Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
69
артист бўлиши керакки, энг индамас ўқувчи ҳам ўзўзидан дарсга киришиб, фаол
қатнашишига эришиши лозим.
Замонавий ўқитувчи шахсига қуйидаги фазилатлар намоён бўла олиши керак:
1. Ўқитувчи жамият ижтимоий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган
ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб етиши ҳамда бу борада ўқувчиларга тўғри, асосли
маълумотларни бериб бориши лозим.
2. Замонавий ўқитувчи илмфан, техника ва технология янгиликлари ва ютуқларидан
хабардор бўлиши талаб этилади.
3. Ўқитувчи ўз мутахассислиги бўйича чуқур ва пухта билимга эга бўлиши, ўз устида
тинимсиз ишлаши изланиши лозим.
4. Ўқитувчи педагогика ва психология фанлари асосларини пухта билиши, таълим
тарбия жараёнида ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда
фаолият ташкил этиши керак.
5. Ўқитувчи таълимтарбия жараёнида энг самарали шакл, метод ва бошқалардан
унумли фойдалана олиш имкониятиг эга бўлмоғи даркор.
6. Ўқитувчи ижодкор, ташаббускор ва ташкилотчилик қобилятларига эга бўлиши шарт.
7.Ўқитувчи юксак даражадаги педагогик маҳоратга, чунончи, коммуникативлик
лаёқатига эга бўлиши, педагогик техника, нутқ, юз, қўлоёқ ва гавда ҳаракатлари (мимика,
жест, пантомимика) қонуниятларини чуқур ўзлаштириб олишга эришиши лозим.
8. Ўқитувчи юксак нутқ маданиятиги эга бўлиши ва унинг нутқи бир қатор сифат ва
хусусиятларга эга бўлиши керак.
9. Ўқитувчи кийиниш маданиятига (содда, озода ва бежирим кийиниш. талим тарбия
жараёнида ўқувчиларнинг диққатини жалб этувчи турли хил безаклар (қимматбаҳо
тақинчоқлар ва ёрқин рангли пардоз андоз воситалари) дан ортиқча ва ўринсиз
фойдаланмаслик, фасл, ёш, гавда тузилиши, юз қиёфаси, ҳатто соч ранги ва турмагига
мувофиқ равишда кийинишга одатланиш кабилар) эга бўлиши лозим.
10. Ўқитувчи шахсий ҳаётда пок, атрофдагиларга ўрнак бўлиши лозим. Ўқитувчи
шахсининг мазкур талабларни ўзида акс эттира олган ички ва ташқи қиёфаси унинг
ўқувчилар ва ҳамкасблари ҳамда отаоналар ўртасида обрўэътибор қозонишини
таъминлайди.
Ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш каби мураккаб масалаларни муваффақиятли ҳал қилиш
кўп жиҳатдан ўқитувчининг ғоявий эътиқоди, касбий маҳорати, билимдонлиги, маданияти ва
компетентлигига боғлиқ экан бугунги кун ўқитувчилари ўз касбига маъсулият билан
ёндашишлари, отаоналар ва халқ ишончини олиш учун ўз устида тинимсиз ишлаб,
билимларини бойитиб бориши лозим.
ПЕДАГОГЛАРНИ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИК ТУЗИЛМАСИНИ
ЛОЙИҲАЛАШ ФАОЛИЯТИГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Do'stlaringiz bilan baham: