Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
АБДИЕВА Г.Б., ТВХТХҚТМОҲМ кафедра мудири, доцент. 
НУРУМБЕТОВА У., ТВХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчи 
Ўзбекистон Республикаси демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш 
йўлини танлаган ва амалга ошириб келмоқда. Республикамиздаги амалга оширилаётган 
қайта қуришдан асосий мақсад ва унинг ҳаракатлантирувчи кучи инсон, шахснинг ҳар 
томонлама ривожланиши ва фаровонлиги ҳисобланади. 
Мамлакатимиз тараққиётининг муҳим шарти кадрларни тайёрлаш тизимининг 
мукаммал бўлиши, замонавий иқтисод, фан, маданият, техника ва технологиялар асосида 
ривожланиши ҳисобланади. 
«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» узлуксиз таълим ва кадрларни тайёрлаш 
тизимларини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган. 
Ҳозирги замонавий босқичда педагогик долзарб вазифаларга фан, техника, илғор 
технологиялар ютуқларидан фойдаланиш асосида шахсни тарбиялаш, ўқитиш ва 
ривожлантириш мақсадлари, мазмуни, методлари, воситалари ва ташкилий шаклларини 
илмий таъминлаш киради. 
Илмий­техник тараққиёт нафақат, аксарият ишлаб чиқариш соҳасинигина техноло­
гиялаштиради, балки у маданият, таълим соҳаларига ҳам кириб бормоқда. Бугунги кунда 
информацион ахборот тиббиёт, таълим ва бошқа технологиялар тўғрисида фикр юритиш 
мумкин. Педагогикага оид адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, ҳозирги даврда педагогик 
технология тушунчаси таълим амалиёти ва назарияси илмдан мустаҳкам ўрин эгаллади. 
Педагогик технологияда ҳали кўп аниқланмаган масалалар бор. Бу муаммони тадқиқ 
этиш ўқитиш технологиясининг тушунчаси ва методологик моҳиятини аниқлаш билан 
боғлиқ. 
Педагогик технология ўзига хос ва потенциал яратиладиган педагогик натижаларга 
эришиш учун педагогик тизимнинг барча ташкилий томонларига алоқадор назарий ва 
амалий­таълим тизими доирасида ­ тадқиқотлар соҳаси сифатида белгиланади. 
Таълим технологияси деганда, таълимнинг белгиланган мақсади ва талабанинг билим 
даражасига кўра ўқув фаолиятини бошқаришнинг назарий лойиҳаси ва педагогик тизимнинг 
амалда бўлишини таъминловчи зарур воситалар тизими тушунилади. 
Ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологияси бирор назария ва мақсад асосида 
ишлаб чиқилади. Педагогик тизимнинг амалда бўлиши, унинг мосланувчанлиги ҳамда 
талабанинг шахсий хусусиятлари, уларнинг технологик ва индивидиуал меъёрлари билан 
боғланган. Бунда ушбу технологияларнинг мослашувчанлиги, уларнинг вариативлиги, 
талаба ҳатти­ҳаракатларининг босқичлилиги муҳим аҳамият касб этади. 
Шахсга йўналтирилган технология асосида талабаларнинг интеллектуал ва эмоционал­
мотивацион ривожланиши, билим ва касбий малакалар шаклланиши, таълим жараёнига 
қадрият сифатида ёндашиш муносабатини таъминлаш, фаолликни ошириш, ўз­ўзини англаш 
ва мустақиллигини шакллантириш ётади. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
341 
Технологик тараққиёт бугунги кунда ижтимоий жараёнларни кузатиб боришга қодир 
энг муҳим компонентлардан биридир. Педагогик таълим технологиясини яхшилаш жамият 
маданий савиясини ва унинг иқтисодий қудратини шакллантириш шартидир. 
Ўқитиш технологияси таълимнинг фаолиятини таъминлайди, билимларни меҳнат 
жараёнига татбиқ этишни таъминлайди, педагогнинг онглилигини қолипга туширади, унинг 
жадал ҳаракат қилишига ва ҳаёт йўлига таъсир кўрсатади. 
Касбий ўқитиш технологияси шахсни интизом, ирода ва ихтисосликка бўлган 
қизиқишни юзага келтиради. Мутахассисга бўлган ҳар томонлама талабни қаноатлантиришга 
қаратилган таълим технологиялари педагог ва талабанинг ҳамкорлигига тезликда мосланган 
психологик­педагогик шарт­шароитларни амалга оширишга йўналтиради. 
Мутахассисларни касбий тайёрлаш технологик тамойили бўлажак касбига қаратилган 
мақсадлар, мазмун функциялари, ўқитиш методларидир. Шундан келиб чиққан ҳолда 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish