31
пайғамбари бир ишни ҳукм қилганда – ҳеч бир мўмин ва мўминага (уни
бажариш ёки бажармаслик) ишларида ихтиёр бўлиши мумкин эмасдир.
Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилса, бас, у аниқ
залолат билан йўлдан озибди” (Аҳзоб сураси, 36-оят).
Зайнаб Пайғамбар буйруғига бўйсинишга мажбур бўлди ва
Зайдга
баданини топширди, руҳини топширгани йўқ. Бунинг орқасида алам
ва сқилиш бор эди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайнабни болалигидан
билар эдилар. Чунки, у аммаларининг қизи эди. Зайнабни олишдан ким ман
қиларди?! Инсон қандай қилиб бировга бокира қизни
уйланиши учун
тақдим қила оларди? Кейн бева ҳолида унга рағбат қила олармиди?!
Дарҳақиқат, улар ақлини ишлатмайдиган қавмдирлар. Улар
билмаган нарсалари борасида сўзлашни ётирадилар, Пайғамбар тўғрисида
ёлғон ва туҳмат, бўҳтон ва залолат гапларни айтадилар. Уларнинг бундай
дейишларига ҳам бир қаранг: “Муҳаммад Зайнабга бўлган севгисини
яширгани учун маломат қилнди...”. бу бўҳтонни ақлли кимса айтадими?!
Қўшнисининг хотинига нисбатан бўлган севгисини ошкора қилмагани боис
инсон ҳам айбланадими?! Бу катта бўҳтондан ўзинг асра!
Ояти кариманинг ўзида барча очиқликлари ва
жами
равшанликлари билан бу ҳақида айтиб ўтилган. Ояти каримада зикр
қилинишича, Аллоҳ Пайғамбари яширган нарсани ошкор қилади: “Аллоҳ
ошкор қилувчи бўлган нарсани ичингизда яширган эдингиз...” (Аҳзоб
сураси, 37-оят). Аллоҳ таоло нимани ошкор қилмоқчи бўлган?
Пайғамбарнинг Зайнабга бўлган севгиси ва ишқини ошкор қилмоқчими?
Йўқ, йўқ! Асло, ундай эмас! Аллоҳ таоло ўз пайғамбар алайҳиссаломнинг
фарзанд тутиш ҳукмини бекор қилиш
учун унга уйланиш кераклиги
ҳақидаги Аллоҳнинг амрини қилиш лозимлигини яшириб юрганини ошкор
қилган. Лекин, Пайғамбар (а.с.) мунофиқларнинг тилидан қўққан эди,
уларнинг “Муҳаммад ўз ўғлининг хотинига – келинига уйланди” деган гап-
31
сўздан қўрққан. Мана шуни Борий жалла ва ъало очиқ айтиб, Пайғамбар
яширган нарсани кўрсатиб берган: “Бас, Зайд ундан (Зайнабдан) ҳожатини
адо этгач (уни талоқ қилгач), Биз Сизни унга уйлантирдик. Токи
мўминларга асранди болалари ўз хотинларидан ҳожатларини адо этишгач
(талоқ қилишгач), уларга (уйланишларида) қийинчилик бўлмаслиги учун
(шундай қилдик). Аллоҳнинг амри бажарилувчидир” (Аҳзоб сураси, 37-
оят).
Ана шундай пайғамбарларнинг саййиди бўлмиш
зотнинг
маъсумлиги, унинг тозалиги ва поклигига далолат қилувчи рад этиб
бўлмайдиган далиллар ва аниқ-равшан ҳужжатлар олдида ёлғончи-
туҳматчиларнинг ғаразгўй иғвогарлар тўқиб чиқарган
гумонлари бекор
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: