Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
ШОДМОНОВ Б.И., ТВХТХҚТМОҲМ кафедра мудири 

Таълим ­ мамлакат ижтимоий­иқтисодий, сиёсий, ғоявий, маданий ҳаётининг муҳим 
тармоғи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам 1992 йилда мустақил Ўзбекистоннинг дастлабки 
“Таълим 
тўғрисида”ги 
қонунининг 
қабул 
қилиниши 
таълим­тарбия 
соҳасидаги 
ислоҳотларнинг дебочаси бўлди.
1
Бу қонуннинг асосий вазифаларидан бири­собиқ иттифоқ 
мафкурасидан халос бўлиш ва унинг ўрнини янги дунёқараш билан тўлдириш ҳамда жаҳон 
андозаларига асосланган таълим тизимини яратишдан иборат эди. Таълим тизими ходимлари 
ҳаётида 
муҳим 
аҳамиятга 
эга 
қонун 
таълим 
соҳасини 
барча 
йўналишларини 
такомиллаштириш, ривожлантириш ишларига катта йўл очиб берди. Ўзбекистонда таълим­
тарбия тизими билан боғлиқ яратилган ҳуқуқий база кейинги йилларда ўз натижаларини 
кўрсатди. Ўзбекистон ёшлари ривожланган мамлакатлар ёшлари билан бир қаторда, 
дунёнинг йирик ўқув юртларида таҳсил олишмоқда. Мамлакат олий ўқув юртлари чет эл 
олий ўқув юртлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйган, ўзаро тажриба ва талаба 
алмашиш изчил давом этмоқда. Ўзбекистон талабаларининг илмий ишлари чет эл 
мутахассислари томонидан ижобий баҳоланмоқда. Юқори малакали мутахассислар 
тайёрлашда талабаларнинг чет элда олган билимлари ва малакаларига ҳам катта аҳамият 
берилмоқда. Ўзаро манфаатли илмий тадқиқотлар, изланишларни ташкил этиш орқали 
истиқболли ёш илмий кадрлар истеъдодининг очилишига ва юксалишига кўмак бериб 
келинмоқда. 2003­2008 йилларда жами 837 нафар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим 
муассасалари иқтидорли ёш педагог­ўқитувчилари Буюк Британия, Белгия, АҚШ, Франция, 
Германия, Италия, Болгария, Дания, Россия, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, 
Малайзия каби давлатларнинг нуфузли таълим муссасалари ва илмий марказларида малака 
ошириб қайтишди.
2
Шу билан бирга, 2003­2009 йиллар оралиғида 1195 нафар ёш профессор­
ўқитувчилар, мураббийлар малака оширдилар. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси 
1
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. 1992 йил 2 июл. Ўзбекистон Республикаси 
Олий МажлисинингАхборотномаси. – Тошкент, 1997 йил. 
2
Топилдиев О. Ўзбекистоннинг ижтимоий­сиёсий ҳаётида ёшларнинг тутган ўрни (1991­2008 йй). Тарих фан. 
ном. дисс. ... – Тошкент: ЎзМУ, 2011йил. 59 бет. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
385 
Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёш кадрларни тарбиялаш ва улар онгида замонавий 
билим­кўникмаларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Истиқболли ёш педагог ва илмий 
кадрларнинг 
малакасини 
ошириш 
“Истеъдод” 
жамғармаси 
фаолиятини 
янада 
такомиллаштириш тўғрисида”ги № ПФ­5121 Фармонига асосан “Истеъдод” жамғармасининг 
номи “Истеъдод жамғармаси” деб ўзгартирилди. Жамғарма фаолиятининг асосий вазифа ва 
мақсадлари такомиллаштирилди. 
Ҳозирги вақтда олий ўқув юртларининг аҳамияти нафақат миллий иктисодиётнинг 
барча тармоқлари учун янги авлод мутахассисларни шакллантириш, шу билан бирга илмий 
янгиликлар яратишдан иборатдир. Намуна сифатида Америка Қўшма Штатларини 
кўрсатишимиз мумкин, у ерда илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг ярмидан кўпи 
университетларда амалга оширилади. Германия, Буюк Британия, Канада ва бошқа 
ривожланган мамлакатларда олий ўқув юртларидаги илм­фаннинг ҳиссаси анча катта. Шу 
сабабли, илм­фанга қизиқишни эътиборсиз қолдириш мумкин эмас. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг бевосита раҳнамолигида 
мамлакатимизда илм­фанни ривожлантиришга, ёшларнинг фанга кириб келишига кенг 
шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президент 2016 йил 30 декабрда бир гуруҳ 
илмий жамоатчилик вакиллари, академиклар, профессор­олимлар билан учрашди.
Учрашувда республикамиз илм­фани, таълим тизимининг бугунги ҳолати ва эртанги 
келажаги билан боғлиқ бир қатор масалалар кўтарилди. Мамлакатимизда фундаментал ва 
академик фанни ривожлантириш, соҳасига ёш истиқболли кадрларни янада кўпроқ жалб 
этиш борасида бир қатор вазифларни белгиланди. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралда “Олий 
таълимдан кейинги таълим тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ­4958 сонли 
Фармонига, мувофиқ мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида узлуксиз 
таълимнинг ноёб тизими яратилди, илмий­тадқиқот фаолияти, олий малакали илмий ва 
илмий­педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш самарадорлигини оширишга, 
мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётида илм­фаннинг ролини кучайтиришга 
йўналтирилган салмоқли ишлар амалга оширилди. Олий таълим ва фан интеграциясини 
кенгайтириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлашда академик илмий кадрлар 
салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ривожлантириш, уларнинг ОТМ ўқув 
жараёнидаги иштирокини таъминлаш, иқтидорли ёшларни илмий­тадқиқот ва инновацион 
фаолиятга кенг жалб этиш мақсадида Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги ва Ўзбекистан Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда ўқув­илмий 
комплекслар ва марказлар фаолиятини ташкил этиш модели яратилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар 
академияси 
фаолияти, 
илмий­тадқиқот 
ишларини 
ташкил 
этиш, 
бошқариш 
ва 
молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора­тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 
5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар 
иттифоқи фаолиятини қўллаб­қувватлаш тўғрисида”ги ПФ­5106 сонли Фармони ва 2017 йил 
27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт 
соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора­тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ­3151­сонли қарори каби норматив­ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул килиниши ва 
ижтимоий ҳаётга татбиқ этилиши бу борада муҳим қадам бўлди. 
Бунинг натижасида жамиятимизда илм­фаннинг нуфузи янада ошиб, ўзини шу соҳа 
ривожи, тараққиётига бағишлаш истагида бўлган ёшларнинг сафи тобора кенгайиб 
бормоқда. Албатта, ўз келажагини юқори интеллектуал, инновацион ривожланиш билан 
боғлиқ кўраётган ҳар қандай давлат, жамият учун бу устувор масалалар сирасига кириши сир 
эмас. Ҳозирги шароитда илмий кадрлар тайёрлаш жараёнини тобора жадал ривожлантириш 
ва сифатини ошириш, иқтидорли ёшларни илм­фанга кенг жалб қилиш, олий таълим ва 
илмий муассасаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ундан республиканинг 
инновацион ривожланишида самарали фойдаланиш масалалари алоҳида аҳамият касб этади. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
386 
6-ШЎЪБА 
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМНИ 
АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ 
МАХСУС МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА АЛАЛИК БОЛАЛАР 
БИЛАН ИШЛАШНИНГ МЕТОДИК ВА ПСИХОЛОГИК ЙЎЛЛАРИ 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish