Муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 0,74 Mb.
bet12/14
Sana24.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#250767
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Mustaqil ishInfokommunikatsiya tizimlarining elektr ta'minoti Xusanov

Қуѐш энергияси кадастри. Маълумки қуѐш радиацияси оқими ҳамда ергача тушаѐтган энергиялари йиғиндиси тўғрисидаги маълумотлар қуѐш кадастри деб юритилади. Қуѐш кадастри тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги кўрсатгичларга асосан йиғилади:
1. Қуѐш радиациясининг горизонтал текисликка тушаѐтган ойлик ва йиллик йиғиндилари;
2. Горизонтал текисликка тўғри нормал-уринма ҳолатида тушаѐтган қуѐш нурлари.
Қуѐш энергиясидан иссиқлик ва электроэнергия олиш усуллари ва қурилмалари.Ҳозирги кунда дунѐдаги барча мамлакатларда экологик тоза энергия ҳисобланган қуѐш энергиясидан фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда. Қуѐш нурлари энергияси, иссиқлик ҳамда электр энергияси ишлаб чиқаришда фойдаланилмоқда.
Биринчи ҳолатда ясси концентрациялашган қуѐш коллекторлари қўлланилса, иккинчи ҳолатда ѐруғлик оқими энергияси фотоэлектр ўзгартиргичлар ѐрдамида бевосита электр энергиясига айлантирилади (ѐки қуѐш нуридан олинган иссиқлик энергиясидан, анаънавий иссиклик электр станцияларидагидек фойдаланилади).
Иссиқ оқим (суюқлик ѐки газ ҳолатидаги) ҳосил қилиш. Замонавий асбоблар конструкциясининг мукаммаллаштириш, қуѐш нурларининг иссиқликка айлантириш самарадорлигини оширишга олиб келмоқда. Бу қурилмаларнинг асосий схемаси – суюқ ѐки газ ҳолатидаги иссиқлик қабул қилувчи ясси қуѐш коллекторлари қурилмасидан ташкил топган (1 - расм). Бу система, биноларни иссиқ сув билан таъминлаш ва иситишда қўлланилади. Қуѐшдан қувват оладиган сув иситгич мосламалар қуѐш коллектор орқали сув ҳароратини ошириш учун қуѐш нурлари энергиясидан фойдаланилади.



1 - расм. Қуёш нуридан қувват оладиган сув иситгич қурилманинг соддалаштирилган схемаси.


Шамол энергияси. Шамол энергияси. Инсоният сув энергияси ҳамда буғ двигателларидан анча олдин, шамол энергиясидан фойдаланиб келган. Англия, Германия, Франция, Дания, Голландия, АҚШ ва бошқа мамлакатларда, шамол энергияси жуда катта масштабда, саноат ва қишлоқ хўжалигида кўлланиб келинган. Шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган хозирги ишлар, алоҳида катта қувватли шамол генераторларини яратиш ва уларнинг энергиясини ишлаб турган энергия тармоқларига улаш ва асосий тармоқ сифатида фойдаланишдан иборатдир.
Ҳаво массасининг ер атмосфераси атрофида айланиши экспертлар томонидан турлича баҳоланган. Шамолларнинг йиллик назарий заҳираси эр юзидаги барча энергия заҳиралардан 100 марта ортиқ бўлиб, 3300х1012 кВт/ соатни ташкил қилади. Аммо бу энергиянинг фақатгина 10–12 % фойдаланиш мумкин. Масалан, 1987 йилда эр юзидаги барча шамол қурилмалари томонидан 10х1012 кВт/соат энергия ишлаб чиқилган, яъни йиллик заҳиранинг атига 0,3 % дан фойдаланилган.
Шамол – бу қуёш нурининг интенсивлиги ҳисобига, босимнинг ўзгариб туриши натижасида ҳаво массасининг ҳаракатидир.
Иқтисодий жиҳатдан жойдаги шамолнинг тезлиги 5 м/с дан кам бўлмаса шамол генераторларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шамол электрогенераторлари анъанавий генераторлардан 2 – 4 баробар қимматдир. Аммо шамол энергияси доимий бўлган баъзи бир регионларда у мухим энергия манбаларидан ҳисобланади.
Шамол энергетик қурилмаси узатаётган энергия миқдори, ҳаво оқими ҳосил қиладиган энергия миқдоридан тубдан фарқ қилади. Чунки ҳаво оқими энергиясининг бир қисми шамол ғилдираги парракларида, редуктор ва генераторларда исроф бўлади. Исроф бўлган энергия миқдори, шамол энергиясидан фойдаланиш коеффитсиенти билан ҳисобга олинади.
Ҳисобларга кўра, парракли шамол двигателларинг шамол энергиясидан фойдаланиш коеффитсиенти 48 % гача бўлиши мумкин, шамол қурилмаларининг умумий фойдали иш коеффитсиенти ундан ҳам кичикроқ бўлади. Шамолга перпендикуляр бўлиб асосан, шамол қурилмалариниг парраклари жойлашади. Шамол қурилмаси қувватини парраклар сони эмас балки, иш ғилдираги диаметри белгилайди.
Шамол агрегатининг қуввати, шамол тезлигига тўғри, иш ғилдираги парраклари сонига тескари пропорсионалдир.
Ҳаво оқими ҳосил қиладиган механик энергияни электр энергияга айлантириш, шамол электростансиялари ёрдамида амалга оширилади. Бир неча шамол қурилмаларининг йиғиндиси шамол электростансиясини ташкил қилади. Шамол қурилмаларининг асосий ишчи қисми, шамол ғилдираги ҳисобланади.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish