Муҳаммад Али ас-Собуний пайғамбар соллаллоҳУ



Download 462,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/17
Sana23.02.2022
Hajmi462,54 Kb.
#175649
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
2 5300776532812238031

 
19
 
танласанг, ўзим учун сени сақлаб қоламан. Агар яҳудийликни ихтиёр 
қилсанг, сени озод қилиб юбораман, қавмингга бори етасан”. У: “Эй, 
Расулуллоҳ! Мен исломни ёқтириб қолдим, мен сизни мени оилангизга 
таклиф қилишингиздан аввалроқ тасдиқ қилганман. Яҳудийликка менинг 
хоҳишим йўқ, ватанимда болам ҳам, ака-укам ҳам йўқ. Менга куфр ва 
исломни танлаш ихтиёрини бердингиз. Озодлик ва қавмимга кетишдан 
кўра менга Аллоҳ ва унинг расули севимлироқ!”, деди. Шундан сўнг 
Расулуллоҳ (с.а.в.) уни ўзи учун ушлаб қолдилар. 
3) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Саййида Умму Ҳабиба – Рамла бинт 
Абу Суфёнга уйланишлари ҳам шунга ўхшаш эди. Бу вақтда Абу Суфён 
шикр байроғини кўтарувчиси ва Расулуллоҳга (с.а.в.) душманларнинг энг 
ашаддийси эди. унинг қизи Маккада мусулмон бўлган, сўнг ўз эри билан 
бирга дини сабабли Ҳабашистонга қочиб кетган эди. Ўша ерда эри вафот 
қилди. У бир ўзи ёлғиз қолди, ёрдамчиси ҳам, меҳрбони ҳам йўқ эди. унинг 
ишини мукаррам Пайғамбар билганидан сўнг Ҳабашистон подшоҳи – 
Нажошийга мактуб йўллаб, уни ўзига уйлаб қўйишни сўрадилар. Нажоший 
бу хабарни унга етказганида, у шундай хурсанд бўлдики, унинг миқдорини 
фақат Аллоҳ субҳонаҳу билади. Чунки, у отаси ёнига ёки қавму 
қариндошлари олдига қайтадиган бўлса, улар уни куфр келтириш ва 
муртад бўлишга зўрлар эдилар ёки уни қаттиқ азоблардилар. Унинг учун 
нафис ҳадиялар билан бирга тўрт юз динор қалин берилди. Мадинаи 
мунавварга қайтганида, Пайғамбар Мустафо алайҳиссалоту вассалом унга 
уйланган эдилар. 
Хабар Абу Суфёнга етиб келганида, ушбу никоҳга рози эканини 
билдирди ва “Бу эркакнинг бурни ушланмасин!” деди. У Пайғамбар билан 
фахрланган ва унинг қизига етнглигини инкор қилмаганди. Бу Аллоҳ таоло 
уни исломга ҳидоят қилгунча жавом қилди. 
Шу ерда бизга Пайғамбар алайҳиссаломнинг Абу Суфённинг 
қизига уйланишларидаги буюк ҳикмат маълум бўлади. Бу уйланиш ўзидан 


 
21
 
ва мусулмон саҳобалардан озорни енгиллатиш истаги эди. Хусусан, насаб 
ва қариндошлик ораларида пайдо бўлганидан кейин бу нарса яққол 
сезилди. Чунки, Абу Суфён бу вақтда Расулуллоҳга хусумат қилишда Бани 
Умаййанинг энг ашаддийси, ул зотга ва мусулмонларга энг қаттиқ душман 
эди. Ул зот унинг қизига уйланишлари қалбининг юмшашига, қавми ва 
уруғининг қалби мойил бўлишга сабаб бўлди. Чунончи, Пайғамбар 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Умму Ҳабибани ўзига танлаганлари 
унинг имонларига бўлган икром эди. Чунки, у ўз диёридан дини учун 
қочиб чиққанди. Демак, бу қандай ҳам сиёсий икром бўлди, нақадар яхши 
ҳикмат бўлди! 
Пайғамбарнинг кўп хотин олишларининг ҳикмати борасида 
гапирар эканмиз, ҳозирда мўъминларнинг покиза оналари ҳақида гапириб 
ўтамиз. Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин. Аллоҳ ўз ҳабиби Мустафо 
(с.а.в.) учун уларни тенлаб берган ва ушбу улуғ шараф – пайғамбарлар 
саййидига мансуб бўлиш шарафи билан сийлаган. Аллоҳ уларни 
хотинларнинг энг тозаси қилиб танлади, уларга эҳтиром кўрсатиш ва 
таъзим бажо айлаш учун уларни мўъминларнинг оналари қилди. Бу 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) уларга уйланишлари сабабидан эди. Ул зотнинг 
вафотларидан кейин ҳам пайғамбарнинг ҳурматидан шундай бўлиб қолди. 
Чунончи, айтувчиларнинг энг содиқроғи (Аллоҳ) бундай деган: 
“Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир, унинг хотинлари эса 
уларнинг оналаридир” (Аҳзоб сураси, 6-оят). 
Аллоҳ яна бундай деган: “Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарига 
озор бериш ва ундан кейин аёлларига уйланишингиз асло мумкин 
эмасдирю Чунки, бу Аллоҳ наздида улкан (гуноҳ)дир” (Аҳзоб сураси, 53-
оят). 
Аллома Қуртубий ўзининг “ал-Жомеъ ли-аҳком ал-Қуръон” 
номли китобида бундай деган. Унинг матни қуйидагича: “Аллоҳ таоло 
пайғамбари 
соллаллоҳу 
алайҳи 
ва 
салламнинг 
хотинларини 


 
21
 
мўъминларнинг оналари қилиб қўйиб шарафлади. Яъни, бу уларга таъзим 
қилишнинг вожиблиги, яхшилик қилиш ва улуғлаш лозимлиги, одамларга 
уларни никоҳлаб олишнинг ҳаром қилинганида кўринади. Бу нарса 
Пайғамбарини икром қилиш ва уларни шарафлаш бўлиб қолди...”. 
Мукаррам Пайғамбар уйланган мўъминларнинг оналарининг сони 
ўн нафардан ортади. Уларнинг номлари қуйидагичадир: 
1) 
Саййида Хадижа бинт Хувайлид разийаллоҳу анҳо; 
2) 
Саййида Савда бинт Замъа разийаллоҳу анҳо; 
3) 
Саййида Ойша бинт Аби Бакр ас-Сиддиқ разийаллоҳу анҳо; 
4) 
Саййида Ҳафса бинт Умар разийаллоҳу анҳо; 
5) 
Саййида Зайнаб бинт Жаҳш ал-Асадиййа разийаллоҳу анҳо; 
6) 
Саййида Зайнаб бинт Хузайма разийаллоҳу анҳо; 
7) 
Саййида Умму Салама – Ҳинд бинт Аби Умаййа ал-Махзумиййа 
разийаллоҳу анҳо; 
8) 
Саййида Умму Ҳабиба – Рамла бинт Аби Суфён разийаллоҳу анҳо; 
9) 
Саййида Маймуна бинт ал-Ҳорис ал-Ҳилолиййа разийаллоҳу анҳо;
10) 
Саййида Жувайриййа бинт ал-Ҳорис разийаллоҳу анҳо; 
11) 
Саййида Сафиййа бинт Ҳуййай бинт Ахтаб разийаллоҳу анҳо. 

Download 462,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish