Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
ЖУМАНАЗАРОВ Х.С., ТВХТХҚТМОҲМ ўқитувчиси 
Тарих дарси шундай жараёнки, у ўқитувчидан ҳар бир ҳар бир жумласи учун аниқ 
маълумот талаб қилади. Мавзуни ўқувчилар онгига чуқур сингдириш учун дарс таълим 
жараёнига инновацион педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш мақсадга 
мувофиқдир. Шу билан бир қаторда ҳар бир воқелик аниқ факт билан ўз тасдиғини топмоғи 
лозим.
Инновацион педагогик ва ахборот технологияларини афзаллик жиҳати шундаки, бу 
жараён тарихий шахс, воқеа ва жараённи бола онгида яққол тасвирланишига ёрдам беради. 
Бу омил эса дарснинг самараси ҳамда салмоғининг ошишига хизмат қилади.
Умумтаълим мактабларининг 10 синф ўқувчилари учун мўлжалланган Ўзбекистон 
тарихи фанига доир “Туркистонда 1917 йилги ижтимоий­сиёсий ўзгаришлар” мавзусини 
ташкил қилишда қуйидаги инновацион педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш 
қўйилган мақсадга эришиш учун бевосита хизмат қилади.
Дарсда янги мавзуни ёритишда замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан 
самарали фойдаланиш ўқувчиларда билим, малака ва кўникмани шакллантиришда муҳим 
аҳамият касб этади. Мавзу слайдлар ёрдамида, рангли расм, иллюстрация ва кўргазмали 
қуроллар билан бойитилган ҳолатда тушунтирилиши кўзланган мақсадга эришиш учун 
хизмат қилади. Мавзу тушунтирилганидан сўнг уни мустаҳкамлаш ва ўқувчиларда мавзуга 
оил тасаввурни шаклланганлигини аниқлаш лозим.
Бу ҳолатда ўқитувчи ўқувчиларни 3х4 технологиясига асосан кичик гуруҳларга 
ажратади. “Муаммоли таълим” технологиясига кўра кичик гуруҳларга қуйидагича вазифалар 
берилади. 1­гуруҳ “Туркистонда давлат тўнтаришининг содир бўлиши”, 2­гуруҳ “Туркистон 
халқларининг асрий орзуси нима эди”, 3­гуруҳ “Февраль инқилобининг Туркистонга 
таъсири”, 4­гуруҳ “Ижтимоий ҳаётда Шўрои Исломия ва Шўрои Уламонинг ўрни”. 
Ўқувчилар ушбу вазифани бажариш чоғида бевосита ўша давр муҳити ва иқтисодий, 
ижтимоий ва маданий ҳаёт хақида мустақил фикр юритадилар. Шу билан бир қаторда ўзаро 
таққослаш натижасида тарихий муҳитнинг локал хусусиятларига доир ҳамда мустақил 
фикрлаш асосида бугунги кун билан узвий боғловчи кўникма ва компетенция шаклланади. 
Ўқувчида мавзу бўйича тушунча, тасаввур янада яққол шаклланиши учун дарсни 
мустаҳкамлаш жараёнида “Тушунчалар таҳлили” технологиясидан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. Ўқувчи бу босқичда ўтилган мавзу бўйича тарихий тушунчалар мазмунини 
очиб беради. Мисол учун: Инқилоб, қўш ҳокимият, муваққат ҳукумат, жадидлик ҳаракати, 
истиқлолчилик ҳаракати, Шўрои исломия, Шўрои Уламо, Маҳкамаи шаърия, Қурултой, 
Буржуазия каби сўзлар мазмунини келтириш шарти билан тақдим қилиниши мумкин.
Уйга вазифа сифатида ҳар бир кичик гуруҳга алоҳида савол билан мурожат қилиб
ФСМУ технологиясини жорий қилиш мумкин. Бунда ўқувчи берилган саволга фикр 
билдиради, фикр баёнига сабаб кўрсатади, кўрсатилган манбани тушунтирувчи мисол 
келтиради ҳамда фикрни юқоридагилар асосида умумлаштиради.
Бугунги кунда дарс машғулотларида фойдаланишга катта эътибор қаратилаётган 
инновацион педагогик ва ахборот технологиялари биринчи навбатда мустақил фикрлашга 
ҳамда ўша фикрини тўғри баён қилишни ўргатади. Ўқувчи маълум воқелик ҳақида мустақил 
фикр юрита олса, демак, у турли ёт ғоялар ва қарашлар таъсирига тушиб қолмайди. Бугунги 
оммавий маданият авж олган асримизда бу омил муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчини 
бундай сохта маданият таъсирига тушмаслиги ҳар бир педагог ходимдан ўз касбига алоҳида 
эътиборни талаб қилади.


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
351 
ИЖТИМОИЙ ВОСИТА ҚУРОЛИ - ТИЛ ВА НУТҚ МУАММОСИ МАВСУМИЙ 
МАВЗУ ЭМАСЛИГИ ХУСУСИДА АЙРИМ ЧИЗГИЛАР 
ЖУМАНИЁЗОВ Р., фил.ф.н., профессор в.б. 
«Рақамлар дунёни бошқармайди, улар дунёнинг қандай бошқарилаётганини 
билдиради». Немис мутафаккири Йоҳанн Гётенинг фикри бу. Рақам қутлуғ қадам, фаолият 
сарҳисобига ишора, аслида. Ўзбекистон Ресубликасининг «Давлат тили ҳақида»ги 
Қонунининг қабул қилинганига 30 йил тўлди. Бу рақам халқ тақдири, унинг ўзлиги ва 
сўзлигига, миллий ва маънавий қадриятларини асраб қолиш каби ижтимоий­сиёсий моҳият 
касб этувчи халқимизнинг халқаро майдондаги ўрни ва рутбасига дахлдордир. 
Элнинг нуфузи тилининг қиймати билан белгиланишини ҳаммамиз биламиз. Қайсидир 
маънода баъзи нарсаларга шунчаки қараш мумкиндир, лекин тил масаласига асло бефарқ 
бўлиш мумкин эмас. Чунки, у халқнинг борлиги, бойлиги ва борлиғидир. Миллатнинг руҳи, 
руҳониятининг ойнасидир. Чунки у мавсумий мавзу эмас. Унга ҳар дамда, ҳар қадамда 
эҳтиёж сезамиз. 
Очиғини айтиш керак, халқимизнинг айрим қатламида эътиборсизлик, тилдан тўғри 
фойдалана олмаслик ҳолатидан кўз юмиб бўлмайди. Бу уларнинг оғзаки нутқида ҳам, ёзма 
нутқида ҳам яққол сезилади. Тўғри ёзиш ва тўғри сўзлаш қоидасига амал қилишда етарлича 
саводхон эмасмиз. Энг аввало, давлат тилини билиш зарур, кейин эса чет тилларини. 
Тилни билиш эмас, балки унда яшаш, у билан нафас олиш керак. Бу билан унинг барча 
жабҳаларда, оилада, маҳаллада, кўча­кўйда, ўқув ва меҳнат муассасаларида, анжуман ва 
йиғилишлардаги ўрни ва ролини назарда тутаяпмиз. Тилни ҳис этиш эса китоб мутолааси, 
китобхонлик маданияти билан боғлиқ. Бадиий китоб ўқиш эса сўзни ҳис этиш билан бирга 
эстетик дидни ўстиришга, тасаввур ва тафаккур дунёмизнинг кенгайишига хизмат қилади. 
Президентимиз "Китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги бўлмайди."­дея 
бежиз айтмаган. 
Яқинда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул 
қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори эълон 
қилинди. Қарорда ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита 
олдига қатор вазифалар қўйилдики, бу миллатимиз, мустақил давлатимизнинг илк 
рамзларидан бири бўлган тилнинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеини ошириш борасида муҳим 
рол ўйнаши тайин. 
Шунчаки номигагина тадбирлар ўтказилмасдан, давлат тилининг ижтимоий 
қатламнинг барча жабҳаларида тўла истифода этилиши билан боғлиқ конкрет ишларни 
амалга оширилишини қарорнинг мазмун­моҳиятидан сезиш қийинмас. 
Бу чинакам байрам, чинакам режа ва дастурларнинг ижроси ўрнида ўтиши мақсадга 
мувофиқ. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар 
танловини ўтказиш, мамлакатимиздаги театрлар ва кинотеатрларда, маданият саройларида 
буюк алломаларимиз ҳақидаги спектакллар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишини 
йўлга қўйиш, «Ўзбек тили тараққиёти ва халқаро ҳамкорлик масалалари» мавзусида халқаро 
илмий­амалий конференция ўтказиш, мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари ва 
дипломатик ваколатхоналарида ўзбек тилига бағишланган байрам тадбирларини ташкил 
этиш, «Ўзбек тилининг дўстлари» клубларини тузиш, мамлакатимизда янгидан ташкил 
этилиб, фаолият кўрсатаётган адиблар номи билан боғланган ижод мактабларида она тилига 
бағишланган маънавий­маърифий тадбирлар ва янги китоблар тақдимотини амалга ошириш 
бу борадаги ҳаракатларимизнинг оқилона ечимидир. 
Ҳисоботлар ва турли ҳужжатлар айрим вазирлик, идораларда ҳозиргача давлат тилида 
тайёрланмаслигини қандай изоҳлаш мумкин?! 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
352 
Бунинг учун Давлат тили ҳақидаги Қонунни қайта кўриб чиқиш асосида халқ 
муҳокамасидан ўтказиш, Вазирлар маҳкамаси ҳузурида бир пайтлари ташкил этилган 
Атамақўмни қайта тиклаш, туман, шаҳар ва вилоятларда давлат тилининг барча жараёнлари 
тўла ва тўғри амал қилишини мунтазам равишда назорат қилиб борувчи, мониторинг 
қилувчи жамоатчилик комиссияларини тузиш давр талаби. 
То ҳануз аксарият қонун ва қарорлар рус тилида яратилиб, ўзбек тилига зўрма­зўраки 
ўгирилади. Бир пайтлари «Ўзбекфильм»нинг кино маҳсулотлари рус тилида яратилган, 
сўнгра ўзбек тилига ўгирилган. Тўғри, у пайтда аксарият режиссёрлар русийзабон бўлган, 
ўзларимизнинг киночилар ҳам Россияда таҳсил олишган. Буни тушуниш мумкин. Хўш, 
эндичи? Нега ўзбек тилида бу ишларни амалга оширолмаймиз ёки бизнинг бой ва нафис, 
маънодор тилимиз бу вазифани бажаришга қобил эмасми? Тилимиз, сўзимиз қобил, ўзимиз 
ноқобил. Буни аччиқ бўлса ҳам айтиш керак. Қачонгача хаспўшлаш йўлидан борамиз. 
Ҳақиқатни тан олиш ва хатони тузатишни ҳам ўрганайлик, ахир. 
Олий Мажлис Сенати аъзоси, Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори 
Гулчеҳра Рихсиева ижтимоий тармоқлар орқали чиқишларидан бирида ана шу муаммоларга 
тўхталиб ўринли мулоҳазаларни келтирган. «Давлат тилини ўрганиш ЭҲТИЁЖ даражасига 
чиқмас экан, таълим тизимида ҳам кутилган натижага эришиб бўлмайди. Бунинг объектив ва 
субъектив сабаблари бор. Ёшларнинг ўзбек тилини ўргана олмаётганига асосий сабаб — бу 
оиладаги муҳит ва тарбиядир. Ота­онанинг она тилига бўлган беписандлиги фарзандининг 
бошқа тилда гаплашиб мулоқот қила олишидан «фахрланиш» ҳисси билан янада кучаяди. 
Ҳолбуки, оилада она тилини ҳурмат қилишга ўрганган ёшлар ўзга тилга ҳам ҳурмат билан 
қараши, чет тилларини қийналмай ўзлаштира олиши кўп кузатилади», — дея фикр 
билдиради Шаҳноза Рихсиева. 
Даниэл Дефо эҳтиёж кишини буюк кашфиётчига айлантиради, деган мазмундаги 
фикрни келтиради. Тасаввур қилинг: Робинзон Крузо бир ўзи (Жумабойни истисно 
қилганда) 28 йилдан зиёд муддат мобайнида кимсасиз оролда яшади. У ўша оролнинг 
қироли, қароли ҳам, сувчиси, овчиси ҳам, боғбони, деҳқони, чорвадори ҳам бўлди. Чунки, 
уни бу кўйга солган нарса яшаш учун кураш эҳтиёжи, тирик қолиш, жонини сақлаш 
зарурияти эканлиги аён. Истифода этилмаган нарса аста­аста унутилади. Тўла истеъмолда 
бўлмаган тил ўлимга маҳкум. 
Президентимиз 2017 йил 23 декабрь куни Ўзбек тили ва адабиёти университетига 
ташриф буюрган пайтларида зиёлиларга қарата айтган даъватини наҳотки, унутган бўлсак. 
«Она тилимизнинг бойлигини, унга ҳурматингиз ва муҳаббатингизни тилимизни дунёга 
тараннум этиш билан кўрсатишингиз керак». Шунингдек, нуфузли элчилар иштирокидаги 
тадбирда «Ўзбекистоннинг чет элдаги элчиси бўлса­ю, ўзбек тилини билмаса, бу халқимизга 
хиёнат эмасми?!» — деган фикри бизни жиддий ўйлантириши керак. 
Олий Мажлис Сенатининг 17, 18­ялпи мажлисларида «Давлат тили ҳақида»ги қонун 
ижроси танқидий баҳолаб ўтилгани, тилимизни абгор ҳолатга тушиб қолгани эътироф 
этилгани бежиз эмас. Нафақат нодавлат телерадиоканаллари, балки Ўзбекистон Миллий 
телерадиокомпанияси телеканалларида ҳам бошловчилар томонидан адабий тил қоидаларига 
зид равишда турли шеваларда сўзлаш салбий одат тусига айланяпти. 
Нотиқлик санъати, воизлик маданиятидан дарс бериш жараёнида тингловчиларимга 
баъзан мурожаат қилиб «Сизлар тилларда сўзлайсиз, аммо тилда фикрлайсиз», десам, «нима 
деганингиз бу» деб сўрашади. Кейин тушунтирган бўламан. Масалан, мен форс, рус, немис 
тилида гапирсам ҳам, ўзбек тилида фикрлайман. Ўзбекча қурилишини ясаб олиб ўша 
тилларга таржима қилиб кейин гапираман.
Рус тилининг машҳур изоҳли луғатини яратган истеъдодли лексикограф Владимир 
Далнинг ушбу фикрига беэътибор бўлмайлик: «На майл­истак, на диний ишонч, на аждодлар 
қони инсоннинг у ёки бу халққа мансублигини тайин этади. Ким қайси тилда ўйласа, у ўша 
халққа мансубдир. Мен рус тилида ўйлайман». Ваҳоланки, Далнинг отаси даниялик, онаси 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
353 
эса олмон бўлган. Демак, тахайюл, тасаввур ва тафаккур тарзи она тилида бўлмаса, давлат 
тилига муносабат, мурожаат кўнгилдагидек бўлмайди. 
Бунинг учун таълим муассасаларида тил қоидаларини чуқурлаштиришдан кўра, 
ўқувчиларда фикрни равон етказиш, кўникма ва малакасини ҳосил қилиш йўллари ҳақида 
бош қотириш ўринлидир. Демак, назарий филологиядан кўра, амалий филологияга ўтиш ва 
уни ҳаёт тарзига айлантириш, ўқув ва иш жараёнларида тўла қўллашни жорий этиш шарт. 
Унинг тартиби ва таркибини зудлик билан ишлаб чиқиш зарур. 
Тасаввур қилинг, кўча бўйлаб ҳассасини дўқиллатиб кетаётган чолдан «Ота, қаёққа 
кетяпсиз», деб сўрасангиз, «Бозорга, нос опкелишга кетяпман, болам», дейиши мумкин. 
Шунда сиз мабодо, «Ота, «бозорга» сўзи қайси сўз туркумига мансуб, «га» қайси 
келишикнинг қўшимчаси» деб сўрайдиган бўлсангиз, «Яқинроқ кел, болам, қулоғим 
оғирроқ»,деб ёнига чорлайди­да, «Сен мени мазах қиляпсанми», деб қўлидаги таёғи билан 
бошингизга туширади. 
Чол ўзбек тилининг фонетика ва грамматикасини билмаса ҳам фикрини қандай қилиб 
айтиш йўлларини яхши уддалайди. 
Таълим ва мулоқотнинг калити нутқ билан, тарбия ва муомаланинг калити хулқ билан 
боғлиқлигини билмаслик фожиага олиб боради. Иқтидорли олим ва таржимон Зуҳриддин 
Исомиддинов ижтимоий тармоқларда чиқиб эътироф этганидай, «Манқурт — ҳар бир идора 
ва корхонада, ташкилот ва маҳкамада топиладиган, миллати бор, аммо миллий ғурури йўқ 
кимса. Қорнининг ғамини орининг ғамидан устун қўядиган, сиртдан ўта зиёли, аммо ўзбек 
бўлиб туғилганидан фахрланмай, ўкинадиган нафс бандаси. Манқуртнинг белгиси шуки, 
унинг учун эл­халқ, миллат деган нарса йўқ, аҳоли бор, холос». 
Муаммонинг сабаби аён. Биз ўзбек тилида фикр ифодалаш ва уни етказиш билан 
боғлиқ масалаларда оқсаяпмиз. Юқорида таъкидлаганимиздек, тилни ўзлаштиришда амалий 
машғулотдан кўра, назарий маълумотни зўрма­зўраки сингдириш йўлидан бориб ўқувчини 
бездирдик. Ўқувчи бугун фандан безса эртага ватандан безади, индинга ватангадо бўлади. Ўз 
тилимизнинг барча жараёнларда фаол қўлланилишига эришмагунимизча ҳеч қандай сифат ва 
самара бўлмайди. 
Тил тактикаси тараққиёт стратегиясининг таъсирчан ва инновацион механизмидир. 
Омма тушунадиган халқчил тилда гапириб, уларни истиқболли мақсад ва режаларимизга 
ишонтира олсаккина дадил қадамлар билан олдинга интиламиз. 
Ёшларда ўзбек тилини ўрганишга қизиқиш ва эҳтиёж уйғотилиши шарт. Бунинг муҳим 
омили масофавий таълим, мустақил ўрганишга йўналтирилган видеодарсларни ҳам 
кўпайтириш ва интернет тармоқларига жойлаштиришдир. Айни пайтда педагогнинг 
коммуникатив компетенцияси, муомала маданияти, таъсирчан таълим усулларини 
сингдирадиган Риторик маҳорат мактаби ва нотиқлик санъати маркази ёхуд институти 
очилганида эди, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ўзаро 
мулоқотимиздаги нохуш ҳолатларга, кўпгина муаммоларга аллақачон ечим топилган 
бўларди. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги, «Фирмаларнинг 
номлари тўғрисида»ги каби тил билан боғлиқ қонунлари такомиллаштирилса ва қонун 
бузилиши ҳолатларида чора кўриш белгиланса жамоатчилик диққатини жалб этадиган кўча­
кўйдаги айрим саводсизларча ёзилган битикларнинг олди олинган бўларди. 
Тасаввур қилинг, АҚШ, Германия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Россия ва Украина 
каби давлатларнинг олий таълим муассасаларида ўзбек тили йўналиши очилиб, элимиз ва 
тилимизга эътибор кучаяётган бир пайтда биз бефарқ ва лоқайд бўлсак, кулгили эмасми?! 
Инсоннинг ўзлиги учун кўзгу унинг сўзлигидир. Кимнинг кимлигини билдируви ойнаи 
жаҳони ҳам унинг тили. Инсоннинг икки оғиз сўзиданоқ унинг онги, савияси, билими, 
қизиқиш олами, табиати ва тийнатини англаб олиш қийин эмас. Халқимизнинг «Ўзингга 
қараб кутарлар, сўзингга қараб кузатарлар» деган мақолида ҳам ана шу ҳақиқат яширин. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
354 
Ўттиз йил елдек тез ўтиб кетди. Ҳар йил тил байрами тадбирларини ўтказамиз, ОАВ 
орқали ёритамиз ҳам. Амалда қандай? Ҳар биримиз ўз ўзимизга савол берайлик. Минбар, 
микрофон ва видеокамера орқали жамоага юзланиб бемалол, эмин­эркин мулоҳаза 
билдиришга, сўз айтишга қобилмизми? Оғзаки ва ёзма нутқ маданияти қоидаларига риоя 
этиб, фикрни эмин­эркин баён эта оламизми? Афсуски, ижобий жавоб йўқ. 
Шундай экан, таълим тизимида назарий филологиядан кўра, амалий филологияга 
эътиборни кучайтириш, педагогнинг коммуникатив компетенцияси, ўқувчининг нутқ 
маданиятини ўстириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш таълимнинг сифати ва 
самарасини оширувчи муҳим омил эканини унутмаслик лозим. 
БОЛАЛАРНИНГ ТИЛ МАЛАКАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ТАРБИЯЧИ 
НУТҚИНИНГ АҲАМИЯТИ 
КИЙИКБОЕВ Ф., АДУ доценти,
ТЎХТАСИНОВА Ф., талаба
Инсон ҳақида сўз кетар экан, унинг ривожланиши,цивилизатсиясига мурожаат этамиз. 
Айни шу цивилизатсияни вужудга келтирган ва инсонни ҳайвонот оламидан ажратиб чиққан 
энг асосий омил нутқ ва олий тафаккур эканини бугун барчамиз яхши англаймиз. Шекспир 
таъбири билан айтганда эса: "Инсон ­табиатнинг ажойиб мўжизасидир!" Шундай экан, бу 
мўжизани янада гўзаллаштириш, комиллаштириш бу барчамизнинг инсоний бурчимиз бўлиб 
қолади барча замонларда ҳам. Бу вазифани амалга оширишнинг энг тўғри босқичи эса 
мактабгача ёш давридир. Чунки айнан шу босқич бола психологиясининг 70% шаклланиб 
бўладиган давр эканлиги олимлар томонидан исботланган аниқ далилдир.
Шунинг учун ҳам мактабгача таълим ўсиб келаётган ёш авлоднинг юксак савияли, 
ақлан етук, руҳий ва жисмонан бақувват, дунёқараши кенг шахс бўлиб ривожланишида 
мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Жалолиддин Румий таъкидлаганидек: "Инсон 
дастлаб ушоққина,заиф бўлади, бироқ шу заиф учқунни парвариш этсанг, гуркираб, оламни 
ёритади". Мактабгача таълим эса айнан шу парваришни амалга оширувчи дастлабки ва энг 
асосий омил саналади. 
Бугунги кунда болаларни мактабгача таълимга 3 ёшдан қабул қилиш қатъий белгилаб 
қўйилган ва бу жараёнда боланинг онги, дунёқараши, фикрлаши ва ҳис ­туйғуларини 
шакллантиришдаги энг мақбул ёш ҳисобланади. Бу жараёнга бола бевосита киришар экан, 
демак, ҳар бир боланинг оилавий шароити, ота ­онасининг касбий, ахлоқий фарқлари 
ўрганиб чиқилади ва ҳар бир боғчага қабул қилинган бола ҳар хил лексик имкониятга эга 
эканлиги аниқланади. Бу асосида эса тарбиячи ҳар бир бола билан ишлаш жараёнида 
уларнинг тил имкониятларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида тарбиявий ёндошади. Бунинг 
учун тарбиячидан юксак педогогик билим, маҳорат, сабр ва мулойимлик талаб этилади.
Дарҳақиқат, болаларни ҳар томонлама комил этиб тарбиялашда тарбиячи ва унинг 
нутқи муҳим аҳамият касб этади. 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар нутқида ўзига хос 
камчиликлар бўлиши шубхасиз. Масалан, (к, ч, р, с, л, й ва бошқалар) ҳарфларни тўғри 
талаффуз қилолмаслик, сўзларга қўшимчаларни тўғри қўша олмаслик, тўғри гап туза 
олмаслик шулар жумласидандир. Нутқида тенгдошларидан фарқ сезган болада энг биринчи 
галда тортинчоқлик, ўзига ишончсизлик, ўртоқларидан ажралиш сингари ҳолатлар юзага 
келиб қолади ва бу ўз навбатида машғулотларни тўлиқ ўзлаштиришга тўсқинлик қилади. 
Шунинг учун ҳам муаммони вақтида ўрганиб чиққан тарбиячи бола билан алоҳида ишлаши, 
агар бу ҳолатлар сурункали давом этса, ота ­ она билан маслаҳатлашган ҳолда, логопедга 
мурожаат этиши зарур. Бироқ, бундан олдин тарбиячи нутқи ҳам ўзига хос бўлиши даркор. 
Бунинг учун тарбиячидан халқ оғзаки ижоди билимдони, адабиётшунос, мусиқачи, актёр ва 
меҳрибон она бўлиш талаб этилади. Бу касб ниҳоятда мураккаб касб бўлгани ва унда бир 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
355 
сонияга ҳам эътиборсизликка йўл қўйиб бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда, тарбиячи ўзига 
ва нутқига доимий юкламалар қўйиб бориши талаб этилади. Президентимиз Шавкат 
Мирзиёев : "Мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас. 
Ёшлар тарбиясига бугун эътибор бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин. Тарбиячилар савияси 
болалар келажаги учун муҳим аҳамиятга эга",­деганлари ҳам бежиз эмас. Бу жумлалардан 
ҳам кўриниб турибдики, тарбиячи бола ҳаётидаги энг муҳим шахслардан бири экан. Чунки 
болалар айнан ундан андоза олади, хатти ­ҳаракат ва нутқини ўзларида такрорлайди. Шунинг 
учун ҳам тарбиячи нутқига катта эътибор бериши талаб қилинади. Сўзлаганда оҳангги 
хилма­хил, маънодор бўлмоғи даркор. Бунинг учун мақол, топишмоқ, эртаклар ва 
тезайтишлардан фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади, машғулотларда ҳам улардан 
фойдаланиш боланинг ҳам эстетик, ҳам физиологик ривожланишига катта ёрдам беради.
Масалан: 
У бўлади, ёнғоқли,
Мурабболи, қаймоқли, 
Шоколадли, пушти, оқ
Муздеккина ...(музқаймоқ) 
Бу сингари содда топишмоқлар кўпроқ кичик гуруҳдаги болаларнинг тушунчаларни 
ўстиришда фойдаланилади.
Чирқ ­ чирқ ­ чирқ, чуғурлади чуғурчуқ.
Музхонада музлаган муздеккина музқаймоқ.
Биринчи тезайтиш ч ва р товушларини тўғри талаффуз қилишга ўргатса, иккинчиси м 
ва з товушлар талаффузини мустаҳкамлайди.
Олтин ­ кумушнинг эскиси бўлмас,
Ота ­ онанинг баҳоси бўлмас.
Ушбу келтирилган мақоллар каби содда ва мазмундор мақоллардан фойдаланиш 
болаларга ёшлигиданоқ ватанпарварлик, меҳр ­оқибат сингари тушунчаларнинг қон ­қонига 
сингишига асос бўлади ва сўз бойлигини ҳам оширади.
Тарбиячилар нафақат халқ оғзаки ижодидан балки, замонавий болалар адабиётидан ҳам 
бохабар бўлиши шарт. Чунки замонавий адабиётларда ҳам болалар учун бир­ биридан 
мазмундор ва қизиқарли асарлар яратилмоқда. Мисол учун бугун китоб дўкони расталаридан 
ўрин эгаллаган "Онажоним эртаклари ", "Қирқ ёлғон " ва шу каби туркум эртаклар ҳам айни 
юқоридаги фикрларимизга мос келади. Албатта, уларнинг ҳажми ва сюжетидан келиб чиққан 
ҳолда ёш гуруҳларига тавсия этилади. Бундан ташқари тарбиячи ҳар қандай машғулот 
олдидан (математик тасаввурларни шакллантириш, инглиз тили, рус тили хатто табиатга 
саёҳатларда ҳам) мавзуга доир шеър билан бошласа ҳам бу машғулотлар самарадорлигини 
оширишнинг ҳам яхши омили бўлади.
Масалан, математик тасаввурларни шакллантириш машғулотларида тўртбурчак ва 
айлана шаклларини таништиришда фойдаланиш мумкин бўлган шеърлар : 
Тўртта чизиқ кетма ­кет, 
Бир ­бирига бўлар жам. 
Тўртта бурчак, тўрт тараф,
Айни унда мужассам.
(Ф. Фируз)
* * * * * 
Чарҳпалак ҳам, копток ҳам, 
Бир ­бирига ўхшайди. 
Бурчак бўлмас уларда
Лек урушмай яшайди. 
(Ф. Фируз) 
Рус тили машғулотларида фойдаланиш мумкин бўлган шеърлардан: 
"Котёнок" 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
356 
Раз котёнок самый белый,
Два котёнок самый смелый.
Три котёнок самый умный,
А четыре самый шумный.
(Интернетдан) 
Табиатга саёҳатларда ҳам фаслларни таништириш жараёнларида тавсия этиладиган 
шеърлардан: 
Куз келганда етилиб,
Ҳосилга кирар дала.
Сарғаяди дарахтлар,
Тоғдек уюлар ғалла.
( Ф. Фируз ) 
Юқоридаги каби шеърларни ўргатиш билан бирга, уларни образли тарзда етказиб 
бериш ҳам тарбиячидан алоҳида масъулият ва маҳорат ҳам талаб этади. Шеърлар, эртаклар 
ҳаттоки топишмоқларни ҳам образли етказиб бериш бола онгида уларнинг чуқур ўрин 
олиши ва тасаввур оламининг тўлишига катта таъсир кўрсатади. 
Фикирларимизни хулосалар эканмиз, юқоридаги далил ва исботлардан кўриниб 
турибдики, тарбиячининг бола ҳаётидаги, яъники, дастлабки ривожланишидаги, дунё 
ҳақидаги тасаввурларининг шаклланишидаги ҳамда келажакда жамиятда ўз ўрнини 
топишидаги, шахсий камолотидаги ўрни муҳим ва беқиёс экан. Агар мактабгача таълим 
муассасаларидаги ҳар бир тарбиячи ўз касбига чуқур масъулият, юксак маҳорат билан 
ёндошса, келажагимиз эртаси бўлган болажонларнинг илк ҳаётий пойдеворларини 
мустаҳкам қуйган бўлади. Зеро, шундагина Ўзбекистон фақат яратиш, қуриш ва ривожланиш 
йўлидан бораверади.
МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТЎГАРАК ИШЛАРИНИ 
ОЛИБ БОРИШДА ТЎГАРАК РАҲБАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ 
КИРГИЗОВА Н.Х., Наманган ВХТХҚТМОҲМ ўқитувчиси 
2017­2021 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси», Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Педагог 
кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора­тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида 
педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада 
такомиллаштириш таълим тизими олдида турган долзарб масала сифатида белгилаб ўтилган.
Буюк аждодларимиз комил инсон тарбиясига ҳамиша катта эътибор берганлар. “Шарқ 
адабиёти, маънавиятининг бош мавзуси” деб қаралган бу масалага мустақиллик йилларида 
эътибор янада кучайди. Таълим­тарбия масаласи бутунлай янгича кўлам ва маъно касб этди. 
Ижтимоий тараққиётнинг, жамият юксалишининг устувор йўналишларидан бири сифатида 
эътироф этилмоқда. Зеро, баркамол авлод тарбияси комил инсонни шакллантиришнинг 
асосий бўғинидир.
Ўқувчи­ёшларимизнинг илмга, касб­ҳунарга бўлган қизиқишлари ва эҳтиёжлари, 
табиий билимдонлик даражаси ва ижодий имкониятларини аниқлаш ва янада 
ривожлантириш борасида амалга ошириладиган мураккаб, аммо шарафли ишларни 
бажаришда “Баркамол авлод” болалар марказларининг ҳиссаси оз эмас.
Мактабдан ташқари таълим узлуксиз таълим тизимининг ажралмас қисми бўлиб, у 
мактаб таълимидан ўқувчиларни касб­ҳунарга йўналтирувчи пиллапоя вазифасини ўтайди. 
Шундай экан, бу тизимда фаолият олиб бораётган педагоглардан, айниқса тўгарак 
раҳбарларидан жуда катта маъсулият талаб этилади. Чунки мазкур таълим тизимида тўгарак 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
357 
аъзолари билан ишлайдиган асосий куч тўгарак раҳбарларидир. Тўгарак раҳбари ҳар бир 
машғулотга пухта тайёргарлик кўриши ва тўгарак машғулотларини қизиқарли ташкил 
этиши, тўгарак машғулотларини интерфаол усуллардан фойдаланиб ўтказиши лозим.
Мактабдан ташқари таълим муассасалари кўп йиллардан бери ёшларимизни келажак 
ҳаётга тайёрлаш, касб­ҳунарга меҳр уйғотиш, уларга мактабдан ташқари қўшимча билим 
бериш, кўникма ва малакаларини шакллантириш йўналишида иш олиб борган. 
Фарзандларимизнинг севимли масканларига айланган “Баркамол авлод” болалар ижодиёт
марказида ҳам ўқувчи­ёшларимизнинг ҳар томонлама етук, билимдон бўлиб етишишлари 
учун қизғин иш олиб борилаяпти. Бугунги кун ўқувчи­ёшларини техник жиҳатдан саводли 
қилиб тарбиялаш учун умумтаълим мактабларида аниқ фанларни мукаммал ўқитиш, 
шунингдек, дарс давомида ўзлаштирилган билимларни амалда тадбиқ этиш учун техник 
йўналишдаги тўгаракларни кўпроқ ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини янада 
такомиллаштириш зарур.
Шунинг учун ҳам “Баркамол авлод” болалар марказларида техник ижодкорлик 
йўналишидаги тўгараклар қизғин иш олиб бораётгани, уларнинг сони кундан­кун кўпайиб 
бораётгани табиий ҳол. Ёшларимизнинг техникага, замонавий технологияларга бўлган 
қизиқишларини янада ривожлантириш айни пайтда асосий мақсад­вазифаларимиздан бири 
бўлиб қолмоқда.
“Боланинг бегонаси бўлмайди”, дейди доно халқимиз. Айни шу жумлани шиор қилиб 
олган фидойи устоз­мураббийларимиз тарбияси оғир ва имконияти чекланган болаларни 
тўгаракларга жалб этиш ишларини амалга оширганлар ва бундан буён ҳам амалга 
оширадилар.
Бугун биз тезкор суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният ҳозирга қадар бошидан 
кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган ўта шиддатли ва мураккаб бир замонда 
яшамоқдамиз. Ёшларимиз нафақат ўқув даргоҳларида, балки радио­телевидение, матбуот, 
интернет каби воситалар орқали ҳам ранг­баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда. Жаҳон 
ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болаларимизнинг онгини 
фақат ўраб­чирмаб олиб ўтира олмаймиз. Ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ 
вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва 
умуммиллий қадриятларга ҳурмат­эҳтиром туйғусини болалик пайтидан шакллантириш 
лозим. Биз ёшларимизнинг онгига маънавият уруғини шундай сочишимиз керакки, улар 
ташқи таъсирлардан ўзларини ҳимоя қила оладиган бўлсинлар. 
Мактабдан ташқари таълим муассасаларида энг кенг тарқалган фаолият тури бу – 
тўгаракдир. Тўгаракларда болалар мунтазам равишда фан ва маданиятнинг сўнгги 
ютуқларидан хабардор бўладилар. Режа асосида ўтказиб туриладиган маънавий­маърифий 
тадбирлар эса уларда меҳр­мурувват, инсонпарварлик, Ватанга муҳаббат каби инсоний 
фазилатларни ривожлантиради. 
Таълим тизимини босқичма­босқич янгилаш, ўқувчи­ёшларга замон талабларига мос 
тарзда билим беришдай муҳим вазифа бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. 
Чунки янгича таълим тизимини қуриш; педагогик жараёнларга янги педагогик 
технологияларни киритиш; ўқувчи­ёшларни мустақил, ижодий ишлашга, эркин фикрлашга 
ўргатиш; машғулотларда ноанъанавий, янгича усуллардан фойдаланиш замонавий таълим 
тизимининг асосий талабларидан бўлиб қолмоқда. 
Барча “Баркамол авлод” болалар марказларида таҳсил олаётган бошланғич касб 
малакаларини эгаллаётган иқтидорли болаларнинг ижодий кўргазмаларини ташкил этиш, 
уларни рағбатлантириш, ўз қўллари билан яратилган ижод маҳсулларининг Ватан 
тараққиёти ва ривожи учун зарур эканлигини англашига имкон ва шароит яратиб бериш 
зарур. Токи бола ўз меҳнатининг самарасини кўрмагунча, бу йўналишдаги маҳорат ва 
малакани эгаллай олмайдилар. Бунга “Баркамол авлод” болалар марказларида фаолият олиб 
борилаётган педагог ходимлар маъсулдирлар. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
358 
4­СИНФДА КОМПОЗИЦИЯ ДАРСЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ЙЎЛЛАРИ 
МИРАҲМЕДОВ К., Тошкент ШХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
4­синф ўқувчиларида ижодкорлик ва фантазияни ривожлантирувчи, бола миясининг 
чап ярим шарларини яхши шаклланишига ёрдам берувчи йўналишлардан бири бўлган 
композиция, болани ижодий изланишга, фикрлашга ўргатишда жуда муҳим ўринни 
эгаллайди. Бу ижодий йўналиш рангтасвир, ҳайкалтарошлик, декоратив композицияларга 
ажралади. Ўқувчилар йил давомида композиция йўналишини оддий содда усулларда 
ўрганиб, бу йўналишда зарур билим, малака ва компетентликларга эга бўладилар. 
Бошланғич синфнинг тўртинчи синфида композиция йўналиши бироз такомиллашган 
мураккабликда давом этади. Биринчи чоракда ўқувчилар рангтасвир композицияси бўйича 
“Қушлар”, ҳайкалтарошлик композицияси бўйича ”Раққосалар”, декоратив композицияси 
бўйича “Тўғри тўртбурчак шаклида схема ва элементлар асосида нақш ишлаш” мавзуларида 
композиция ишлайдилар. Ўқитувчи ўқувчиларга қушлар ва инсонни тасвирларини ишлаш 
методикасини ўргатиш билан бирга ундан сюжетли композиция хосил қилишни умумий 
компоновка қилиш ва чизишни тушунтириб кўрсатади. 
Ўқувчилар тасвирни ранг гўзаллиги билан ҳамда ҳажмда ишлашга ўргатилади. 
Декоратив композицияга тегишли бўлган нақш ишлаш дарсида улар тўғри тўртбурчакга 
схема чизиш вариантларини кўриб чиқадилар. Чизилган схемаларга нақш элементларини 
оқилона жойлаштириб тузиш маҳоратини ўрганадилар. Композициянинг барча турлари 
бўйича амалий иш бажаришда доимо қоғозга тўғри компоновка қилиш ва жойлаштирилган 
шакллар ичига чизиш, ўзаро нисбат (пропорцияга) эътибор бериш муҳимлиги ўқитувчи 
томонидан такидлаб борилади. 
Иккинчи чоракда ўқувчилар рангтасвир композицияси бўйича “Спорт ўйинлари”, 
“Вертолёт ёрдамга келди” мавзусида амалий иш бажарадилар. Ўқитувчи композиция 
дарсларини самарали ташкил этишда синф ўқувчиларини гуруҳларга бўлиб, биринчи гуруҳга 
бир спорт турини, иккинчи ва учинчи гуруҳга бошқа спорт турларини топшириқ сифатида 
бериши, болалар фикр доирасини кенгайишига ёрдам беради. Дарсни тушунтиришда техника 
воситаларидан фойдаланиш, мустаҳкамлашда интерфаол методларни қўллаш яхши 
натижалар беради. “Вертолёт ёрдамга келди” мавзусидаги композиция дарсида ҳам 
ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб ташкил этиш синфни ижод майдонига айлантириб юборади. 
Ўқитувчи гуруҳларни шакллантиришда, ҳар бир гуруҳ ичидан аълочи ўқувчиларнинг жой 
олишига эътибор бериши керак. Ҳар бир гуруҳда бир икки аълочи ўқувчиларнинг бўлиши 
бутун синф ўқувчиларининг билим сифати самарадорлигига ёрдам беради. 
Учинчи чорак ижодий топшириқлари рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва декоратив 
композиция йўналишларидан иборат бўлиб, у қуйидаги мавзулардан ташкил топади. 
­“Патнис учун нақш ишлаш” декоратив композиция; 
­“Сават кўтарган қиз” ҳайкалтарошлик композицияси; 
­“Футболчи бола” ҳайкалтарошлик композицияси; 
­“Сусамбил” эртаги декоратив композиция; 
­“Наврўз” байрами рангтасвир композицияси. 
Учинчи чорак дарсларида ҳайкалтарошлик ва декоратив композиция дарсларига
кўпроқ соат ажратилганлиги учун ўқитувчи бу дарсларни қизиқарли ташкил этиши талаб 
этилади. “Патнис учун нақш ишлаш” дарси икки соатга мўлжалланган бўлиб, биринчи 
дарсда ўқувчилар патнис нақши намунасидан кўчирсалар, иккинчи дарсда эса ҳар бир 
ўқувчи ўз патнис нақши вариантини ярата олиши керак. Бунда ўқитувчи патнисга гуллар 
қандай жойлашиши кераклиги ҳақида оддий содда усулларни ёзув тахтасида кўрсатиб 
бериши, болаларни ижодга йўналтириши зарур бўлади. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
359 
“Сават кўтарган қиз” ҳайкалтарошлик композиция дарси ҳам икки соатга 
мўлжалланган. Бунда ўқитувчи дарсни қизиқарли бўлиши учун барча имкониятларни ишга 
солади. Аввало, дарс қисмларини тўғри тақсимлаши, мавзуни тушунтиришда нутқий метод 
учун нимани гапиришни белгилаб олиши, намойиш методи сифатида мавзу учун нималарни 
намойиш этиш мумкинлигига тайёрланиши ва амалий метод жараёнида мавзу бўйича ёзув 
тахтасида ўқувчиларга нималарни чизиб ёки пластилиндан тайёрлаш кетма­кетлигини 
амалда ясаб кўрсатиши мумкинлигини белгилаб олиши зарур бўлади. Ўқувчиларни 
гуруҳларга бўлиб, дарсда интерфаол усулларни қўллаш, шунингдек дарс ўртасида 
бошланғич синф ўқувчилари билан 1­2 дақиқалик танаффус машқларини ўтказиш муҳим 
аҳамиятга эгадир. Сават кўтарган қиз ҳайкалини ишлашда гавда пропорциясига эътибор 
бериш, ўқувчиларга саватдаги нарсалар ҳар­хил бўлиши, қиз саватни ҳар­хил ҳолатда 
кўтариши мумкинлигини тушунтириш, ўқитувчи томонидан турли сюжет вариантларини 
ёзув тахтасида амалий метод орқали кўрсатиб бериши, болаларни ижодий жиҳатдан 
ривожланишларида жуда самарали бўлади. 
“Футболчи бола” ҳайкалтарошлик композициясини ишлашда ҳам юқоридаги баён 
этилган қоидаларга, айниқса инсон гавда пропорциясига риоя қилиш, футболчи бола 
сюжетининг 
ҳар 
хил 
вариантини 
ишлаб 
кўриш 
ўқувчиларни 
фантазияларини 
ривожлантиришда муҳим ўринга эга. 
“Сусамбил” эртагига декоратив композиция ишлаш дарси икки соатга мўлжалланган 
бўлиб, бунда ўқитувчидан дарсга яхши тайёргарлик кўриш талаб этилади. Эртак учун 
рангтасвирда ишланадиган декоратив композиция ўзининг безакдорлиги, қизиқарлиги, 
жониворларни инсонга ўхшаб либосда тасвирланиши билан ажралиб туради. 
“Наврўз” байрами учун ишланадиган рангтасвир композицияси жуда қизиқарли бўлиб, 
байрамни ёритишда турли сюжет вариантларидан фойдаланиш мумкин. Масалан, 
сумалакларнинг пиширилиши, дарахтларнинг гуллаши, қалдирғочларнинг учиб келиши, 
варрак учириш, дорбозларнинг, полвонларнинг чиқишлари, арқон тортиш ўйинлари ва 
бошқалар байрам композицияси учун яхши сюжет бўла олади. Синф ўқувчиларини катта 
гуруҳларга бўлиб, ҳар бир гуруҳга юқоридаги келтирилган сюжет вариантларидан 
топшириқлар бериш, ижодий ишларни ранг баранг бўлишига, Наврўз байрамини кенгроқ 
ёритилишига ёрдам беради. 
Тўртинчи чоракда ўқувчилар “Тоғда баҳор”, “Тулки билан турна” мавзуларида 
рангтасвир, “Пойга” мавзусида эса ҳайкалтарошлик композициялари бўйича амалий 
машғулотлар бажарадилар. “Тоғда баҳор”, “Тулки билан турна” мавзуларидаги рангтасвир 
композицияси дарсларига икки соатдан ажратилган бўлиб, бу ўқувчилар томонидан 
композиция дарсларини пухта ўрганишларига ёрдам беради. 
Ўқитувчи рангтасвир композицияси дарсларини ташкил этар экан, янги мавзуни 
тушунтириш жараёнида нутқий метод орқали мавзу устида қандай ишлаш кераклиги 
тўғрисида тушунча ва маълумотлар берса, намойиш методи орқали “Тоғда баҳор”, “Тулки 
билан турна” мавзуларида рассомлар томонидан ишланган слайд ёки репродукцияларни, 
ўтган йилда ўқувчилар томонидан мавзуга оид намунали ишланган ижодий ишларни
намойиш этиб таҳлил қилади. Янги мавзу баёнининг сўнгги қисми амалий методда, ўқитувчи 
юқоридаги мавзулар бўйича ёзув тахтасида композиция тузиш, умумий компоновка, сюжет 
ҳосил қилиш эскиз вариантларини чизиб кўрсатиб беради. 
“Пойга” мавзусидаги ҳайкалтарошлик композицияси дарси ҳам ижодий, кўп 
вариантда ҳосил қилиш мумкин бўлган дарс бўлиб, ўқитувчидан болаларни мавзуга 
қизиқтириш, уларни мавзу ичига олиб кириш талаб этилади. Аввало пойганинг турлари 
ҳақида савол­жавоб ўтказиб, қисқача тушунча маълумот беради. Пойгага бағишланган 
фотолар, рассом асарлари репродукцияларини намойиш этади. Ўқитувчи пойганинг ҳар­хил 
турларидан эскиз сюжетларини хомаки чизиб кўрсатади. Масалан, автомобил, велосапед 
пойгаси, чавандозлар, югурувчи спортчилар, сузиш, эшкак эшиш спорти ва бошқаларни 
мисол тариқасида келтириши мумкин. Бу ўқувчиларни фикр доирасини кенгайишига, ижод 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
360 
қилиш ва изланишда қамровни кенгроқ олишларига ёрдам беради. Шундан кейин ўқитувчи 
пластилин ёки лойдан “Пойга” мавзуси бўйича ҳайкал ясаш кетма­кетлигини хомаки тарзда 
кўрсатиб ўтади. 
ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ТИЗИМИГА ЎТИШ МАСАЛАЛАРИ 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish