МИРСАИДОВА Н.С., ТВХТХҚТМОХМ доценти, ф.ф.номзоди
ХXI аср бошларида кечаётган глобал ижтимоийиқтисодий ва геосиёсий жараёнлар,
дунёнинг ғоявиймафкуравий қиёфасини ўзгартириб, янгича тафаккур ва дунёқарашни
шакллантиришни тақозо этмоқда. Бугунги кунда таълимтарбия тизимининг бош мақсади
ҳам айнан жаҳон майдонида ўз билими орқали рақобатлаша оладиган, ўзининг фуқаролик
позициясига эга бўлган, айни дамда оиласи, Ватани ҳамда миллатига нисбатан меҳр
муҳаббат туйғулари шаклланган ёш авлодни тарбиялашдир.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган кенг кўламли
ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
363
тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро
тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди,
халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, жаҳон талаблари даражасида таълим олиши ва касб
эгаллаши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт
шароитлар яратди.
Республикамизда Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим
тизими орқали шахснинг ҳар томонлама баркамол бўлиб етишишини кўзда тутади. Шахс
узлуксиз таълимда ва кадрлар тайёрлашда таълим хизматларининг истеъмолчиси ҳамда
ишлаб чиқарувчиси сифатида намоён бўлмоқда.
Умумий ўрта таълим узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури ҳисобланади ва
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури” га мувофиқ амалга оширилади. Ушбу ҳужжатларда таълим тизими учун
белгиланган вазифалардан бири юқори савияда ўқитишни таъминлаш ва малакали
кадрларни замонавий касб – ҳунар таълими дастурлари асосида тайёрлашдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947 сонли
фармони билан тасдиқланган “20172021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 4
“Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” бўлими 4.4. “Таълим ва фан
соҳасини ривожлантириш” бандида: “Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш,
сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий
эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш...”
1
устувор сиёсат сифатида белгилаб берилди.
Бугунги кунда қабул қилинаётган таълим тизимига оид бўлган норматив меъёрий
ҳуқуқий ҳужжатларда халқ таълими тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб
бир қатор вазифалар белгилаб берилган.
Жумладан:
таълим тизимидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлигининг мувофиқлаштирувчи роли ва масъулиятини кучайтириш;
раҳбар ва педагог ходимларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилийҳуқуқий механизмларини татбиқ этиш йўли билан
халқ таълими тизимида кадрлар сиёсатини шакллантиришнинг замонавий тамойилларини
жорий этиш;
халқ таълими муассасаларини бошқариш тизимига замонавий ахборот
коммуникация
технологияларини
кенг
жорий
этиш,
барча
муассасаларнинг
телекоммуникация тармоқларига уланишини таъминлаб бериш, барча фойдаланиши мумкин
бўлган маълумотлар манбасини яратиш, уларнинг фаолиятини баҳолашнинг электрон
рейтинг тизимини жорий этиш; халқ таълими муассасалари ходимларини моддий
рағбатлантиришни ва ижтимоий муҳофаза қилишни яхшилаш, уларнинг самарали
ишлаши учун муносиб шароитларни яратиш каби бир қатор аниқ вазифалар белгилаб
берилди.
Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини
бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПФ
5538 сонли Фармонида таъкидланганидек, “...раҳбар ва педагог ходимларни танлаш,
тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилийҳуқуқий
механизмларини татбиқ этиш йўли билан халқ таълими тизимида кадрлар сиёсатини
шакллантиришнинг замонавий тамойилларини жорий этиш” халқ таълими тизимини ислоҳ
қилишнинг асосий йўналишдан бири сифатида этиб белгиланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8
декабрдаги 997сонли қарорининг 1иловаси билан тасдиқланган “Халқаро баҳолаш
дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига
1
Мирзиёев Ш. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида” ПФ4947сонли Фармони. – Электрон манба: www. lex.uz./docs//4312785
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
364
тайёргарлик кўриш бўйича “Йўл харитаси” нинг 5бандида “Мактаб ўқувчилари
саводхонлигини шакллантириш бўйича илғор миллий ва халқаро тажрибаларни ўрганиш,
жумладан, ўқувчиларнинг ёзма саводхонлигини яхшилаш бўйича халқаро тажрибаларни
ўрганиш, ўқувчиларнинг нутқ саводхонлигини ўстириш бўйича халқаро тажрибаларни
ўрганиш, ўқувчиларнинг ёзма ва нутқ саводхонликларини ошириш бўйича илғор миллий ва
халқаро тажрибаларни жорий этиш ”; 6бандида “Умумий ўрта таълим тизимида ўқиш,
математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича қўлланиладиган дарсликлар
ва ўқувметодик мажмуаларни яратиш ва модернизация қилиш бўйича халқаро
экспертларни
жалб қилган
ҳолда
муаллифлар
гуруҳларини
шакллантириш”
вазифаларининг белгиланганлиги, “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030
йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ5712сонли қарори,
1
“Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини
ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида” ПҚ4306сонли фармони
2
халқ таълими тизимига
қўйилаётган юқоридаги ва бошқа ҳуқуқиймеъёрий хужжатлардаги талаблар белгиланган.
Халқ таълими тизимидаги ишлар ҳолатини танқидий таҳлил қилиш, халқ таълими
тизими бошқарувини ташкил этиш, давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг
фаолиятини амалий жиҳатдан мувофиқлаштириш, уларнинг моддийтехник ҳолатини
яхшилаш бўйича тадбирларни молиялаштиришда бир қатор муаммолар ва камчиликларни
бартараф этиш мақсадида аниқ чоратадбирлар ишлаб чиқарилмоқда ва босқичмабосқич
амалга оширилмоқда.
Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш,
умумтаълим муассасалари раҳбарларини танлаш ва жойжойига қўйиш масалаларини ҳал
этиш, идоравий мансуб ташкилотларнинг мулкидан самарали фойдаланиш, умумтаълим
муассасалари раҳбарлари зиммасига уларга хос бўлмаган вазифалар ва функцияларни
юклаш, раҳбарлар, ўқитувчилар ва умумтаълим муассасаларининг бошқа ходимларининг
касбий фаолиятига асоссиз равишда аралашувдан ҳимоя қилиш механизмларининг ишлаб
чиқилиши, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан мактабларни текшириш
ҳаддан зиёд кўпайиб кетганлиги, халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган
ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик каби бир қатор муаммоларга ҳукумат
қарорлари билан чек қўйилди.
Бугунги кунда таълим муассасаси ўқитувчисининг малакаси махсус ва педагогик
фанлар билан ёритиладиган икки қиррага эга бўлиши лозим ва у доимо: “Нима учун
ўқитиш керак?”, “Қандай ўқитиш керак?” деган саволларга жавоб топиши зарур. Бу
жавоблар таълим тизимининг асосий қоидалари ва қонуниятларига мос ҳолда талқин
қилиниши лозим. Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагог кадрларга
замонавий педагогик технологияларни ўргатиш, педагогика ва психология ва мутахассислик
фанларига оид билимларини янада мустаҳкамлаш ва олган билимларини ўқувтарбия
жараёнига қўллай олишни ўргатиш ўта муҳим аҳамият касб этмоқда. Таълим сифатини
юқори даражада таъминлаб бериш, ўқитувчиларнинг билим даражасини ва педагогик
маҳоратини ошириш масалаларига бугунги кунда давлат сиёсати даражасида эътибор
қаратилмоқда. Ўқувтарбия жараёни устидан эса давлат ва жамоатчилик назоратини
кучайтириш таълим сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан биридир.
Бугунги кунда ушбу вазифаларни амалга ошириш учун, умумий ўрта таълимнинг
долзарб масалалари ва уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича чуқур илмий
тадқиқотларни яратиш ўта муҳим аҳамият касб этмоқда.
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 29 апрелдаги ПФ5712сонли фармони.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар
тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида”2019 йил 3 майдаги ПҚ4306сонли
фармони
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
365
Ҳозирги кунда халқ таълим муасасаларини бошқариш соҳасида ҳар бир педагогик
ходимлар нормативҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва
жавобгарлигини билиши лозим.
Юқорида таъкидланганлардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, ҳозирги даврда
ҳар бир мамлакат рақобатбардошлиги аввало, унинг таълим ва фан даражасига боғлиқ.
Иқтисодиёт ва жамият ривожланишининг замонавий ҳолати инсон фаолиятининг касбий ва
касбий тайёргарлик сифати даражасига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талаблар қўймоқда.
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА
ИНСТИТУЦИОНАЛЛАШУВ ТУШУНЧАСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ
АНГЛАШ ЗАРУРАТИ.
ОТАБАЕВ А.К., Низомий номидаги ТДПУ мустақил изланувчиси
Ўзбекистoн Республикaси мустaқил дaвлaт сифaтидa ўзи тaнлaгaн миллий демoкpaтик
pивoжлaниш йўлидaн бopиши жараёнидa фуқapoлик жaмияти вa демoкpaтик ҳуқуқий дaвлaт
бapпo этишнинг ўзига хос тaжpибaси шaкллaнмoқдa. Бугун миллий демократик жaмиятнинг
ҳaм институциoнaл, ҳaм функциoнaл жиҳатлapни ифoдaлoвчи илмий мoдели яpaтилди, десак
тўғри бўлади. Табиийки, бу жиҳатларда сезиларли муаммоларга дуч келдик. Бугунги кунда
уларни бартараф этиш халқимиз ва давлатимиз олдидаги долзарб вазифадир. Зеро, давр
талаби даражасидаги жaмият қуришдa фуқapoлик институтлapи билaн дaвлaт институтлapи
ўpтaсидa институциoнaл вa функциoнaл фapқлap мaвжуд бўлaди.
Миллий демoкpaтик тapaққиёт кoнцепцияси ҳамда бугунги кун учун дастуриламал
бўлаётган 20172021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидaн келиб чиқaдигaн бўлсaк, жaмиятдa дaвлaт
фуқapoлapнинг туpли эҳтиёжлapи, қизиқишлapи, мaнфaaтлapигa хизмaт қилaди, улapгa ўз
ҳуқуқ вa эpкинликлapини pўёбгa чиқapиш учун зapуp шapтшapoит, ижтимoиймaънaвий,
ижoдий муҳит яpaтиб беpaди
1
. Давлат ва фуқаролар ўртасида ўзаро ишончни узоқ
истиқболни ҳисобга олган ҳолда мустаҳкамлайди. Инсoннинг мaънaвиймaдaний
қoбилиятини, сaлoҳиятини юксaлтиpиш, бapчa учун тенг имкoниятлap яpaтиш, Аpистотель
aйтгaнидек, oдaмлapнинг “фapoвoн вa бaхтли ҳaёт кечиpиш”лapини тaъминлaшдек улуғвop,
инсoнпapвap мaқсaдлap дaвлaтнинг фуқapoлap, жaмият oлдидaги буpчи, вaзифaси вa ўз
зиммaсигa oлгaн мaсъулият вa мaжбуpияти бўлaди
2
. Ушбу бош мақсад, табиийки, сиёсий
ижтимоий институционаллашув жараёни учун ўзига хос туртки бўлиб хизмат қилади.
Институционаллашувнинг дастлабки шакллари ижтимоий ўзўзини бошқарув ва
ўзиниўзи ташкил этувчи стихияли жараёнлар даражасида пайдо бўлади. Бундай ҳолатни бир
пайтлар Гоббс ва Руссо айнан бир хил маънода бўлмасада, “табиийлик даври” деб
таърифлашган. Демакки, оммавий ёки гуруҳий ҳаракатлар ва интилишларни тартибга
келтириш, мақсадга йўналтирилган хаттиҳаракатлар шаклланишига эришиш, уларни
бошқариш, уюштириш қобилиятига эга бўлган етакчиларни етиштириш, хуллас, астасекин
бошқарувчи гуруҳлар орқали ушбу жараённинг бошқарувга ўтиши институционаллашув
жараёни шаклини касб этади. Том маънода ўта мураккаб инсон табиати, унинг
мойилликлари доирасида кечиши боис, бу жараён шунчаки содда эмаслиги, айни вақтда
фикрлар турфа хиллигининг ҳозиргача сақланиб қолаётганлиги шундан гувоҳлик беради.
Институтлаштиришнинг анча такомиллашган шакллари – сиёсий институтлари барпо
1
20172021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ПФ
4947 // Халқ сўзи. 2017, 8 февраль.
2
Аристотель. Политика. Кн. Первая // Сочинения. В 4 т. – М., 1984. Т. 4. – С. 376.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
366
этилган ҳокимият шаклланган, сиёсий муассасалари, сиёсий иттифоқлари ва ҳоказолари
ташкил этилган, ривожланган сиёсий тизимга эга бўлган жамиятда ўз ифодасини топади.
Маълумки, институционаллашув ҳар қандай ижтимоий соҳага тегишли бўлиб, у
муайян ҳаракат ёки ҳодисани уюшган ташкилотга айлантириш, фан, ахлоқ қоидалари,
маълум бир қадриятлар тизимига асосланган аниқ муносабатлар тузилмасини тартиблашган
жараёнга айлантириш ёки ҳаракатдаги ташкилотни уюштириш эканлигини назарда тутсак,
мазкур жараён бир неча кетмакет даврларни ўз ичига олади. Улар:
а) уюшишга эҳтиёжнинг пайдо бўлиши ва уни ўзаро ташкиллаштириш фаолиятининг
ҳаракатлар орқали қондирилиши;
б) умумий мақсадларни шакллантириш;
в) стихияли ўзаро ҳаракат ҳамда синаб кўриш усулларидан тўлақонли фойдаланган
ҳолда уларни амалга ошириш орқали ижтимоий меъёрлар ва қоидаларнинг вужудга келиши;
г) зарурий меъёр ва қоидалар билан боғлиқ жараёнларнинг вужудга келиши;
д) меъёр ва қоидаларни институционаллаштириш, уларни қабул қилиш ва амалиётга
кўчириш;
ж) меъёр ва қоидаларни сақлаб туришда қўлланиладиган тизимлар замонавий
занжири (санкцияси, тўсиқ)ни шакллантириш, уларнинг айрим ҳолларда қўлланиши;
з) барча ижтимоийсиёсий ва бошқарув институтлари аъзоларининг қамраб олиниши,
мавқеи ва роллари тизимининг яратилиши
1
.
Институционаллашув инсоннинг биоижтимоий мавжудот сифатида барча биологик ва
ижтимоий институтлар кесишган жойдаги ҳаракатидир. Институционаллашув жараёни
жамиятга, қолаверса, инсон зотига хос доимий алоқа ва муносабатларни таъминлаш ҳамда
ижтимоий ҳаётни ташкил қилувчи барқарор жараённинг вужудга келишини таъминлашга
қаратилган. Бу ижтимоий ҳодиса маълум бир қабул қилинган меъёр ва қоидалар асосида
ҳокимиятнинг турли иерархик поғоналарида ташкилотнинг ушбу хусусиятларини ифода
этувчи, уни тартиблашган жараён сифатида маълум бир тузилмалар асосида шаклланган
ташкилотга айлантирувчи узоқ давом этадиган мураккаб жараёндир. Шунингдек,
институционаллашув умумий оралиқ ҳисобланиб, ижтимоий бирлик тасарруфидаги гуруҳ ва
индивидларни ташкиллаштиришни амалга ошириш имкониятини берадиган барча
эҳтимолий жараёнларни ифодаловчи тушунчадир.
Инсон зотига хос интилишларни ҳисобга олган ташкилотлар ва ижтимоий
ҳаракатларнинг институционаллашув жараёни сиртдан ўхшаш умумийликка эга бўлсада,
ҳар бир мамлакатда ўзига хос хусусиятга эга. У қуйидан табиий бошланган ҳаракат пайдо
бўлиши ва гуруҳдаги ҳамфикрлар орасидан чиққан инсонлар, яъни элита аниқ муаммоларни
ҳал қилишда уюшиб иш кўришлари ва қолаверса шу орқали ижтимоийсиёсий майдонда
“юқоридан” ташкил этилган уюшмалар кенг иш олиб боришини қамраб олувчи узоқ
жараёндир. Шу тарзда ушбу ташкилотлар, ҳудудий тузилмалар ўз манфаат ва маслакларидан
келиб чиқиб, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органларига таъсир ўтказади.
Тузилган тузилмалар фаолияти марказдан молиялаштирилиб, улар у ёки бу мақомда
вакиллик функцияларини бажаради.
Институтлар – бу туркумдаги сиёсий, ижтимоий ҳодисалар, керак бўлса
манфаатларнинг сиёсий тилдаги ифодаси бўлиб, талаб даражасида ташкил этилган тузилиш,
марказлаштирилган бошқарув ҳамда ижро этувчи аппаратга эга бўлган сиёсий идоралар,
муассасалар (давлат ҳокимияти институтлари – ҳукумат, қонун чиқарувчи мажлис, шаҳар
ҳокимиятлари ва ҳоказо); сиёсий вазифалар, муносабатлар, бошқарув типлари (хиллари)нинг
моҳияти ва шакллари: президентлик институтлари, вакиллик институтлари (яъни сайлов
чиларнинг иродаси ва манфаатларини ифода этувчи ишончли шахсларни, вакилларни,
ҳокимият ваколатли идораларининг парламент аъзоларини сайлаш тартиби), партиялар,
уюшмалар, жамоатчилик институтлари ва ҳоказолардан тортиб, то оила институтигача
мавжуд ижтимоий макондир.
1
ФроловС.С. Социология: учебник. 3е изд., доп. – М.: Гардарики, 2000. – С.166.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
367
Демакки, “институционаллаштириш” ижтимоий муносабатларни шакллантириш,
норасмий муносабатлар (бирлашмалар, келишувлар, музокаралар) ва ташкиллашмаган
фаолиятдан фарқли ўлароқ ҳокимлик иерархиясига эга, муайян фаолиятни, у ёки бу
муносабатларни тартибга соладиган, агар зарур бўлса, уларни ҳуқуқий легитимлаштирадиган
ташкилий тузилмаларни яратишга ўтиш жараёни экан. Ҳолбуки, ижтимоий ҳаёт ва
муносабатларда мулоқот муносабат ва фаолиятни ташкил қилиш ҳамда расмийлаштириш
билан боғлиқ. Бошқача айтадиган бўлсак, институционаллаштириш ўзида ўзўзидан
бошқариладиган ва ўзўзидан ташкиллашадиган ҳодисаларнинг тартибли ташкилланган ва
бошқариладиган ҳодисаларга ўтиши синергетик жараёнини ифодалайди
1
. Дунёда ижтимоий
институционаллашув ва институтларнинг турли кўринишлари мавжуд экан, улардан ҳар
бирига хос институтционаллашув характерини алоҳида олиб ўрганиш мумкин.
Масалан, сиёсий партиялар институционаллашувини оладиган бўлсак, фуқароларнинг
оддий расмийлашмаган уюшмасидан тўлақонли конституционҳуқуқий институтга айланиш
жараёнини
ифодалайди.
У
икки
ўзаро
боғлиқ
жараёнларда,
биринчидан,
конституционаллашувда, яъни конституцияларга сиёсий партиялар мақомининг асосий
тамойиллари киритилиши, бошқа бир томондан, қонуний институционаллашув орқали
партияларнинг ҳолати қонунан тартибга солинишида намоён бўлади
2
.
Сиёсатшуносликда “институционаллашув” тушунчаси остида инсоний ҳамжиҳатлик
ва яшаш мазмунига жавоб берувчи қоидалар мажмуи тушунилади
3
. Социология фани нуқтаи
назаридан турфа хилдаги ижтимоий табақалар фаолияти, социал институт сифатида уларни
бошқариш жараёни институционаллашувни англатади
4
. Шу тарзда институционаллашув
умумий қабул қилинган тажрибаларни ўзгармаган ҳолда сақлаш, бир неча авлодларга
етказиш ва ниҳоят мазкур қоидаларни ўзаро барқарор амалиётга ўтказишга хизмат қилади.
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
РАҲМОНОВА Н.Ю., Андижон вилояти ХТХҚТМОҲМ ўқитувчиси,
КАДИРОВА М.А., Андижон шаҳар 35-ИДУМ ўқитувчиси
Ватанимизнинг эртанги куни, ривожланиши ва олиб борилаётган ислоҳотларнинг
натижаси кўп жиҳатдан халқимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданияти
даражасига боғлиқ. Маълумки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларга таълим
тарбия бериш, ҳар томонлама етук шахсни вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор
йўналишига айланди. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар
орасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий
онги ва маданияти даражасини ошириш борасида кенг камровли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72
сессиясида “Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун
зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олишдир.
1
КравченкоИ.И. Новая философская энциклопедия: В 4 т. / Под редакцией В. С. Стёпина. – М.: Мысль. 2001. –
С. 312.
2
Юридический словарь. –М, 1994. –С. 148.
3
Айзикович А.С. Потребности и интересы. –М., 2001. – С.72.
4
Меркель В., Круассан А. Формальние и неформальние институти в дефектние демократия // Политологические
исследования. – 2002. – № 2. – С. 20.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
368
Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллабқувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим, деб
ҳисоблаймиз”
1
, дея таъкидлаганди.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг тўла
ҳуқуқли аъзоси сифатида жамиятнинг ижтимоийҳуқуқий ҳимояга муҳтож катлами
ҳисобланган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари
Умумжаҳон декларацияси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ва бошқа халқаро
ҳуқуқнинг умумэътироф этилган шартномаларини ратификация қилди ва бу амалиёт бугунги
кунда ҳам изчиллик билан давом этмоқда.
Ўзбекистонда давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида қаралаётган
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва бола ҳуқуқларини кафолатлаш борасида
кейинги йилларда кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинмоқдаки, уларнинг
барчаси эртангги кунимиз эгалари бўлган ёшлар ва болалар манфаатини таъминлашга
қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган биринчи
қонун ҳужжати – “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун бўлганлигида ҳам
рамзий маъно бордек. Албатта, ўз халқининг келажагини ўйлаган давлат болалар ҳамда
ёшларни ҳар томонлама камол топишларини таъминлашида давлат сиёсатининг муҳим
йўналишларини белгилаб олиши, бу борада давлат органларининг ваколати ҳамда
вазифаларини реал шартларда аниқлаб олиши ва соҳанинг ҳуқуқий асосларини қатъий
мустаҳқамлаб бериши зарур.
Юқоридаги қонуннинг қабул қилиниши ёшларга оид давлат сиёсатини амалга
оширишнинг ҳуқуқий асосларини яратди. Унга кўра, ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий
принциплари қуйидагилардан иборат:
очиқлик ва шаффофлик;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштирок этиши;
ёшлар ташаббусларини қўллабқувватлаш ва рағбатлантириш;
маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларнинг устуворлиги;
ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги.
2
Фуқаролик жамиятининг негизини ташкил этувчи ҳуқуқий давлатнинг муҳим
шартларидан бири аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти даражасининг юқорилиги билан
характерланади. Халқимизнинг қонунчилик амалиётини яхши билиши, қонунларни қабул
қилишдаги умумхалқ муҳокамаларида фирклари, таклифлари ёки эътирозлари билан
иштирок этишлари ҳам уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражалари билан чамбарчас
боғлиқ. Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти мамлакатимизда
жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқароларнинг иштирокини таъминланишида
ҳам алоҳида ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январда қабул қилинган
“Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан
такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ5618 сонли Фармонининг қабул қилиниши ҳуқуқ
тизимида олиб борилаётган ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтармоқда. Ушбу
Фармон билан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепцияси” қабул қилинди.
Ушбу Концепция орқали фуқаролар онгида «Жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор
топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни
мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало,
таълимтарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш,
мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва
ҳуқуқий маданиятни сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72сессиясидаги
маърузасидан.
2
www.lex.uz
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни 14.09.2016й.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
369
ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини тарғиб қилиш, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч,
ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одобахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш
каби Конституциямизнинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш, давлат
хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда
коррупция
ва
бошқа
ҳуқуқбузарликларга
нисбатан
муросасизлик
муносабатини
шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг манзилли ҳуқуқий
тарғиботни амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш
1
каби муҳим вазифалар
белгиланди.
Халқимизнинг узоқ йиллардан бери ўзининг пурмаъно хикматини йўқотмаган нақллари
бор: “Бола азиз, одоби ундан азиз”, “Бир болага етти маҳалла отаона” каби.
Маҳаллаларимизда, қишлоқларимизда, ўзимиз яшаб турган кўчамизда улғаяётган
ёшларимиз, болаларимиз барчамизники, уларнинг тарбиясига барчамиз бирдек масъулмиз.
Албатта ёшларимиз, фарзандларимиз тарбиясида бироз сусткашликка йўл қўйсак, бунинг
салбий асоратини йўқотиш ўта қийин кечади.
Бунинг учун қуйидаги вазифаларга алоҳида аҳамият бериш зарур:
болалар онгига яхши – ёмон, тўғри – ўғри, ҳалол – харом ва бошқа шу каби ҳуқуқий
тушунчаларнинг бошланғич элементларини ўз вақтида сингдириш;
ҳуқуқий машғулотлар ўтказиш ва бола ёшининг психологикфизиологик
жиҳатларини инобатга олган ҳолда Конституция ҳақидаги илк тушунчаларни ўргатиб бориш;
МТМларининг тарбиячи ходимлари ва отаоналар ўртасида тизимли хамкорликни
йўлга қўйиш;
умумтаълим муассасаларида ҳуқуқий тарбия соҳасининг асоси бўлган ҳуқуқ дарслари
мавзуларини қайтадан кўриб чиқиш ва машғулотлар ҳажмини кўпайтириш;
ҳуқуқий онгни ва маданиятни ривожлантиришга мўлжалланган тадбирлар
таъсирчанлигини ва бу борадаги ишлар кўламини ошириш;
умумтаълим муассасаларида “Ҳуқуқийпсихологик маслаҳат марказлари”ни ташкил
этиш ва ҳуқуқийпсихокоррекцион ишлар самарадорлигини ошириш зарур.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлашни истардимки, кайсики давлат ёшлар ҳуқуқий
тарбияси борасида ишлар кўлами ва самарадорлигини етарли даражада таъминламас экан,
ундай давлатда қонунларни менсимаслик аломатлари ва бунинг натижасида эса турли
конунбузилиш ҳолатлари, ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар сони ортиб бораверади. Суверен,
ҳуқуқий давлат саналган Ўзбекистон ўзининг бой тарихий меъросига таянган ҳолда
такрорланмас давлатчилик йўлини белгилаб олган. Биз бу йўлдан борар эканмиз,
келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимизнинг ҳуқуқий тарбияси долзарб масала бўлиб
қолаверади.
Зотан,
ўзбек
педагогикасининг
ёрқин
намоёндаси
А.Авлоний
таъкидлаганларидек: “Тарбиябиз учун ё ҳаётё мамот, ё нажотё фалокат, ё саодат ё
фалокат масаласидир”.
ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ ОРҚАЛИ
ЎҚУВЧИЛАРГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |