Муҳаммад Али ас-Собуний пайғамбар соллаллоҳУ


Саййида Хадижа бинт Хувайлид



Download 462,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/17
Sana23.02.2022
Hajmi462,54 Kb.
#175649
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
2 5300776532812238031

Саййида Хадижа бинт Хувайлид 
У Пайғамбар алайҳиссаломнинг аввалги хотинлари эди. 
Мукаррам Пайғамбар унга пайғамбар бўлишларидан аввал – йигирма 
беш ёшларида уйланганлар. Бу пайтда у қирқ ёшларидаги бева бўлган. 
У аввалига Абу Ҳола ибн Зароранинг хотини эди. Сўнг уни 
Абу Ҳоладан Атиқ ибн Оиз мерос қилиб олди. Кейин унга, “ал-Исоба”да 
келтирилганидек, Расулуллоҳ (с.а.в.) эга чиқдилар. Расулуллоҳ 
солавотуллоҳ алайҳи унинг фикри тўғрилиги, заковатининг комиллиги 
учун уни танлаган эдилар. Бу уйланиш ҳикматли, муваффақиятли 
турмуш бўлган эди. Чунки, у ақлнинг ақлга уйланиши эди. Турмуш 


 
22
 
қуриш йўлида кўндаланг бўладиган иш – икковлари орасидаги ёшнинг 
фарқи ҳам билинмади. Зотан, унда мақсад ва шаҳватни ҳосил қилиш 
мақсади бўлмаган, у инсоний буюк мақсад эди. Аллоҳнинг расули 
бўлмиш 
Муҳаммадни 
Аллоҳнинг 
ўзи 
рисолат 
ва 
даъват 
қийинчиликларини кўтаришга тайёрлади. Аллоҳ таоло ул зот учун 
ушбу тақводор, покиза, оқила, зийрак аёлни даъватни етказиш ва 
рисолатни ёйишда бўлиб ўтадиган ишларда ёрдам бериши учун танлаб 
олганди. У аёллар орасида биринчи имон келтирган. 
Унинг ақлининг қуввати ва фикрининг ўткирлигига шоҳидлик 
берадиган нарса шуки, Пайғамбар алайҳиссаломга Жаброил келган 
вақтда бўлиб ўтди. У зоти шариф Ҳиро ғорида эди. У уйларига қайтар 
экан, қалби ваҳимадан қалтирар, уйга кира солиб, “Мени ўраб 
қўйинглар, мени ўраб қўйинглар!” деган. Қалтироқ кетганидан сўнг, 
бўлиб ўтган гапни Хадижага айтиб бердилар. Унга: “Мен ўзимдан 
қўрқиб қолдим” дедилар. Унга Хадижа: “Хурсанд бўлаверинг! Аллоҳга 
қасамки, Аллоҳ сизни ҳеч қачон хор қилмайди. Сиз қариндошларга 
меҳрбонлик қиласиз, тўғрисўз ва меҳмондўст инсонсиз, машаққатларни 
енгиб ўтасиз, йўқликда касбу кор қилгансиз, ҳақиқат тарафига ёрдам 
берасиз...” деган. Бу икки “Саҳиҳ” тўпламда келтирилган ҳадисдир. 
Пайғамбар ёшлигининг энг гуллаган даврини Хадижа билан 
ўтказди, унинг устига хотин олмади. Уни севганчалик ҳеч кимни 
севгани ҳам йўқ. Кейинчалик Саййида Ойша мана шундан рашк 
қиларди, ҳолбуки, у Хадижа билан бирга бўлмаган, уни кўрмаган эди. 
Ҳатто бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) Хадижани эсаган вақтида бундай 
дейишга ҳам журъат қилганди: “Ўтган замонда қолиб кетган бир 
кампирга шунчаликми?! Ахир, Аллоҳ сизга ундан кўра яхшироғини 
берган-ку!” деб, ўзини назарда тутиб айтган эди. Бу гапдан Расулуллоҳ 
(с.а.в.) ғазабландилар. “Йўқ! Аллоҳга қасамки, Аллоҳ ундан кўра 
яхшироғига алмаштирган эмас! У одамлар куфр келтирганида менга 


 
23
 
имон келтирди, одамлар мени ёлғончига чиқарганларида, у мени 
тўғрисўзсиз деб тасдиқлади. Одамлар мени маҳрум қўйганларида, ўз 
моли билан у мени қувватлади. Аллоҳ бошқа хотинларим билан эмас, 
фақат у орқали мени фарзанд билан сийлади”, дедилар. Ойша (р.а.) 
айтадилар: “Шундан сўнг уни ҳеч қачон ёмонлик билан эсламадим”.
Икки шайх (Бухорий ва Муслим) Ойшадан (р.а.) ривоят 
қилишларича, у бундай деган: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва 
салламнинг хотинларидан ҳеч кимни Хадижачалик рашк қилганим йўқ! 
Мен уни кўрмаганман, лекин Пайғамбар уни кўп эслар эдилар. Қўй 
сўйсалар, ундан Хадижанинг дугоналарига юборар эдилар. Бир марта: 
“Дунёда Хадижадан бошқа хотин йўқми?” деганимда, ул зот Хадижа 
мана шундай, мана шундай эди, деб мақтадилар ва ундан менинг 
фарзандим бор, дегандилар”. 
Хадижа (р.а.) пайғамбар билан бирга йигирма беш йил яшаган, 
шундан ўн беши йили пайғамбарликдан олдин, ўн йили кейин эди. Бу 
муддатда мукаррам Пайғамбар унинг устига хотин олмадилар. Ул 
зотнинг Иброҳимдан бошқа жами фарзандлари ундан бўлганди. У рози 
бўлувчи ва рози қилинган ҳолда Аллоҳнинг раҳматига борганида 
Пайғамбарнинг (с.а.в.) умрлари элликка етганди. Ул зотнинг олдида 
ундан бошқа аёл бўлмаган, унинг вафотидан кейингина биз зикр қилган 
айрим ҳукмлар бўлгани боис хотинларини кўпайтирганлар. Хадижадан 
Аллоҳ таоло рози бўлсин ва рози қилсин, унинг маскани ва маъвосини 
жаннатдан қилсин! 

Download 462,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish