4
Бу нубувват қуёшидир, рисолат қуёшидир, ҳидоят ва ирфон
қуёшидир. У жуда чароғон зиё, порловчи нур, нурафшон чироқдир. Аллоҳ
у сабабли ҳаёт бахтсизликларини ҳар тарафга сочиб-йўқотиб ташлади,
одамларни зулматлардан нурга олиб чиқди. У муҳаммадий зот – мукаррам
набийнинг зотидир! Унга энг афзал раҳмату саломлар бўлсин! Аллоҳ
бундай деганида ҳақ эди:
“Улар Аллоҳнинг нурини (исломни) оғизлари (беҳуда гаплари)
билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса-да, Ўз
нурини (динини) камолга етказувчидир. У ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ
дин билан – гарчи мушриклар ёқтирмаса-да, барча динлар узра ғолиб
қилиш учун юборган зотдир” (Саф сураси, 8-9 оятлар).
Бу оқшомдаги бизнинг гапимиз ушбу ернинг қуёши ҳақида бўлиб,
у ҳақида “Қуръони карим”да
бундай ажойиб, тўла тавсиф билан гапириб
ўтилган: “Эй, Пайғамбар! Дарҳақиқат, Биз Сизни (қиёматда
барча
умматларга) гувоҳ бўлувчи, (жаннат ҳақида) хушхабар берувчи ва (дўзах
азобидан) огоҳлантирувчи этиб юбордик. Аллоҳнинг изни билан (Сизни)
Унга (Унинг динига) даъват қилувчи ва (йўл кўрсатувчи) нурли чироқ
қилиб ҳам (юбордик)” (Аҳзоб сураси, 45-46 оятлар). “Нурли чироқ”
нубувват қуёшидан ўзга нарса эмас, унинг зиёси ва кўркамлиги чарақлаб
тураверади, ўзининг ёрқин нури ила коинотга чиқаверади. Уни фақат
басират соҳибларигини кўра олади, кўр ва ғилайларгина инкор қилади.
Буни айтган кимсага офаринлар бўлсин:
Иззат самосида қуёшимиз бўлган чароғон,
Ғилайларнинг кўрлиги зарар қилолмас ҳеч он!
Ислом душманлари қадимдан бери ислом пайғамбари тўғрисида
шак-шубҳалар, унинг пайғамбарлиги
борасида таъналар, каромати ҳақида
бўёқлар киритиб келдилар. Мўъминлар ўз динларида шак-шубҳага
тушишлари учун, одамларни Пайғамбарнинг (с.а.в.) рисолатига имон
келтиришдан узоқ бўлишлари учун ёлғонлар ва беҳуда гапларни ёйиб
5
келдилар. Набийлар ва мурсаллар ҳақидаги бу каби бўҳтон, туҳмат ва
адаштирувчи гапларни эшитишимиз ажабланарли эмас. Бу Аллоҳнинг ўз
халқи орасидаги одати бўлиб, Аллоҳнинг одатини ўзгартирувчи топа
олмайсиз. Аллоҳ бундай деганида ҳақ эди:
“Биз ҳар бир пайғамбар учун жиноятчи кимсалардан мана
шундай
душман(лар) қилганмиз. Раббингизнинг Ўзи етарли раҳнамо ва
ёрдамчидир!” (Фурқон сураси, 31-оят).
Мўъминларнинг покиза оналари, уларга уйланишнинг ҳикмати
ҳақида гапиришдан олдин нотўғри шубҳани рад қилишимизни яхши
кўрдик. Унинг таъсири нафрат билан қаровчи салбчилар ва мутаассиб
ғарбликлардан иборат душманларнинг кўпчилигига ёйилган. Ақидаларни
бузишга уринганлари, ҳақиқатларни ўчирганлари учун ,
буюк рисолат
соҳиби Муҳаммад ибн Абдуллоҳга етишиш учун кўпчилик уларга
раддиялар бердилар. Аллоҳнинг раҳматлари ва саломлари ул зотга бўлсин!
Улар айтадилар:
Муҳаммад шаҳвотга берилган бир инсон ... ўзининг шаҳвати ва
лаззатлари орқасидан югиради, нафси ҳавоси билан бирга юради. Ўзига
эргашганларга вожиб қилгани каби унинг ўзи битта ёки тўртта хотин билан
кифояланмаган, балки хотинларни кўпайтирган. Шаҳватига эргашиб,
нафси ҳавосига майл қилиб, ўнта хотинга ёки ундан ҳам кўпроғига
уйланган”.
Улар яна бундай дейди:
“Исо билан Муҳаммад орасида катта фарқ бор. Нафси ҳавосига
ғолиб бўлган ва нафси билан курашадиган Исо ибн Марямга ўхшаган
билан нафси ҳавоси билан бирга чопалиган, шаҳватлари ортидан юрадиган
Муҳаммадга ўхшаганнинг орасида фарқ бор”: “Оғизларидан чиқувчи (бу)
сўз оғирдир. (Улар) фақат ёлғонни сўзлаяптилар” (Каҳф сураси, 5-оят).
Дарҳақиқат, улар ёмон кўрувчи, ёлғончидирлар. Муҳаммад
алайҳиссалоту вассалом шаҳвоний
кимса эмас, фақат у инсоний
6
пайғамбардир, холос. Башарият уйлангани каби уларга тўғри йўлни
кўрсатиб, раҳнамо бўлиши учун уйландилар. У насронийлар ўз
пайғамбарлари борасида эҳтиқод қилганлари каби илоҳ ҳам эмас, илоҳнинг
ўғли ҳам эмас. Фақат у башарият каби инсондир. Аллоҳ уни ваҳий ва
рисолат сабабли улардан ортиқ қилди: “Дарҳақиқат, мен ҳам
сизлар каби
бир башардирман. Менга ваҳий қилинган, холос ...” (Каҳф сураси, 110-оят;
Фуссилат сураси, 6-оят).
Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлган бу зот пайғамбарларнинг
суннатларига мухолиф бўладиган, йўлларини бузиб ташлайдиган бидъатчи
бўлмади. “Қуръон” ҳикоя қилганидек, Аллоҳ жалла ва ъало сўзидаги каби
мукаррам пайғамбарлар: “Дарҳақиқат, Сиздан илгари ҳам (кўп)
пайғамбарлар юборганмиз ва уларга хотинлар ва зурриётлар берганмиз”
(Раъд сураси, 38-оят).
Пайғамбарларнинг охиргиси бўлмиш алайҳиссалоту вассалом
ҳақларидаги ушбу кучли аҳмақона бўҳтоннинг тўлиб-тошганининг сабаби
маълум. Лекин айтувчи бундай деган:
Кўз оғриқдан қуёш нурин инкор қилур,
Оғиз касаллигидан сув таъмин инкор қилур.
Аллоҳ бундай деганида ҳақ эди: “Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки
кўкраклардаги қалблар кўр бўлур” (Ҳаж сураси, 46-оят).
Do'stlaringiz bilan baham: