Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
САИДОВ Ў.Р., ТВХТХҚТМОҲМ бўлим бошлиғи 
Ҳозирги кунда таълим­тарбия жараёнида аждодларимиз яратган бебаҳо маънавий­
педагогик меросдан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. IX­XII асрларда фаолият кўрсатган 
Шарқ мутафаккирлари томонидан яратилган тарбиявий қадриятлар, маънавий­педагогик 
мерос ёш авлодни ахлоқий жиҳатдан тарбиялашда муҳимдир. Зеро, улар томонидан 
1
www.lex.uz. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепцияси II боб 2­банди 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
370 
яратилган тарбиявий қадриятлар, маънавий мерос, мутафаккирларнинг педагогик қарашлари, 
ғоялари, уларнинг дидактик асарлари ёш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол шахс 
сифатида шакллантириш, уларга тўғри таълим­тарбия беришга хизмат қилади. 
Узлуксиз 
таълим 
жараёнида 
IX­XII 
асрларда 
фаолият 
кўрсатган 
Шарқ 
мутафаккирларининг тарбиявий қадриятлари, бой педагогик мероси, ёш авлод таълим­
тарбиясига оид қарашлари, айниқса, ахлоқ­одоб, инсоф, диёнат, иймон, эътиқод, виждон, 
меҳнатсеварлик, илмсеварлик, инсонийлик хусусидаги ғоялари баркамол шахсни ҳар 
томонлама ва уйғун ривожлантиришда асосий восита бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, 
уларнинг таълимий­ахлоқий қарашларида асосий ўрин тутган илмсеварлик, ватанпарварлик, 
эркинлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, иймон­эътиқодлилик, ҳалоллик, ахлоқий 
поклик, одиллик, биродарлик, ҳурфикрлилик каби баркамол инсон тарбиясига хос ғояларни 
ёш авлод онгига сингдириш муҳим дидактик қимматга эга. 
IX­XII асрларда фаолият кўрсатган Шарқ мутафаккирлари ёш авлод таълим­тарбиясига 
оид қарашлари билан Шарқ халқлари маънавиятини ривожлантириш ва улар маданиятининг 
тараққиёти ҳамда ижтимоий­педагогик фикр ривожига салмоқли ҳисса қўшганлар. Уларнинг 
таълимоти мазмунида инсонни баркамолликка чорловчи мезон сифатида ақл­идрок ҳамда 
таълим­тарбия ётади. Шу нуқтаи назардан мутафаккирлар таълимотини ўрганишга 
йўналтирилган фаолият ўзининг бир қадар мураккаб тарихий­маънавий илдизига эга. 
Шунинг учун ҳам, узлуксиз таълим жараёнида мутафаккирларимиз томонидан яратилган 
қадриятлардан фойдаланиш кутилган самарадорликка эришиш имконини беради. 
Шарқ халқларида, айниқса ўзбекларда фарзанд оила, ота­она муносабатларини 
мустаҳкамловчи муҳим асос ҳисобланади. Оилада фарзандни дунёга келиши ота­онани меҳр­
оқибат, ўзаро бир­бирини тушуниши ва ҳамкорлигини таъминловчи, ундаги қувонч ва 
қайғуларни биргаликда ҳал қилишга ундовчи восита ҳисобланади. Буларнинг барчаси 
узлуксиз таълим жараёнида ўқувчи­талабалар онгига сингдирилиши керак. 
IX­XII асрларда фаолият кўрсатган Шарқ мутафаккирларининг маънавий­ахлоқий, 
тарбиявий ғоялари, қарашларини ёшлар онгига етказиш учун уларнинг ҳаётий фаолиятлари, 
бой ҳаётий тажрибалари ҳамда маънавий­педагогик меросларини тақдим этиш лозим. 
Малака ошириш курсларида тингловчиларга мазкур қадриятларнинг қимматлилик 
даражасини тушунтириш зарур. 
Илмий манбалар таҳлилидан маълумки, мутафаккирларнинг тарбиявий қадриятлари, 
педагогик мероси марказида баркамол шахс тарбияси масаласи туради. Зеро, баркамол 
шахсни шакллантиришда унинг маънавий­ахлоқий, ақлий, жисмоний тарбиясига алоҳида 
эътибор қаратиш лозим. 
Мутафаккирлар нафақат ўз даври, балки бугунги кундаги дунё фани ҳамда маданияти 
тараққиётига катта ҳисса қўшганлар. Назарий билимлар ҳамда тажрибаларни Шарқ 
мутафаккирларининг илмий таълимотлари ва миллий педагогик мероси асосида 
шакллантириш узлуксиз таълим жараёнида самарадорликка эришиш имконини беради. 
Шарқ алломалари томонидан қолдирилган маърифат, маданият ва маънавиятни бугунги 
ёш авлодга ўргатишнинг йўллари, воситалари, шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш лозим. 
Буюк мутафаккирларнинг комил инсон, баркамол авлод таълим­тарбиясига оид 
таълимотлари миллий камолотнинг бугунги ва эртанги куннинг истиқболларини 
таъминлашга қаратилган. 
Таълим­тарбия 
воситасида 
бутун 
инсоният, 
айниқса 
ёшларнинг 
маънавий 
баркамоллиги қарор топтирилади. Шунингдек, шахс дунёқараши, эътиқоди, эзгулик, 
гўзаллик, яхшилик, адолатлилик каби шахсий сифатлари айнан таълим­тарбия асосида 
шакллантирилади. Шу нуқтаи назардан шарқона таълим­тарбия миллий қадрият 
ҳисобланади. Мазкур қадрият воситасида ёш авлодни тарбиялаш, уларга таълим бериш 
бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. 
Ёш авлоднинг онги, дунёқараши, маънавияти, маданиятини шакллантирувчи таълим­
тарбия азал­азалдан ўзбек халқи фаровонлигини таъминловчи восита ҳисобланади. Шундай 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
371 
экан, бўлажак мутахассисларни Шарқ мутафаккирлари ҳаёти, фаолияти, ижоди билан 
таништириш, 
уларнинг 
шахс 
таълим­тарбиясига 
оид 
қарашлари, 
таълимотлари, 
ёндашувларидан фойдаланиш кутилган самарадорликка эришиш имконини беради. 
Буюк олим Абу Райҳон Беруний Маъмун академиясида фаолият кўрсатган вақтда ўрта 
асрларнинг асосий фанлари: астрономия, физика, математика, геодезия, география, геология, 
фармокогнозия, фалсафа, хронология, фанлар тарихи ва бошқа илмий соҳаларга улкан ҳисса 
қўшган. Шу билан бир қаторда у ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратган. 
Тарихий манбалардан маълумки, Абу Райҳон Берунийнинг ўз даври илм­фанининг 
турли соҳаларига оид 160 дан ортиқ асарлари, бир неча тиллардан таржималар, ёзишмалар 
мавжуд. Жумладан, “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Геодезия”, “Ҳиндистон”, 
“Масъуд қонуни”, “Сайдан”, “Жавоҳир” каби асарлари турли йўналишларда бўлиб, уларнинг 
мазмунида табиат ва жамият, давлатчилик асослари, дунёвий ҳамда диний масалалар, 
шунингдек, ёшлар тарбияси муаммолари асосий ўринни эгаллайди. 
Абу Райҳон Беруний асарларини ўзининг ҳаётий тажрибаси, кузатишлари ҳамда 
аждодлар илмий меросига таянган ҳолда яратган. У илмий табиатшуносликка асос солган 
алломалардан бири ҳисобланади. Бунда табиат қонуниятлари, инсон ва табиат 
муносабатлари, ер шари ва унинг ўз ўқи атрофида айланиши масалаларини очиб берган. 
Берунийнинг табиатшунос ҳақидаги фикрлари, қарашлари Европа олимларини томонидан 
ривожлантирилган. Мутафаккир буюк юнон мутафаккири Арасту қарашлари тан олган, 
ривожлантирган, заиф томонларига эса танқидий нуқтаи назардан ёндашган. 
Хулоса қилиб айтганда Абу Райҳон Берунийнинг ёш авлод тарбиясига оид 
қадриятлардан олий таълим жараёнида фойдаланиш кутилган самарадорликка эришиш 
имконини беради. Унинг тарбиявий мероси ўзбек халқи маънавий бойлиги сифатида жаҳон 
маданиятига муҳим ҳисса қўшган. 
Узлуксиз таълим жараёнида ёш авлодни ҳар тамонлама ривожлантириш учун Шарқ 
мутафаккирларининг тарбияга оид қадриятларидан фойдаланиш, маънавий­маърифий 
қарашларини ўрганиш ва уларнинг имкониятларини тўлиқ таҳлил қилиш зарур. 
ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ 
ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish