Шахс – гурух – жамоа
(4 соат маруза 4соат семинар)
Режа:
1. Шахс муаммоси пенитенциар психологияда ўрганилиши.
2. Гурух ва унинг турларини пенитенциар психологияда ўрганилиши.
3. Жамоанинг пенитенциар психологияда ўрганилиши моҳияти.
4. Шахсни мулоқадманлиги пенитенциар психологияда тахлили.
Шахс кўплаб фанларни обеъкти десак хато бўлмайди. Ҳар бир фан шахсни ўрганишга ўз ёндашуви мавжуд бўлиб, ана шу ёндашув асосида шахсни ўрганишга ҳаракат қилади. Умумий психологияни барча тармоқларида шахс талқин этиб келинади. Пенитенцар психология ҳам шахсни ўрганишга умумий психологияни қонуниятларидан келиб чиққан холда ёндашади.
Шахсга психология нуқтаий назардан берилган таърифлар ичида энг мукаммалли Э.Ғ.Ғоиев томонидан берилган тариф бўлиб у қуйдагича “Муайян жамоа аъзоси, жисмоний, жинсий, ижтимоий камолотга эришган, биологик ва социлогикшартланган хислатлар эгаи, ўз имкониятларини рўёбга чиқарувчи, билишга интилувчи, фаолият хулқ, муомала субъекти шахс дейилади.”
Шахсга таъриф бериш билан бир қаторда психология фанида бир-бирига яқин, лекин айният бўлмаган тушунчалар қўлланилиб келинади, чунончи: одам, шахс, индивидуаллик. Уларнинг моҳиятини аниқроқ изоҳлаб бериш учун ҳар бирининг психологик табиатини таҳлил қилиш мақсадида Э.Ғ.Ғозиев уларга қуйдагича изох бериб ўтади;
1. Одам: сут эмизувчилар синфига даҳлдорлик, биологик жонзод эканлиги одамнинг ўзига хос хусусиятидир. Тик юришлик, қўлларнинг меҳнат фаолиятига мослашганлиги, юксак тараққий этган мияга эгалиги, сут эмизувчилар таснифига кириши унинг ўзига хос томонларини акс эттиради. Ижтимоий жонзод сифатида одам онг билан қуролланганлиги туфайли борлиқни онгли акс эттириш қобилиятидан ташқари ўз қизиқишлари ва эҳтиёжларига мутаносиб тарзда уни ўзгартириш имкониятига ҳам эгадир.
2. Шахс. Меҳнат туфайли ҳайвонот оламидан ажралиб чиққан ва жамиятда ривожланувчи, тил ёрдами билан, бошқа кишилар билан мулоқот (муомала) га киришувчи одам шахсга айланади. Ижтимоий моҳияти шахснинг асосий тавсифи ҳисобланади.
3. Индивидуаллик. Ҳар қайси инсон бетакрор ўзига хос хусусиятларга эга. Шахснинг ўзига хос қирраларининг мужассамлашуви индивидуалликни вужудга келтиради. Индивидуал шахснинг интеллектуал, эмоционал ва иродавий соҳаларида намоён бўлади.
Шахс бошқа жон зотлардан фарқлаб турувчи хусусиятларга онгликлиги, ижтимоийлиги ва ўз – ўзини англаганлиги киради. Шахс аввалом бор жамиятни махъсули бўлиб, у жамиятдагина ўзлигини, миллатини, динини ва ватанини англаб етади. Жамиятдаги ёзилган ва ёзилмаган қонунларга амал қилиши орқали шахс ўз хуқуқ ва бурчларини англаб етади.
Юқоридаги ўзини ўзи англашнинг руҳий табиати ҳақидаги икки хил муносабатнинг мавжудлиги - унинг пайдо бўлиши сабабларини, йўналиш объектини, тадқиқот предметини турлича ёритилишга олиб келади. Биринчи ёндашашга кўра, ўзини ўзи англашни вужудга келишининг бош сабаби-инсон билан жамият ўртасидаги муносабатнинг ўзаро номутаносиблигидир. Инсон муайян жамиятда, микро ва мизе муҳитда яшар экан, у худди шу муҳитда (макро, микро, мизе) мавжуд бўлган қонун-қоидаларга ва тартиб-интизомга бўйсунишга ҳамда шулар асосида, уларнинг негизида ўз хулқ-атвори, муносабатларини идора қилишга, бошқаришга мажбурдир. Ўз хулқ-атворини ва муносабатларини ўзи идора қилиш жараёни (уқуви) эса, уларни юзага келтирувчи эҳтиёжларни, хоҳиш истакларни, мотив ва майлларни, мақсад ва қизиқишларни (имитация, идентификация, рефлексия босқичлари кечишини) бошқаришдан иборатдир. Бундай кўринишдаги, тузилишдаги, мазмундаги англаш ва уни идора қилиш психологик нуқтаи назардан эҳтиёжнинг индивидуал онгдаги ифодасини ҳамда улар ўртасидаги бўладиган муносабатларни тартибга солишни тақозо этади. Унинг пайдо бўлишининг бош сабаби ҳам, йўналиш объекти ҳам онгдир, яъни у онгнинг ички барқарорлиги натижасида юзага келади ва барқарорликни (ички мувофиқликни) шакллантириш учун хизмат қилади.
Шу нарсани таъкидлаш ўринлики, биринчи ёндашишнинг намояндалари талқинида онгнинг ички беқарорлигини вужудга келтирувчи элементар (таркиблар, руҳий тузилма қисмлари) юзасидан оладиган маълумотларга қаратади. Бундай маълумотлар инсон томонидан ўзлаштирилгандан кейин бир хил мазмунга эга бўлмаганликлари туфайли ўзаро қарама-қаршиликка учрайди, уларнинг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш учун инсон ижтимоий онгига мурожаат қилади ва шу йўл орқали маънолар ўртасидаги зиддиятни бартараф этади. Шахс ижтимоий жамиятдаги ўз ўрнига эга бўлиши учун жамият аъзолари билан бирга умум фаолиятда иштирок этиши лозим бўлади.
Фаолият инсониятни хайвонот оламидан ажралиб чиқишига туртки ўйнаган омиллардан бири хисобланади. Шахсни фаолияти жамиятга фойдали бўлсагина уни жамият қабул қилади, аксинча бўлса жамият фаолиятни ҳам уни маъхсулини ҳам инкор этади. Фаолият алохида шахс томонидан ёки гурух томонидан амалга оширилади.
Хар бир шахс ўз фаолиятини турли гурухлар таркибида ёки турли гурухлар таъсирида амалга оширади. Чунки жамиятдан четда колган ёки инсонлар гурухига умуман кушилмайдиган индивиднинг ўзи йук. Инсон жамиятда яшар экан, у доимо ўзига ўхшаш турли шахслар билан мулоқотда, ўзаро таъсирда бўлади, бу мулокот жараёнлари эса доимо кишилар гуруҳида руй беради.
Шунинг учун ҳам гурухлар муаммоси, уни ўрганиш ва гурухларнинг шаклланишига оид илмий хулосалар чикариш ижтимоий психологиянинг асосий мавзуларидан ва муаммоларидан биридир.
Психологик маънода гурух, - бу умумий белгилар, умумий фаолият, мулоқот ҳамда умумий мақсад асосида бирлашган кишилар уюшмасидир. Демак, одамлар гурухи ташкил топиши учун албатта қандайдир умумий максад ёки тилаклар, умумий белгилар булиши шарт. Гурухни алохида шахслар ташкил этади, лекин ҳар бир гурух психологияси уни ташкил этувчи алохида, шахслар психологиясидан фарқ қилади ва ўзига хос қонуниятларига бўйсунади. Айни шу қонуниятларни билиш эса турли типли гурухларни бошқариш ва ана шу гурухларни ташкил этувчиларни тарбиялашнинг асосий мезонидир. Гурухларнинг турлари кўп, шунинг учун ҳам уларни турли фанларда турлича классификация киладилар.
Ҳар кандай кишилар гурухи аввало шартли ва реал гурухларга бўлинади. Реал гурухлар аниқ тадқиқот мақсадларда тўпланган лаборатория ҳамда табиий гурухларга бўлинади. Аниқ фаолият ва одамларнинг эхтиёжлари асосида ташкил бўладиган бундай табиий гурухларнинг ўзи кишиларнинг сонига қараб катта, кичик гурухларга бўлинади. Катта гурухлар уни ташкил этувчиларнинг мақсадлари, психологик хусусиятларига қараб уюшган ва уюшмаган турларга, кичиклари эса ўз навбатида энди шаклланаётган - диффуз ҳамда тараққиётнинг юксак поғонасига кўтарила олган жамоа турларига бўлинади. Гурухларнинг ижтимоий психология учун айниқса, мухим хисобланган турларига таъриф бериш ва уларнинг психологик қонуниятларини ўрганишни мақсад қилиб қўйган холда, бевосита катта гурухларнинг ижтимоий-психологик қонуниятларини ўрганишга ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |