Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
158
ўсмир ҳаётида, унинг руҳияти, организмининг физиологик ҳолатларида, унинг ижтимоий
ҳолатида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. Аксарият ҳолатларда уларда бирбирига қарама
қарши бўлган турли хил анъаналар кузатилади. Бу даврга келиб бола энди “бола” эмас ва шу
билан бирга ҳали “катта” ҳам эмас. Унинг ўзўзига ва атрофдагиларга нисбатан бўлган
муносабатлари бутунлай бошқача характер кашф этиб боради. Унинг қизиқишлари тизими,
ижтимоий йўналганлиги қайтадан шаклланади, ўзўзини англаши, баҳолаши, қадриятлари
ўзгаради. Унинг учун ўз “мен”и ва шу “мен”нинг аҳамияти ортади. Ўсмир организмида рўй
берадиган ўзгаришлар шундан иборатки, бола ривожланишининг айни шу даврида биологик,
физиологик етуклиги борасида туб ўзгаришлар амалга ошади. Физиологик ривожланиш ва
жинсий балоғатга етиш жараёнининг янги босқичи бошланади. Жинсий балоғатга етиш ва
жисмоний ривожланишдаги ўсиш ўсмир руҳиятида янги психологик тузилишларнинг юзага
келишида муҳим аҳамиятга эга. Биринчидан, бу ўсмир учун жуда сезиларли бўлган
ўзгаришлар бўлиб, улар ўсмирнинг катта бўлганини ҳис қилишининг юзага келишининг
объектив манбаси бўлиб хизмат қилади (унинг асосида ўсмир ўзининг катталарга
ўхшашлигини ҳис қилади). Иккинчидан, жинсий балоғатга етиш бошқа жинс вакилига
қизиқишни ривожлантиради, янги кечинма, ҳиссиёт, туйғуларни юзага келтиради.
Ўсмирнинг ички бандлиги ва янги таассуротлар, кечинмаларга муносабати даражаси
уларнинг ўсмир ҳаётидаги ўрни кенг ижтимоий шароитлар билан, ўсмир ҳаётининг конкрет
индивидуал шароитлари, унинг тарбияси ва мулоқоти хусусиятлари билан белгиланади.
Ўсмирлик даврининг характерли хусусиятларидан яна бири бу даврда ўсмирларда
кузатиладиган ўсмирлик автономияси ҳолатидир. Ўсмирлик автономиясининг
ҳуқуқий
автономия, э
моционал автономия,
маконий автономия каби турлари фарқланади. Ўсмирлар
учун уй вазифалари уй ишлари бўйича мажбуриятларни бажаришга қараганда тенгдошлари
билан мулоқот қилиш муҳимроқдир. Ўз ишлари сирларини бола энди ота онасига эмас балки
тенгдошига кўпроқ ишонади. У энди салбий ва ижобий томонларига алоҳида бир урғу
бермаган холда ўзи хохлаган кишиси билан дўст бўлиш хуқуқини талаб этади. Ўз
тенгдошлари билан мулоқот ва муносабат жараёнида ўз шахсини эркинлик билан тўла
намоён эта олади. Отаоналарнинг ўсмирга шу эркинликнинг бермаслиги ёки ўсмирнинг
шундай деб билиши натижасида улар отаонага қарши позицияда бўладилар. Шуни алоҳида
таъкидлаш лозимки, ана шу мулоқот ва муносабат асосида ўсмирларда ғурур ҳисси шакллана
бошлайди. Албатта ғурур норма ва қоидалари катталардан ўрганилади лекин ўз ғурурини
қандай ҳимоя қилиши ўсмирларининг алоҳида назоратида бўлади. Улар орасида содиқлик ва
тўғрилик каби хислатлар юқори баҳоланиб ўсмирлар ўзини ҳурмат қилишини ўз фикрини ва
қизиқишини ҳимоя килишни билмаган тенгдошларига жуда паст баҳо берадилар.
Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиқиб қуйидаги тавсияларни ишлаб чиқдик.
1) Мактаб таълимтарбия ишларининг муваффақияти кўп жиҳатдан мактаб ўқувчи
ёшдаги болаларнинг шахси шаклланишида таълим фаолиятларини мақсадга мувофиқ ташкил
қила боришга боғлиқлигини ҳар бир мактаб амалиётчи психологлари билишлари шарт.
2) Таълим орқали мактаб ўқувчи ёшдаги болалар шахси шаклланишида ижтимоий
фойдали, яъни юксак инсоний хислатларни тарбиялаш мумкин.
3) Таълим фақат билиш жараёнларини такомиллаштириб қолмай балки мактаб ўқувчи
ёшдаги боланинг хулқатворига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
TA’LIMDA INNOVATSION TEXNOLOGIYALARNINING O‘RNI.
Do'stlaringiz bilan baham: