Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
ҲАМДАМОВА М.З., п.ф.н., ТВХТХҚТМОҲМ доценти 
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритиши билан 
«
таълим 
тизимининг кадрлар салоҳиятини тубдан яхшилаш, тарбиячи, ўқитувчи, муаллим ва илмий 
ходимнинг касбий нуфузини ошириш
»
га
1
.йўналтирилган Ўзбекистон Республикасининг 
«
Таълим тўғрисида
»
ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида кадрлар 
тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил қилиш зарурати юзага келди.
1
Кадрлар тайёрлаш м иллий дастури // Баркам ол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: 
Шарқ, 1998. – Б. 44 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
70 
Педагогик кадрларнинг юксак профессионализми кўп жиҳатдан олий таълим 
муассасаларида шакллантирилган салоҳият, унинг таълимий эҳтиёжларини қондириш ва 
касбий тайёргарлик даражасига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан 
«
бутун таълим тизимимизни 
тубдан қайта кўриб чиқиш, профессионал билимларни эгаллаш учун имкониятларни 
кенгайтириш, янги шароитларда, янги замонавий технологияларда ишлашга қодир 
мутахассисларни тайёрлашга йўналганликни кучайтириш
» 
1
зарурати юзага келди.
Шунга кўра, олий таълим тизимини аниқ, илмий асосланган, алоҳида технологик 
лойиҳалардан тузиладиган, алгоритмик, маълум натижани кафолатлайдиган, қўйилган 
мақсадларга диагностик йўналтирилган таълимий жараёнлар билан такомиллаштиришни 
технологиялаштириш масаласи долзарб аҳамият касб этади. Шу муносабат билан 
«
касб 
таълим тизими учун олий малакали илмий­педагог кадрларни ҳамда илғор педагогик 
технологиялар соҳасида илмий кадрларни устувор равишда тайёрлаш
» 
2
муаммоси ўз 
ечимини кутмоқда. 
Таълим тизимининг барча босқичларида, айниқса малака ошириш таълим тизимида 
бўлажак ва малакали касбий таълим педагогини билимларни ўзлаштириш ва касбий фаолият 
моделини лойиҳалаштириш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирадиган янги 
концептуал ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурати ҳозирги глобаллашув шароитида кун 
тартибига кескин қилиб қўйилмоқда.

Компетентлик
” 
тушунчаси таълим соҳасига психологик илмий изланишлар 
натижасида кириб келган. Психологик нуқтаи назардан компетентлик 

ноанъанавий 
вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга 
киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни 
бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи 
ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгалик
” қила олишини
англатади. Касбий 
компетентлик мутахассис томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, 
балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг 
ўзлаштирилишини назарда тутади. Шунингдек, компетенция мутахассислик билимларини 
доимо бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, муҳим ижтимоий талабларни 
англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фаолиятида 
қўллай билишни тақозо этади. Касбий компетентлик қуйидаги ҳолатларда яққол намоён 
бўлади:
Биринчидан, касбий компетенцияга эга мутахассис: ­ ўз билимларини изчил 
бойитиб боради; ­ янги ахборотларни ўзлаштиради; ­ давр талабларини чуқур англайди; ­ 
янги билимларни излаб топади; ­ уларни қайта ишлайди ва ўз амалий фаолиятида самарали 
қўллайди; ­ мураккаб жараёнларда; ­ ноаниқ вазифаларни бажаришда; ­ бир­бирига зид 
маълумотлардан фойдаланишда; ­ кутилмаган вазиятда ҳаракат режасига эга бўла олишда 
намоён бўлади. 
Иккинчидан, касбий компетентлик 
– 
мутахассис томонидан касбий фаолиятни 
амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни 
амалда юқори даражада қўллай олинишини таъминлайди. 
Биз қуйида касбий компетентлик негизида акс этувчи сифатларнинг моҳиятини
қисқача ёритишни лозим топдик.
1. Ижтимоий компетентлик – ижтимоий муносабатларда фаоллик кўрсатиш кўникма, 
малакаларига эгалик, касбий фаолиятда субъектлар билан мулоқотга кириша олиш. 2. 
Махсус компетентлик – касбий­педагогик фаолиятни ташкил этишга тайёрланиш, касбий­
педагогик вазифаларни оқилона ҳал қилиш, фаолияти натижаларини реал баҳолаш, билим, 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish