«Сичқонлардан ҳалак жон, кетди улар қутуриб.
Тумшуғин тиқди ҳарён, ҳар ён қирон келтириб.
Қочиб кўринг, айёрлар, тушасиз энди қўлга.
Сизни тузоқ, ов қирар, тутиб баринг бир йўла!»
Шеър тугагач, болалар юришдан тўхтайдилар ва ушланган қўлларини юқорига
кўтарадилар. Сичқонлар қопқон ичига кириб, шу заҳотиёқ иккинчи томондан қайтиб
чиқадилар. Ўқитувчининг «Пақ!» дейиши билан доирада турган болалар қўлларини пастга
туширадилар ва чўққайиб ўтириб оладиларқопқон бекилади. Доирадан чиқиб улгурмаганлар
«сичқонлар» тутилган ҳисобланадилар. Тутилганлар ҳам доирага қўшилиб турадилар
(қопқоннинг ҳажми катталашади). Сичқонларнинг кўп қисми тутилгач, болалар ролларини
алмашадилар, ўйин қайтадан бошланади.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
382
Ўйин охирида ўқитувчи чаққон сичқонларни доирада бирор марта ҳам қолмаганларни
алоҳида айтиб ўтади ва рағбатлантиради.
Хулоса қилиб айтганда, бошланғич синф ўқувчилари учун ҳар кунги жисмоний машқлар
бола саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ёрдам беради.
КУТУБХОНАЛАРГА КИТОБХОНЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ
ХАКИМОВА М.Я., ТВХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига
ахбороткутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида 2019 йил 7 июнь
ПҚ4354сон қарорида кутубхоначилик иши соҳасидаги ахбороткутубхона марказлари
фаолиятини мувофиқлаштириш, йиғма электрон каталог ёрдамида ахборот ресурсларини
бирлаштирувчи электрон кутубхоналар ва маълумот базаларини яратиш ҳамда ташкилий
методик жиҳатдан таъминлаш вазифалари юклатилди.
Республикада ижтимоийиқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида
ахбороткутубхона фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари мамлакатда
амалга оширилаётган ўзгаришларга ва халқаро амалиётга мос бўлиши зарур. Шу муносабат
билан фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини,
шу жумладан миллий қадриятлар ва жаҳон маданияти, амалий ва фундаментал билимлардан
баҳраманд бўлишини таъминлайдиган аҳолига ахбороткутубхона хизматлари кўрсатишнинг
сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий
меросни асрабавайлаш ва бойитиш, ахбороткоммуникация технологияларини кенг жорий
этиш
ҳисобига
ахбороткутубхона
муассасалари
фаолиятини
ташкил
этишни
такомиллаштириш устувор вазифага айланмоқда.
1
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва
тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва –китобхонлик маданиятини
ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши айни
вақтида қабул қилинган зарурий ҳужжат бўлдики, унда белгиланган вазифаларнинг бандма
банд бажарилиши жамиятимиз маънавиймаърифий ҳаётида туб бурилиш ясайди
дейишимизга тўла асос бўлди.
Юртимизда китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, ёш авлодни мутолаага
ундаш каби вазифалар олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига
айланди.
«Ёшларни китобга, китобхонликка қайтариш керак! Китобсиз келажак йўқ!». «Бугунги
болалар эртанги кун халққа айланади» – дейди давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович
Мирзиёев. Олий минбардан янграган бу сўзлар эртаси куниёқ мамлакатимизнинг ҳамма
гўшаларида, энг чекка ҳудудларгача аҳолининг барча қатламлари орасида акссадо берди.
Ёшларни ахбороткоммуникация соҳасидаги охирги ютуқларни ўзлаштириш билан
бирга, ёшларнинг китобга, ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан
дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор
қаратиш лозим бўлмокда.
Ватан, она Ватанимизнинг ўзи буюк ва бетимсол китоб. Бу улуғвор китобни ўқиб,
англамоқ учун ҳам, унинг қадр ва қимматига етиб юрмоқ, чин ва садоқатли, маърифатли ва
билимли фарзанди бўлиб шарафламоқ учун ҳам кўп кўп, жуда кўп гўзал ва чиройли
китобларни мутолаа қилиши шарт ва зарурлигини англаб етган ҳар бир ўғилқиз шу
Ватаннинг энг кўркам ва бахтли дилбанди бўла олади.
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот
кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида 2019 йил 7 июнь ПҚ4354сон қарори.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
383
Китобхонлик кеча ёки бугун туғилган эмас. Хусусан, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону
луғатит турк”, Абу Абдаллаҳ Мухаммад ибн Ахмад алХоразмийнинг “Мафатихалулум”,
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Носируддин Бурҳонуддин Рабғузийнинг “Қисаси
Рабғузий”,
Хондамирнинг
“Макоримулахлоқ”
ва
Алишер
Навоий,
Заҳириддин
Бобурларнинг қатор асарларида китобхонликка оид қимматли фикрлар баён қилинган.
Боболаримиз бутун рўйи оламни, Ерни ҳам, самони ҳам билим билан, тафаккур ва
китоб билан забт этган. Серюлдуз осмон Мирзо Улуғбек бобомизнинг дурахшон
кутубхонасига ўхшайди. Термизийлардан Бухорийларгача, Ибн Синолару Берунийлар,
Улуғбеклару Фарғоний ва Хоразмий боболаргача жаҳонни ақлу заковат, илму ҳикмат билан
эгаллаган буюк жаҳонгирлар бўлган.
Бугунги авлод, ёшларнинг олдига янги давр янги вазифаларни қўймокда. Агар кечаги
бобокалонларимиз ўз етуклигини, юксак инсоний сифатларини Ватан озодлиги, халқ
эркинлиги учун беомон курашларда кўрсатган бўлсалар, ҳозирги авлод ўз етуклигини
Ватаннинг порлоқ ва буюк келажагини бунёд этишда намоён этмоғи талаб қилинмоқда.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тохир Малик: «Кутубхоначилар бахтли одамлар. Бу ёшлар
китоб ўқиётганда савоб бўлади, тепаларида фаришталар айланади ва сиз бу савобга шерик
бўласиз»
дейди.
Шундай
экан
кутубхоналарда
китобхонлик
маданиятини
шакллантиришнинг асоси, масъулияти кўпрок кутубхоначилар зиммасига юклатилади.
Чунки кутубхонада маънавий муҳит шаклланган бўлиши керак яъни киобхон, китоб,
кутубхоначи муносабатлари олий даража бўлиши керак бўлади. Шундагина кутубхона
мавқеи юқори, китобхони кўп, барча китоблар китобхонлар эҳтиёжи учун шаклланади.
Китобхонлик тор маънода китоб ўқишни билдирса, кенг маънода танлаб ўқиш, ҳис
этиш, англаш ва фикр билдириш тушунчаларини ўз ичига қамраб олади. У бадиий адабиёт,
адабий танқид ва педагогика кўмагида юксала боради.
Китобхоннинг китоб ўқиш маданиятининг шаклланиши қуйидагилардан иборат:
1) китоб танлай олиш;
2) китобни қандай ўқишни билиш;
3) китоб ўқиганда нималарга эътибор бериш ва нималарни эсда сақлаб қолиш;
4) керакли маълумотларни қаердан, қандай, қайси воситалардан топиш;
5) олинган билимни ёки хабарни қандай етказиб бериш;
6) қайта ўқиш – китохонлик кўникмасига одатлантириш;
7) кутубхона картотекалари билан ишлай билиш;
8) китобни тез ва секин ўқишни фарқлай олиш;
9) китобни ўқиб, унинг фусункор оламига кира билиш;
10) китобни мустақил ўқий билиш;
11) китобни тарғибташвиқ қила билиш.
Кўп китоб ўқиган, илмга чанқоқ бўлган кишининг тафаккур доираси ҳам
бошқаларникидан ажралиб туради. У оламни, ҳаёт ҳақиқатини, яхшиёмонни терангроқ
англайди. Нима учун дунёга келгану, нима билан ўзининг қадрли бўлган умрини ўтказмоқда,
қайси амали фойдали ва қайси иши нотўғри экани борасида мушоҳада этади. Китобхон
бўлган одам нафақат ўзи, балки оила аъзолари, фарзандлари ва атрофдагиларни ҳам
китобнинг сирли олами томон чорлайди. Секин – аста эса жамиятда китоб ўқишга бўлган
истак ортиб бораверади.
Китоб ўқишликнинг кўпгина фойдали жиҳатлари ҳам мавжуддир. Қуйида уларнинг бир
нечтасини санаб ўтамиз:
1.
Атиги 6 дақиқа китоб мутолаа қилишлик асабни тинчлантиради.
2.
Эмори университети олимлари тадқиқотлари натижасига кўра, айнан китоб ўқиш
миядаги асаб толалари сонининг ошишига ёрдам беради
3.
Инсонларни яқиндан тушуниб, қалб кечинмаларини англашга, ҳар қандай мавзуда
қизиқарли суҳбат олиб бориш имконини беради.
4.
Статистик маълумотларга қараганда умуман китоб ўқимайдиган инсонларнинг 43
фоизи қашшоқликда яшар экан, китоб ўқийдиган кишиларнинг эса атиги 4 фоизи
қашшоқликда яшайдиганлар сафига кирар экан.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
384
5.
Мутолаа яхшиликка ундайди ва ёмонликдан қайтаради. Шу билан жиноятчиликни
олдини олишга ёрдам беради.
Умуман олганда вояга етмаган шахсларнинг ғайри ижтимоий хаттиҳаракатлар ва
маьмурий ҳуқуқбузарликлар содир этишларининг олдини олишга, юртимизда демократик
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларда
ёшларнинг фаоллигини таьминлашга, юксак маьнавиятли мустақил ва эркин фикрлайдиган
замонавий илм фан ютуқларини пухта ўзлаштирган соғлом эътиқодли ҳар томонлама
баркамол авлодни вояга етказишга давлат сиёсати даражасида эьтибор қаратилмоқда. Илм
ўрганаётган, китоб ўқиётган ёшларимизни эъзозлашимиз, уларни суйиб, фахрланиб,
ардоқлашимиз керак.
Китобхонлик маданиятини оширишга, кутубхоналарни янада янгилашга, ижтимоий
аҳамиятга эга бўлган адабий асарлар сонини кўпайтириш васифатини яхшилаш, китоб
маҳсулотлари
тарқалиши
ҳамда
етказиб
берилиши
тизимини
ривожлантиришга
қаратилгандир. Жамиятда китобхонликнинг ўсиши, аввало, шахснинг маънавий ва ахлоқий
юксалиши омилидир. Бу эса халқимизнинг интеллектуал салоҳияти ўсишига, инсон
ресурслари сифати ошишига, республикамизнинг ижтимоийиқтисодий ҳамда инновацион
тараққиётига хизмат қилади.
ЁШЛАРНИНГ ИЛМ-ФАНГА ЖАЛБ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |