday foydalanish kerak, qanday uxlash va qanday
dam olish kerak, organizmni qanday qilib chiniqtirish kerak, kun tartibiga rioya qilish, va
boshqalarga katta e’tibor qaratishimiz lozim.
Inson organizmining rivojlanishida harakat, muskul faoliyati, jismoniy ish muhim o‘rin
to‘tadi, chunki uning hayot kechirishi, turmush tarzi bevosita faol harakatni taqozo qiladi. Bunday
bog‘lanish inson paydo bo‘lganidan beri hayot kechirishning ajralmas qismi bo‘lib, evolyutsion yo‘l
bilan mustahkamlangan. Shu sababli harakat faqat yashash uchun kerak bo‘lib qolmasdan (ovqat
topib yeyish, dushmandan o‘zini himoya qilish, noqulay omillardan muhofazalanish va boshqalar),
barcha tashqi va ichki a’zolarning me’yoriy ishlashi uchun zaruratga aylangan. Hozirgi sharoitda
esa
texnikaning
tezlik
bilan
rivojlanishi,
turmushda
avtomatlashtirish
va
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
392
mexanizatsiyalashtirishning tobora keng ko‘lamda qo‘llanilishi insonning bevosita harakat qilishini
anchamuncha cheklab qo‘ydi. Faol harakatning cheklanishi bilan organizmdagi barcha a’zolarning
me’yori buzuladi, chunki ular asosan serharakat sharoitda o‘z funktsiyalarini to‘liq bajaradilar.
Shuning uchun ham jismoniy tarbiya va sport bilan shug‘ullanish kundalik turmushning ajralmas
qismiga aylanishni taqozo etadi. Boshqacha qilib aytganda, bunday turmush tarzi jarayonida inson
tanasidagi barcha a’zolar va tizimlarning harakatiga nisbatan bo‘lgan tabiiy talabi qo‘shimcha
ravishda yuzaga keltiradigan serharakatlik bilan yoki jismoniy tarbiya va sport bilan shug‘ullanish
orqali qoplanishi kerak.
Faol harakat qilib yashash inson organizmining kasalliklarga kam chalinishini,
xastalangandan keyin esa oson va tez tuzalib ketishini tegishli ravishda ta’minlaydi. Hayotda bunga
ko‘pgina jonli misollar keltirish mumkin. Ma’lumki, otabobolarimizning turmush tarzi doimiy
jismoniy ish qilib turish bilan bog‘liq bo‘lgan. Ko‘pgina manbalarda ko‘rsatishlaricha, bunday
serharakatlik bo‘lish kishi sihat salomatligi uchun juda foydali hisoblanadi. Shu boisdan ham ular
hozirgi paytda teztez uchrab turadigan ayrim surunkali kasalliklar bilan (qonda xolestirin
moddasining ko‘payib ketishi va bu bilan bog‘liq xastaliklar, semizlik, qandli diabet, yurakning
ishemik kasalligi va boshqalar) kam og‘riganlar.
Sog‘lom turmush tarzi va jismoniy rivojlanishning uyg‘unligi barkamol shaxsni shakllantirishning
muhim omili sifatida takidlanadi.
Bugungi kunda Respublikamizda oila turmush tarzini o‘rganish, oilada sog‘lom turmush
tarzini yaratish borasida muhim ishlar amalga oshirilmoqda. Bu vazifa va muammolar oilaning
sog‘lom bolishi, ma’naviy va moddiy farovonligini oshirishi, farzandlar tarbiyasining muhim omili
bolib xizmat qiladi. Sababi, faol yaratuvchanlikka asoslangan turmush tarzi jamiyat hayotining
barcha sohalarida ijtimoiy faollik, oliy darajadagi fuqarolik sifati, aqliy, ma’naviy va jismonan
sog‘lom, mehnatda, o‘zaro munosabatda, muloqotda yuksak madaniyatlilik,s albiy hodisalarga
murosasizlik bilan qarash, ularga qarshi kurashish, tabiatga nisbatan oqilona munosabatda bolish,
atrofdagilarga mehroqibatda bolish kabi sifatlarni o‘zida mujassamlashtirgan bo‘ladi.
Darhaqiqat, oilada turmush tarzini sog‘lomligi kishilarni jamiyatda egallab turgan sotsial
statuslarini yanada mustahkamlashga xizmat qiladi. Chunki turmush tarzi kishilarning ma’naviy
dunyosi bilan ham uzviy bog‘liqdir va ularning fikrlash tuyg‘usi borasida ham muhim o‘rin tutadi.
Kishilarning turmush tarziga mavjud ijtimoiy shartsharoitlar ma’lum darajada sezilarli ta’sir
ko‘rsatadi. Kundalik hayot faoliyatida ularning axloqiy estetik qarashlari, xulqi, muomalasi,
hayotiy turmush tasavvurlari, ularning ichki dunyosiga, e’tiqodiga singib ketadi va turmush tarziga,
fikrlash tarziga aylanadi. Turmush tarzining eng muhim ijtimoiy tomoni jamiyat a’zolarining
ijtimoiy mehnati, o‘zaro munosabatlar, oila, kundalik turmushidagi faolligi, kishilarning jismoniy
va ma’naviy imkoniyatlarini atrofdagi tabiiy va ijtimoiy muhit bilan qay tarzda namoyon
bolishidadir.
Bundan tashqari oilada sog‘lom turmush tarzini shakllantirish orqali jamiyatimiz a’zolarini,
ayniqsa, yoshlarni milliy vatanparvarlik, insonparvarlik g‘oyalariga, shu bilan bir qatorda milliy va
umuminsoniy qadriyatlarga sadoqatli qilib tarbiyalashda muhim o‘rin tutadi. Xozirgi o‘tish davrida
yoshlarni uzoq tarixga ega bolgan madaniyatimizni yuksaltirishda ham oiladagi sog‘lom turmush
tarzi o‘z ta’sirini ko‘rsatadi. Mana shularni inobatga olgan holda hukumatimiz tomonidan oilalarda
sog‘lom turmush tarzini shakllantirish va uni takomillashtirish uchun yetarli shartsharoitlar yaratib
berilmoqda. Chunki kishilarning turmushi jamiyat taraqqiyotining iqtisodiy, siyosiy, ijtimoiy va
ma’naviy madaniy jihatlarini o‘zida aks ettiradi va bu oiladagi sog‘lom muhitni belgilaydi. “Sog‘
tanda sog‘lom aql” degan xalqimizning ulug‘ bir naqli bor. Har bir odam sog‘lom bo‘lsagina
yaxshi mehnat qilishi, ilhom bilan ijod qalamini tebrata olishi, yegan luqmasi taniga singishi,
tiniqib, uxlay olishini bilsa da, o‘sha sog‘ holatni saqlash, ham vujudga, ham aqlga, ham ruhga o‘z
vaqtida madad berib turish kerakligini unutmashimiz kerak. Doimo sog‘lom turmush tarziga amal
qilsak kelajakda yoshlarga na’muna bo‘lishimiz mumkin.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
393
АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАРДА КОММУНИКАТИВ КЎНИКМАЛАРНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ЖЎРАЕВА К., Тошкент вилояти Оққўрғон тумани 1-сонли МТТ тарбиячиси
Бугунги кунда таълим тизимида жуда катта кўламда ва кенг миқёсда олиб борилган ва
изчил давом этаётган ўзгаришлар, ислоҳотлар самараси яққол намоён бўлиб турибди.
Алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган болаларнинг таълим олиш жараёнини ислоҳ
қилиб бориш, ривожланиш даражасидан қатъий назар ҳар бир давлат ва жамият
олдида турган муҳим масаладир. Шунингдек ақли заиф болаларнинг коммуникатив
кўникмаларини ривожлантириш мулоқотидаги қийинчиликларни бартараф этиш ҳам ҳозирги
долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мулоқот шахслараро муносабатларнинг шундай кўринишидирки, унинг ёрдамида
одамлар бирбирлари билан ўзаро руҳий жиҳатдан алоқага киришадилар, ўзаро ахборот
алмашадилар, бирбирларига таъсир ўтказадилар, бирбирларини ҳис қиладилар, бир
бирларини тушунадилар. Шунинг учун мулоқот ижтимоий психологик ҳодиса сифатида
ижтимоий турмушнинг барча соҳаларида иштироқ этиб, ҳамқорлик фаолиятининг моддий,
маънавий, маданий, эмоционал, мотивацион қирраларининг эҳтиёжи сифатида вужудга
келади. Мулоқот муваффақиятининг негизи шахснинг руҳий дунёси, эҳтиёжлари
мотивацияси, ҳарактер ҳислати, индивидуалтипологик хусусияти, қобилияти, эътиқоди каби
инсоннинг фазилатлари, сифатлари намоён бўлиши, ривожланиши ҳисобланади. Мулоқот
ташқи таъсирлар, намуналар асосида ўзиниўзи тузатиш, қайта тарбиялаш, шахсий
имкониятини руёбга чиқариш учун пухта замин ҳозирлайди, комиллик сари етаклайди. Мана
шу имконият ақли заиф болаларда етарлича шаклланмайди. Чунки уларнинг нутқ бойлиги ва
диққати соғлом болаларга нисбатан чекланган ҳолда ривожланади.
Ақли заиф болаларнинг мулоқотга кириша олмаслиги психологик муаммо сифатида
тавсифланади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларда мулоқотга киришимлиликни
шакллантириш учун педагоглар бола билан хиссий яқинликни ўрната олиши талаб этилади.
Бунинг учун қуйидаги ишларни амалга ошириш тавсия қилинади:
1) ҳамқорлик фаолиятида, мулоқотлар тизими орқали мулоқот жараёнининг барча
аъзолари ўртасида инсонпарварлик муносабатларини ташкил қилиш, эмоционал муҳитни ҳис
қилиш имкониятини юзага келтириш;
2) мулоқотда ички муносабатлар тизимида ҳар бир аъзонинг қулай позициясини
таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
3) боланинг мулоқот хусусиятлари, усуллари, шакллари тўғрисидаги ахборотни
эгаллашга оид махсус машғулотларни уюштириш;
4) шахслараро муносабатлар ва мулоқот усулларига мўлжалланган ишбилармонлик
ўйинлари, интерфаол ўқув муҳитини яратиш.
А.В.Запорожец ва М.И.Лисина ишларида таъкидланишича, болаларнинг катталар
билан мулоқотга киришиш эҳтиёжи 7 ёшгача бир нечта босқичлар тарзида ривожланиб
боради:
1) эътибор ва ҳайрихоҳликка эҳтиёж пайдо бўлади;
2) катталар билан ҳамқорлик қилиш эҳтиёжи туғилади;
3) аввалги барча эҳтиёжларга катталар томонидан ҳурмат қилиш эҳтиёжи туғилади;
4) мактабгача тарбия ёшидаги болада атрофдагилар билан ўзаро бирбирини тушуниш
эҳтиёжи вужудга келади.
Ақли заиф болаларда мулоқот кўникмаларини ривожлантиришда тарбиячилар ўз нути
устида ишлаши, имоишоралар, мимика, пантомимика каби новербал мулоқот воситалари
устида иштиёқ билан шуғуллансалар, енгил табассум, илиқ, мийиғида кулиш, чиройли юриш
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
394
каби машқларни амалга оширсалар, шахслараро муносабатни тўғри йўлга қўйиш
имкониятига эришадилар.
Ақли заиф болаларни ўзаро мулоқотга киришишга ўргатиш–нутқ ўстиришнинг асосий
шакли ҳисобланади. Мазкур болаларни ўзаро мулоқотга киришиши, сўзларни бир–бирига
боғлаши учун расмлардан фойдаланилади. Оддий буйруқли мурожаатлар: тўғри ўтир;
қўлингни юв; жойингга бор, салом бер кабиларни ҳам дастлаб ўзи кўрсатиб бериб, сўнгра
болалардан сўралади. Ақли заиф болаларнинг шаклланишида, уларнинг оиладаги
тарбияланганлик даражаси ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Масалан, ақли заиф болага тез таъсир
этадиган сўзларни қўллаш учун оилаларда қўлланиладиган луғат ва эркалаш сўзларидан
фойдаланиш тавися этилади. Агар оилада катталар бирбирларига қандай муносабатда
бўлсалар, бола ҳам боғчада атрофдагиларга шу зайлда мулоқот қилишга ҳаракат қилади.
Демак, самарали мулоқот болаларнинг фикрлаш доираси билан узвий боғлиқдир. Чунки
билимларни эгаллаш мулоқот орқали амалга оширилиши табиий. Ақли заиф болалар ёшига
нисбатан, ўзини эркин тута олмаслиги, ўзини назорат қила олмаслиги сезиларли даражада
намоён бўлади. Ақли заиф болаларнинг руҳий ривожланиши ташқи ва ички омилларга
боқлиқ равишда кечади. Уларда мулоқот кўникмалари ривожланиши қизиқмаслик,
лоқайдлик, секин ва паст ўзлаштириш, янгиликларга интилмаслик натижасида қийин кечади.
Шу сабабдан ақли заиф болалар мулоқотга киришиш жараёнида, бошқаларга ўхшамаган
урунишлари билан атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилади, бу эса уларнинг
мулоқотга киришиш истагини сўндиради ва ақлий ривожланишининг орқада қолишига
олиб келади.
Алоҳида ёрдамга муҳтож, хусусан, ақли заиф болаларнинг мулоқотга киришиш
кўникмаларини шакллантиришда педагогиккоррекцион ишларнинг тизимли олиб борилиши
талаб этилади.
Ақли заиф болаларга асосан қуйидаи коммуникатив кўникмалар тақозо этилади:
нотаниш инсонлар билан алоқа ўрнатиш кўникмаси;
ўзгалар ёнида ўзини тута билиши орқали яхши тааъссурот қолдириш кўникмаси;
ўзгаларнинг қизиқиш ва ҳис туйғуларини тушуниш кўникмаси.
Ақли заиф болалар мулоқот жараёнида катта муаммоларга учрайдилар, аксарият
болаларнинг руҳий ривожланиши секинлашади. Ўрта ва оғир даражадаги ақли заиф болалар
нутқий мулоқот қилишга қодир эмаслар. Ақли заиф болаларда мустақил равишда мавзуни
тушунишидаги қийинчиликлари ахборотни сақлаб қола олмасликка олиб келади. Ақли заиф
болалар нимагадир қаратилган ҳаракатларини сўз орқали ифода қилишга ҳаракат
қиладилар. Аста секинлик билан уларда диққатни жамлаш, эслаб қолиш ва бошқа эркин
жараёнлар шаклланиб боради. Сезиларли даражада ўзини ва атрофдагиларнинг гапини
тушуна бошлайди. Шунинг учун тарбиячи мулоқотга ўргатиш иш турларидан самарали ва
тизимли фойдаланиши талаб этилади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ақли заиф болаларни мулоқотга мактабгача таълим
давридан ўргатиш лозим. Шундагина улар мактаб таълимига самарали тайёр бўладилар.
СИФАТЛИ МАХСУС ТАЪЛИМДАН САМАРАЛИ ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМГА
ҚОДИРОВА Ф.У., ТВХТХҚТМОҲМ доценти
Кар ва заиф эшитувчи болалар ҳам соғлом тенгдошлари қатори жамиятнинг тенг
хуқуқли аъзолари сифатида ўз ўрни ва мавқеига эгадир. Бироқ бундай болалар ижтимоий
ҳаётда соғлом кишилар орасида уйғун ҳолда яшаши, меҳнат қилиши, давлат қонунларида
белгиланган ҳуқуқлардан фойдалана билиши, том маънода баркамол шахс, комил инсон
бўлиб етишиши учун қатор академик билимлар, таянч ҳаётий компетенцияларга эга бўлиши
тақозо этилади. Уларнинг умумий ва ақлий фаолияти соғлом болалар каби ривожланади.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
395
Шунинг учун мазкур тоифа болаларнинг умумий ўрта таълими Давлат таълим стандартлари
асосида амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13
сентябрдаги 256сонли Қарорида белгилаб қўйилган.
Кар ва заиф эшитувчи болаларнинг шахс сифатида шаклланиши соғлом болаларга
нисбатан фарқли кечсада, ривожланишнинг умумий қонуниятларига бўйсунади. Соғлом
бола илк ёш даврида эҳтиёжини гувраниш, ғудурлаш каби нутқнинг содда кўриниши, бир
ёшларига келиб эса, дастлабки сўзлар орқали қондиради. Унинг нутқи дастлаб атрофидаги
катталарнинг нутқига тақлид қилиш асосида ривожланади. Бола аввал ўз хоҳиш ва
фикрларини аниқ грамматик тизимдан мустасно бўлган алоҳида сўзлар ёрдамида ифода этса,
2 ёшларга яқин нутқи тил тизими ҳамда унинг қонуниятларига асосланган ҳолда таркиб топа
бошлайди. У тил таркибига оид ҳеч қандай қонунқоидаларни билмасада, сўзларни ҳеч бир
хатосиз турлайди, туслайди, сўз бирикмаларини туза олади, ҳаттоки, сўз бирикмалари
қонунларига мос равишда мутлақо янги сўзларни туза олади. Бола тилнинг мураккаб
тизимини эшитиш ёрдамида ўзлаштиради: талаффуз малакалари – кўпгина сўзларнинг товуш
таркибини, улардан фойдаланишни ўзлаштиради, сўзлар ва гапларнинг грамматик жиҳатдан
ўзгариб бориши ва ҳосил бўлиши билан боғлиқ ҳолда юзага келаётган маъноларнинг
мазмунини тушуна бошлайди. Нутқ, дастлаб ижтимоий ҳодиса, мулоқот воситаси сифатида
юзага келган бўлса, астасекин атроф оламни англаш, фаолиятни режалаштириш воситасига
айлана боради
1
.
Бола улғайган сари мураккаб бўлган тил бирликларини эгаллайди: луғатни,
фразеологик бирикмаларни ўзлаштиради,сўз тузилиши, сўз ўзгариши ва сўз бирикмаси,
шунингдек, турлитуман синтактик бирликлар қонуниятларини эгаллаб боради. Тилнинг
ушбу воситаларидан у мураккаблашиб бораётган билимларини ўзгаларга етказиш, фаолияти
жараёнида атрофини ўраб турган инсонлар билан мулоқотга киришиш учун фойдаланади.
Нутқни тушуниш бола ҳали сўзламасдан аввал содир бўлиб, ўз ривожланишида турли
босқичлар (ҳажмига кўра ўсиб бориш ва сифат жиҳатдан ўзгара борувчи жараёнлар)ни босиб
ўтади. Нутқни тушуниш деб аталувчи жараён товуш сигналига нисбатан реакция бериш
эмас, балки унинг маъносига бўлган муносабатни билдиради
2
. 23 ёшдаги боланинг фаол
нутқи унинг тажрибасидан келиб чиқувчи ва мулоқот доирасидаги нутқдан иборат бўлсада,
нофаол нутқи нафақат ундовчи (топшириқли) нутқни идрок этишни, балки атроф оламни
идрок этиш воситаси бўлган ҳикоянутқни ҳам тушуниш имконини беради. 2 ёшга кирган
боланинг фаол луғат захираси 250300 сўзни (нофаол луғатда)ташкил этади. Бу даврда
боланинг маъноли нутқи ҳам ривожланиб боради. У фикрларини бир неча сўзлардан иборат
бўлган содда гап орқали етказишга эришади. 3 ёшга кирган бола фаол луғатининг таркиби
8001000 та сўзни ташкил этса, 4 ёшга кирганида – 15002000 та, 5 ёшга етганида эса 2500
3000 та сўзни ташкил этади
3
.
Нутқ фақатгина атрофдагилар билан мулоқотга киришиш учунгина эмас, балки энг
аввало, ўз эҳтиёжларини қондириш, ўраб турган оламни англаш, ўз хаттиҳаракатларини
режалаштириш учун воситадир. Уни эгаллаш воқеликни англаш усули саналгани боис,
боланинг нутқий фаолияти ўзгалар билан мулоқоти ва ўз фикрларини билдириши учун
етарли шароит яратишида муҳим ҳисобланади.
Бола томонидан нутқнинг ўзлаштирилиши ўз таркибига бир неча босқичларни олувчи
мураккаб жараён бўлиб, дастлабки босқич ўз ичига мурожаат этилган нутқни тушуниш
(нофаол нутқ)ни олади. Ушбу даврнинг амалий кўриниши боланинг айтилган сўзга жавобан
хаттиҳаракатини билдиради. Бола нутқининг таркиб топиши ва ривожланиш жараёни, ва,
энг аввало,тилни эгаллаши ҳамда грамматик тизимининг шаклланиши, асосан, турлитуман
1
Винарская Е.Н. Раннее речевое развитие ребенка и проблемы дефектологии. – М.: Просвещение, 1990. – 160 б.
148стр.
2
Боскис Р.М. Глухие и слабослышащие дети. – М.: Владос, 2001, – 316 б.117б.
3
Цейтлин С.Н. Язык и ребенок. Лингвистика детской речи. – М.: Владос, 2000. – 240 с. (17 с.)
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
396
кўринишдаги гапларни ўзлаштириш орқали амалга ошади. Ушбу жараён ўз таркибига уч
асосий даврни олади:
1) сўзўзаклардан ташкил топувчи гапларни ўзлаштириш даври. Бу давр икки
босқичдан иборат бўлиб, ўз ичига бир сўзли гапларни ҳамда бир неча сўзлардан иборат
(асосан, икки сўздан ташкил топган) гапларни ўзлаштиришни мужассамлайди;
2) сўзларни турлаш ва туслаш кабиларни ўзлаштириш билан ажралиб турувчи тилнинг
морфологик тизимини ўзлаштириш даври;
3) синтактик категориялар ва улар ташқи ифодасининг шаклланиши билан боғлиқ
бўлган гапнинг грамматик тизимини ўзлаштириш даври.
Биринчи ҳамда иккинчи давр ўртасида кескин чегара мавжуд бўлиб, иккинчи ва
учинчисининг ўртасида аниқ чегара мавжуд эмас. Ушбу ташқи кўрсаткичлар ички
кўрсаткичлар билан чамбарчас боғлиқ: сўзларни ўзгартириш қонуниятларидан фойдаланиш
малакасига эга бўлмай туриб, гапни тўғри тузиш имкониятига эга бўлиш мумкин эмас.
Чунки гап тузишнинг асосини сўзларни боғлаш эмас, балки хусусий ва умумий грамматик
маъноларнинг шаклларини ўзаро боғлаш модели ташкил этади. Тилнинг фонетик, лексик,
грамматик қонуниятларини эгаллаш учун юқори даражадаги эшитиш ўткирлиги талаб
қилинади. Оддий шароитларда ўсиб улғаяётган болада эшитиш ёрдамида атрофдагилар
нутқидан асосийларини ажратиб олиш кўникмаларининг шаклланиб бориши шунга ўхшаш
шахсий жумлаларни туза олиш малакаларининг шаклланишига асос бўлади. Акустикани
идрок этиш нуқсонига эга бўлган боланинг нутқи товушларни фарқлаш, грамматик
шаклларни кузатиб бориш, таққослаш имкониятидан маҳрум.
Қадимги юнон файласуфи Арасту инсон сезги аъзоларидан бирининг мавжуд
бўлмаслиги ёки унинг бузилиши яхлитлик ва бутунликни издан чиқариб, унинг умумий
ривожланишига йўл қўймаслигини алоҳида таъкидлайди ҳамда эшитиш анализаторига
қуйидагича баҳо беради: “Товуш фикрлаш воситаси бўлиб, эшитиш атроф оламни
англашнинг муҳим органидир. Шу билан боғлиқ равишда айтиш мумкинки, туғилгандан
бошлаб эшитмаган инсон, табиийки, соқов бўлади”.
Замонавий махсус таълим тизимининг назарий асосчиси Л.С.Выготский эшитишнинг
бузилиши оқибатида юзага келган соқовлик – инсоний нутқнинг мавжуд бўлмаслигини
келтириб чиқарса, ўз навбатида, нутқни эгаллай олмаслик эса, умумий маданий
ривожланишга катта салбий таъсир кўрсатишини алоҳида қайд этади.
Эшитишида муаммоси бўлган болаларни атрофлича ўрганган Р.М. Боскис эшитиш
анализатори функциясининг нисбатан оз бузилиши – шивирлашни идрок этиш
имкониятининг чегараланиши ҳам бола нутқининг меъёрда ривожланишига, бунинг
оқибатида мантиқий тафаккурининг шаклланишига тўсқинлик қилишини кўрсатиб ўтади.
Оғзаки равон нутқ кишиларнинг бирбирлари билан мулоқот қилиш воситаси бўлган
ташқи, оҳангдор ва талаффуз этиладиган нутқ турига мансубдир. Н.Д.Шматконинг фикрича,
равон нутқ кишиларнинг мулоқотини ва ўзаро бирбирларини тушунишларини таъминловчи
мазмунан кенг ёйилган фикр бўлиб, оғзаки нутқ «матнлари» бевосита сўзлаш жараёнида
яратилади, лекин эшитиш фаолиятининг йўқлиги ёки қисман йўқлиги, нутқий камчиликлар
мактаб таълимига нутқий тайёрлаш жараёнига тўсиқ бўлади.
Юқорида келтирилган назарий маълумотлар карлик ёки заиф эшитувчилик билан
туғилган болаларнинг шахс сифатида шаклланишига таъсир этувчи омилларни англашга
имкон беради. Кар ёки заиф эшитувчи болаларнинг ижтимоийлашувида энг муҳим ва ҳал
қилувчи омил бу улар билан олиб бориладиган таълимтарбиявий ишлардир.
Кар ва заиф эшитувчи болаларнинг шахс сифатида шаклланиши учун зарур шарт
шароитларни санаб ўтамиз.
1.
Кар ва заиф эшитувчи болаларнинг эмоционалҳиссий соҳасига таъсир этиш. Бунинг
учун уларнинг ички оламига кира олиш йўлларини топишга эҳтиёж туғилади. Энг самарали
йўл бу оила қуршовида бўлиш, яқинларнинг очиқ мулоқотидир. Оилаларда кар ва заиф
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
397
эшитувчи болаларнинг қизиқишларини англаш ва уларнинг ривожланиши учун шароитлар
яратиш лозим.
2.
Ўқувчиларнинг мустақиллиги ва фаоллигини юзага келтириш. Кар ва заиф эшитувчи
болаларда ўзўзига хизмат қилиш, атрофдагиларга ўз фикрини тушунтира олиш, ўзини
намоён қилиш кўникмаларини ривожлантириш лозим.
3.
Болаларда фаолиятнинг турли йўналишлари, яъни ўйин, ўқиш, дам олиш,
ижодкорлик кабиларни ривожлантирувчи мақсадли ёндашувлар ташкил этиш: маънавий
маърифий тадбирлар, нутқий тартиб, тарбиявий машғулотлар дастури, оилалар билан
биргаликда семинарлар, тадбирлар, машғулотлар, очиқ дарс ва машғулотлар ташкил этиш.
4.
Болаларни рағбатлантириш ва жазолаш воситаларини танлаш ва жорий этиш. Ушбу
вазифа бола тарбиясида, хусусан, унинг шахс сифатида шаклланишида муҳим омиллардан
бири саналади. Чунки болалар ҳар бир бажарган ишининг ўз вақтида баҳоланишини,
мақталишини хуш кўришади. Шу ўринда уларни айб иш ёки хато қилганда албатта жавобгар
бўлишга ўргатиш ҳам муҳимдир. Бунинг учун болаларнинг шахсий хусусиятлари,
психологик сезувчанлигини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш лозим.
5.
Болаларнинг ўзигагина хос бўлган муҳим психологик хусусиятларни инобатга олиш.
6.
Таълим жараёнида болаларда юзага келувчи вақтинчалик психик ўзгаришларни
инобатга олиш ва кутилиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш.
Кар ва заиф эшитувчи боланинг ижтимоийлашишида ижтимоий тажрибанинг таъсири
беқиёсдир. Болалар катталарга тақлид асосида турли фаолиятларни мустақил, бошқаларини
эса ўзгалар ёрдамида ўзлаштиришга эришадилар. Таълимтарбия жараёнини кар бола учун
ривожланиш масканига айлантириш лозим. Бунинг учун дарс ва машғулотларда ўқувчиларга
ўзўзини намоён қилишга имкон бериш, фанларни ўқитишда уларнинг ҳаётий тажрибаларига
таяниш муҳимдир.
Санаб ўтилган тамойилларга таянган ҳолда педагоглар “Сенинг имкониятинг
чекланганлиги учун шуни қилсанг бўлди эмас, балки сен бунга қодирсан” шиори
асосида ёндашиши лозим.
BOSHLANG‘ICH SINF O‘QISH DARSLARIDA DIDAKTIK O‘YINLARDAN
FOYDALANISH METODIKASI
QORABOYEV H.K., Samarqand VXTXQTMOHM o‘qituvchisi
Dars jarayoni oqilona tashkil qilinishi, o‘qituvchi tomonidan o‘quvchilarning qiziqishini
orttirib, ularning ta’lim jarayonida faolligi muttasil rag‘batlantirilib turilishi, o‘quv materialini
kichikkichik bo‘laklarga bo‘lib, ularning mazmunini ochishda bahs, munozara, aqliy hujum,
kichik guruhlarda ishlash, tadqiqot, rolli o‘yinlar metodlarini qo‘llash, rangbarang qiziqtiruvchi
misollarning keltirilishi, o‘quvchilarni amaliy mashqlarni mustaqil bajarishga undash, rangbarang
baholash usullaridan foydalanish, ta’lim vositalaridan o‘rinli foydalanish talab etiladi.
O‘zbek xalqining ulug‘ allomalaridan biri Abu Rayhon Beruniy asarlarida yosh avlodga
bilim berishning turli yo‘llari va vositalari haqida tushunchalar berilgan bo‘lib, ularni mustaqil
fikrlaydigan, yangilik yarata oladigan qilib tarbiyalash xususida to‘xtalib o‘tgan. «Qadimiy
xalqlardan qolgan yodgorliklar» asarida Beruniy sxolastik metodlardan voz kechish, dars
samaradorligini oshirish yo‘llarini izlash bolalarning xotirasini rivojlantirishga, fikrlashga
o‘rgatishini ta’kidlab o‘tgan. «Maqsad gapni cho‘zish emas, balki o‘quvchini zeriktirmaslik, chunki
doimo bir xil narsaga qaray berish malollik va sabrsizlikka olib keladi. O‘quvchi fandanfanga o‘tib
tursa, turli bog‘larda yurganga o‘xshaydi. Birini ko‘rib ulgurmasdan boshqasi boshlanadi va u kishi
har bir narsada o‘ziga yarasha lazzat bor deyilganidek ularni ko‘rishga qiziqadi va ko‘zdan
kechirishni istaydi. Bir xil narsa charchatadi, xotiraga malol keltiradi»
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
398
Ta’lim berish o‘qituvchidan izlanishni, pedagogik mahoratni talab qiladi. Ilmiy salohiyatga
boy bo‘lgan ustozgina mavzuni pedagogik texnologiyalardan foydalangan holda o‘quvchilarga
mahorat bilan etkazib beradi. Mavzuning maqsadiga qarab, ta'lim metodlarini tanlay biladi, kerakli
vositalardan o‘z o‘rnida foydalanadi.
O‘quv informatsiyasini so‘z orqali uzatish va axborotni eshitish orqali qabul qilish
metodlariga nimalar kiradi va ularga qanday talablar qo‘yiladi? O‘qitishning og‘zaki metodlari uch
turga:
a) o‘qituvchining hikoyasi;
b) suhbat;
v) maktab ma’ruzasiga bo‘linadi.
Hikoya usuli boshlang‘ich sinflarda ko‘p qo‘llaniladi. Ta’lim mazmuni o‘quvchiga qisman
tanish bo‘lsa suhbat usuli qo‘llaniladi. Og‘zaki bayon qilish usulida har ikkala faoliyatning
o‘qituvchining bayon qilishi va o‘quvchilarning shu bayon qilingan bilimlarini diqqat bilan tinglab,
ongli va mustahkam o‘zlashtirishlari birligiga amal qiladi.
Hikoya maktab ta’lim tizimida eng ko‘p qo‘llanadigan usul bo‘lib, u hamma sinflarda barcha
fanlarni o‘qitishda, maktab ta’limining hamma bosqichlarida qo‘llaniladi. Boshlang‘ich sinflarda bu
ancha qisqa va aniq bo‘ladi, sinflarning o‘rta guruhiga kelib hikoya ancha kattaroq hajmda va
davomli bo‘ladi.
O‘quv materialini og‘zaki bayon qilish usuli quyidagi bir qator didaktik qoida va talablarga
asosan qo‘llaniladi:
O‘qish darslarida bayon qilinayotgan materiallar g‘oyaviy jihatdan mazmunli, ilmiy hamda
nazariyani amaliyot bilan bog‘lashga qaratilgan bo‘lishi kerak. Bayon qilinadigan
materiallarning tarbiyaviy ahamiyatini to‘g‘ri ko‘rsatish orqali o‘quvchiga tarbiyaviy ta’sir
ko‘rsatish mumkin. Oqish darslarini tashkil etishning qanday hollarida suhbat usuli qo‘llaniladi?
Uni qo‘yishda qanday qoidalarga amal qilish lozim?
Suhbat usuli savoljavob usuli deb ham
yuritiladi.
O‘quvchilar darsga yetarli darajada tayyor bo‘lsa o‘qituvchi rahbarligida muammoli
savollarga javoblarni o‘zlari axtarib topadigan suhbatlar maqsadga muvofiqdir. Bunday suhbatlar
evritsik izlanish, axtarib topish xarakterida bo‘ladi.
O‘qish jarayonida o‘rganilayotgan mavzu yuzasidan kirish, asosiy va yakunlovchi suhbatlar
ham qo‘llaniladi.
Suhbatlar, ayniqsa, o‘qitishning tarbiyalovchilik xarakterida dunyoqarash, e’tiqodni tarkib
toptirishda qo‘l keladi. Suhbatlar butun sinf hamda o‘quvchilarning ayrim guruhlari bilan ham
o‘tkaziladi.
Suhbatlar orqali:
a) O‘quvchilarning o‘z hayotlarida uchratgan voqea, hodisalar yuzasidan savollar berish
orqali o‘quvchilarning mustaqil fikr qilishlarini amalga oshiradigan holatlarga e’tibor qilish,
o‘quvchilarning ilgari o‘rgangan tayanch bilimlarini esga tushirishga erishish lozim. Suhbat usuli
bilan ish ko‘rganda o‘qituvchi quyidagilarga amal qilishi lozim:
O‘qituvchining
suhbat
uchun
tayyorlab
kelgan
savollari
sinf
o‘quvchilarining hammasiga taalluqli bo‘lib, so‘roq o‘rtaga tashlanishi kerak.
O‘quvchilardan biri javob berish uchun chaqiriladi.
Sinfning hamma o‘quvchilari javob berayotgan o‘quvchini qunt bilan tinglashi, uning
javobini to‘ldirishi, tuzatishi, oydinlashtirishga yordam berishini ta’minlashi kerak.
O‘quvchilarning javobi qay darajada to‘g‘rinoto‘gri bo‘lishidan qat’iy nazar o‘qituvchi
tomonidan izohlanishi, yakunlanishi va baholanishi zarur.
Ta’lim jarayonida turli ko‘rgazmali qurollardan foydalanishga harakat qilamiz. Xo‘sh, ushbu
o‘quv informatsiyasini ko‘rgazmali uzatish va ko‘rish orqali qabul qilish metodining ahamiyati
qanday? Ko‘rgazmalilikning qanday turlari mavjud? degan savollarga javob topishga harakat
qilaylik.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
399
Ko‘rgazmali usulning muhimligi o‘rganilayotgan narsa va hodisalarni hissiy idrok etishga,
ularni kuzatib mushohada qilishga o‘quvchini undash, mantiqiy va nazariy elementlarning birligiga
ishonch hosil qilishga, nihoyat nazariy bilimlarni amaliyotda qo‘llay olishga o‘rgatishdan iborat.
SAVOD O‘RGATISH DAVRIDA O‘QUVCHILARGA DIFFERENSIAL VA INDIVIDUAL
YONDASHISH ORQALI ULARNING O‘ZLASHTIRISH SAMARADORLIGINI
OSHIRISH
Do'stlaringiz bilan baham: |