кўникма, малакаларни изчил ривожлантириб бориш бўлиб, ушбу компетентлик негизида
1
Карим ов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. Йигирм а том лик. – Тошкент: Ўзбекистон, 1995. – Т.5.
– Б.329.
2
Кадрлар тайёрлаш м иллий дастури // Баркам ол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент:
Шарқ, 1998. – Б.50.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
71
психологик, методик, информацион, креатив, инновацион ва коммуникатив компетентлик
кўзга ташланади. Улар ўзида қуйидаги мазмунни ифодалайди:
a) психологик компетентлик – педагогик жараёнда соғлом психологик муҳитни ярата
олиш, тингловчи ёки талабалар ва таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари билан ижобий
мулоқотни ташкил этиш, турли салбий психологик зиддиятларни ўз вақтида англай олиш ва
бартараф эта олиш;
b) методик компетентлик – педагогик жараённи методик жиҳатдан оқилона ташкил
этиш, таълим ёки тарбиявий фаолият шаклларини тўғри белгилаш, метод ва воситаларни
мақсадга мувофиқ қўллай олишдир.
с) экстремал компетентлик – фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар, технологик
жараён ишдан чиққан)да, педагогик низолар юзага келганда оқилона қарор қабул қилиш,
тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик. Бир қатор тадқиқотларда бевосита педагогга хос
касбий компетентлик ва унинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилган. Ана шундай тадқиқотлар
сирасига А.К.Маркова ва Б.Назаровалар томонидан олиб борилган изланишларни киритиш
мумкин.
Компететнликнинг ана шундай қоидаларини чуқур англаб етган касб эгалари, қайси
соҳа вакили бўлмасин, педагогик лойиҳалаш муаммосига бағишланган ишларнинг назарий
таҳлили ва амалий натижаларини лойиҳалаш фаолиятининг
«
билим
» – «
билим + тажриба
» –
«
билим + тажриба + мустақиллик
»
каби уч босқичда кечадиган, бўлажак педагогнинг
индивидуаллиги ва ўзўзини касбий такомиллаштиришга тайёрлигининг намоён бўлишини
таъминлайдиган лойиҳалаш кўникмалари ва компетенциялар мажмуини юқори даражада
эгаллаганлик сифатидаги таърифини шакллантириш имконини беради.
Масалан: Касбий компетенциялар: 1.Рефлексив 2.Маърифий 3.Коммуникатив
4.Ижтимоий 5.Когнитив бўлиши мумкин. Лойиҳалаш фаолиятининг тузилиши - Ижодий
даража: Ўзига хос фикрлаш қобилиятининг ривожи. Шахсий даража. Педагог шахси:
рефлексия, педагог шахсининг ўзўзини баҳолашдир.
Назарий тайёргарлик. 1.Моделлаштириш 2.Режалаштириш 3.Тузиш. 4.Олдиндан айта
билишдир.
Амалий
тайёргарлик.
Лойиҳалаш
компетентлиги.
Билим+тажриба.
Билимлар+тажриба +мустақиллик. Билимлар +кўникма+малака.
Ҳар бир соҳада ўқиш ва ўқитишнинг асосий мақсади етук касб мутахассислигини
эгаллашдир. Ҳар бир шахс ана шу етуклик орқали, муайян мақсадларга эришиш ва жамият
тараққиётига хизмат қилиш бурчини бажаради. Бунинг учун албатта ўз мутахассислик
компетенциясига эга бўлиши шарт.
Педагогик амалиёт ёки малака ошириш, бўлажак касбий таълим педагогларини
лойиҳалаш фаолиятига тайёрлашнинг якунловчи босқичи саналади. У муайян таълим
муассасасида педагогик инновациялар моҳиятини ўзлаштириш, янгиликларга нисбатан ўз
нуқтаи назарини белгилаш, уларда шу жараёнда ўзи иштирокига оид вазифалар билан
бойитиб боришга ўрганади. Педагогик амалиёт ёки малака оширишни ўташ даврида
педагогик вазифаларни лойиҳалаш ва уларни ҳал қилиш йўлларини асослаш кўникмаларини
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиши зарур бўлади.
Бўлажак
касбий
таълим
педагогларини
лойиҳалаш
фаолиятига
тайёрлаш
самарадорлиги таълим жараёнини лойиҳалашнинг моҳияти, тамойиллари ва тартиби
ҳақидаги билимларни шакллантириш; ўзининг педагогик фаолиятни лойиҳалаш индивидуал
услубини англаш; касбийпедагогик фаолиятга яхлит ҳиссийқадриятли муносабатни
шакллантириш; лойиҳалашнинг зарурлигига ишонч ҳосил қилиш; таълим муассасалари
шароитида лойиҳалаш фаолиятини репродуктив, ижодий даражада амалга ошира билиш;
битирувчи талаба ёки тингловчиларни касбий таълим педагогининг лойиҳалаш фаолияти
усулларига ўргатишнинг адекват (тўла, мос, айнан, сифатли) метод ва воситаларини танлаш
каби педагогик шартлар йиғиндисини амалга ошириш йўли билан таъминланади. Мазкур
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
72
педагогик шартларни жорий қилиш таълимнинг анъанавий ва ноанъанавий шаклларини
уйғунликда олиб боришни кўзда тутади.
ПЕДАГОГИК ВА ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ
СТРУКТУРАСИНИ ТУЗИБ ОЛИШ
Хулоса қилиб айтганда, машғулотларни лойиҳа асосида кетмакет амалга оширишга
қаратилган тузилма, педагогик технология, қўллаш шароитларини аниқ тавсифлашни кўзда
тутади ҳамда технологияларни қатъий тушуниш ва лойиҳалашнинг зарурий минимал,
педагогик жараён типига мос келадиган туркумига риоя қилиб лойиҳалашда ўз ифодасини
топади. Касбий таълим педагогларининг лойиҳалаш фаолиятига тайёрлик даражаси
юзасидан таълим жараёнида ўз нуқтаи назарини ўзгартиришга интилиш; инновацион
фаолият мақсадини англаш; янгиликларни лойиҳалаш орқали қабул қилиш, ўзлаштириш
каби кўрсаткичларга эга бўлган мотивацион; педагогик инновациялар моҳияти, уларнинг
типлари, педагогнинг инновацион фаолияти таркиби, педагогик лойиҳалаш моҳияти, унинг
мантиқи ва босқичлари мазмунига бўлган когнитив; лойиҳалаш муаммоларини белгилаш,
лойиҳа концепциясини конструкциялаш, лойиҳани амалга оширишнинг салбий ва ижобий
натижаларини ташхислаш малакалари моҳиятидан иборат технологик ёндашувлар
тавсифланди. Шунингдек, ўз фаолиятининг таҳлил кўрсаткичлари, ўзини ўзи адекват
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
73
баҳолаш, лойиҳалаш тафаккурини аниқлашга қўйиладиган мезон ва кўрсаткичлар бўйича
тавсиялар берилди.
Касбий таълим педагогларида педагогик фаолиятнинг лойиҳалаштириш ва конструктив
кўникмаларини
шакллантиришга
йўналтирилган
«
Таълим
технологияларини
лойиҳалаштириш ва конструкциялаш асослари
»
махсус курсини ишлаб чиқиш ва жорий
қилиш
касбий
компетентлик
тузилмасида
бўлажак
касбий
таълим
педагогини
лойиҳалаштириш фаолиятига тайёрлаш самарадорлигини оширишга асос бўлади.
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ЎҚИТУВЧИ КОМПЕТЕНТЛИЛИГИНИНГ
АҲАМИЯТИ
ЭРАЛИЕВ Х.А., Наманган ВХТХҚТМОҲМ, директор ўринбосари,
УСМОНОВА М.Х., Наманган ВХТХҚТМОҲМ ўқитувчиси
Бугунги кунда илмфан, техника, технология ва ишлаб чиқариш соҳаларининг тез
суръатларда жадаллик билан ривожланиб бораётганлиги, таълим муассасаларида таълим
тарбия сифатини оширишга асос бўлган талабларни қайта кўриб чиқиишни тақазо этмоқда.
Мамлакатимизда халқлар ўртасидаги ўзаро моддий ва маънавий алоқалар бошқача
айтганда, “Глобаллашув” шу қадар кучайиб кетдики, эндиликда мазкур жараённи назорат
қилиш қийин бўлиб қолди. Лекин, бу жараёнда билимга чанқоқ, истеъдодли ёшларни топиб,
уларни Ватанга фидоий инсонлар қилиб тарбиялаш муқаддас вазифамиздир. Ёш авлодни ҳар
жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг иммунитетини кучайтириш ҳозирги ўта
мураккаб даврда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг
“...Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интелектуал ва маънавий салоҳиятга эга
бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб
камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор кучи ва
имкониятларини сафарбар этамиз”
1
,деган фикрлари мақсадимизнинг тасдиғи сифатида биз,
таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида
такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз. Таълимнинг
бугунги вазифаси ўқувчиларни кун сайин такомиллашиб бораётган ахборот таълим муҳити
шароитида мустақил равишда фаолият кўрсата олишга, ахборот оқимидан оқилона
фойдаланишга ўргатишдан иборатдир.
Ўқувчиёшларни мустақил фикрлайдиган, юксак салоҳиятга эга бўлиш кўп жиҳатдан
шу
авлод
вакилига
таълимтарбия
бераётган
устозмураббийларнинг,
ўқитувчи
педагогларларнинг билимига, касб малакаси ва маҳоратига, дунёқараши ва савиясига,
маънавияти, ғоявий етуклиги ва ахлоқига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Замонавий ўқитувчининг
бу каби фазилатларини бир жумла билан айтганда компетентлик дейиш мумкин.
Компетенция бу шахснинг малакаси ва қобилиятини ҳаётий фаолиятида намоён қила
олишини белгиловчи билим, кўникма ва малакалари, фазилатлари ва қадриятларидир.
Компетенция у ёки бу вазиятни, ҳолатни ўзгартириш ва ҳал қилиш бўйича мақсад қўйиш ва
мақсадга эришиш имконини берувчи билим, кўникма ва малакалар уйғунлигидир.
Компетентлилик, компетенцияли бўлиш амалдаги меъёр ва талабларга мос тарзда қўллай
олишга лаёқатли бўлиш, яъни нафақат маълум даражадаги билим, кўникма ва малакаларни
эгаллаш, балки уларни ҳаётга қўллай олиш демакдир.
1.Ш. Мирзиёев.”Қонун уситворлиги ва инсон манфаатларини таъминлашхалқ фаровонлиги
гарови”мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига
бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси.Халқ сўзи. 2016 йил 8декабрь.243сон.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
74
Компетентлилик илмий категория сифатида ўтган асрнинг 90йилларида таълим
доирасида махсус тадқиқ қилина бошланган. Компетентлилик шахс билим, кўникма ва
тажрибаларининг унинг ижтимоийпрофессионал мавқеи ва ўзига тегишли вазифаларни
бажариш, муаммолар ҳал қилишга етарлилиги ҳамда ҳақиқий мослик даражаси.
Компетентлилик таркибига соф касбий билим, кўникма ва малакалардан ташқари,
ташаббускорлик, ҳамкорлик, гуруҳда ишлаш лаёқати, коммуникатив қобилияти, реал
баҳолай олиш, мантиқий фикрлаш, ахборотнт саралаш ва фойдалана олиш хусусиятлари
ҳам киради. Демак, ҳар бир ўқитувчи ўз фани бўйича таълим бериш жараёнида
ўқувчиларда компетентлилик ёндашувини шакллантириши лозим бўлади.
Таълимтарбия жараёнида педагог кадрларнинг компетентлигини оширмасдан туриб
ёш авлодни маънавий ва ғоявий жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаб бўлмайди. Шу маънода
бугунги давр шароити ва талаблари халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган барча
педагог кадрларда компетентликни шакллантириш масаласини долзарб қилиб қўймоқда.
Компетентлилик таркибига соф касбий билим, кўникма ва малакалардан ташқари,
ташаббускорлик, ҳамкорлик, гуруҳда ишлаш лаёқати, коммуникатив қобилияти, реал
баҳолай олиш, мантиқий фикрлаш, ахборотнт саралаш ва фойдалана олиш хусусиятлари
ҳам киради. Демак, ҳар бир ўқитувчи ўз фани бўйича таълим бериш жараёнида
ўқувчиларда компетентлилик ёндашувини шакллантириши лозим бўлади.
Таянч компетенциялар таркибига кирган коммуникатив компетенция жорий
назоратлар даврида оғзаки сўров, уй вазифасини бажарганлиги, синфдошларининг
тушунтиришларини англай олиши, баҳсга киришиш кабилар орқали шакллантирилса,
ахборот билпн ишлаш компетенциясинидарслик ва ўқув қўлланмалар билан ишлаш, бадиий
адабиёт, кинофильмлардан фанга оид ахборотлар излаб топиш, уларни тушунтириш орқали
шакллантириш мумкин. Шу билан ўқибўрганиш компетенцияси ҳам шакллантирилиб
борилади.
Ўқувчиёшларга таълимтарбия учун таянч компетенциялар билан биргаликда мактаб
таълимида ўқув предметларига тегишли бўлган компетенциялар ҳам шакллантирилади.
Хулоса
ўрнида
шуни
айтиш
керакки,
фанлар
бўйича
компетентликни
шакллантиришда ва ривожлантиришда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида педагогик ҳамкорлик
кўникмаларини ўрнатиш муҳимдир. Бунда ўқитувчи ва ўқувчи томонидан ўзаро ҳурмат, бир
бирини тушуниш, мақсад ва вазифаларнинг аниқ қўйилганлиги аҳамиятлидир.
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА БОШҚАРУВ МАСАЛАСИНИНГ ЎРНИ
Do'stlaringiz bilan baham: |