Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
ТЎХТАСИНОВ М., Наманган ВХТХҚТМОҲМ, кафедраси мудири. 
УСМОНОВА М., Наманган вилояти Тўрақўрғон туман 4-мактаб ўқитувчиси
 
Энг аҳамиятли вазифа ёш авлодга пухта билим бериш, 
уларни руҳий етук инсон қилиб тарбиялашдир. 
Ш.Мирзиёев 
Ўзбекистонда мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб мамлакатни 
ривожлантиришнинг устивор йўналишларидан бири сифатида таълим тизимини ислоҳ 
қилиш белгилаб олинган эди. Таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар 
юртимизда ушбу соҳанинг изчиллик билан ривожлантирилишини ва такомиллашувини 
амалий ҳаётда кўрсатиб бермоқда. 
Ёш авлодни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш, шу авлод вакилига таълим­
тарбия бераётган устоз­мураббийнинг, ўқитувчи­педагогнинг билимига, касб малакаси ва 
маҳоратига, дунёқараши ва савиясига, маънавияти, ғоявий етуклиги ва ахлоқига кўп 
жиҳатдан боғлиқдир. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
59 
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов шундай 
деган эди: “...Ўқитувчи болаларимизга замонавий билим берсин, деб талаб қиламиз, аммо 
замонавий мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак”
1
. Шундай экан, 
ҳозирги замон педагоги келажак бунёдкори, илғор ғояларнинг муаллифи, ишлаб 
чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси ва тарғиботчиси ва компетентли ўқитувчиси 
бўлиши керак. 
Бугунги замонавий таълимнинг энг муҳим белгиларидан бири бўлган компетенция 
ҳақида фикр юритар эканмиз хўш, компетенция нима? 
Компетенция бу­шахснинг малакаси ва қобилиятини ҳаётий фаолиятида намоён қила 
олишини белгиловчи билим, кўникма ва малакалари, фазилатлари ва қадриятларидир. 
Компетенция у ёки бу вазиятни, ҳолатни ўзгартириш ва ҳал қилиш бўйича мақсад қўйиш ва 
мақсадга эришиш имконини берувчи билим, кўникма ва малакалар уйғунлигидир. 
Компетентлилик, компетенцияли бўлиш амалдаги меъёр ва талабларга мос тарзда қўлай 
олишга лаёқатли бўлиш, яъни нафақат маълум даражадаги билим, кўникма ва малакаларни 
эгаллаш, балки уларни ҳаётга қўллай олиш демакдир. 
Компетентлилик илмий категория сифатида ўтган асрнинг 90­йилларида таълим 
доирасида махсус тадқиқ қилина бошланган. Компетентлилик шахс билим, кўникма ва 
тажрибаларининг унинг ижтимоий­профессионал мавқеи ва ўзига тегишли вазифаларни 
бажариш, муаммолар ҳал қилишга етарлилиги ҳамда ҳақиқий мослик даражаси. 
Компетентлилик таркибига соф касбий билим, кўникма ва малакалардан ташқари, 
ташаббускорлик, ҳамкорлик, гуруҳда ишлаш лаёқати, коммуникатив қобилияти, реал 
баҳолай олиш, мантиқий фикрлаш, ахборотни саралаш ва фойдалана олиш хусусиятлари ҳам 
киради. Демак, ҳар бир ўқитувчи ўз фани бўйича таълим бериш жараёнида ўқувчиларда 
компетентлилик ёндашувини шакллантириши лозим бўлади.
Компетенциявий ёндашув – таълимда компетенциявий ёндашув дейилганда, 
ўқувчиларнинг шахсий, касбий ва ижтимоий ҳаётларида учрайдиган вазиятларда эгаллаган 
турли типдаги малакаларини самарали равишда қўллашга ўргатиш тушунилади. Бунда 
олдиндан кўзда тутилмаган ноаниқ, янги, муаммоли вазиятлар вужудга келганда асқотадиган 
малакаларга алоҳида аҳамият касб этади. 
Ҳозирги даврда ўқитувчининг дарс бериш маҳорати қуйидаги талаблар билан 
белгиланади: 
­ Касбий маҳорат ва эрудиция; 
­ Психологик­педагогик тайёргарлик; 
­Таълим олувчиларни мустақил фикрлаш ва янги билимлар олишга ўргатиш; 
­ Ўқув адабиётлари шакллари ва турларини билиш; 
­ Янги педагогик ва ахборот технологияларини эгаллаганлик; 
­ Интернетнинг глобал тармоғи билан ишлаш бўйича амалий кўникмалар; 
­ Фанлараро алоқалардан фойдаланиш маҳорати; 
­ Риторика ва нотиқлик санъати асосларини билиш; 
­“Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция”, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури”даги вазифаларни ҳамда узлуксиз таълим тизимининг асосий 
атамаларини ва тушунчаларини билиш 
Таянч компетенциялар таркибига кирган коммуникатив компетенция жорий назоратлар 
даврида оғзаки сўров, уй вазифасини бажарганлиги, синфдошларининг тушунтиришларини 
англай олиши, баҳсга киришиш кабилар орқали шакллантирилса, ахборот билпн ишлаш 
компетенциясини дарслик ва ўқув қўлланмалар билан ишлаш, бадиий адабиёт, 
кинофильмлардан фанга оид ахборотлар излаб топиш, уларни тушунтириш орқали 
шакллантириш мумкин. Шу билан ўқиб­ўрганиш компетенцияси ҳам шакллантирилиб 
борилади. 
1
Каримов.И.А Юксак маънавият­енгилмас куч­Т: “Маънавият”,2008 й 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
60 
Ўқувчи­ёшларга таълим­тарбия учун таянч компетенциялар билан биргаликда мактаб 
таълимида ўқув предметларига тегишли бўлган компетенциялар ҳам шакллантирилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ўқитувчи қайси фандан дарс бермасин доимо 
изланишда бўлиши, касбий сифатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиши даркор. Ёш авлодни 
тарбиялаш ва уларга таълим бериш педагоглар зиммасига юклатилган экан, демак, 
ўқитувчининг маънавий­маърифий тайёргарлиги барчага ўрнак бўла оладиган шахс бўлмоғи 
лозим.
РОЛЬ ОСОБЕННОСТЕЙ В ОСВОЕНИЕ ВТОРОГО ЯЗЫКА 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish