Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

Қайси миллат ўз болаларининг расм ишлашларини худди ўқиш, ёзиш ва 
ҳисоблаш даражасига кўтарар экан, у фан, маориф ва маданиятда 
бошқа ҳалқлардан ўзиб кетади! 
 Дени Дидро 
Бугунги кунда интеллект, интелектуал кўникма, юқори билимдонлик, мустақил 
фикрлаш, мустақил равишда асосли қарор қабул қилиш қобилияти каби мезонлар таълим 
жараёнида асосий ўринларни эгаллаётганлиги кўриниб турибди. 
XXI аср –интелектуал баркамол авлод асридир. Билим, таълим, ахборот ва интелектуал 
кўникмалар бу халқаро тижоратда янги ва қимматли товарлар ва бугунги кунда ушбу товар 
дунёда катта тезликда тарқалмокда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон 
Республикасини 
янада 
ривожлантириш 
бўйича 
ҲАРАКАТЛАР 
СТРАТЕГИЯСИ 
ТЎҒРИСИДА”ги ПФ­4947­сонли фармони давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини 
ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва уларни босқичма босқич амалга 
ошириш мақсадида қабул қилинган бўлиб, унда таълим сифатини яхшилаш чора­
тадбирларини амалга оширишни ҳам назарда тутади. 
Педагогик, психологик тадқиқотлардан маълумки, боланинг дунёқараши асосан, 
мактабгача бўлган ёшида шаклланади. Боланинг ўз “Мен”ини англаш жараёни асосан, ўйин 
жараёнида содир бўлади. Боланинг дунёқараши, маънавий сифатларининг шаклланиши, 
атроф оламни англаб етишда эстетик тасаввурлар муҳим ўрин тутади. Улар болани гўзаллик 
дунёсига олиб киради, фикрлаш, тасаввур оламини бойитади. 
Мамлакатимизда мустақил, ижодий фикрловчи шахслардан иборат баркамол авлод 
тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмокда ва у устувор вазифалар сирасига киритилганлиги 
бежиз эмас, албатта. Бу борада оила, умумий ўрта таълим мактаблари, шунингдек, мактабдан 
ташқари таълим муассасаларининг имкониятлари кенг. Жумладан, амалий санъат воситасида 
ўкувчиларнинг 
дизайнерлик 
фаолиятига 
ўргатиш, 
уларда 
дизайнерлик 
тафаккур 
элементларини шакллантириш ҳамда уларнинг бу борадаги тушунча ва тасаввурини янада 
ошириш, такомиллаштириш имкониятлари мавжуд. 
Дизайнерлик фаолияти замонавий маданиятнинг тез ривожланаётган соҳаларидан 
бирига айланиб бормоқда. Дизайнерлик фаолиятида илмий бадиий ва техник ижодкорлик 
синтетик тарзда намоён бўлишини кўрамиз, лекин дизайн уларда мазмун ва моҳиятан 
фарқланади. Санъат билан дизайн ўртасида умумийлик бор, лекин улар эстетик фаолиятнинг 
турлари ҳисобланади. Санъат, аввало маънавий ишлаб чиқаришнинг тури бўлиб, у эстетик 
онгнинг билиш соҳасига киради. У санъатнинг туб моҳияти ҳисобланади. 
Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, ўқувчиларнинг дизайнга қизиқиши, яъни 
дизайнерлик тафаккурини оилада, мактабгача таълим муассасаларида шакллантириб, 
умумий ўрта таълим мактабларида ривожлантириб, касб­ҳунар ҳамда олий таълимда янада 
такомиллаштириб бориш мақсадга мувофиқдир. 
Ўқувчиларда дизайнерлик дунёқарашини шакллантиришда турли омилларнинг таъсири 
ҳам турлича. Зеро, ўқувчида тасаввур, тушунчаларининг шаклланиш жараёни айнан умумий 
ўрта таълимнинг бошланғич синфларида бошланади ва бу давр ўқувчи дунёқараши 
мазмунининг ҳажм жиҳатидан орттиришнинг энг салмоқли босқичидир. Шунинг учун ҳам 
бошланғич синф даври ўқувчиларда тушунча ва тасаввурларини шакллантиришда асосий 
давр ҳисобланади.  


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
374 
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишлари, руҳий, ақлий ҳамда 
жисмоний имкониятларига қараб иш олиб борилса, унинг мустақил фикри, қарашлари 
шаклланиб боради. 
Маълумки, саноат соҳасида махсус ижодий фаолият сифатида дизайн XIX–XX
асрларда пайдо бўлди. Саноат ва оммабоп ишлаб чиқариш натижасида пайдо бўлган дизайн, 
фойда ва гўзаллик орасидаги номувофиқликни бартараф этди. 
Бу тасаввур тизимида дизайнерлик тасаввурлар муҳим аҳамият касб этади. 
Ўқувчиларнинг дизайнерлик тасаввурини бошланғич синфларда шакллантиришнинг 
энг оптимал шакли бадиий лойиҳалаш ҳақидаги, шунингдек, гўзаллик, меҳнатсеварлик, 
маданиятлилик, маърифатпарварлик тўғрисидаги маълумотлар, бадиий эстетик қонуниятлар 
ҳақидаги билимлар воситасида таркиб топтириб боришдан иборат.
Бундан ташқари “Ҳаракатлар сиратегияси”да: 
­ мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва ушбу муассасаларда 
болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт­
шароитларни тубдан яхшилаш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини 
жиддий ошириш ва фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг 
малака даражасини юксалтириш; 
­ болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш 
каби жумлалар мавжудки, буларни барчаси фарзандларимизни соғлом ва баркамол инсонлар 
бўлиб етишишлари учун хизмат қилади. 
Дизайн ва унинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб мақола ва рисолалар ёзилган бўлсада, 
унинг дастлабки нуқталарига тарих, ҳаққонийлик нуқтаи назаридан ойдинлик киритилган 
эмас. Бугунги кунда унинг терминологияси ҳам тартибга солингани йўқ. 
Уйғониш даврининг буюк ихтирочиси ва мусаввири Леонардо да Винчининг таъбири 
билан айтганда – «чизиш орқали кўзга аниқ бўлган ихтиро ва хоҳишни кўратишга ҳаракат 
қилинади, шу жараёнда қониқиш ҳосил қилмагунча бирор бир чизиқни қўшиб ёки олиб 
ташлаб туриш лозим». Бу билан рассом дизайнер эскиз устида ишлаш кўп босқичли 
жараёнлигини, изланишлар натижасида ғояни аниқлаштириб бориш, бадиийликка зид бўлган 
фикрларни саралаш, уларга аниқлик киритиб бориш айнан эскиз ишлаш жараёнида содир 
бўлишини таъкидлаб ўтган.
Юқоридаги фикрлардан шуни хулоса қилишмиз мумкинки
­ Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими, тасвирий санъат, чизмачилик 
дарсларида ўқувчиларнинг дизайнерлик тафаккурини шакллантириш соҳасида ўзбек 
педагогикасида маълум тадқиқотлар қилинган бўлсада, ўқувчиларда дизайнерлик 
тафаккурини шакллантириш бўйича махсус монологик тадқиқот амалга оширилмаганлигига 
ишонч ҳосил қиламиз. 
­ Умумий ўрта таътим мактабларида ўқувчиларнинг дизайн ижодкорлигини дарс 
жараёни ҳамда дарсдан ташқари шароитларда шакллантиришнинг устувор йўналишлари 
кўрсатиб берилди. 
­ Назарий педогогик асослар ва асосий қоидалар билан бир қаторда муаммони ҳал 
қилишнинг назарий­амалий кўрсатмалари ҳам ишлаб чиқилди. 
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар дизайн ижодкорлигини ривожлантириш 
орқали дизайнерлик тафаккурини шакллантиришга доир илмий­методик тавсиялар ишлаб 
чиқилди. 
Таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган биз педагогларнинг эндиги вазифамиз умумий 
ўрта таълим мактабларида ўқувчилар дизайн ижодкорлиги орқали уларни келгусида 
мустақил Ўзбекистонимиз учун муносиб кадрлар қилиб етиштиришдан иборатдир.


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
375 
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИ ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА ЗАМОНАВИЙ 
ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ 
ТОҲИРОВ Ў., Низомий номидаги ТДПУ тадқиқотчиси 
Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор 
йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий­ахлоқий ва интеллектуал 
ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга, ўқув­тарбия жараёнига 
таълимнинг инновацион технологияларини жорий этишга, умумтаълим тизимида 
иқтисодиётнинг инновацион ривожланишига, илғор халқаро тажриба ва жамиятнинг 
замонавий талабларига мувофиқ сифатли таълим олиш имкониятларини яратишга катта 
эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида, ўқувчиларда танқидий фикрлаш, ахборотни 
мустақил излаш ва таҳлил қилиш компетенциялари ва малакаларининг ривожланишига 
хизмат қилади. 
Умумий ўрта таълим мактабларида “Технология” фанини ўқитишнинг асосий мақсади 
– ўқувчиларда техник­технологик ҳамда технологик жараён давомида бажариладиган 
операциялар юзасидан олган билим, кўникма ва малакаларини мустақил амалий фаолиятида 
қўллаш, касб­ҳунар танлаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ижтимоий 
муносабатларга кириша олиш компетенцияларини шакллантиришдан иборат ҳисбланади. 
Ўқувчиларни баркамол авлод бўлиб вояга етишишида, ўз иқтидорини тўла намоён 
этишларида, барча қобилиятларини юзага чиқишида ҳамда жамиятда ўз ўрнини 
топишларида “Технология” фани ҳам муҳим аҳамият касб этади.
“Технология” фани дарслари ўқувчиларни ақлан фикрлашга, ижодкорликка, замонавий 
ишлаб чиқаришнинг бозор муносабатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда профессионал 
тайёргарликни оширишга ва жисмоний меҳнат турларидан самарали фойдаланишга оид 
билим, кўникма ва малакаларни амалиётда тўғри қўллай билиш компетенцияларини 
эгаллашга ундайди. Уларнинг нафақат жисмоний соғлом, балки маънавий жиҳатдан ҳам 
соғлом бўлишлари учун асосий ўринни эгаллайди. 
8­синф “Технология” фанидан ўқувчилар учун қарийб 25­26 йил давомида дарслик 
нашр қилинмаганлигини инобатга олган ҳолда, муаллифлар томонидан дарсликни илк 
авлодининг янги аспектдаги методологияси илғор хорижий тажрибалар, инновацион 
технологиялар ва интернет ресурслари имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб 
чиқилди. 
8­синф “Технология” фани дарслигининг янги нашрида миллий халқ ҳунармандчилиги 
технологияси, ишлаб чиқариш ва рўзғоршунослик асослари, электроника асослари, ижодий 
лойиҳа тайёрлаш технологияси ва касб танлашга йўллаш боблари бўйича маълумотлар 
келтирилган бўлиб, дарслик ўқувчилар келажак ҳаётида муҳим ўринга эга бўлган ва доимий 
равишда керак бўладиган амалий меҳнат фаолиятига тайёргарлик кўришларида ҳамда 
қизиққан касб­ҳунар турларидан бирини тўғри танлашда катта аҳамиятга эга ҳисобланади. 
Бугунги кунга қадар юртимизда чоп этилган дарсликлардаги иллюстрациялар асосан 
фото­расмлардан иборат бўлган бўлса, эндиликда улар ўрнини турли диаграммалар, харита­
чизмалар 
эгалламоқда. 
Сўнгги
2 йил ичида эса дарсликларга инфографикаларни жойлаштириш бошланди. Айни пайтда 
ахборот­технологиялар илдам ривожланиши, QR­код (bar­kod) белгиларнинг кашф этилиши 
босма нашрларга электрон ресурсларни боғлаш имкониятини яратди. 
QR­код – бу 1994 йилда Япониянинг “Denso­Wave” компанияси томонидан 
автомобилсозлик саноати учун савдо белгиси сифатида ишлаб чиқарилган матрица штрих 
кодлари бўлиб, унга бириктирилган объект ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган 
автоматик ўқиладиган оптик ёрлиқ ҳисобланади. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
376 
QR­код икки ўлчамли штрих коддир. Ўз­ўзидан савол туғилади. Нима учун икки 
ўлчовли? Криптография икки ўлчамли (горизонтал ва вертикал) бўлиб, катта ҳажмдаги 
маълумотларни кодлаш имконини беради. 
QR­код – inglizcha “Quick Response” сўзидан олинган бўлиб, Quic – тез, Response – 
жавоб, яъни “тезкор жавоб” маъносини билдиради. Битта QR­код ўртача 7089 та рақам, 4296 
та рақам ҳарф, иккилик саноқ системасига 2953 байт ёки 1817 та иероглифларни ўз ичига 
олиши мумкин. Бир сўз билан айтганда QR­код – бу махсус тарздаги кодлардан иборат 
бўлган, қандайдир бир маълумот ва квадрат кўринишдаги тасвирдир. Унда оддий матн, 
аудио ёзувлар, видеороликлар, 3D форматдаги шакллар ва бошқа шу каби интернет 
ресурслари бўлиши мумкин.
Дарсликда берилган халқ ҳунармандчилиги технологияси, ишлаб чиқариш ва 
рўзғоршунослик, электроника асослари, ижодий лойиҳа тайёрлаш технологияси боблари 
бўйича жами 19 та амалий машғулотларга алоҳида QR­кодлари жойлаштирилган. Мазкур 
белги амалий машғулотларга оид қўшимча сараланган видеороликлардан фойдаланиш 
имконини беради. 
Дарсликда QR­код белгилсидан фойдаланишдан мақсад – дарсликка электрон 
ресурсларни боғлаш орқали таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграцияси 
узвийлигини таъминлашдан иборат. 
QR­код белгилсидан фойдаланишнинг афзалликлари: 
­ QR­код белгиларини киритилиши дарсликка электрон ресурсларни боғлаш 
имкониятини яратади; 
­ QR­код белгилсини дарсликка киритилиши дарсликнинг ўқимишлилигини оширади, 
дарслик саҳифаларини ихчамлашишига олиб келади ва ўқувчида қизиқишни орттиради; 
­ ушбу турдаги кодлашнинг оммабоплиги, биринчи навбатда, технологияларнинг 
ривожланиши, 
замонавий 
компьютер 
технологиялари 
ва 
телефонларнинг 
кенг 
тарқалганлиги. Бунда QR­кодни ўқиш учун компьютер технологиялари ва оддий мобиль 
телефонга “QR Code Reader” дастури ўрнатилган бўлиши кифоя эканлиги; 
­ дарсликни нафақат бойитади, шу билан бирга кейинги чоп этилгунича ўтадиган 5 йил 
давомида бўладиган ўзгаришларни даврий равишда интернет ресурслари ҳисобига тўлдириб 
бориш имкониятини яратади; 
­ дарсликка киртилагна назарий ва амалий машғулотларга оид қўшимча интернет 
манбаларидан фойдаланиш имконини беради
­ ўқувчиларни қўшимча қизиқарли янгиликлардан матн, аудио, видео шаклларида 
хабардор қилиб туришни таъминлайди;
­ дарсликларга илова қилинадиган мультимедиалар учун сарф бўлаётган маблағларни 
иқтисод қилинишига эришилади. 
QR­код 
электрон 
маълумотлар 
узатиш 
принципига 
асосланади.
QR­кодни бир неча усулда ўқишингиз мумкин. Ҳозирда QR­кодни ўқиш учун жуда кўп 
дастурлар мавжуд. Улардан энг кўп тарқалганлари:
“iPhone” қурилмалари учун “Bakodo”, Андроид тизимида ишловчи қурилмалар учун 
эса “Barcode scanner”.
QR­кодга 
айлантириб 
берувчи 
бепул 
онлайн 
сайтлар: 
www.qrcoder.ru 
ва 
www.qrmania.ru мавжуд. 
8­синф “Технология” фани инновацион дарслигини амалиётга татбиқи давомида 
қуйидаги натижаларга эришилмоқда. 
Дасрликда берилган мавзуларнинг 50% ни амалий машғулотлардан иборат эканлиги 
ўқувчиларда 
техник 
ва 
креактив 
фикрлашни, 
интеллектуал 
қобилиятларини 
шакллантиришни, технологик жараён ва тайёрланган маҳсулотларни бажариш кетма­кетлиги 
ҳамда маҳсулот сифатини таҳлил қилишни, буюм ва жараёнларни бажаришга оид хулосалар 
чиқариш, 
меҳнат 
операцияларини, 
маҳсулот 
сифатини 
баҳолаш 
кўникмаларини 
шакллантирмоқда. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
377 
Шу билан бирга алоҳида таъкидлаш лозимки, илк маротаба яратилган дарсликка 
амалий машғулотларнинг видеороликларини боғлаш мақсадида QR­код белгисини 
киритилганлиги энг катта янгиликлардан бири ҳисобланади. Амалиётга жорий қилинган 
инновацион дарсликдан фойдаланиш натижасида ўқувчиларни техник ва креактив 
фикрлаши, мустақил ижодий ишлаши ҳамда интеллектуал қобилиятлари янада 
ривожланмоқда. 
Дарсликни илк авлодининг янги аспектдаги методологияси илғор хорижий 
тажрибалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, амалий машғулотлар қўйилган 
QR­код белгилси орқали машғулот мавзусига оид видеороликларни тезкор кўриш 
имкониятлари яратилган. Бундан ташқари, дарсликни кейинги чоп этилгунича йиллар 
давомида бўладиган ўзгаришларни даврий равишда интернет ресурслари ҳисобига тўлдириб 
борилиши ўқитувчи ва ўқувчилар учун катта ёрдам ҳисобланади. 
Дарсликка киритилган QR­код белгилсидан фойдаланиш орқали соҳага оид замонавий 
техника ва технологиялар билан танишиш, буюмларни ясашнинг самарали шакл ва 
усулларини ўрганишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Энг аҳамиятли жиҳатларидан яна бири 
шундаки, 8­синф “Технология” фани дарслигининг ҳаёт амалиётиги мослиги ва дарсликка
QR­код белгилсини киритилиши нафақат ўқитувчи ва ўқувчилар балки, ота­оналар учун ҳам 
рўзғоршунослик ишларида дастур­ул­амал бўлмоқда. 
Бу эса ўз навбатида ўқувчиларни мустақил ижодий ишларини ташкил қилиш, уларни 
мантиқий ва таҳлилий фикрлашга ўргатиш, танқидий вазиятлардан чиқиш қобилиятларини 
ривожлантиришга ҳамда технология таълимини ишлаб чиқариш жараёни билан самарали 
интеграцияси узвийлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ўқувчиларда буюм ва маҳсулот турларини, 
уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга 
ошириш, психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажариш, тўғри ва 
онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенциялари шаклланади. 
Ўқувчиларда техник­технологик ҳамда технологик жараён давомида бажариладиган 
операциялар юзасидан олган билим, кўникма ва малакаларини мустақил амалий фаолиятида 
қўллаш, онгли равишда касб­ҳунар танлашга пойдевор бўлиб хизмат қилади. 
ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ СТРУКТУРАВИЙ ЎЗГАРИШЛАРИНИНГ БОШҚАРУВ 
КАДРЛАР ТИЗИМИГА ТАЪСИРИ 
ТОШБЕКОВА М.Х., ТВХТХҚТМОҲМ ўқитувчиси 
Миллий Мустақиллигимиздан сўнг давлат ва жамият бошқарувининг барча соҳаларида
структуравий ўзгаришлар амалга оширилди. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
йўлидан бораётган Ўзбекистон Республикаси учун миллий демократик қадриятларнинг 
шаклланиши, унга, яъни янги ижтимоий маконга сиёсий онг ва ижтимоий­сиёсий 
институтларнинг таъсирини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга
1

Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастури кадрлар тайёрлаш миллий 
моделини рўёбга чиқаришни, ҳар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, 
таълим ва касб­ҳунар дастурларини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш 
учун ижтимоий­сиёсий, ҳуқуқий, психологик­педагогик ва бошқа тарздаги шароитларни 
1
С.Н.Норқулов.Фуқаролик жамияти ва ижтимоий онгда трансформация жараёнлари.Монография/ Сухроб 
Дўстмуратович Норқулов.–Тошкент: «Navro`z»,2015.75­бет 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
378 
яратишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни 
тарбиялашни назарда тутади.
1
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунлари, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
«Ўзбекистон 
Республикасини 
янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ­
4947­сон фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз 
таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида» 
1998 йил 5 январдаги 5­сон ва «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш 
тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343­сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган 
“Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича олий 
таълимнингдавлат таълим стандарти (асосий қоидалар)”
2
асосида республикамизда раҳбар ва 
бошқарув кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилиб бормоқда. 
Ҳозирги кунда мамлакатда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш 
борасида фаолият олиб бораётган 6 та академия, 23 та институт, 16 факультет, 4 та марказ ва 
16 та малака ошириш курслари мавжуд. Мустақиллик йилларида давлат бошқарув 
кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ҳар бир соҳанинг хусусиятлари ва 
бу соҳа хизматчиларига қўйиладиган талаблардан келиб чиққан ҳолда олий ўқув марказлари 
шаклланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик 
ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43­сессиясининг очилиш маросимидаги нутқи 
“Истиқлол йилларида мамлакатимизда олий ўқув юртлари сони 5 баробар кўпайди. Бугунги 
кунда олий ўқув юртларимизда 240 мингдан зиёд талаба билим олмоқда. Ўзбекистонда ўн 
бешдан ортиқ хорижий етакчи олий ўқув юртининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. 
Истеъдодли ёшларимизнинг минглаб вакиллари дунёнинг нуфузли университетларида 
таҳсил олмоқда”
3
. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Ўзбекистонда Европа ва Осиёнинг бир 
қатор етакчи олий ўқув юртларининг филиаллари, жумладан, Вестминстер университети, 
Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети, 
Россия нефть ва газ университети, Москва давлат университети, Россия иқтисодиёт 
университети филиаллари фаолият юритмоқда. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Миллий университети, Фанлар академияси ва Буюк 
Британиянинг етакчи олий ўқув юрти – Кембриж университети билан биргаликда Юксак 
технологиялар ўқув­тажриба маркази ташкил этилмоқда. 2014 йилнинг сентябрь ойидан 
бошлаб юртимизда, юқорида зикр этилганидек, Жанубий Кореянинг Инха университети 
филиали 
фаолият 
кўрсатади, 
унинг 
асосий 
йўналишини 
ахборот­коммуникация 
технологиялари, компьютер муҳандислиги соҳасидаги таълим ташкил этади. Ёшларимизнинг 
минглаб иқтидорли вакиллари Япония, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Буюк Британия, 
АҚШ, Франция ва бошқа мамлакатларнинг етакчи университетларида таълим олмоқда, бу 
эса уларнинг билим ва малакасини оширишда кенг имкониятлар очиб бермоқда. Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими 
педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни 
ташкил этиш Бош илмий-методик маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини 
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора­
тадбирлари тўғрисида"ги 278­сон қарори билан ташкил этилган. 
1
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 
11­12­сон, 295­модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15­сон, 150­модда; 2013 
й., 41­сон, 543­модда) 
2
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745­сон қарорига 1­ИЛОВА 
3
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик 
ташкилоти Ташқи 
ишлар 
вазирлари кенгаши 
43­сессиясининг очилиш 
маросимидаги 
нутқи 
// 
http://prezident.uz/uz/lists/view/34 /17.10.2016 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
379 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларининг 
раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил 
этиш чора­тадбирлари тўғрисида” қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish