Муҳаммад Али ас-Собуний пайғамбар соллаллоҳУ


Эй, фазилатли биродарлар!



Download 462,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/17
Sana23.02.2022
Hajmi462,54 Kb.
#175649
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5300776532812238031

Эй, фазилатли биродарлар! 
Бу ерда мукаррам пайғамбардан шубҳани даф қиладиган иккита 
асосий нуқта бор. Улар ҳар бир гуноҳкор иғвогарнинг оғзига тош тиқади. 
Рисолат соҳиби бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга етишишни истаганлар 
бу икки нарсадан ғофил қолишмасликлари лозим. Биз бу икковини 
мўъминларнинг оналари тўғрисида, уларнинг покиза кўпхотин бўлганлари 
ҳақида гапирганимизда кўз олдимизда тутамиз. Аллоҳ уларнинг 
ҳаммасидан рози бўлсин! 


 
7
 
Бу икки нуқта қуйидагича: 
Аввало, мукаррам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
хотинларини фақат қарилик ёшига етганларидан кейингина, яъни умри 
элликдан ўтганидан сўнг кўпайтирган эдилар. 
Иккинчидан, саййида Ойша разийаллоҳу анҳодан ўзга покиза 
хотинларининг ҳаммаси бева кампир эдилар. У бокира эди, холос. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйланган хотинлари орасида 
угина ёшгина, бокира ҳолатида эди. 
Ушбу икки нуқтадан бу туҳматга ва ҳасадчи мусташриқлар 
ёпиштирган даъвонинг пучлигига нисбатан жуда оддий ва арзимас жавоб 
топамиз.
Агар уйланишдан шаҳват ортидан юриш ёки нафси ҳавоси билан 
сайр этиш ёхуд фақат хотинлардан лаззат ҳосил қилиш мақсади бўлса эди, 
у қарилик чоғида эмас, балки йигитлик ёшида уйланган бўларди, ёши улуғ 
кампирларга эмас, балки ёшгина бокираларга уйланган бўларди. У Жобир 
ибн Абдуллоҳ (р.а.) уларнинг олдига келган вақтда. бундай деган 
вақтларида юзларидан очилиш ва неъмат асари сезилган зот эди: 
– Уйландингми? 
– Ҳа, уйландим. 
– Бокирагами ёки бевагами? 
– Бевага уйландим. 
– Нимага бокирага уйланмадинг? Ахир уни ўйнардинг, у 
сени ўйнаган бўларди, у билан кулишардинг, у сенга кулиб қараган 
бўларди. 
Мукаррам Пайғамбар унга бокирага уйланишни ишора қилдилар. 
У зот алайҳиссалом лаззат олиш тариқасини, шаҳват йўлини билардилар. 
Бироқ, унинг бокираларни тарк қилиб, беваларга, яна ёшлик йилларини 
қўйиб, қарилик чоғларида уйланишлари ақллиликдан эдими?! Боз устига
мақсади лаззат олиш ва шаҳватпарастлик бўлса! 


 
8
 
Саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам учун қонлари ва жонларини фидо қилардилар. Агар 
уйланишни талаб қилсалар, улардан ҳеч бири ул зот хоҳлаган чиройли, 
бокира қизларга уйлантириб қўйишни асло кечиктирмас эдилар. Унда 
нимага 
навқирон 
ёшлигида, 
йигитлик 
баҳорида 
хотинларини 
кўпайтирмадилар? Нима учун бокираларга уйланишни тарк қилиб, 
жувонларга уйландилар? 
Албатта, мана шу ҳар бир гап-сўзни ва туҳматни даф қила олади, 
ҳар бир шубҳа ва бўҳтонга қарши чиқа олади, пайғамбарнинг 
муқаддаслигини ҳақоратламоқчи бўлган ёки покиза зотларнинг 
қулоқларини қизитишни хоҳлаган ҳар бир гуноҳкор туҳматчига раддия 
бўла олади. Пайғамбарнинг уйланишлари нафси ҳавоси ёки шаҳватининг 
қасди эмасди. Албатта бу буюк ҳукм, асил ғоя, бебаҳо нишон учун 
бўлганди. Унинг асиллигига ва буюклигига агар кўр-кўрона таассубни тарк 
қилсалар, душманлар ҳам иқрор бўладилар, ақл ва виждон мантиғига ҳукм 
қилардилар. Ушбу уйланиш борасида мукаррам, фазилатли инсон ва 
раҳмли набий-у расулда олий мисол топардилар. Бошқалар маслаҳати 
йўлида ҳамда даъват ва ислом маслаҳати йўлида юриб, ўз вужудларини 
роҳатлантирган бўларди. 

Download 462,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish