Bog'liq Mustaqil ishInfokommunikatsiya tizimlarining elektr ta'minoti Xusanov
Қуёш энергияси, шамол энергияси ва унинг характеристикалари. Биомасса ва бошқа энергия турлари.
Инсоният пайдо бўлгандан буѐн қуѐшга сиғиниб келган, уни худо ўрнида кўрганлар. Қуѐш энергияси - ҳар қандай шаклда энергия ишлаб чиқариш учун қуѐш радиациясидан бевосита фойдаланишга асосланган тикланадиган энергия манбаси ҳисобланади. Қуѐш энергияси қайта тикланадиган энергия манбаи ҳисобланиб [13] "экологик жиҳатдан тоза" дир, яъни фойдаланишнинг фаол босқичида хавфли чиқиндиларни ишлаб чиқармайди [12]. Қуѐш энергиясидан фойдаланган ҳолда энергия ишлаб чиқариш, тақсимланган энергия ишлаб чиқариш консепцияси билан мувофиқ келади. Геотермал иссиқлик (Қуѐш иссиқлик) энергияси - Қуѐш нурларини ютадиган сиртни ва кейинчалик иссиқликни тарқатиш ва ишлатиш (қуѐш энергиясини маълум бир нуқтага (юза ѐки суюқлик, тузга) фокуслаб қуѐш нурланишини иситиш) демакдир.
Дунѐ миқѐсида қуѐш энергетикаси соҳаси ривожига сармоя киритаѐтган йирик сармоядор давлатлар қаторида Жанубий Кореянинг ҳам муносиб ўрни бор. Жумладан, мазкур давлатнинг «КCC Сорпорацион» компанияси 339 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни қуѐш фотоэлементлари учун хомашѐ материал бўлган поликристалл кремний олишга мўлжалланган завод қуришга йўналтиришни режалаштирмоқда. Ўзбекистонда яратилган поликристалл кремний олишнинг янги технологиясини ривожлантиришда ҳам Жанубий Корея компаниялари ҳиссадорлик асосида сармоядорлар қаторидан ўрин олган.
Ҳозирда фотоэлектрик панеллар бозорида Япония, Германия ва АҚШ компаниялари етакчилик қилмоқда. Масалан, Япониянинг «Шарп» компанияси айни пайтда дунѐдаги энг йирик қуѐш панелларини ишлаб чиқармоқда.
АҚШнинг Калифорния штатидаги «Наносолар» компанияси 150 миллион АҚШ долларлик сармоя асосида дунѐдаги энг арзон фотобатареялар ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди. Бундай натижага алюминий сиртини кремний қатламлари билан қоплаш асосида фотоэлементлар ишлаб чиқариш ҳисобига унинг таннархини 80 фоизга тушириш орқали эришилди. Айтиш жоизки, айни пайтда бундай заводларни Германияда ҳам ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Қуѐш иссиқлик станцияларининг махсус тури сифатида қуѐш концепцияси (CSP — Concentrated soлар power) кенг тарқалган. Ушбу қурилмаларда линзалар ва кўзгулар тизими орқали қуѐш нурларининг энергияси концентрланган ѐруғлик нурига қаратилган. Бу нур ишчи суюқликни иситиш учун иссиқлик энергияси манбаи сифатида ишлатилади.
Маълумки қуѐш нурлари – бу водороднинг 4 дона ва гелийнинг бир дона атомининг қўшилганидир.
Термоядро реакцияси қуѐшнинг ичида температура t=20 млн. 0С га етганда бошланади. Шунинг учун термоядро энергияси ер юзидаги барча энергетик ресурсларнинг биринчи манбаи ҳисобланади (булар- кўмир, нефть, газ, гидроэнергия, шамол ва океанлар энергияси).
Юқорида келтирилганидек қуѐш ер юзида барча энергия турларининг манбаи ҳисобланади. Қуѐш ҳар секундда ўртача 88 × 1024 калория иссиқлик ѐки 368 × 1012 ТВт энергия тарқатади. Аммо бу энергия миқдорининг атиги 2 ×10-6 %, яъни 180× 106 ТВт миқдоригина ер юзасига етиб келади. Шу миқдор ҳам ер юзидаги барча доимий энергия ишлаб чиқарувчи қурилмаларнинг энергиясидан тахминан 5000 баробар кўпдир.