Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
381
уддабуронлик, чаққонлик, топқирлик, меҳршафқатлилик каби фазилатларни таркиб
топтириб, меҳнатга ўргатиб борилади.
Ҳаракатланишига кўра ўйинлар икки турга бўлинади:
Кам ҳаракатли ўйнлар.
Ҳаракатли ўйинлар: “Овозидан топ”, “Бир хилини топ”, “Чори чанбар”, “ Беш тош”,
“Учинчиси ортиқча”, “Кун ва тун”, “Арқон тортиш”, “Ўртага тушар” ва ҳ.
Бошланғич синф ўқувчисининг жисмоний хаттиҳаракатларга бўлган эҳтиёжининг
юқорилиги унинг ёш ва физиологик хусусиятлари билан асосланади. Бу даврда боланинг
суякмускул тизими шаклланишда давом этиб, унинг организмида суяклашиш даври
кечаётган бўлади. Ана шу ҳолатнинг ўзи унинг жисмоний хаттиҳаракатларга бўлган
эҳтиёжини оширади. Ўқувчилардаги бу эҳтиёжни қондиришда ҳаракатли ўйинлардан
мақсадли ва ўринли фойдаланиш зарурдир. Қуйида бошланғич синфларда ўтказилиши
мумкин бўлган ҳаракатли ўйинлардан намуналар келтириб ўтамиз:
Арқон тортиш ўйини.
Майдон бўйлаб арқон қўйилади. Уни ўртасини қизил тасма билан белгиланади. Ерда
майдон ўртасидан икки метрли иккита параллел чизиқ ўтказилади. Икки команда арқон
бўйлаб икки томонида туради. Ўқитувчининг сигнали бўйича қўлларига арқонни оладилар ва
ердан кўтарадилар, шундан сўнг сигнал бўйича ўз томонларига арқонни торта бошлайдилар.
Қачонки гуруҳлардан бири арқонни ўз гуруҳига тортиб олгандан сўнг ўйин тўхтатилади.
Ўйинчилар майдонларини ёки жойларини алмаштирадилар. Ўйин такрорланади.
Қайси гуруҳ ўз томонига кўп марта арқонни тортиб ўтказса, ўша команда ғолиб
бўлади. Ўйинчиларни арқонни қўйиб юборишига рухсат этилмайди.
Кун ва тун ўйини.
Иккита команда майдон ўртасида икки қадам масофада бирбирига орқасини ўгириб
туради. Битта командага “кун”, бошқасига “тун” деб ном берилади. Ҳар бир команда ўзини
томонида майдонда 1012 м масофада “уйи” бўлади. Ўйинни олиб борувчи тўсатдан битта
командани номини айтади, масалан “кун” дейди. Бу команда тезда ўз “уйига” югуриб
кетади, бошқа командани ўйинчилари уларни қувлаб етади ва пента қилади, пента
қилинган ўқувчиларни санаб чиқади шундан сўнг ўз командасига қўйиб юборади.
Барча сафда ўз жойига турадилар, ўйин такрорланади. Энг муҳими гуруҳларни
қатъий алмаштирмаслиги керак, чунки ўқувчилар диққат билан эшитадиган бўладилар.
Битта “кун” кетмакет қайтарилмаслиги зарур. Югуришгача сигнал беришдан олдин,
ўқувчиларга диққатини бўлиш учун мураккаб бўлмаган машқлар берилади.
«Қопқон» ҳаракатли ўйини.
Ўйин ўйновчилар икки тенг бўлмаган гуруҳга бўлинадилар. Ўзлари тахминан
(ўйнаётган болаларнинг учдан бири) доирақопқон ҳосил қиладилар. Бошқалари сичқон
бўлиб доирадан ташқарида бўладилар.
Қопқон ҳосил қилиб турган болалар, бирбирларининг қўлларидан ушлаб, гоҳ чап
томонга, гоҳ ўнг томонга юриб қуйидаги шеърни айтадилар:
Do'stlaringiz bilan baham: