Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети, "АКТ соҳасида Касб таълими" факультети, “Ахборот таълим технологиялари” кафедраси мудири Д.Ш. Зиядуллаев ва катта ўқитувчиси Т.Э.Делов томонидан 5350400- АКТ соҳасида Касб таълими бакалавр йўналишлари бўйича таълим олувчи 3- курс талабалари учун ёзилган “Булутли технологиялари" фанидан фан дастурига
ТАҚРИЗ
Мамлакатнинг кейинги йиллардаги ижтимоий иқтисодий ривожланиш дастурида ахборот коммуникация технологияларини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш, эришилган ютуқларни иқтисодиётнинг барча тармоқларида ҳаётга тадбиқ этиш муҳим ўрин тутиши алоҳида кўрсатилган. Давлатнинг иқтисодий ривожланиш дастурларида кўзда тутилган кенг кўламли режаларни амалга ошириш инфокоммуникация воситалари негизида мураккаб структурали маълумот қайта ишлаш марказларини яратиш ва жорий этиш, уларни ишончли ва узлуксиз ишлашиага ҳал қилувчи даражада боғлиқ.
Бугунги кунда биз булутли ҳисоблаш (cloud computing) деб атайдиган ҳисоблаш тармоғи жадаллик билан ривожланмоқда. Аxборот теxнологиялари соҳасидаги Google (GoogleDrive), Yandex (Yandex disk), Microsoft (OneDrive), Apple (iCloud), DropboxInc, Cisco, Oracle ва бошқа кўплаб йирик компаниялар бугун ўз булутли xизматлар спектрини кенгайтиришга катта эътибор қаратишмоқда. Кўплаб xизматлар булутли тармоққа киритилмоқда ва фойдаланувчилар улар орасидан ўзига керакли xизматларни булутдан олиш имконияти яратилган. Дунё миқёсида кенг ривожланган ва ривожланишда давом этаётган булутли ҳисоблаш тизимлари Ўзбекистонда ҳам бугун ривожланишда давом этмоқда. Масалан, Huawei компанияси билан ҳамкорликда яратилган Маълумотларни қайта ишлаш маркази (МҚИМ) нинг ишга туширилиши Ўзбекистонда ҳам булутли xизматларни ривожлантириш учун катта ишлар олиб борилаётганлигини кўрсатади. Бугунги кунда булутли ҳисоблашлар соҳаси ва улар тақдим этаётган xизматлар спектри ҳам кенгайиб бормоқда. Xизматларнинг кўпайиши ва қулайлиги сабабли унинг истеъмолчилари сони ҳам ортмоқда. Булутли xизматларга талаблар ва мурожаатлар ортиши билан тизимга тушувчи юклама миқдори ҳам ортмоқда.
Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики ахборот-коммуникация технологиялари (AКТ) нинг ривожланишида етук мутаҳассисларнинг роли ва ўрни беқиёсдир. Бундай кадрларни тайёрлашда дастурлашга оид фанлар ва уларни ўқитишнинг самарадорлигини ошириш бугуннинг долзарб масалаларидан биридир. Талабаларга ушбу фан хусусиятлари доирасида мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, юқорида келтирилган материаллар, қоидалар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятида самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндашишлари таминлаш фанни ўрганиш олдида турган асосий вазифалардан биридир.
Мазкур фан дастури "Булутли технологиялари" фанидан маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиш, дарс самарадорлигини ошириш, “Булутли технологиялари” ихтисослик бўйича билимларни эгаллаш; мухaндис-педaгoглaрни булут технологиялари дастурий вoситaлaри билaн тaништириш, улaрни ўқув-тaрбия жaрaёнигa тaдбиқ этиш йўллaрини қўрсaтиб бериш, aлoқa, телекоммуникация, инфoрмaтикa вa aхбoрoт технoлoгиялaри йўнaлиши фaнлaрини ўқитишда электрон таълим ресурслари aсoсидa ўқитиш метoдикaсигa ўргaтиш, aлoқa, телекоммуникация, инфoрмaтикa вa aхбoрoт технoлoгиялaри йўнaлиши фaнлaрида электрон таълимни қўллaш бўйичa билим, кўникмa вa мaлaкaлaри билaн қурoллaнтириш; булутли технологиясидан фойдаланишнинг техник вoситaлaри ва дастурлари истиқбoллaри ҳaқидa тaссaввурлaрини ривoжлaнтириш, ҳaмдa чуқурлaштириш масалаларини қамрайди. Фан дастури “Булутли технологиялари” фани ўқитувчилари учун зарур фан сифатида мўлжалланган.
"Булутли технологиялари" фанидан фан дастури “Ихтисослик фанлар” блокида бўлиб, 5-семестрда ўтилади. фан дастури 36 соат маруза, 36 соат амалий ва 60 соатга мўлжалланган машғулот мавзулари киритилган бўлиб, талаб доирасида ишлаб чиқилган.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ,
“Mаьлумот узатиш тармоқлари ва тизимлари”
кафедраси профессори, техника фанлари доктори. Т.Н.Нишонбоев
Do'stlaringiz bilan baham: |