Низомий номидаги ТДПУ докторанти
Ҳозирги кунда ўсмирларни тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари, қонуниятлари,
имкониятлари, ҳаттиҳаракат мотивларининг ифодаланиши ва вужудга келишининг
мураккаб меҳанизмлари мавжуд.
Шахснинг соғлом ўсиб улғайиши, унинг ҳар томонлама етук бўлиши, жамиятда ўз
ўрнини топиши ва самарали фаолият олиб боришида соғлом тафаккур муҳим аҳамият касб
этади.
Психолог олим Э.Ғ.Ғозиев ўзинг “Психология” дарслигида “Ахлоқ тарбиясидаги қўпол
хатолар ўсмирларнинг руҳий дунёсига салбий таъсир кўрсатади. Инсоннинг дунёсини
тубдан қайта қуриш, тарбияни инсонпарварлаштириш ҳаракати бошланган ҳозирги кунда
ўсмирлар тақдири масаласи ҳам ғоят жиддий тус олди. Ўсмирлик даври тақлидчанлиги,
муқим нуқтаси назарнинг шаклланмаганлиги, ҳиссиётлилиги, мардлиги, тантилиги билан
фарқланади. Шунинг учун ташқи таъсирларга берилувчан ўсмир ўғилқизларга алоҳида
эътибор бериш зарур”
1
.деб ҳисоблайди.
Ўсмир ёшдаги ўқувчиларда соғлом тафаккурни ривожлантиришнинг муҳим
омилларидан бири унинг ёшига боғлиқ бўлган хусусиятларидир.
Ёш тараққиёти даврларининг ҳам сифат, ҳам микдор ўзгаришларига эга бўлган
кўрсатгичлар ўсмир ёшидаги ўқувчиларда соғлом тафаккурни ривожлантиришда, хулқини
бошқаришда ҳамда унга таъсир кўрсатишда алоҳида аҳамият касб этади.
Шарқ алломалари: Имом алБухорий, Имом Термизий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср
Форобий, Маҳмуд Қошғарий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад
Яссавий, Алишер Навоий ва бошқа мутафаккирларнинг психологикпедагогик қарашларида
дунёқараши соғлом баркамол инсон тарбияси ҳақидаги ғоялар ўз ифодасини топган.
Қуръони Карим ҳамда муборак ҳадисларда ҳам маънавий камолот эгаси тарбиясига катта
эътибор қаратилган.
Мамлакатимиз психологолимлари: М.Г. Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев, Б.Қодиров,
В.Каримова, З.Нишонова, Н.С.Сафаевлар томонидан инсон шахсининг тафаккури, уни
ривожлантириш босқичларининг у ёки бу жиҳатлари ўрганилган., Э.Юсупов, Ж.Туленов,
А.Чориев,
Г.Ж.Туленов,
О.Ғайбуллаевларнинг
ишларида
тафаккур
ва
уни
ривожлантиришнинг фалсафийметодологик жиҳатлари ўрганилган бўлса, республикамиз
педагог
олимлари:
Д.Шарипова,
О.Мусурмонова,
М.Қуронов,
У.Маҳкамов,
Ш.А.Абдуллаева,
Ш.Шарипов,
Б.Х.Ходжаевлар
ёшларнинг
маънавиймаърифий
ривожланишида онгли тафаккур, тарихий тафаккур, маънавий тафаккур масалаларини
педагогик нуқтаи назардан тадқиқ этишган.
Э.Тўрақулов С.Раҳимовлар ўзларининг “Абу Райҳон Беруний руҳият ва таълим
тарбия ҳақида” номли китобида “Берунийнинг оламни объектив реаллик, инсон иродасидан
ташқарида, мустақил равишда мавжуд бўлган борлиқ сифатида қарайди. Беруний киши
онги, тафаккури ва руҳиятини моддий жисмдан келтириб чиқарган ҳолда тасаввур этади”
2
.
деб таъриф келтирган.
1
Ғозиев Э. Ппсихология Ўқув қўлланма. – Тошкент: «Ўқитувчи», 1994. 133бет.
2
Тўрақулов Э., Раҳимов С. Абу Райҳон Беруний руҳият ва таълимтарбия ҳақида. Т.: “Ўқитувчи”, 1992.
19бет.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
415
Ҳиссий билишнинг сезгига нисбатан янада мураккаброқ тури идрок ва тасаввурдир.
Инсон идрок тасаввур ва тафаккур орқали нарсалар ҳақида тўлароқ маълумотга эга бўлади.
Киши тафаккурининг қудрати шундаки, унинг ёрдамида воқеа ва ҳодисаларни бирбирига
чоғиштириш, таҳлил қилиш орвали ростни ёлғондан, адолатни адолатсизликдан, яхшини
ёмондан, ҳақиқатни эса ноҳақликдан ажратиш мумкин бўлиши ҳақида таълим беради
1
.
Ўсмирнинг соғлом тафаккурга эга бўлишида унинг тафаккурида индивидуал
хусусиятларнинг таркиб топиши муҳим аҳамият касб этади.
Ўсмирлар муаммосига эътиборни кучайтириш зарурлигининг асосий сабаблари:
-
фан ва техника ривожланиши натижасида маданият, санъат ва адабиёт, ижтимоий
иқтисодий шартшароитларнинг ўзгараётгани;
-
оммавий
ахборот
кўламининг
кенгайиши
туфайли
ўсмирлар
онглилиги
даражасининг кўтарилгани;
-
ўсмирларнинг жисмоний ва ақлий камолоти жадаллашгани
-
ўсмирлар билан ишлашда ғоявийсиёсий, ватанпарварлик ва байналмилал тарбияга
алоҳида ёндашиш зарурлиги;
-
ошкоралик, ижтимоий адолат, демократия муаммоларининг ижтимоийҳаётга чуқур
кириб бораётганлиги;
-
ўқувчилар учун мустақил билим олиш, ижодий фикр юритиш, ўзиниўзи бошқариш,
англаш, баҳолаш ва назорат қилишга кенг имконият яратилгани
2
.
Соғлом тафаккурда намоён бўладиган тафаккурнинг тезлиги хусусан фавқулодда
вазиятларда керак бўлади, бирор қарорни жуда қисқа муддат ичида қабул қилиш талаб
қилинади. Фикрнинг тезлиги мактабда ўқувчиларга кўпроқ зарур бўлади. Масалан, айрим
ўқувчиларни доскага чиқариб янги масалани ечиш сўралганда, ҳаяжонланиб, бутун синф
олдида ўзларини йўқотиб қўядилар. Бу салбий эмоциялар гўё уларнинг тафаккурини
тормозлаб қўяди. Фикр жуда секин ва тезтез мувофаққиятсиз ишлай бошлайди. Айрим
ўқувчиларнинг ана шу индивидуал хусусиятларини, уларнинг ақлий қобилиятларини тўғри
баҳолаш билан махсус ҳисобга олиш зарурдир
3
.
Ўқувчиларда соғлом тафаккурни ривожлантириш бизнинг асосий мақсадимиз бўлиб,
бунинг учун дастуримизда соғлом тафаккурни ривожлантиришнинг таълимий мақсади
белгилаб олинган бўлиб улар қуйидагилар:
боланинг шахсияти ва қобилиятини ривожлантириш;
тинглаш ва бошқаларни эшитишга ўргатиш;
таълим олиш мотивациясини шакллантириш;
ўзининг ва ўзгаларнинг хаттиҳаракатини англашга йўналтириш;
мулоқотда мимика, пантомимика ва нутқ техникасини шакллантириш;
ўз ҳистуйғулари билан ўртоқлашишга ўргатиш.
Ишлаб
чиқилган
дастуримизга
кўра
ўқувчиларда
соғлом
тафаккурни
ривожлантиришнинг тарбиявий мақсадини ҳам белгилаб олганмиз, масалан:
боланинг эмоционал соҳаси ривожланишига ёрдам бериш;
эмоциялар ва ҳистуйғуларни ижтимоий маъқулланган усуллар билан очиқ
намоён этишини рағбатлантириш (сўзли, жисмоний, ижодий);
ҳамкорлик хоҳишини ва уқувини, ўзгаларнинг қизиқишларини ҳисобга олиш ва
ҳурмат қилишни, низоли ва муаммоли вазиятларда умумий ечим топа олиш уқувини
тарбиялаш;
эмпатияни ривожлантириш, бошқа одамларга ёрдам бериш хоҳиши ва
тайёргарликни тарбиялаш;
1
Тўрақулов Э., Раҳимов С. Абу Райҳон Беруний руҳият ва таълимтарбия ҳақида. Т.: “Ўқитувчи”, 1992.
21бет.
2
Ғозиев Э. Ппсихология. (Ёш даврлари психологияси) Ўқув қўлланма. – Тошкент: «Ўқитувчи», 1994. 134
бет.
3
Петровский А. ва бошқалар. Умумий психология. – Т.: «Ўқитувчи», 1992. 378379 бетлар.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
416
бола шахсининг ҳар томонлама ривожланишига, ўзўзини намоён этишга ва
ижод орқали эришишга ёрдам бериш;
“Биз” ҳиссини шакллантириш орқали, атрофдагиларга нисбатан хайрихоҳликни
ривожлантириш;
кучли ироданинг ижобий сифктларидан ўзини тутабилиш, чидамлилик, сабр
тоқатлилик, қатьийлик, интизомлиликни шакллантириш.
Соғлом тафаккурнинг маънавий жиҳатдан намоён бўлиши шахс қадр қимматини
англаш, инсонни қадрлаш аввало отаонага, устозларга ҳурмат эҳтиром, яхшиликка
чақирганда сўзсиз итоат этиш, танбехларини беғараз қабул этиш, салом бериш, очиқ чеҳра
билан меҳрмуҳаббатини сўз ва амалда намоён этиш, уларнинг ташвишларига далда бўлиш,
руҳий мадад бериш, сўзида собит туриш, меҳрибон, адолатли, садоқатли, ватанпарвар,
элпарвар, оилапарвар, болажонсифат бўлиб кичикларга иззатда бўлиб уларга ғамхўрлик
қилиш, кексаларни қадрлаш, омонатдор, ростгўйлик маънавий қиёфани кўрсатади.
Соғлом тафаккурни ривожлантиришда қуйидаги тавсияларга амал қилииш лозим:
Болани вақтивақти билан шижоатлантириб, рағбатлантириб, илхомлантириб
туриш;
Болаларнинг саволларига чидам билан тўғри жавоб бериш, унинг саволлари
ва фикрларини жиддий қабул қилиш;
Болага китоб мутолаа қилиш учун тарбиявий аҳамиятга эга бўлган китоб олиб
бериш, уни албатта биргаликда таҳлил қилиш;
Бола бирор тушкунликка тушганда албатта унга руҳий далда бериш ва
тушкунликка тушмаслигига ёрдам бериш;
Болага компьютер ва телефон қаршисида соатлаб ўтириш унинг руҳияти,
физиологик саломатлигига зарар эканлигини батафсил тушунтириш;
Болага салбий иллатларнинг оқибати ёмон бўлишини батафсил ҳаётий
мисоллар ёрдамида тушунтириш, хийланайранг, ёлғон, чақимчилик, шошқолоқлик,
кибр, ўғирликни каби иллатларни ёмон кўришга ўргатиш;
Болага вафо, адолат, сахийлик, ростгўйлик, мулойимлик, сабрлилик,
шукроналик каби гўзал сифатларни яхши кўришга ўргатиш, бунда албатта шахсий
намуна бўлиш;
Болага дўқпўписа билан муомала қилмаслик, хавотирланишига йўл
қўймаслик, хотиржам бўлишига ёрдам бериш;
Боланинг номақбул ҳаттиҳаракатлари учун кескин жеркимаслик, аксинча
насиҳат қилиш, зарур бўлганда жазони енгил усулларидан фойдаланиш ҳамда унинг
сабаб ва оқибатини тушунтириш;
Болага эмоционал раддия қилмаслик (сен учун, сени ёмон кўраман, сен
бўлмаганингда) каби.
Болани соғлом ривожланиши учун зарур бўлган витамин ва озиқ овқат
махсулотларига албатта эътибор бериш лозим.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
417
GENERATING PROFESSIONAL LEARNING AND KNOWLEDGE REFLECTION IN
TEACHING PROCESS (According to Dewey’s ideas)
YULDASHEVA SH.,
Do'stlaringiz bilan baham: |