Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
САРИМОВА Д.С., ТВХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, таълим 
муассасаларининг моддий­техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий техник ҳамда 
ахборот воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек, малакали педагоглар билан таъминлаш 
масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Педагогларнинг касбий салоҳиятларини 
ривожлантириш ва давр талабларига мувофиқ фаолият юрита олишлари учун зарур шарт­
шароитларни яратишда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими 
алоҳида ўрин тутади. “Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш уларнинг касбий 
билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлаш” дан иборат бўлган 
мазкур тизимни янада такомиллаштириш глобаллашув даврининг долзарб масалаларидан 
бири сифатида кун тартибига қўйилмоқда. Ушбу масала Республика Вазирлар 
Маҳкамасининг “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Халқ таълими вазирлигининг “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни 
такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи моҳиятида ҳам акс этади. Уларда педагог 
ходимларнинг касбий малакаларини ошириш, таълим жараёнини ташқил этишга нисбатан 
технологик ёндашувни қарор топтириш масалаларини таълим сифатини жаҳон стандартлари 
даражасига кўтариш имконини берувчи муҳим омил сифатида эътироф этилган.
Ўзбекистон Республикаси дунёнинг ривожланган мамлакатларидаги каби замонавий 
ахборот­коммуникация технологияларини ҳамда ўқитишнинг интерфаол методларини 
таълим тизимида қўллаш жараёнини ривожлантириш, умумий ўрта таълим мактабларни 
замонавий ўқув­лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, ўқув дастурлар, ўқув­методик 
адабиётларини халқаро талабларга жавоб берадиган даражада янгилаш ва ўқув жараёнини 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
231 
илғор педагогик ва ахборот­коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқитишга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Компьютер технологиялари асосида ўқитишнинг анъанавий шаклда ўқитишдан фарқли 
хусусияти касбий билимларни юқори савияда идрок қилиш ва такрорлаш хусусиятларида 
намоён бўлишидир. 
Кимё дарсларини ўтишда компьютер технологияларидан фойдаланиш ўқувчиларнинг 
мотивациясини 
кучайтириш, 
ўқитишни 
яккалаштириш 
даражасини 
кўтариш 
ва 
ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштирганлигини тезкор назорат қилишни ташқил этиш билан 
бир қаторда, микродунёни тушунтириш учун зарур. 
Ахборот технологияларини кимё фанини ўқитишда қўллашда аҳён­аҳёнда эмас, балки 
узлуксиз ва тизимли равишда, бутун ўқув фаолияти давомида фойдаланилса, унинг 
самарадорлиги ниҳоятда ошади.
Малака ошириш курсида тингловчилар таълим тизимига ахборот­коммуникация 
технологияларининг кириб келиши ва истиқболли лойиҳалари ҳақида маълумотга эга 
бўлиши, ахборотларни йиғиш қайта ишлаш ва узатишни ташқил этишни ҳамда мазкур 
жараённи автоматлаштиришнинг заруриятини тушуниб етиши, замонавий компьютерлар шу 
жумладан мактаб компьютерларининг таркибий қисмлари ва қўшимча қурилмаларининг 
вазифалари тўғрисида маълумотга эга бўлиши, компьютер тармоқлари ва уларнинг турлари 
ҳақида маълумотларга эга бўлиши, Интернет тармоғи, электрон почта ва ундан фойдаланиш 
йўл йўриқларини эгаллашлари лозим. 
Умумий ўрта таълим мактабларида 8­синф кимё фанида “Кислород” мавзусини 
ўқитишда ижодкор ўқитувчилар томонидан реактив ёки жиҳозлар етишмаган шароитда 
қуйидаги тажрибани ўтказиш мумкин. 
Кислородни йиғиш учун 4 та катта пробиркага ёки 4 та бўш қаймоқнинг банкачасига 
кислород йиғинг. Бунинг учун кенг пробиркаларга мос келадиган 4 та тиқин (пробка) олинг, 
ёки банкалар огзини тўлиқ ёпадиган 4 та шиша пластинка танланг. Сўнгра бошқа бир катта 
пробирка олиб, унинг 1/4 қисмига калий перманганатдан солинг, пробиркани газ ўтказувчи 
най ўрнатилган пробка билан беркитиб штативга маҳкамланг ва найнинг учини сувли 
ваннага ботиринг. Калий перманганат солинган пробиркани қиздиринг ва ажралиб чиқаётган 
кислород газ ўтказувчи найдаги ҳавони тўла сиқиб чиқаргунча бир оз кутинг. Найдан тоза 
кислород ажралиб чиқаётганига ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг, кислородни тайёрланган 
банкачаларга йиғинг бунинг учун банкачани сув билан тўлдиринг ва оғзини шиша пластинка 
билан беркитиб уни сувли ваннага тўнкаринг. Сув оғзида шиша пластинкани олиб, банкачага 
газ чиқарадиган найнинг учини киргазинг ва кислород билан тўлдиринг. Кислород тўлгандан
кейин сув оcтида банкача оғзини шиша пластинка билан беркитиб банкани сув оғзидан 
чиқаринг. Худди шу тартибда қолган банкачаларни ҳам кислород билан тўлдиринг. 
Банкачаларда йиғилган кислород билан унинг хоссаларини ўрганинг.
Ўқувчиларга 
ушбу 
мавзу 
бўйича 
дарс 
жараёнида 
ахборот 
коммуникация 
технологиялардан самарали фойдаланишни назарда тутиб, FlashMX дастурида яратилган 
мультимедиа ресурсни тақдим этиш лозим. Бунда ўқувчилар мультимедиа иловасидан 
қуйидагича фойдаланадилар. 
“Кислороднинг олиниши ва хоссалари” мавзусига кирилса, қуйидаги асбоблар учун 
керакли деталлар берилади. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
232 
Улардан фойдаланиб қуйидаги асбоб вариантларини йиғиш мумкин.
Асбоблар йиғиб бўлинганидан сўнг, “текшириш” тугмаси орқали текширилади. 
Малака ошириш жараёнида тингловчиларда зарур кўникмаларни шакллантириш, 
малака ошириш сифат самарадорлигини янги босқичга кўтариш, ўқитишнинг замонавий 
воситаларини амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқ. 
Хулоса қилиб айтганда, малака ошириш жараёнида дарсни ташкил этишда дарсда 
фойдаланиладиган 
анъанавий 
ва 
замонавий 
педагогик, 
инновацион 
ва 
ахборот 
технологияларининг уйғунлигини таъминлаш орқали дарс жараёнида ўқитувчи билан 
тингловчилар орасида ҳамкорлик, ўзаро мулоқот қилиш ва ижодий фаоллик кўрсатиш учун 
қулай шароит яратилади. Тингловчилар ўқув топшириқларини индувидуал бажариш 
жараёнида уларнинг ақлий фаолияти жалб этилади, ўз билими, кучи ҳамда касбий маҳорати, 
қобилиятига бўлган ишонч ортади. Бунинг натижасида ҳар бир кимё фани ўқитувчиси ўз 
имконияти даражасида касбий билимларини оширади ва ривожлантиради. 
ИНФОРМAЦИОННЫЕ ТЕХНОЛОГИИ В ОБРАЗОВАНИИ И НАУКЕ 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish