Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
МИРХАЛИҚОВ Б.З., Тошкент вилояти ЧДПИ тадқиқотчиси 
Ижтимоийлашув бирон­бир воқеа­ҳодиса, шахс ёки ҳаракатнинг ижтимоий моҳият 
касб этиб, кўпчиликка дахлдор бўлиб, ижтимоий муносабатлар мужассамига айланиб 
бориши. Ижтимоийлашув жараёни ва унинг ўзига хос хусусиятлари фалсафа, социология, 
ижтимоий психология, педагогика тарихи ва этнография фанлари томонидан ўрганилади. 
Ижтимоийлашувнинг фалсафий талқинига Г.Тард асос солган. Шунингдек, ижтимоийлашув 
муаммолари З.Фрейднинг классик психоанализида, интеракционизмда, Л.Виготский ва 
А.Леонтьев ижодида, Т.Парсонснинг таркибий­функционал таҳлилида тадқиқ этилган.


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
401 
Ҳозирги кунда ижтимойилашув жараёнининг ўзига хос хусусиятлари Чикаго ва 
Айовадаги символик интеракционизм мактаблари ва “Психодрама” йўналиши намояндалари 
томонидан ўрганилмоқда. Бу масалага педагогикада ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Шахсни ижтимоийлаштиришга йўналтирилган педагогик жараёнларни ташкил этишда 
онтогенетик, филогенетик ёндашуларни инобатага олиш зарур.
Ижтимоийлашувнинг функциялари қуйидагилардан иборат: 
а) ижтимоий­тарихий жараён субъектини шакллантиради; 
б) маданият ва цивилизация тараққиётида ворисийликни таъминлайди; 
в) шахсни ижтимоий муҳитга мослаштириш орқали жамиятнинг бир маромда тараққий
этишига замин яратади. Бугунги кунда ижтимоийлашув муаммоларини ўрганишда 
фалсафий, социологик, ижтимоий­психологик ва тарихий­этнографик таҳлил натижасида 
яратилган услуб ва ёндашувлардан педагогикада комплекс фойдаланиш тенденцияси 
вужудга келмоқда; жамиятнинг муваффақиятли ривожланиши учун зарур бўлган ижтимоий­
педагогика тизим, ижтимоий меъёр ва қадриятларни шахс томонидан ўзлаштириш жараёни.
Ижтимоийлашув инсоннинг маданият, коммуникация таъсири остида шаклланиш 
жараёнини ҳам англатиб, субъектларнинг бир­бири билан мулоқотга киришишларини ҳам 
англатади. Бу жараён инсонинг бутун умри бўйи давом этади. З.Фрейд боланинг 
ривожланишидаги айрим механизмларга аҳамият беради. Унинг таъкидлашича, боланинг 
камол топиши, шахс бўлиб шаклланишида ота­оналар билан бўладиган муносабатлар катта 
рол ўйнайди.
Ж.Пиаже шахснинг ривожланишида айрим даврлар бўлишини тан олади, лекин бир 
босқичдан иккинчи босқичга ўтишда ижтимоий таъсир муҳим деб ҳисоблайди. Унинг 
таъкидлашича, шахснинг айрим схемалари когнитив орқали структуралар орқали 
бошқарилгани учун боланинг ижтимойилашуви юқорида кўрсатилган структура, схемаларга 
мослашади, янги тажрибалар орқали “мувозанатлашади”. 
М.Мид ва Р.Бенедикт индивид ривожланишининг турли даврларида маданият, ота­
оналарнинг таъсири қандайлигини текшириб, ҳар бир давр учун алоҳида ижтимойилашув 
тўғри келишини кўрсатган. Айрим муаллифлар фикрича, ижтимоийлашув фақат болалик 
давригагина хос бўлмай, инсонинг бутун ҳаёти давомида амалга ошади. Ижтимоийлашув 
икки ёқлама характерга эга бўлган жараён бўлиб жамият тараққиётига ҳам сезиларли таъсир 
кўрсатади.
Юнон файласуфи Платон болаларда хулқ­атворни шаклланиши жамиятдаги хулқ­
атвор меъёрлари ва қоидаларини онгли равишда бажариш уларни ижтимоийлашув 
даражаларидаги зарур мезонлардан бири деб ҳисоблайди.
Д.М.Болдуин фикрича ижтимоийлашув жараёни ўзини баҳолашни шаклланишига 
таъсир кўрсатади. Жамият нафақат ҳиссиётларни шаклланишига таъсир қилади, балки
боланинг шахсий сифатларига ҳам таъсир кўрсатади. Ўйин ижтимоий аҳамиятга эга 
эканлигини биринчилардан бўлиб,, асолади, яъни нафақат машқ қилиш шакли балки,
ижтимоийлашув инструменти сифатида катта ўрин тутади. Инсонни ҳаётдаги мураккаб 
ижтимоий муносабатларга тайёрлайди.
Америкалик социолог Маргарет Миднинг илмий изланишлари болаларни 
ижтимоийлашуви турлича маданиятда, замонавий жамият эмас, балки анъаналарга таянган 
жамиятда ижтимоийлашади деган фикрни илгари суради. Боланинг психик ривожланишда
ижтимоий маданий омиллар етакчи рол ўйнашини тасдиқлайди. М.Мид илмий 
қарашларида турлича маданий кўникмалар бола шахсини ўзини ўзи англашини 
шакллантиради, ўзини баҳолаш мазкур миллатнинг маданий анъаналарига боғлиқлиги, 
болага таълим­тарбия беришнинг хусусиятлари, оилада ўзаро мулоқот қилиш кўникмаси
етакчи эканлигини асослайди.
Мактабгача ёшдаги болаларда тенгдошлари билан мулоқот қилишларини таъминлаш
муҳимдир. Бу ёшда болалар биринчидан диққатини катталардан тенгдошларига қарата 
бошлайди, мулоқотга киришиш аста­секин кенгая бошлайди. Мактабгача болаликда 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
402 
тенгдошларига муносабатда бўлиш 3­4 ёшда мулоқот қилиш учун шерикларини осон 
алмаштира олса, 6­7 ёшда конкрет болалар билан мулоқот қилишга ҳаракат қилади. Гуруҳда 
табақалишиш пайдо бўлади, болалар ичилан лидер ажралиб чиқади, бошқа болаларни
фаолиятини ташкил эта оладиган болалар ажралиб чиқиб, уларга симпатиясини кўрсата
бошлайди. Тенгдошлари билан мулоқот жараёнида ўзини баҳолаш ривожланади борган сари 
мулоқотга мослаша боради. Атрофидаги болалар билан ўзини таққослайди имкониятлари ва 
ўзини кўпроқ намоён қилади. Атрофидагилар уни баҳолашлари учун турли хил 
фаолиятларда ўзини намойиш этади.
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ТАЪЛИМДА ТЕНГЛИК 
ТАМОЙИЛИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
МУСАЕВА
М.Э., ТВХТХҚТМОҲМ, кафедра мудири 
Ҳозирги кунда 2017­2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналиши 
ижтимоий соҳани ривожлантириш бўлиб, унда белгиланган вазифалар мамлакатимизда 
инсонпарварлик ғояларининг устуворлиги, миллатимизга хос меҳр­шавқатнинг муҳим 
қадрияти, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоялаш, имконияти чекланган 
шахсларни давлат томонидан қўллаб­қуватлаш, давлат ва жамият эътиборининг 
марказидаги долзарб масала ҳисобланади. Жумладан имконияти чекланган болалар 
таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, бу жараёнга янги инновацион технологияларни 
олиб киришни давр тақозо қилмоқда. 
Имконияти чекланган болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий ҳаётга мослашуви миллий 
ва халқаро ҳужжатлар: “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” (1948 йил. Женева), 
“Ногирон шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Декларация (1975 йил); миллий ҳуқуқий 
меъёрлар: “Таълим тўғрисидаги Қонун (23­модда), “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 
(1997)”, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун(2008), Вазирлар 
Маҳкамасининг “Ақли ва жисмоний ривожланишида муаммолар бўлган болалар учун 
ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида”ги 256­сонли 
Қарори (2011 йил) каби ҳужжатларда имконияти чекланган болаларнинг таълими, 
реабилитацияси, ижтимоий муносабатларида эркин, қулай ва хавсиз ҳаракатланишини 
таъминлашга қаратилган ҳуқуқий меъёрлар белгилаб қўйилган. 
Мамлакатимизда имконияти чекланган болаларни ўқитиш, тарбиялаш, касб­ҳунарга 
йўналтириш, жамиятда ўз ўрнини топаолишига йўналтириш давлат сиёсатининг долзарб
масалалари давлат ва жамиятэътиборининг марказидаги масала ҳисобланади. 
Жаҳон статистика маълумотларига кўра дунё аҳолисининг қарийиб 11 фоизин 
ногиронликка чалинган одамлар ташкил қилади.
Инклюзия умумий таълим жараёнига нафақат ривожланишида ўзига хос хусусияти 
мавжуд болаларни, балки кўпчиликдан фарқи бор болаларни ҳам жалб қилади. Бу бошқа 
тилда сўзловчи, бошқа маданиятга тегишли, турмуш тарзи билан фарқланадиган, турли 
қизиқишларга эга ва истеъдодли болалардир. Бундай болалар учун педагоглар 
маълумотларни беришда турли модификация ва усуллардан фойдаланишлари зарур.
Инклюзияда эътибор махсус таълимга эмас, балки барча болалар учун таълимнинг 
самарадорлигига қаратилади. 
Ногиронликка чалинган болаларнинг таълимини ташкил этилиши ҳақида сўз 
юритилганда иккита муҳим ёндашувга эътибор қаратилиши лозим. 
Биринчи ёндашув алоҳида таълим бўлиб, яъни ўқув жараёни махсуслаштирилган, 
болаларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган ўқув муассасаларида олиб борилади. Одатда, бу 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
403 
енгиллаштирилган ўқув дастурлари асосидаги интернат типидаги ўқув муассасаларидир. 
Бундай ёндашувнинг устунлиги алоҳида эҳтиёжли болалар учун “мўътадил”, ҳавфсиз муҳит 
яратилганлигидадир. Аммо бунда бола ўз оиласи, тенгдошлари ва умуман жамиятдан 
чекланган бўлиб қолади. Махсуслаштирилган мактабларда олинган таълим тайёргарлиги 
касб танлаш жараёнида тенг иштирок этиш имконини бермайди. Бундан ташқари, ушбу 
ёндашув болаларнинг ўз­ўзини англашига зарар келтиради. 
Иккинчи ёндашув ­ инклюзив таълим ёки умумтаълим мактабларида таълим олаётган 
болаларни ва алоҳида эхтиёжга эга болаларни биргаликда ўқитиш, яъни барча тоифадаги бо­
лаларни ягона таълим муассасаларида таҳсил олиши. 
Интеграция ­ махсус шароитларни яратмасдан тенгдошлар муҳитига киритиш 
имконияти. 
Инклюзия бу ҳар бир болани максимал даражада самарали керакли билим, малака ва 
кўникмаларга эга бўлиши учун ўқитишга хохиши ва тайёр бўлишдир. 
Инклюзия бу энг замонавий ёндашувдир, у мактаблар ислохоти ва ўқув жараёнини 
қайта режалаштириб, барча болаларнинг талаб ва эҳтиёжларига жавоб берган ҳолда амалга 
оширилади. 
Инклюзив таълим (франсузча “inclusive” ­ ўз ичига олган, лот. “include” ­ ичига 
оламан, киритаман) ­ умумий таълимни ривожлантириш жараёни. Бунда таълим барча 
болаларнинг турли эҳтиёжларига мослаштирилиб, алоҳида эҳтиёжли болаларнинг таълим 
олиши таъминланади. 
Инклюзив таълим алоҳида эҳтиёжли болаларни умумтаълим мактабларида ўқитиш жа­
раёнини таърифлаш учун фойдаланиладиган терминдир. 
Инклюзив таълим асосида болаларни тахқирлашга йўл қўймайдиган, барча инсонларга 
бир хил муносабатни таъминлайдиган ва алоҳида таълим эхтиёжларига эга болаларга 
махсус шароитлар яратадиган мафкура ётади.
Инклюзив таълимни жорий этиш ғояси, инсонпарварлик тамойилларидан ташқари 
амалий нуқтаи назардан ҳам ўз самарасига эга, яъни инклюзив таълим ногирон болаларга 
самарали таълим бериб, уларга ўз тенгдошлари қатори олий ўқув юртларида ўқиши, обрўли 
касб эгаси бўлиши имкониятларини яратишга асосланган. 
Инклюзив таълимнинг амалиётдаги шарт-шароити: 

Барча болалар яшаш жойларида мактаб ёки мактабгача муассасанинг таълим ва 
ижтимоий хаётига жалб қилиниши керак; 
Инклюзия боланинг ногиронлик тури, тайёргарлик даражаси ва бошка омиллардан 
келиб чиққан холда интеграциядан фарқланиб, унда ўқув муассаси хар бир бола талабига 
жавоб беради; 

Инклюзив мактабнинг вазифаси ­ ҳар бир бола эҳтиёжини қондирувчи тизимни 
яратишдир; 

Инклюзив мактабларда фақат ногирон болалар эмас, балки барча ўқувчилар 
муваффақиятли бўлишга, хавф сизликни ва ўз ўрнини хис қилишга имкон 
яратувчи ердам билан таъминланади; 

Инклюзив таълим мактабгача таълимдан бошланади. 
Инклюзив таълимнинг афзалликлари: 

ижтимоий адолат; 

иқтисодий самара; 

таълимдаги ижобий натижа; 

мақсадга эришув. 
Ногиронликка чалинган болалар учун инклюзив таълимнинг афзалликлари: 

мулоқот доираси ва ижтимоий алоқаларнинг кенгайиши; 

тенгдошлари билан дўстона муносабатларнинг вужудга келиши; 

академик, ижтимоий ва аҳлоқий кўникмаларнинг такомиллашиши; 

умумий таълимга киришнинг енгиллашиши; 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
404 
. кўникмалар орттириш ва уларни бошқа холатларда қўллашнинг такомиллаши; 

келажакда жамиятда ишлашда енгиллик; 

ўзаро алоқалар учун имкониятларнинг кенгайиши; 

орзу­умидларга эришилиши; 


мактаб ходимлари ўртасида ўзаро ҳамжихатликнинг самарадорлиги; 

ота­оналар ролининг ошиши; 

оилаларнинг жамиятдаги интеграциясига туртки бўлиши. 
Барча болалар учун инклюзив таълимнинг афзалликлари: 

барча инсонларга нисбатан хурмат; 

атрофдагилар эҳтиёжларини тушуниш ва миннатдорчилик ҳиссини шаклланиши; 

индивидуал фарқларнинг намоён бўлиши ва уларни кўра билиш малакаси; 

жамиятни тушуниш ва унинг турли шаклларини қабул қилиш осонлашиши; 

болаларни катталар ҳаётига тайёрлаш самарали кечиши; 

бошқа болаларнинг бевосита иштироки орқали турли фаолиятлар такомиллашиши; 

таълимдаги кўрсаткичлар ижобий натижалар кўрсатиши; 

ҳар бир бола учун ресурсларнинг такомиллашиши. 
Ривожланган давлатларнинг мутахассисларни фикрича инклюзив таълим 3 та 
таркибий қисмларнинг мавжудлигини талаб этади: 
1.
Ресурслар (ресурсларнинг яратилиши) 
Инклюзив таълим учун зарур ресурслар моддий ва инсоний бўлиб, моддий ресурсларга 
ўқув ресурслар, ўқув биноси ва синф хоналарининг имконияти чекланган болаларга 
мослашитирилганлиги, ўқув анжомлар ва ҳ. 
Инклюзив машғулотларни ўтказишда инсоний ресурслар ҳам катта аҳамиятга эга. 
Инсоний ресурсларнинг яққол мисоли бу ёрдамчи ўқитувчилардир. Инклюзив дарсда ҳар 
бир ўқувчига алоҳида ёндашилиб, айнан ёрдамчи ўқитувчилар ушбу таълимнинг 
самарадорлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайдилар. 
2.
Кўникмалар (махсус кўникмаларни ривожлантириш) 
Инклюзив таълимнинг ушбу таркибий қисми бу ногиронликка чалинган болаларнинг 
турли тоифалари мавжуд синфда асосий ўқитувчи ва ёрдамчи ўқитувчиларнинг машғулот 
ўтказишларидаги зарур кўникмаларни ўз ичига олади. 
3.
Муносабат (имконияти чекланган болаларга бўлган муноса- батнинг ижобий 
томонга ўзгариши) 
Ота­оналар, ўқитувчилар, болалар, атрофдаги инсонлар ва умуман жамиятимизнинг 
имконияти чекланган болаларга ва инклюзив таълимга бўлган муносабатларини ижобий 
томонга ўзгариши ва шунингдек, имкониятлари чекланган инсонларнинг ўзларига бўлган 
ишончларни оширишдир. 
Юқорида келтирилган инклюзив таълимнинг 3 таркибий қисмларисиз инклюзив 
машғулотларни самарали ўтказиб бўлмайди. 
Хулоса қилиб айтганда жаҳон педагогика амалиётида имконияти чекланган болалар ва 
умумтаълим муассасаларидаги болаларни биргаликда ўқитиш ижобий натижага еришиши 
мумкинлиги ўз натижаларини берган. Бундай таълим туфайли ногрон болаларнинг 
эътибори, кузатувчанлиги, фаоллиги ортиб, улар янги маълумотларни тезроқ қабул 
қиладилар, умумтаълим мактабидаги ўқувчилар эса маънавий тарбиянинг инсонпарвар 
дарсини оладилар. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
405 
INKLYUZIV TA’LIMNI TASHKIL ETISHNING AHAMIYATI 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish